Нигора Алимова
1.4K subscribers
7.63K photos
4.55K videos
5 files
9.7K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

9860 0825 8193 5846 канални қўллаб қувватлаш учун

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Камбағаллик қурсин... #Ментал арифметика бўйича Дубайдаги мусобақа учун иқтидорли болажонга йўл кира ва бошқа хизматлар учун маблағ керак.

Ёлғиз ногирон Аёл..., пул йўқ тўғриси Ҳурматли Marufjon Usmonov, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Хайрулло Бозаров, Алия Юнусова, Alisher Sadullaev ва бошқа масъуллар ёрдам беринг болажонга...

+998903431351

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Маош #ошса #Камбағаллик #камаяди! Халққа камида 5 миллион маош берилса агарижтимоий муаммолар тугайди.

Ҳамма муаммо моддий етишмовчиликдан

Бизда 500 мингдан 2 миллион сўмгача оддий ишчига Халққа ойлик маош белгиланган.

Қаерга бормай ишчилардан меҳнати учун олаётган иш ҳаққини албатта сўрайман.

Ҳаммасида бир хил жавоб, 1 миллион, 1.5 миллион, 2 миллон, камдан кам ҳолатларда 500 минг, 700 минг, 800 минг сўм ойлик маош оламиз, деб, жавоб беришади.

Сизларга етадими шу ойлик маош, дейман.

Кўплари бошини эгиб, ЙЎҚ, дейди.

Табиийки бу маош етмайди.

Ҳокимлик биносида ойлик кам, ногироним бор, ота онам бор, касалман, етмаяпти ва ҳоказо ижтимоий муаммолар бўйича Халқ қабулини оҳири йўқ.

Ойлик маош камида 5 миллион бўлса бироз бўлсада оддий Халқ яхши яшайди.

Ҳар бир салбий ишлар орқасида ижтимоий етишмовчилик турибди.

Ўғрилик, фоҳишалик, боласини сотиш, жиноятга қўл уриш ва ҳоказо салбий иллатлар.

Агар Халқнинг турмуши иқтисодий томондан бироз кўтарилса жиноят ҳам камаяди, бер берларга ҳам бироз бўлсада барҳам топади.

Камбағалликни қисқартиришнинг бирдан бир йўли Халқни иқтисодий томонидан қўллаб қувватлаб муносиб маош беришдир.

Муносиб маош олса Халқ чет элларга ишлашга оиласини ташлаб кетмайди.

Ўзбекистон ҳар томонлама бой мамлакат.

Имкони бор!

Кўриб, билиб, эшитиб шу фикрга келдим.

Айримларга эслатма, мани билдирган фикрим айримларга ёқмайди, лекин бу мани фикрим ва уни баён қилдим

Ҳеч бўлмаганда бир оилада ишлайдиган инсон 5 миллион олса ҳам яхши бўлади!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Камбағаллик, дегани, бир умр камбағал қашшоқ хаётда яшашга маҳкум дейилгани эмас.

Испаниялик камбағал оиланинг фарзанди Амансио Ортега 13 ёшида мактабни ташлаб эркаклар кўйлагини тикиш ишида ишлаб пул топа бошлайди.

Аста секин пул топиб ўзи учун кичик тикув цеҳини очиб ва аста дунё бренди бўлган ZARA га асос солади.

Камбағал оиланинг фарзанди ҳозирда йирик логистика тармоғини ҳам очган.

Шундай экан, ман камбағалман, пулим йўқ, касалман, очман, танкам йўқ, деб, ҳар хил баҳоналардан воз кечиб яхши ишларга асос солишингиз мумкин.

Ҳар бир инсон бу дунёга нима учун келганини англаши зарур.

Бу дунёга келганда хаёт еб ичишдан, ухлашдан иборат эмаслигини англаб етиши керак.

Шунингдек бу дунёдан шунчаки яшаб ўлиш эмас балки хаёт давомида яхши ишларга қўл уриб кўплаб инсонларга ёрдам бериши билан ном қолдириши шартдир.

Туғилдим ўлдим дейиш шиоридан воз кечинг👍

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
👍3