Нигора Алимова
1.39K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Уйсиз #қолган #Аёлга маслаҳатлар... Севимлида Самарқандлик Аёл бўйича Янги Хаёт кўрсатуви бўлмоқда.

Аёл уйсиз.

Студияга келган экспертлар эса худудлардаги яшаётган қишлоқлардаги Аёлларни ҳуқуқий билими йўқ, деб, қўлларини кўтариб жон куйдириб сўзламоқдалар.

Эҳҳҳҳ экспертлар қишлоқлардаги инсонларга кимлар ҳуқуқий билимларни ўргатади, борми шундай фидойи адлиями, бошқами?!

Қишлоқлардаги инсонлар кўп воқеликдан анча йироқ.

Кўп касалхоналарда даволанаман, айниқса республика касалхоналарида.

Кўплаб вилоятдан инсонлар келади, ҳеч нарсани билмаган ҳолатлари кўп.

Биздан ҳаттоки сўрашга уялади.

Фаросати бор инсонлар эса шундай инсонларни юз кўзидан билиб ўзимиз ёрдам беришга шошамиз.

Қонуний ҳуқуқларни билмайди, деб, бонг ураётган экспертлар сизлардан илтимос қишлоқларга бориб шу инсонлар билан бир яшанг, ҳақ ҳуқуқларини ўргатинг, телефон орқали ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мумкинлигини кўрсатиб айтинг..., космосдан тушиб гапирманг!

Malika Qodirxonova ўзингиз тушиниб туриб жим кузатиб ўтирибсиз, Аёлни ҳолатини кўринг, хаттоки студияда ўзидан кетиб қолди.

Экспертлар эса ундоқ бундоқ деб овозини борича гапиришини кўриб ёқа ушлайсиз😳

Бу бечора Аёл боши гаранг, экспертлар сўзи уни қулоғига киргани йўқ, ўз дардига ўралиб бўлган.

Ҳозир экспертлар сўзлади роса сўзлади ва аста ўз кабинетига уйига кетади кўрсатув тугади, деб.

Аросатда қолган Аёл эса ўз дардига ўралиб ўз қобиғида қолаверади..., афсуски...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қаерга #борсанг #бор!
#Ишсиз #қолган #ёшларга #ёрдам #беринг Ҳурматли Хайрулло Бозаров, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Матбуот хизмати, Феруза Эшматова Фарғона вилояти транспорт бошқармасида икки ёш туҳмат асосида ишсиз қолмоқда.

Ҳар икки ёш олий маълумотли.

Бири 32 ёш Исаев Собиржон ўзини ишлаб топган 20 миллионга яқин пулини олиш, Собиржон ишламайди, кўнгли қолди. +998905505030

Иккинчиси Х. Қурбонов +998916932020

Ҳар қандай важларни айтиб мани ёшлардан қўлимни силтаб кетишимга ундай олмайсиз!

Ишдан олаётганлар аввал ишдан бўшатаётган ёшларни иш билан таъминлаб кейин масалани ечимини топиб енгил тортинг...

Кимнидир норозилиги эвазига кимдир ёки қайсидир ташкилотлар жуда мазза қилиб ишлай олмайди!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қуртлаган, #қаровсиз #қолган #инсонга #эътибор #берилди! Жиззахдаги ҳолат эди, бош шифокор Аёл киши Ҳурматли Zulayxo Maxkamova! Аёл киши наҳотки эътиборсиз бўлса Озода Парпибоева?!, Saodat Boymirzayeva?!

Ҳурматли Амрилло Иноятов раҳмат сизга 🇺🇿👇

#Расмий #муносабат

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган "Кадрда кўнгилни хира қиладиган тасвирлар мавжуд: бемор Даштобод больницаси ҳовлисида ётган эмиш..." номли видеолавҳа Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа тегишли давлат ташкилотлари томонидан назоратга олинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, видеолавҳадаги шахс 2022 йил ноябрь ойида кўчада совуқда қолиб кетгани учун Зомин туманининг "Чорвадор" ҚФЙ ҳудудидан тез тиббий ёрдам машинасида Зомин марказий шифохонасига олиб келинган.

Керакли даво муолажаларидан сўнг бемор ўзига келгач, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари унинг шахсини аниқлаш имконияти бўлмагани сабабли қариндошларига хабар беришда амалий ёрдам сўраб туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, прокуратурасига мурожаат қилган.

Натижада беморнинг яқинлари томонидан ташлаб кетилгани ва шу вақтгача тумандаги фермер хўжалиги раисларидан бирининг хонадонида ишлаб келингани аниқланган.

Бемор қариб етти ой туман марказий шифохонасида ётиб даволанган. Ҳудудий тиббиёт бирлашмаси раҳбариятининг тегишли ташкилотларга ушбу шахс қариндошларини топиш ёки Мурувват уйларига жойлаштириш бўйича такрорий мурожаатларидан сўнг, ўз уйида ишлатган фермер хўжалиги раиси беморни уйига олиб кетади.

Аммо бир-икки кун ўтиб, у видеолавҳадаги шахсни Даштободдаги шифохонага ташлаб кетади. Тиббиёт ходимлари томонидан бемор шифохонага жойлаштирилади. Бироқ хонадошлари ушбу бемор билан бир палатада ётмасликларини, уни алоҳида хонага ўткизишни талаб қилади.

Шу тариқа алоҳида хона тайёрлангунга қадар бемор шифохона ҳовлисига вақтинча жойлаштирилади. Ҳозир у алоҳида хонада керакли даво муолажаларни олмоқда.

Маълумот учун, қаровчиси йўқ шахслар мурувват уйларига жойлаштирилади ва ўша ерда даволанади. Айни пайтда тегишли ташкилотлар билан биргаликда бемор соғайгач, уни мурувват уйларига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

https://fb.watch/l1ogZL3yse/?mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Аждодлардан #қолган #эски #иш #шароитларини кўплаб хотин қизлар фаоллари учун қачон яхши меҳнат шароитларига айлантириб берасизлар Ҳурматли Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева?!

Республика бўйлаб хотин қизлар фаоллари учун шароитлар яхши эмас!

Маънан чарчаган компьютерлар ҳали ҳам бор!

Мебеллар абгор!

Хоналар хунук!

Ҳурматли Президент ҳадеб бўлар бўлмас пиарларга пул ажратмай, жамиятимизнинг бир муҳим буғини бўлган хотин қизлар фаолларига яхши шароитлар қилиб беринг, пул ажратиб!

Бирор хотин қизлар республика раҳбари ишлайдиган негр меҳнати оғир ва тан олинмаган хотин қизлар фаоллари учун меҳнат шароитларини яратмаган экан, эсссииииззз...

Миллиард пуллар қаерга кетди, тўғриси кимдир ҳисобот бера оладими бирор хотин қизлар республика раҳбари бўлиб ишлаган хонимлар?!

Ҳурматли Зулайхо Махкамова сиздан илтимос, ишни тинмай талаб қилиб, ҳисоботларни ҳамма сўрайди, хотин қизлар фаоллари тинмай негрдек ишласа ҳам тавқи лаънатланади, меҳнати тан олинмайди, шундай экан Опа сиздан илтимос сизни даврингизда хотин қизлар фаоллари учун яхши меҳнат шароитларини яратиб беринг.

Бундай хунук кўринишлардаги меҳнат шароитларига қараб инсонни ишчанлик кайфияти тушиб кетади тўғриси.

Кўплаб маҳаллалар раисларини, хотин қизлар фаолларини хоналари мана шундай ўта абгор ҳолда!

Раисга фарқи йўқ!, ўтириб олиб тинмай хотин қизлар фаолларига босим қилиб ишини қилдиради😡

Қаранглар кондиционер тагида мазза қилиб чиройли шароитларга эга бўлган хоналарда ўтирган аристократлар, қаранглар!!!

