Нигора Алимова
1.36K subscribers
7.13K photos
3.72K videos
1 file
8.43K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Бир_Аёл_ишга_тикланди!

Франциядан туриб Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида ўз иш жойига тикланмай сарсон бўлган Аёл бугунги кунда Marg'ilon Qizi, Мўтабар Тожибоева томонида ўз мактабига ишга адолатли тикланди.

Мухайё Эминова ҳақида ижтимоий тармоқларда кўплаб постлар қўйилди блогерлар томонидан, лекин ҳаммаси натижасиз бўлди.

Мўтабар Тожибоевани ўқитувчи Аёлнинг бошига тушган маъломатларини профессионал журналист, профессионал ҳуқуқшунос, профессионал инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тиним билмай, ўз соғлигига ҳам қарамай Франциядан тинмай бонг уриб чиққан Мўтабар Тожибоева оҳири шу ўқитувчи Аёлни ишга тиклади.

Мўтабар опанинг бонг уруши ҳукумат вакилларини ҳам сергакликка тортди.

Бу юртда бир Аёл кўз ёш тўкса бу яхши эмас!

Бу юртда Аёллар ҳар томонлама бахтли бўлишлари шарт!

Ҳақиқат қачондир юзага ҳам чиқади.

Ҳурматли Мўтабар Тожибоева, Марғилонлик ўқитувчи Мухайё Эминовага беғараз берган амалий ёрдамингиз учун раҳмат 🙏🇺🇿

Қуйидаги расмда Мухайё Эминованинг мактабга тикланиб ўз ишини бошлагани👇

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бир йил бўлди, имтиёзли кредит берилмаяпти!, дейди, Фарғона вилояти Боғдод тумани тадбиркори Эркинжон Ҳолматов.

Вилоят ва туман банкларида айб йўқ.

Айб республика Қишлоқ қурилиш банкида!

Президент Халқ қабулхонасидаги фаоллар ҳам келиб ёрдам берамиз, деб, нотўғри телефон рақамларни бериб алдаб кетишди.

Яна республикадан биттаси келиб, бўлди, дарров кредит берамиз, дейди.

Фарғона вилояти тадбиркорлар уйида ҳам кредит берилади, деди😅, берилмади😂

5 миллиард кредитни бериш ниятлари бўлмаса нега банк тадбиркорни сарсон қилиб куттиради?!🙄

Кимдир, қайсидир масъул эътибор берадими бу марказий банк, республика Қишлоқ қурилиш банклардаги кредит бериш ўта абгорлигини?!

Масъуллардан жавоб кутиб қоламиз!

Ёки кредитни беринг ёки банк манкингиз билан қуринг!!!

+998905600045

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Бир пайтлар ҳар бир маҳаллада тиббиёт ёрдами ташкил қилинсин, деб, таклиф билан чиққандим.

Ҳайрият Ҳурматли Президент ҳам шу мавзуга ўзлари бош қош бўлганидан ҳотиржам бўлдим.

Фавқулодда ҳолатларда маҳалладаги тиббиёт ёрдами фаолларини роли муҳимдир👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бир ишни очиш қийин, минг чиғириқ, минг тўсиқлар, минг фикрлар..., тадбиркору, бир ишни очиб йўлга қўяман деган инсонларга катта ҳарфларда САБР берсин...

Бир ишни очишдан кўра очмасдан оми бўлиб юриш яхши экан.

Ўзбекистон республикаси Ёшлар агентлиги раҳбариятига Alisher Sadullaev, Olimbek Tursunov, Muhammadamin Ganiyev, Fayzullajon Qosimov, Алишер Саъдуллаевнинг ўринбосари Ферузбеклар раҳмат айтаман.

Айниқса Олимбек Турсунов ҳар бир ёшларни мурожаатини тезкорликда ижобий ҳал қилишда манга кўмакчи, Олимбекка раҳмат бефарқ бўлмаганлиги учун.

Хуллас Ўзбекистон Германия мактабини очишга учта камчилик чиқди ва Худо хоҳласа уч кун ичида ёшлар мавжуд муаммоларни ижобий ҳал қиладилар, деган умиддаман.

