Нигора Алимова
1.4K subscribers
7.66K photos
4.56K videos
5 files
9.72K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

9860 0825 8193 5846 канални қўллаб қувватлаш учун

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Ихтиёрий_меҳнатда_ишламаса_мажбурий_меҳнатга_жалб_қилиш_керак!

Қўқон шаҳар ҳокими, Қўқон шаҳар депутатлари, Қўқон шаҳар тадбиркорлари, Икбол Камилджанов ётоқхонадаги бекорчи инсонларни ихтиёрий ишлашни хоҳлашмаса, мажбурий ишлатишни йўлга қўйиш керак.

Токи ўзини ўзи эплаб, боқишни йўлга қўйишга ўргатиш керак.

Боқимандаликни тўхтатиш керак!

25 йил яшадику жим.
25 йил нимани ҳисобига кун кўриб яшади?
25 йил бир бурда нонни ким берди текинга?
25 йил ким турар жой берди текинга?
25 йил тикув машиналарини ким текинга берди?
25 йил ким уй жиҳозларини олиб берди?
25 йил ким кўз ёшини артиб ҳотиржамлик берди?
25 йил ким пуллар берди?

Энди Ҳурматли Шавкат Мирзиёев ҳар томонлама эркинликни берса, берганига шукур қилмай, берганни юзига ур, қабилида иш бўлиши яхши эмас!

Ҳа, десанг, белимда грижам бор, ҳа, десанг, ногироним бор, ҳа, десанг, бошим оғрийди, деб баҳоналари тайёр!

Меҳнат қил ўтириб, ётиб меҳнат қил, имкон топ пул топишга, йиғин бир икки сўм.

Хоҳиш истак бўлса ҳаммаси яхши бўлади.

Ногирон инсонларни кўпида инсоф бор, бечоралар қабулда жим бошини эгиб, базўр ёрдам сўрамоқда, соғлар эса 32 та тишини кўрсатиб, бақир чақир қилиб дод фарёд тўкмоқдалар..., эҳҳҳҳҳ...

Ногирон инсонларга ёрдам беришимиз шарт ҳар қандай ҳолатда ҳам!

Истаги хоҳиши йўқ инсон асло камбағалликдан чиқмайди, ҳокимлик эшигига ётиб, шаллақилик қилиб кун кўришда давом этаверади.

Юртимиз тинч, юртимизда шаффофлик, вақтида имкон топиб яхши яшашга ҳаракат қилинг.

Шукурингизни қилинг, ишланг!

Энди эса суистеъмол қилиш яхши эмас!

Ихтиёрий меҳнат қилиб пул топмаса, мажбурий меҳнат қилдиришни йўлга қўйиш керак!

Мажбурий меҳнат қилдиришни йўлга қўйиш ҳам аслида ўзини фойдасига бўлади.

Мажбурий меҳнат орқали топган пули ўзига бўлади.

Давлат бир умр боқа олмайди!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova