Нигора Алимова
1.4K subscribers
7.63K photos
4.55K videos
5 files
9.7K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

9860 0825 8193 5846 канални қўллаб қувватлаш учун

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#ФУҚАРО_ЭЪТИРОФИ
НИГОРА АЛИМОВА;

Бу инсон оддий самимий...,
у билан кўришиб, суҳбатлашиб, у аслида КИМ эканлигини билиб ҳотиржам бўлдим.

Кеча шу инсон билан Олий Мажлис биносида кўришдим.

У уҳламаган, кўзлари қизарган, юзида ишчанлик сўнгани йўқ.

У жуда оддий инсоний инсон.

У ўз юртининг бир фидойи фарзанди.

У ўз Халқининг қайсидир маънода ишончи.

У ўз Халқига кўп яхши хаётни раво кўрувчиси.

У ҳам бошқалардек, биздек адашади.

Хаётда идеал инсон йўқ.

Адашган инсонни эса кимдир қаттиқ айблашга ҳам ҳаққи йўқ.

Ҳаммага маълум адашиб, билиб билмай гапирган сўзимиз орқали кимлардандир қаттиқ дашном, кимлардандир тўғри йўл кўрсатилиб ўз йўлимизни топамиз.

Хаёт паст баландликдан иборат.

Айниқса бизни Ўзбекистонда баландликдан кўра пастлик кўп.

Инсонлар дунёқараши олдинги 30 йилга яқин жим, қўрқувлар ичида яшаб, ўз фикрини айта олмайдиган даврдан, очиқлик даврига ўтиб, фикрлар, танқидлар, қарашлар хилма хиллиги билан ижтимоий тармоқларда ҳақиқий демократик курашлар, айтишувлар, қарашлар, айтмоқчиманки янги платформалар юзага чиқди, кучайди.

Ҳар бир юртдошим фикри қайсидир маънода ўрганилиб инобатга олинмоқда.

Президент айтганидек ҳар бир фуқаронинг фикри биз учун ўта аҳамиятлидир, деган эди.

Алишер Қодиров республика маънавият маърифат бўлимига раҳбар бўлганидан уни иш фаолиятини кузатиб келганман, шу инсон Қуранбаев ўрнига келганда кўп юртдошларимиз қатори ман ҳам қўллаб қувватлаганман, ёш, шижоатли, ақлли кадр келди, деб.

Алишер Қодиров маънавиятда ишлаб тинмади.

У кўпроқ Аёлларнинг оғирини енгил қилиш бўйича кўп чиқишлар қилгани эсимда, ёшларга ҳам кучли эътиборли бўлганлиги ҳам эсимда, ўшанда кўплаб юртдошларимиз, қойил, бор эканку мард инсон, деб, Алишерни фикрларини қўллаб қувватлаганларни кўрганман, ўқиганман.

У ҳозирда кўплаб чиқишлар қилмоқда, айрим чиқишлари ўта кучли танқидга учраса, айрим чиқишлари эса олқишлар олмоқда.

Айтилаётган фикрларимиз ҳар доим ҳам олқишлар олмайди.

У ҳозирда таълим системасини яхшилиш учун, малакали мутахассислар, ўқитувчиларни топиш, шундай инсонларни таълим тизимда ишлаши ва ўқитувчиларни ойлик маошларини ҳақиқий билим эгаси бўлмиш мутахассисларга бериш талаби бўйича ишламоқда, изланмоқда.

Ўзбекистонда ҳаммага маълум 5 партия мавжуд.

5 партия лидерларидан 4 партия лидерлари пассив ишлашмоқда.

Миллий тикланиш доим ҳаракатда..., ижтимоий тармоқларда ўз газетаси, ўз блоки билан доим фаол, шаффофлик ҳам кучли.

Алишер Қодиров унга айтилаётган дашномлардан асло ҳафа эмас, аксинча, инсонлар дунёқараши, фикрлашлари, қарашларига хурсанд, инсонлар ўзгараётганига, қўрқув йўқолаётганидан, инсонларда ишонч пайдо бўлаётганидан ва бизни юртдошларимизнинг кўпи билим, илм, тажриба бобида чет элдан қолишмаслигидан хурсанд.

Алишер Қодиров Ўзбекистон республикасининг ҳар бир фуқаросини ҳурмат қилади ва уларни ҳар соҳада қўллаб қувватлайди.

Бу инсон яхши инсон.

У билан албатта кўришиб суҳбатлашинг.

Унинг эшиги, унинг шаффофлиги доимо Сиз Азиз Юртдошларим учун очиқ.

Ҳар бир инсон ўз фикрига эга, ҳар бир фикр ҳурмат қилинади, лекин ҳақорат, туҳмат қилиш яхши эмас. Ман доим ўз кўрганим, эшитганим асосида фикр билдираман, бу эса айб эмас...

@Deputatlar_minbari

https://www.facebook.com/100113808057840/posts/651744892894726/

https://t.iss.one/Nigora_Alimova