Ҳар қалай ёшларимиз учун муаммони ўзи йўқ, муаммони ечимини муаммо қилмай ҳал қиладилар.

Омад тилайман ёшларга.

Мактабни очилишига бефарқ бўлмаган инсонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Жараён давом этади...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Бир суткада 2 соатдан 4 маҳал свет ўчмоқда Қўқон шаҳар 5 маҳалла Барҳаёт кўчасидан келаётган мурожаат бўйича!!!

Маҳаллада газ йўқ!

Газ йўқлигига кўникдик.

Бир суткада 4 маҳал свет ўчиши, болалар касалланишини, катта қарияларни шамоллашишига олиб келмайдими?!

Аптека тўла инсонлар, қиммат бир тийинга қиммат дориларни бечора Халқ пули етиб етмай олиб даволана олмай юргани бу миллат фожеаси эмасми?!

Светни ўчирсанг бир марта ўчир!!!

Президент сиёсатига зид иш қилиб ҲИЁНАТ қилманглар!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Бир бирига боғлиқ бўлиши ёмон экан...

#Свет бўлмаса #Сув ҳам йўқ...

#Светни беринглар, қорни оғриганлар кўпайиб кетдику😅

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Бир #умрга #қамалиб #йўқ #бўлсинҚашқадарёда Аёлларга эътибор суст, Sevimli ТВда эркаклар томонидан Аёлга қўл таҳқирланганлиги ҳақида ахборотга кўзим тушди👊

Аёл яроқсиз ҳолда қолиб соғлиги яхши эмас.

Аёл мардлик қилиб иркакларни кечирди минг афсуски.

Номард иркаклар Аёлни сочини кесиб калтакланган.

Иркаклар Аёл кечирса ҳам қамалди.

Бундай жирканч хайвонларни асло кечирманглар!

Жазосини олсин, билсин ўзгага озор беришни оҳири нима билан тугашини.

Умуман олганда бир таклиф талабим бор, у ҳам бўлса Аёлларни ҳар томонлама таҳқирлаган инсонларга бир умрлик қамоқ жазосини қўллаш шартлиги бўйича!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хар #бир #холат #бизнинг #назоратимизда, деб, Самарқанд вилоятида ваҳший она томонидан болаларга ноинсоний озор берганлик бўйича воқеани Алия Юнусова томонидан назоратга олинган.

Раҳмат.

Имкон бўлса Азиз Юртдошларимиз шундай жирканч кўринишдаги воқеаларга беэътибор бўлмайлик.

Видеога олган инсон орқали биз бир оилада бўлаётган шафқатсизликни кўрдик ва тегишли идоралар аёлни қўлга олган, ҳозирда тергов кетмоқда.

Айрим ота оналар фақат ва фақат туғиш туғдириш ишларини касб қилиб, дунёга келган фарзанд, деб аталмиш неъматларни ўрталаридаги келишмовчиликлар бўйича қурол қилиб келмоқдалар.

Кўплаб хонадонларда болаларга нисбатан кучли зўравонликлар давомий.

Туққан ва туғдирганлар болаларга таълим тарбия бера олмайди афсуски.

Чунки таълим тарбия ўзларида йўқ.

Туғдим, туғдирдим деб жар солишдан бошқасига ярамайдиган кўпайиб кетди.

Агар фарзандини тарбиясизлиги учун ўқитувчи ёки бошқа бир инсон қўл кўтариб қўйса ота она 32 та тишини кўрсатиб боласини урганни ўзларича жазолашни жуда яхши биладилар.

Фарзандлар билан эса асло иши йўқ.

Кўплаб оилаларда носоғлом муҳит.

Ҳукумат ҳам энди бундай воқеаларга бефарқ бўлмаслиги керак.

Таклифим..., фарзандларни дунёга келтираётган ота оналар фарзандларининг келажакдаги таълим тарбиясига беэътибор бўлмасагина, келажак учун ғамҳўрлик қилсагина туғсин туғдирсин.