Зулайҳо опа Ҳурматли Президентга айтинг, талаб қилинг🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қолган #ўқитувчиларни #дардини #ким #эшитади Khilola Umarova?!

Сурхондаги мактаб ишини Прокуратура, Феруза Эшматова лар текшириши шарт!
Қолган ўқитувчиларнинг ҳақ ҳуқуқларини ким ҳимоя қилади?!

Ушбу видеони ижтимоий тармоқлардан олдим, ўқитувчиларнинг дардини эшитдим, бу жирканч иллатлар ҳақиқатдан бўлганми йўқми республика ишчи гуруҳи атрофлича текшириб, қолган ўқитувчиларнинг ҳақ ҳуқуқларини тиклаши шарт!!!

Кўплаб мактабларда шундай носоғлом муҳит!!!

Қачон барҳам берилади таълим муассасаларидаги бақир чақирларга?!

Ким бақирса ҳимоя қилсак, ким дод деса ҳимоя қилсак, қани адолат?!

Қолган Аёл ўқитувчиларнинг тақдиричи, улар ҳам бақирса чақирса кейин телефон орқали эътибор берасизми вазир Хилола Умарова?!

Қани сенатдаги Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи Аёл раҳбарлар?!

Қани хотин қизлар қўмитаси фаоллари?!

Қани инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаоллари?!

Қани касаба союз?!

Мактабларда қачон соғлом муҳитни яратиб берасиз вазир?!!!

Тўҳтатинг бундай шантажларни, бақир чақирларни, пул йиғишларни, соат талашишларни, тўҳтатинг

Болаларга кимни раҳми келади?!

Бу ерда ўқийдиган болалар келажагига ким жавобгар?!

Директор оппоқ қолганлар қоп қора эмас, қарс икки қўлдан чиқишини, тангани иккинчи томонини ўрганишни жуда яхши биласизларку масъуллар, нима бўлди билганларинга тормоз босилдими🙄?!!!

Мактаб директори, боғчага мудира бўлиш узоқ йиллар, тўғриси тушинмадим отасидан қолган меросми...?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ривожланишдан #орқада #қолган #худудларга #жўнатинг #ёшларни!!! #Таклиф!, Ҳурматли Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev кечаги постингизда бу ёшлар билан мағрурланганингизни билдим, гап йўқ, офарин.

Аммо сизга бир таклифим бор.

Имкон бўлса шу ёшларни пойтахтда ушлаб ўтирмай, уларни республика бўйича оғир худудларга ҳоким қилиб сайласак нима дейсиз?

Пойтахтда етарли яхши кадрлар кўп.

Қани бу ёшлар ривожланиши оғир худудларни ҳар томонлама ривожлантира олармикан, деб, ўйлайман танкасиз фақат.

Бу ёшлар тинмай твларда жавлон уриб сайрашади.

Сенатларда, олий мажлисларда чиройли кийиниб савлат тўкиб ўтиришлари тўғриси жонга тегди😅

Карера учун у аъло жойларда ишни бошлаш қанчалар адолатли, ана борсин ривожланмаган худудларда ўз ишини давом эттирсин жим жимадор жойларга амал учун ўтирмай, ёпишмай!

Билими, илми, тажрибаси аъло бўлса, шу билим, илм, тажрибаларни ривожланишдан орқада қолаётган худудларда бир ишлатишсин исботи билан, кейин биз ҳақиқатдан зўр ёшлар экан, деб, пиарига қўшилиб мақтайлик🤗

Буларни кўпини танимайман.

Демак танийдиган бир иш қилганини билмаган, кўрмаган эканман...

Шуни аниқ айта оламанки бу ёшларнинг кўпида ТАНКАси бор.

Сенатга бир ёшни волонтёр бўлсин, деб, жойлагандик афсуски у ёш ҳеч қанча ишламади, сенатдаги волонтёрларнинг кўпи олий насаб инсонларнинг фарзандлари экан, оддий инсонлар фарзандлари деярли топилмас...

