Нигора Алимова
1.4K subscribers
7.66K photos
4.56K videos
5 files
9.72K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

9860 0825 8193 5846 канални қўллаб қувватлаш учун

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Самарқанд_Хокимга_бағишланади..!

Аёлни ёмонлаш замон зайлими?
Оҳ, кўчада мардикор юрган Лайлими?
Аёллар пул излаш дардига ўтди,
Мажнунни тополмай қолгач, майлими...

Тиззасидан калта кийди аёллар,
Кўзларига қаранг, кўзи сойлими?
Наҳотки эрлари кўр бўлса, э воҳ
Нетсин эри даюс бўлгач, майлими...

Уйида чирқиллар болалари оч,
Тўкис деб ўйламанг, уйли – жойлими.
Кўчага чиқади, йиғлаб, ноилож
Эрчаси пул топгин дегач, майлими...

Пулини еб, майшатда эрлар,
Хотини юради Русми, Дубайми.
Танасини сотиб пул топар улар,
Эрига барибир бўлгач, майлими...

Тўғри, ёмон йўлга кирганлари бор,
Сизнинг айтганингиз Ҳилол, Ҳайрими?
Уларда ҳам борку эр, ака-ука,
Улар қайга қарар, айтинг майлими?

Аёлига тўғри йўл кўрсатар эрлар,
Чинданам иймонли, бели бойлими.
Гапингиз ўтмаса аёлингизга,
Лозимини олиб кийинг майлими?

Сизгамас бу сўзим – ғурурли эрлар,
Кўкси тоғ, ўзи мард, сурурли шерлар.
Замонамда бордур номига эрлар,
Шеъримни шуларга айтсам майлими?
Малика Бест.