Шунчаки туғиб туғдириб фарзандларига беэътибор бўлган нафс ҳирс қуллари керак эмас!

Ота оналарни ҳам керак бўлса саводхонлигини ошириш керак.

Зомбилар керак эмас!

Таълим тарбиясизлар керак эмас!

Туғиш ва туғдириш билан банд бўлган лоқайд ота оналар керак эмас!

Дўппи тор келганда болаларга зўравонлик қилган ярамас ота оналардан болаларни бир умрга олиб қўйиб ота оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак!

https://fb.watch/jmnbVU5HUg/

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1249726949291731&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Фожеада #тўрт #кишини #бир #кечада #йўқотган #ўзи #ҳам #қотил #томонидан #пичоқланган #Ёлғиз #Онага #ким #ёрдам #бера #олади Ҳурматли Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Nadira Ataboyevna, Saodat Boymirzayeva?!

Бундан 10 йиллар олдин Қўқон шаҳар Химикда бир ховлида бир кечада Аёлнинг эри, қайнона, қайнота, қайноғаси қотил томонидан пичоқланиб ваҳшийларча ўлдирилган.

Уйдаги келин фожеани кўриб икки норасида ўғил гўдакларини қотил қўлидан асраш учун гўдаклар ётган хонани қулфлаб калитни шкаф орқасига отиб юборади.

Қотил оила аъзоларни ваҳшийларча сўйиб ўлдирганидан сўнг уйдаги қўрқувда қолган келинга кўзи тушиб келинни сўйишга чопади ва келинни ушлаб бир неча жойига ваҳшиёна пичоқни уриб уйдан чиқиб кетади.

Бир кечада тўрт инсон қотил томонидан сўйилиб ўлдирилган бир пайтда Оллоҳим икки гўдакни Онасини хаётда яшашда қолдириши бу мўжиза эди.

Бир кечада уни севган турмуш ўртоғи йўқ, болаларнинг меҳрибон отаси йўқ эди.

Аёл фарёд тўкади, дод дейди, бошини қўллари билан қисиб унсиз йиғлаб ўлимдан тирик қолган гўдакларини бағрига босиб унсиз йиғлайди.

Фожеа бўлган ҳовлида сўйилиб ўлганлар қони оқишда тўҳтамайди.

Ҳаттоки тобутда ҳам...

Фожеа бўлган жойга Аёл икки нафар фарзанди билан қайтиб бормайди.

Қотиллар қўлга тушиб суд қилинади ва қамалади.

Аёл кучли қўрқув ҳолда икки фарзанди билан паноҳ топишда Тошкент шаҳрига келиб, ўзига иш топиб, ижорада 13 йилдан буён ишлаб яшаб келмоқда.

Фарзандлар аста катта бўлмоқдалар.

Лекин Аёл ҳотиржам эмас.

Чунки уни бошпанаси ўзиники йўқ.

Аёл 2019 йилда Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигига уй бўйича ҳамма айтилган ҳужжатларни топширади.

Ҳурматли Президент таъкидлаб ўтган шаблонга Аёл юз фоиз тушсада Аёлга уй берилмайди.

Ана сизга бефарқлик Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигию ҳокимини аҳволи!!!

Ўзбекистон фуқароси, Шайхонтоҳур туманида қонуний рўйҳати бор, аммо ҳоким бу Аёл тақдири билан умуман шунча йиллар давомида қизиқмай келганлиги фожеа, десам, адашмайман Ҳурматли Президент!

Яқинда бу Аёлни тасодифан учратиб хаёт дафтарини эшитиб, бош вазир ўринбосари Ҳурматли Зулайхо Махкамова, Озода Парпиева, Нодира Атабаева, Саодат Боймирзаеваларга смс ёзиб, телефон орқали суҳбатлашиб билдирдим.

Ҳар бир масъул Аёл раҳбарлар ёрдам берамиз албатта, дейишди.

Ҳотиржам бўлдим, чунки хотин қизлар қўмитасида озгина бўлсада эътибор кучайган Аёлларга нисбатан..., имкониятлар эшиги очилган, ҳар бир ташкилотга ўз таъсирини ўтказа олади Ҳурматли Президент ёрдами билан.

Ёлғиз Аёлга қўмитадан телефон бўлди, улар Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биносида яна қайта кўришдилар, ёрдам берилади, дейилди.

Ҳурматли юртдошларимиз ёрдам берилади, деб, Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги худудида кўплаб чиройли уйлар қурилишига қарамай Аёлга Сергели туманини энг чеккасидан тўққизинчи қаватидан абгор бир хонали уйни тавсия қилишган, шарманда Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги, шарманда!

Ўз фуқаросини осонгина бошқа туманга кидат қилиш қанчалар адолатли?!

Аёл энг муҳими боқиманда эмас, у ишлайди азондан тунги соат 12 гача!

Субсидияга ҳам кредитга ҳам уй оламан, имконият яратиб беришсин, дейдию Аёл боши билан, креслоларда савлат тўкиб ўтириб бир ишни виждонан қойиллатмай Асл муаммосини ижобий ҳал қилмай ўтирганларга ачинасиз...

Текинга уй олмайди қўрқманглар!

Субсидияга ёки кредитга олади!

Яна қайтариб айтаман Аёл боқиманда эмас!!!

Тошкент шаҳрида яқиндан таниган инсонларга телефон қилдим смс ёздим Аёлга ёрдам бериш бўйича!

Бир мард инсонни топдим..., у ҳам бўлса Аёл қисматини ўз қисмати деб билиб ўз қабулига келишини айтган Тошкент шаҳар Яшнаобод туман ҳокими Бахтиер Рахманкулов дир.

Бахтиёр Рахманқулов сизга раҳмат🤝

Ўзга туман ҳокими бўла туриб ўзга туман ҳокимлигига қараган инсонга бефарқ бўлмади Ҳурматли Президент.

Қанийди ҳамма ҳокимлар Бахтиёр Рахманқуловдек бўлсалар қанийди.
#Тинч #ўзаро #бир #бирига #ҳурмат #сақлаган #қабуллар Бувайда туманида🇺🇿

Кеча Бувайда туманига яхши проект билан бориб туман ҳокими Бекзод Ибрагимов билан кўришиб суҳбатлашиб фикрини билмоқчи бўлдим.

Эрта тонгдан ҳокимият биносига юртдошларимиз кириб чиқишмоқда.

Қабуллар тинч.

Қабулга келганларни кўпи Аёллар, лекин бирорта Аёлни, берасан, деб, ношукурлик қилиб бақир чақирини кўрмадим, бўларканку сокин қабулларга келишни👍🇺🇿

Бир Аёл уялибгина аста сўраяпти раҳбардан, менга уйимни томини ёпишга шифер керак, пулимиз камроқ, шифер олишга озгина кредит олсам ёки тадбиркор билан гаплашиб берсангиз бўлиб пулни тўлардим, деяпти..., ана Аёлдаги қимтинибгина уялибгина зўрға ёрдам сўраши.

Эҳҳҳҳҳ, дедим ичимда, агар шу ҳолат Қўқон шаҳрида бўлгандами, уй қуриб берасан, деб, 32 та тишини ҳокимга, хотин қизларга кекиртагини чўзиб овозини борича бақириб мақсадига бир минутга етган бўларди.

Яна иккита қиз келиб, ишламоқчиман, ойлик яхши бўлса иш керак, деди, дарров меҳнатга бандликдан икки масъул чиқиб қизларга мавжуд иш ўринлари борлигини айтди, қизлар эса ойлик маоши яхши бўлса розиман ишлашга, деди, эҳҳҳҳҳҳ, дедим, ичимда, аслида қизларга таклиф қилинган иш ҳаққи унчалик катта эмас эди, лекин нима бўлганда ҳам рози бўлиб ўзини ишга урди.

Агар шу ҳолат Қўқон шаҳрида бўлгандами, ооооо, бошланарди, ойлик кам, етмайди, 5 та болам бор, белимда грижа бор, ундан кўра Президент бизга бераётган пулларни нарсаларни бер, деб, 32 та тишини хотин қизлар фаолларига кекиртагини чўзиб, бор овозида бақириб ўз мақсадига бир секундда етар эди.

Яна бир Аёл келиб, субсидияга уй олмоқчиман, уч ўғлим бор, уччови ҳам уста, узоқларда ишлайди, деб, аста сўради, эҳҳҳҳҳҳ, дедим, шу Аёл бақирса, урса, шу раҳбарлар оёғи куйган товуқда бир секундда ишини ҳал қилиб берардику, дедим.

Агар шу ҳолат Қўқон шаҳрида бўлгандами, ўғилларим бор, ўзим бор, уй берасан, деб, кекиртагини чўзиб, бор овозида бақириб бир секундда ўз мақсадига етиб молдек катта бўлган ўғилларига текинга ётоқхона бўлса ҳам уй олиб бериб виждонсизларча яшашни бошлаган бўларди.

Ҳар уч воқеа ва бир бирига ўхшатишим кўрган, билганларим асосида ёзилди.

Қўқонда яшаётган айрим боқимандалар яшаётганларни кўплари бели оғримаган ҳолда пул топишга, ўз нафсини ҳар қандай йўллар билан қондиришга муккасидан кетган, бу аёлларнинг юзига боқсангиз қўрқиб кетасиз, нафсини қондириш йўлида ўзининг башарасини қай аҳволдалигини, аёллигини унутганлигини яққол кўриб сезасиз...

Боқимандаликка чек қўйинг Ҳурматли Президент!

Президент беради, бер Президент пулларини, нарсаларини, деб, сизни номингизни тинмай айтиб шантажлар қилиб иш битиришлар Қўқон шаҳрида авжига чиқди!

Давоми бор...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Бир #кам #дунё Темир йўл орасида аҳоли яшамоқда, эски нураган уйлар ҳар жойда бор, пойтахт бўлса ҳам бир кам дунё...

Бу ерга бирор раҳбар келмагани аниқ!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Бир #йил #ишламадиларинг, шаҳарда жиноят кўпайиб кетди, деб, Фарғона вилоятидан ишчи гуруҳи келиб, маҳалладаги хотин қизлар фаолларига мажлис қилиб танбеҳлар берибди😂😂😂

Вилоят ишчи гуруҳи сизлар кўрмадиларингми Қўқон шаҳар хотин қизлар фаоллари жуда кўплаб яхши ишларни амалга оширдилар!

Хотин қизлар ҳеч тинчимади тинмади!!!

Сайёра Набиевна, Жамшид Мухторович ва бошқа масъуллар Барно Хасанова кетиб адолатсиз танқидлар бошландими?!

Жиноят кўплиги ёшлар ўртасида, ёшлар фаолларига айтинглар қанча танқид бўлса.

Қўқонда висир висир бошланди Ҳурматли Президент!

Боқимандалардан бўшамаган хотин қизлар кетиб янги хотин қизлар раҳбарини хам дежурный боқимандалар тинч қўймайди😅😅😅😂😂😂

Ҳурматсиз дежурный боқимандалар олғаянги хотин қизлар раҳбарини ҳам хонасидан чиқармай нафсингизни қондиришда давом этинг😂😂😂

Ланди ланди вилоят ишчи гуруҳининг адолатсиз танқидларига жавоб адолатли бўлган реал ишларни кўрсатиш бошланди🤭

Қўқон шаҳар хотин қизлар раҳбари Барно Хасанова яхши ишлади.

Барно олима Аёл.

Қўқон шаҳрига энди Барнодек олима Аёллар хотин қизлар бўйича масъул бўлмайди!!!

Барно қаерда бўлсангиз ҳам сизга сиҳат саломатлик, омад тилайман 🇺🇿

Меҳнатингизни, кўз ёшларингизни, Аёллар бўйича қилган ишларингизни ман кўрдим!

Вилоят ишчи гуруҳи кўрмаган, эшитмаган экан, ачиниб кетдим вилоят ишчи гуруҳига😔

Румол ёпинганлар кўпайиб кетган бўлса вилоят, шаҳар дин ишлари масъуллари қаёққа қараяпти?!, хотин қизлар румолга ҳам осилсинми?!

Қўқон Аёлларини кўпи афғон кийимидек қорага бурканиб бўлди Жамшид Мухторович ака бехабар эканлар, суф сиздек дин ишларига масъул раҳбарга, яна бир бор суфффф!!!

Жиноятлар кўпайиб кетган бўлса ииб қаерга қараяпти?!, жиноятларга ҳам хотин қизлар масъул бўлса милтиқ беринг, дубинка беринг, каска беринг!

Ҳаммани ишини битта тизим қулдек ишлаб бажараверса ҳамма раҳбарларни олиб хотин қизлар фаолларига топширайлик унда!!!

Ҳурматли Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева Қўқон шаҳар хотин қизлар раҳбари бир йилдан ортиқ тинмади, вилоят ишчи гуруҳи томонидан қилинган адолатсизликни кўринг!!!

Хайрулло Бозаров вилоятдан келган адолатсиз ишчи гуруҳини йиғиштириб олинг!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Таниш #билиш, #бир #хил #юзлилардан #ортмаган #тадбирлар🤣😂👎
Туризм вазирини иши нолга тенг!

Эски қолипда бир хил юзли амалдору ОАВ, рўйхатдаги блогерлар, Хуршиджон Ахмедов 👎

Ҳурматли Президент ўқинг, пиари ноль буларни!!!

Таниш билиш коррупция ҳидини кўриб лол қолишда давом этамиз

Эскича ишлаб эскичадан чиқмай тегирмондек айланиб ишлашда давом этинг.

Вазирни дунёвий деб адашибман, ғирт ўзбекча вазир экан🤣😂

Ҳамма вазирлигу ташкилотларда шу аҳвол👎

Суф сизларга тегирмончи раҳбарлар.

Хуршид Аҳмедовни кучли инсон, дейман, аммо бу инсон ҳам кўп сўзларни керакли жойларда айта олмас экан минг афсус!!!

Хуршид Аҳмедов ҳеч бўлмаса сиз шу тегирмонда айланманг, янгича ишланг!!!

Билмадим манимча бошқа ердан чиққан қўзиқорин журналистлар ва блогерларни маданиятсиз, оми, кийинишни билмайди, овқатхўр, ўзини ҳаддини билмайди, статусимизни тушириб қўяди, деб, ўялишса керакда олий насаб жанобу хониму вазирлару сенат раисию😅

Тўғриси зерикарли...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Бир #Она #Аёл #қамалди, #атроф #ТОМОШАБИН, #ГУМ!!! Ҳурматли Зироатхон Мирзиёева - Ziroatkhon Mirziyoyeva!

Журатсиз хотин қизлар раҳбари Фарғона вилояти бўйича раҳбари оператив ёндоша олмайди!

Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қила олмайдиган фалаж фаолият!

Фаол бўлиб бир муаммога астойдил киришмайди!

Аёллар қамалса ҳам ЖИМ, ГУМ!!!

Zulayxo Maxkamova ТОМОШАБИН ВА ЖИМ!
Озода Парпибоева ТОМОШАБИН ВА ЖИМ!
Феруза Эшматова ТОМОШАБИН БЎЛМАНГ!
Tanzila Narbaeva ТОМОШАБИН ВА ЖИМ!
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби нинг фаоллари Қўқон шаҳрилик Шаҳноза тақдирига бефарқ бўлманг, бу Аёл ўтган ҳафта сизларга ва прокуратурага ариза ёзган, сизлар эса Қўқон шаҳрида нотўғри ишлар бўлаётганини тан олгансизлар, қонунлар бузилиши бўйича!
pm.gov.uz ТОМОШАБИН БЎЛМАНГ!
Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси фаоллари имкон қадар ҳаракат қилдингиз аммо ноҳақлик бўлди!
Камила Кавланова ТОМОШАБИН ВА ЖИМ!

Қўқон шаҳар прокурорига ОРДЕН БЕРИНГЛАР ЯНА ВА ЯНА!!!

Қўқон шаҳар судьяларига ҳам ОРДЕН БЕРИНГЛАР НОҲАҚ АЙБЛОВЛАРНИ ИНСОНЛАР БЎЙНИГА ҚЎЯЁТГАНЛАРИ УЧУН!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳеч #бир #раҳбар #ногирон #инсонларни #тушиниб #меҳрибон #бўла #олмайди!

Ногиронни кўрган кўплаб раҳбарлар шундай хунук қараб ўзларини олиб қочишларини жуда кўп кўрдим.

Президентга раҳмат ногиронлар масаласини кўтариб ногиронга мажруҳдек қарамай жирканмагани учун 🤝🇺🇿👇

Юракдан чиққан эътироф юракка етиб боради. Ижтимоий ҳимоя - бу шунчаки сиёсат эмас. Ижтимоий ҳимоя - Давлатнинг ИНСОНИЙЛИК ЮЗИДИР!!!
Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилганига кўп бўлмади. Аммо Президентнинг қўйган вазифаларини шунчаки вазифа деб эмас, муқаддас бурч деб билди Агентлик.

Қилинган ишларни кўриб Агентлик масъуллари энг аввало Аллоҳнинг, кейин Давлат раҳбарининг олдида юзи ёруғ бўлганини эътироф этмай иложи йўқ. Ўтган давр мобайнида Агентлик ўз ишини томоқ йиртиб дунёга жар солмади. Индамай ўз вазифасини бажариб келмоқда. Шараф билан буни уддаламоқда!

Агентлик Президентнинг орзуси - ДАВЛАТ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ҲЕЧ БИР ВАТАНДОШИНИ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛДИРМАСЛИК ОРЗУСИНИ амалга оширмоқда!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Чойхонага #бир #миллион #сўм #беринг ишни яхши ёпиш учун, деб, кўплаб тадбиркорларга таъмагирлик қилаётган, ўз қорнини, нафсини қондиришда ҳеч бир жирканч шантаж, туҳмат ва босимлардан қўрқмай, шаҳар бедарвозадек юраётган, яшаётган нафс қуллари бўлмиш раҳбарлар, текширувчи раҳбарчалар Фарғона вилоятида томир отиб кетганлигини кўп исботини кўрмоқдаман, бу муаммо бир Фарғона вилоятида эмас бутун бир республикада давомий!

Бу нафс қуллари, қорни мешдек қаппайган семиз ошҳўр, чойхонахўрларнинг дастидан қонуний ишлаётган тадбиркорлар ҳам ҳозирда қаттиқ азият чекмоқдалар.

Кўплаб тадбиркорлар, майли чойхона бўлса чойхонада, деб, пуллар билан юқоридан келган текширувчиларни кетини қорнини жиғилдонини шишириб кекиртириб тўйдириб яхши меҳмон қилиб жўнатмоқдалар.

Бу ҳолат қачонгача...?!

Оҳири борми бу бедодликларни...?!

Янги Ўзбекистонда янгича ишлашни имкони йўқми...?!

Тадбиркорлар қачонгача асаблари бузилиб, ишлари тўҳтаб қолиб, нотўғри чиқарилган қарорларни, деб, суд остоналарида сарсон бўладилар, оҳири борми...?!

Ўзбекистон Халқи меҳмондўст Халқ..., ўзи билиб келган меҳмонни ҳеч қачон бир пиёла чойсиз шундай ортга жўнатиб юбормайди.

Ҳурматли Хайрулло Бозаров бу бедодликларни олдини олинг, томирига болта уринг мешқорин, чойхонахўр, ошхўр шантажчи семиз еб тўймас текширувчиларни!

Хайрулло Бозоров кеча бир тадбиркорнинг аҳволини кўриб дилим оғриди.

Бир ойдан буён тадбиркор тинчи бузилган нафс қуллари, чойхонахўр, ошхўрларни, деб!