Бу ёшларнинг кўпи чет элларга бордилар, қани ўша чет элларга бориб келганларнинг Ўзбекистон республикаси равнақи учун бир янгиликлар олиб киргани, биз кўрмадик, лекин мазза қилиб чет элларга бориб, минбарларда сайраб ақл ўргатиб юрибдилар.

Энди уларни ривожланишдан орқада қолган худудларга ҳоким қилиб олган билимлари орқали пассив худудларни актив худудларга айланатира олишларини исботлаб бериш вақти келди.

Қуруқ гап қулоққа ёқмас!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Эътибордан #четда #қолган #фаол #Аёллар! #мукофотланмаган ҳам бирор марта бўлсада! Озода Парпибоева 🇺🇿

38 йил Ўзбекистон Республикаси МТРКсида фаол ишлаган Аёл, Она Мавлудахоним Аҳмедова ҳозиргача ҳеч йўқ Ўзбекистон ТВси ёки бошқа вазирлигу ташкилотлари томонидан атиги бир марта бўлсада мақтов ёрлиғи, деган қоғозни ҳам олмаган!

Ачинарли ҳолат...

Афсуски сенатдаги хонимлар томонидан кўплаб фаол Аёлларимизга қора чизиқлар тортилиши давомий, исботи Тошкент вилояти Чиноз туманидаги ҳолатда кўриб билганмиз.

Малика Қодирхонова янгиликлар билан ишлай олмаслигингизни исботлашда давомийсиз, сизни деб яна қанчадан қанча фаол Аёлларимиз эътиборсиз, эътирофсиз қоладилар?!

Мотивация бизда йўқ, билмайман нега бизнинг раҳбарлар шундай мотивация бермай ўзининг фаол ходимларини қўллаб қувватламаслигига нима сабаб, тўғриси тушунмайман.

Мавлуда опани ТВларда кўп кузатаман, танийман, биламан.

Ёшлигимдан Ўзбекистон республикасининг ТВсида суҳандони(диктор), кейинчалик эса актёрликни ҳам сериалларда жойига қўйиб ўйнамоқдалар.

Нега бу Аёл ҳали ҳануз ўзга фаол Аёллардек буюк Давлатимиз томонидан тақдирланмадилар?!

Ўтган замонларда кимнидир кучли нафратига учраса шу инсон бир умр кўкармайди, деганларидек иш борми ёки?

O'zbekiston Milliy Teleradiokompaniyasi раҳбарияти фаол инсонларни тақдирлашни, мотивация беришни билмаса республика Oila va xotin-qizlar qo'mitasi фаоллари фаол Аёлимизни меҳнатлари билан яқиндан танишиб эътибор берармиканлар Zulayxo Maxkamova, Saodat Boymirzayeva, Malika Qodirxonova, Tanzila Narbaeva, Saida Mirziyoyeva, Зироатхон Мирзиёева - Ziroatkhon Mirziyoyeva

Фаол Аёлларимизни излаб топиб юзага чиқарсак бир хилликдан воз кечиб, шу фаол Аёлларимизнинг ёрдамлари билан бирлашиб яхши янги янги лойиҳаларни, гўзал ишларни амалга оширсак бўлади.

Тор доирадаги ишлар, танишларни тақдирлаш, фақат ва фақат бир хил инсонларни тан олиш монополиядек ишлашнинг оҳири вой, биз асло ривожланмай қотиб қолишда давом этаверамиз...

Эътибордан эътирофдан четда қолган Аёлларимизни сизу биз бирлашиб юзага чиқариш вақти келди ва бу яхши ниятларимиз давомий.

Ҳурматли Мавлудахон опа сизни раҳбарият билмаса Ўзбекистон Халқи жуда яхши билади ва сизни ҳурмат қилади.

Сиз бор Ўзбекистон ТВсида файз бор!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova