Нигора Алимова
1.41K subscribers
7.54K photos
4.46K videos
4 files
9.5K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

9860 0825 8193 5846 канални қўллаб қувватлаш учун

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Channel photo updated
Чироқчининг маъносини биласизми..?

Манимча кўпчилик билмайди.

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманига борганимда ҳам кўпчилик юртдошларимиздан Чироқчи сўзини маъносини нима, деб, сўрадим.

Саволимга жавоб йўқ эди шу кунгача.

Айтишларича Чироқчида Кишмиштепа деб номланган жойда бой бадавлат инсонлар яшаган экан.

Бир момо қўлида чироқ кўтарган ҳолда шаҳардаги инсонлардан егулик, бир бурда нон сўрайди.

Лекин шаҳар аҳолиси ёши момога бир бурда нонни ҳам раво кўрмайдилар.

Шунда момога ваҳий келади, шаҳардан тез чиқиб ортингга қарамай, кучинг борича юр, қўлингдаги чироқ ўчгунга қадар.

Момо шаҳардан бир чақирим юрганда разолат ботқоғига ботган шаҳар гуёки қозондек тўнтарилиб ер юзидан йўқолади.

Момони чироғи ўчган манзилда эса Чироқчи, деган, манзил пайдо бўлади.

Ривоятда келтирилган воқеадан Чироқчи номи келиб чиқади.

Ана сизга Чироқчи туманининг тарихий номи.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Қизиқарли маълумот👇

Фарғона вилояти, унинг шаҳар ва туманлари қачон ташкил этилган?

1. Марғилон шаҳар – Х аср (милоддан аввалги)

2. Қўқон шаҳар – Х аср (милоддан аввалги)

3. Бешариқ тумани – 1926 йил

4. Олтиариқ тумани – 1926 йил

5. Учкўприк тумани – 1926 йил

6. Қува тумани – 1939 йил

7. Қўштепа тумани - 1952 йил

8. Қувасой шаҳар – 1954 йил

9. Ўзбекистон тумани – 1963 йил

10. Фарғона тумани – 1964 йил

11. Бағдод тумани – 1964 йил

12. Риштон тумани – 1967 йил

13. Данғара тумани – 1970 йил

14. Бувайда тумани – 1973 йил

15. Тошлоқ тумани – 1973 йил

16. Фарғона шаҳар – 1877 йил

17. Ёзёвон тумани – 1980 йил

18. Сўх тумани – 1990 йил

19. Фурқат тумани – 1992 йил

Фарғона вилояти 1938 йил 15 январда ташкил топган.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хитойга давлат ташрифининг иккинчи куни: "Марказий Осиё - Хитой" саммитидаги муҳим ташаббуслар ва самарали ишбилармонлик тадбирлари

Второй день государственного визита в Китай: важные инициативы на саммите "Центральная Азия - Китай" и плодотворные деловые мероприятия

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Маош #ошса #Камбағаллик #камаяди! Халққа камида 5 миллион маош берилса агарижтимоий муаммолар тугайди.

Ҳамма муаммо моддий етишмовчиликдан

Бизда 500 мингдан 2 миллион сўмгача оддий ишчига Халққа ойлик маош белгиланган.

Қаерга бормай ишчилардан меҳнати учун олаётган иш ҳаққини албатта сўрайман.

Ҳаммасида бир хил жавоб, 1 миллион, 1.5 миллион, 2 миллон, камдан кам ҳолатларда 500 минг, 700 минг, 800 минг сўм ойлик маош оламиз, деб, жавоб беришади.

Сизларга етадими шу ойлик маош, дейман.

Кўплари бошини эгиб, ЙЎҚ, дейди.

Табиийки бу маош етмайди.

Ҳокимлик биносида ойлик кам, ногироним бор, ота онам бор, касалман, етмаяпти ва ҳоказо ижтимоий муаммолар бўйича Халқ қабулини оҳири йўқ.

Ойлик маош камида 5 миллион бўлса бироз бўлсада оддий Халқ яхши яшайди.

Ҳар бир салбий ишлар орқасида ижтимоий етишмовчилик турибди.

Ўғрилик, фоҳишалик, боласини сотиш, жиноятга қўл уриш ва ҳоказо салбий иллатлар.

Агар Халқнинг турмуши иқтисодий томондан бироз кўтарилса жиноят ҳам камаяди, бер берларга ҳам бироз бўлсада барҳам топади.

Камбағалликни қисқартиришнинг бирдан бир йўли Халқни иқтисодий томонидан қўллаб қувватлаб муносиб маош беришдир.

Муносиб маош олса Халқ чет элларга ишлашга оиласини ташлаб кетмайди.

Ўзбекистон ҳар томонлама бой мамлакат.

Имкони бор!

Кўриб, билиб, эшитиб шу фикрга келдим.

Айримларга эслатма, мани билдирган фикрим айримларга ёқмайди, лекин бу мани фикрим ва уни баён қилдим

Ҳеч бўлмаганда бир оилада ишлайдиган инсон 5 миллион олса ҳам яхши бўлади!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Болалар #таълим #олиши #шарт, #Ота #Оналар #фарзандлар #тақдирига #бефарқ #бўлманг!

Қулупнайни яхши кўраман.

Йўлимда кўплаб Аёллар йўл четида идишларга тўлдирилган қулупнайларни туридан сотишмоқда.

Тўҳтамай томоша қилиб кетавердим.

Бир пайт бурилишимда автобус бекатида чамаси 5 синфлар атрофида болакайга кўзим тушиб тўҳтадим.

Бола қуёшнинг иссиқ нурида қорайиб кетган, устидаги кийимлари ҳам яхши эмас эди.

Нима бўлганда ҳам пулни шу болакай меҳнати савдоси учун олсин, дедим.

Мани туҳтаганимни кўриб ёнимга хурсанд бўлиб югуриб келди.

Опа қулупнай ўзимизники, деб, мақтади.

Муомаласи яхши.

Болакайга савол бердим, нега мактабга бормадинг, деб.

Бола эса, опа 5 опам бор, оиламиз оғир шароитда, ота онамга ёрдам берай, деб, савдодаман, деди.

Ҳа..., деб, лекин нима бўлганда ҳам таълим олиш керак, дедим.

Болага бу сўзим ёқмади, мани бир текширувчидек қабул қилиб, бироз нарига кетди.

Акаси ёнимга келиб, болани хаётини тушинтириб айтди.

Акасига, тўғри тушинаман, лекин таълим олиши шарт, дедим.

Мактабдан кейин ота онасига, оиласига ёрдам берса яхши, ёшлар ўзини ўзи меҳнат билан банд қилиши ёмон йўлларга кирмай таҳсинга лойиқ, дедим.

Болани қулупнайини кўпини сотиб олдим, уйига бироз бўлсада ёрдам бўлсин, деб.

Ва йўлимда Қўқонга боргунга қадар меҳнаткаш болани, оиласи учун қуёшнинг иссиқ нуридан қочмай савдо қилганини ўйлаб қайсидир маънода раҳмат шундай меҳнаткаш ёшларга, деб, ҳотиржам бўлдим.

Таълим олинг, нима бўлганда ҳам.

Таълим нажотдир.

Оддий савдогар бўлсангиз ҳам, деҳқон бўлсангиз ҳам таълим ҳар ишингизга аз қотади.

Меҳнаткаш ёшларга ҳар томонлама омад тилайман 👍🇺🇿

Худо хоҳласа деҳқон бола ўз оиласини меҳнати билан ҳар томонлама боқа олади👍👍👍

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Иккиси ҳам фақирликда тенг. Лекин қиз отасини подшоҳ деб билади. Ота қизини дунё маликаси деб билади. Уларда пулга сотиб олиб булмас - бебахо туйғулар бор...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Тўсиққа #учраётган Қўқонлик тадбиркор Илхомжон Расуловнинг ҳозирдаги амалга ошираётган ишлари👍🇺🇿

Ҳурматли Хайрулло Бозаров, Marufjon Usmonov, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси ва бошқа республика ташкилотлари имкон қадар тадбиркорга ёрдам беринг, тадбиркорни кимдир эшитсин дардини!

Сўхда ҳам Ҳурматли Президент сўзи билан истироҳат боғини қуриб берди, аммо боғ Сух туманига умуман керак эмас экан!

Сух туманига боғ керак бўлмаса унда нега Ҳурматли Президент айтди, деб, ҳом ишларни тадбиркор орқали қилдириб, тадбиркорни тупикка тиқишади?!

Тадбиркорни эшитинг!

O'zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo'mitasi, O'zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi қаранглар.

Ҳурматли Zulayxo Maxkamova сиздан илтимос ушбу ҳолатни Ҳурматли Президентга етказинг, чунки Сухдаги истироҳат боғини Аёл тадбиркор қурдирган!

Шунингдек Фарғона вилояти марказий банк раҳбари Ҳурматли Туробжон Исломович тезкорликда амалий ёрдам беринг, Ҳурматли Президент сўзи билан бунёд қилинган истироҳат боғига ажратилган имтиёзли бўла туриб имтиёзсиз кредитни туғаётган фоизларини тўҳтатинг!

Бу тасвир баҳорнинг илк кунларида олинган.

Тадбиркор илтимос қилиб чиқармай туринг, деганди.

Чиқармадим, лекин тадбиркор борган сари ботқоққа ботаётганини кўриб чидаб туролмадим.

Кейинги чиқишда Сухдаги истироҳат боғи бўйича олинган таъсвир қўйилади.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Раҳмат таклиф учун Наманган вилоятининг фаол матбуот котиби Farhod Mamadaliyev ва Фарғонанинг тиниб тинчимас фаол қизи Gulnoza Tuxtasinova 🤝🇺🇿

Насиб албатта Гуллар байрамига бораман👍🤝🇺🇿👌

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Monomarkaz | #Toshkent
#HAMKORLIK

Poytaxtdagi Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish markaziga murojaat qilgan va bu yerda ijtimoiy-psixologik saxovat ko'rsatilayotgan ayollarga monomarkazda bepul kasb-hunar o'rgatiladi.

Bu haqda ushbu markazda tashkil etilgan davra suhbatida ma'lum qilindi.

☎️71 207-69-00 (112, 113, 114, 115).

Telegram | Instagram | Facebook | Web-site | YouTube

©Monomarkaz Axborot xizmati