Кеча тадбиркор билан суҳбатлашиб, қоғозларини кўриб, тадбиркор томонидан қонун бузилмаганлигига гувоҳ бўлдим.

Дарҳол Фарғона вилояти ҳокимлигининг биринчи ўринбосари Ҳурматли Хабиб Сирожиддиновга телефон орқали чиқдим.

Хабиб Сирожиддинов, опа тадбиркор томонидан қонун бузилмаган бўлса ҳотиржам бўлинг, адолатли ишни кўриб чиқамиз, ёрдам берамиз, деб, Фарғона вилояти раҳбарларини оёққа турғазди.

Энг кулгули, керак бўлса йиғлайдиган даражадаги савдо саноат палатаси вилоят бўлими раҳбари тадбиркор ишини атрофлича ўрганмай тадбиркор устидан ишни судга оширгани ачинарли ҳолдир.

Савдо саноат палатасидаги раҳбарларга тадбиркор устидан қоғоз келса, тадбиркор ишини ўз кўзи қулоқлари билан эшитиш учун тафтиш ўтказмайдими?!!!

Савдо саноат палатаси қайсидир ташкилотдан тадбиркор устидан қоғоз келса тафтиш асосида йиғилган материаллар бўйича адолатли иш кўрмайдими?!

Савдо саноат палатасини тадбиркор ишини кўриш ваколати йўқ экану, лекин атрофлича тадбиркор ишини ўрганмай судга оширишга устаси фаранг экан!!!

Бундай фалаж, ишни тафтиш қилмай инсонларни сарсон қиладиган ташкилотни боридан йўқи яхши, ёпиш керак битта фойдасиз нонхўр ташкилотни!!!

Фарғона вилояти савдо саноат палатаси раҳбарлари ишидан қаттиқ норозиман Ҳурматли Президент!

Ҳурматли Хайрулло Бозоров биринчи ўринбасарингиз Хабиб Сирожиддиновга, вилоят ҳокимлигидаги Баҳромжонга, вилоят сув таъминоти матбуот котиби Аҳрор Утанбоевларга катта раҳмат.

Айниқса вилоят сув таъминоти матбуот котиби Аҳрор Утанбоев Данғара туманига келиб тадбиркор муаммосини ўрганди, тадбиркор томонидан қонун бузилмаганлигига адолатли урғу берди, раҳмат.

Ҳурматли тадбиркорлар, агар бирор бир ташкилотдан текширувга келиб сиздан пул талаб қилса асоссиз ёки ўз нафсини қондиришда у бу нарсаларни талаб қилса дарҳол 102👮‍♂️га телефон қилиб воқеани билдиринг, имкон қадар телефон камерасини ёқиб видео олинг эртага асоссиз жабрланмаслик учун 📱

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бир #киши #эмас #бир #неча #инсонлар #ўлган!!! Sevimli TV журналистига Фарғона вилояти МЧСнинг матбуот котиби томонидан нотўғри ахборот берилган ва журналист ушбу нотўғри ахборотни эфирга берган, яъни воқеа жойида бир киши ўлган, деб!

Давлат ходимлари қачонгача журналистларга нотўғри ахборот беради?!

Бундайларга жавобгарлик йўқми?!

Ahror Ziyo бундан кейин воқеани ўзингиз ўрганинг ким нима деса гапирмай!!!

Ва бошқа журналистларга ҳам шу сўзим, воқеаларни ўзингиз ўрганинг, изланинг, ким нима деса эфирга узатмай, жавобгарлик масалаларидан қўрқинг!!!

Чет элларда журналистлар уруш ўчоқларига кириб ўз кўзлари билан кўрганини, қулоқлари билан эшитганини, билганини ёритади кимларнидир гап сўзларига қараб ёритмайдилар.

Замонавий журналистикада ёлғон ахборотларни Халққа тарқатиш жиноят билан тенг бўлиши керак!

Видеони имкон қадар оҳиригача кўринг, юртдошларимиз ёзган изоҳларда бир киши эмас бир неча киши ўлганлиги айтилган, ёзилган сўзлар бор✍️📱

https://t.iss.one/Nigora_Alimova