Нигора Алимова
1.36K subscribers
7.52K photos
4.44K videos
4 files
9.47K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

9860 0825 8193 5846 канални қўллаб қувватлаш учун

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдамнинг қуйидаги турлари кўрсатилади:

пул тўловлари (пенсиялар, нафақалар, бир йўла бериладиган тўловлар);

реабилитация қилишнинг техник воситалари, сурдотехника, тифлотехника воситалари ёки бошқа воситалар, шу жумладан ўриндиқли аравачалар, протез-ортопедия мосламалари, махсус ҳарфли матбаа нашрлари, овоз кучайтирувчи аппаратлар ва сигнализаторлар, субтитрли ёки сурдотаржимали видеоматериаллар, шунингдек автомобиллар билан таъминлаш;

тиббий, ижтимоий, касбий, жисмоний реабилитация қилиш бўйича хизматлар ва маиший хизматлар;

транспорт хизматлари;

дори воситалари билан таъминлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси қайта ташкил этилди

“Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (210-сон, 14.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси қайта ташкил этилди.

📋 Қарор билан Жамғарма тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Унга мувофиқ Жамғарма:

👉 оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб беради;

👉 хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, аёллар спортини ривожлантириш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашади;

👉 хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштиради;

👉 хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Аёл_АёлниОнаси_АёлниҚизига_ҳужжатлар_берилди🇺🇿

#Андижон_шаҳар_ҳокимлигига_Андижон_иибсига_RESPEKT 👍

Шу йил 23 июн ойида Андижон шаҳрида бир Аёл бир неча йил Ўзбекистонда яшаб келиб фуқаролик ҳужжатини ололмай қийналганлиги ҳақида пост қўйгандим.

Шу куни Андижон иибси Аёлни иибга чақириб ҳамма муаммоларни ҳал қиламиз, деб, Аёлга умид ва ишонч беришган эди.

Умид ва ишонч ижобий амалга ошмоқда.

Аёлга вақтинчалик яшаш ҳужжати берилган.

Шунингдек Аёлнинг Онасига ҳам вақтинчалик яшаш ҳужжати ва қизига туғилганлик гувоҳномаси ҳам берилмоқда.

Аёл жуда хурсанд.

Нигора опа яшашни истамасдим қийинчиликларни кўриб, қизим бор, деб яшаб келдим.

Энди эса яшашни истайман, қизимни журналистика соҳасида ўқитаман, катта яхши инсон бўлсин, дейди Аёл.

Энг муҳими Аёл энди ҳотиржам Ҳурматли Tanzila Narbaeva.

Уни хурсандчилигини кўриб ҳотиржам бўлдим.

Ижорама ижора юрган Аёл уй олиши керак эди.

Ҳурматли Андижон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати, Мохинур Косимова, субсидия асосида уй йўқ, тижорат нарҳида уй оласиз, дейилибди, масъуллар томонидан.

Тижорат уйнинг нарҳи эса 3.500 000 миллион сўмга яқин экан.

Бироз қиммат Ёлғиз Аёл учун бу нарҳ.

Имкон бўлса уй олишида ҳам имтиёзли қилиб берилиши керак.

Ҳурматли Гульнора Маруфова опа имкон қадар шу Ёлғиз Аёлга имтиёзли уй олишида ёрдам беринг🇺🇿

https://www.facebook.com/100027633137805/videos/832455387685558/

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
8
8
Юлдуз Усмонова, кечир қўшиғи👍👌

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Андижон ОШИ👍😊

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Насиб Америка юртининг Нью-Йорк штатига бориш, таклиф бўлди🇺🇿🇺🇸Худо хоҳласа боргум😊

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Forwarded from Fan Mirziyoyev
Ziroatxon Mirziyoyeva ❤️
@fan_mirziyoyev
Ҳақиқат, эр бермоқ жон бермоқ🤭😉😄

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Республика_раҳбарларига_таклиф!

Ҳурматли республика масъуллари, сизларга 1 таклифим бор.

У ҳам бўлса жойлардаги раҳбарларнинг қандай ишлаётганини билиш учун кўча куйдаги инсонларнинг кайфиятига боқинг, секин аста бориб сўранг, ўшанда аниқ маълумот оласиз ўша вилоят, туман, шаҳар раҳбарларининг ишлашига Халқнинг ўзи баҳо беради.

Кўп жойларда инсонларнинг кайфияти йўқ, ҳамма асабий, юзида ғамгинлик, ҳафалик, норозилик кайфияти, кредит олиш муаммо, уй олиш муаммо, бизнес қилиш муаммо, нарҳ наволар баландлиги олаётган ойлик маошига тўғри келмайди ва ҳоказо.

Республика раҳбарларига бир ҳақиқатим бор, ижтимоий тармоқлардаги кўплаб раҳбарларнинг пиарига ишониб қолманг, воқеалар ривожи эса акси бўлмоқда.

Жойлардаги раҳбарларнинг қандай ишлаётганини кўча куйда юрган Халқнинг кайфиятига қараб билиб оласиз👌🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
ЖАСЛИҚ,
деб, номланган, инсонларга азоб берган турма ёпилганми
ёки ҳали ҳам сирли равишда борми?

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#5_ойдан_буён_вилоят_ҳокимини_қабулига_кира_олмаймиз...

Юқорида ёзилган сўзлар бугун 20.10.2021 йил кечки пайтда +998996763782 ушбу телефон рақами Самарқанд вилояти Пайариқ туманидан 30 дан ортиқ Аёллар телефон қилиб, Самарқанд вилояти ҳокими, адолатли инсон Erkinjon Turdimov қабулига 5 ойдан буён кира олмаганлиги бўйича мурожаат қилмоқдалар.

Ҳурматли вилоят ҳокими, адолатли камтар инсон Эркинжон Турдимов, сиздан илтимос шу мурожаат қилган Аёлларни қабул қилинг имкон бўлса🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Андижон шаҳри кундан кунга ҳар томонлама обод бўлишини кўриб хурсанд бўлдим.

Андижон шаҳри кўрк бераётган, инсонни ўзини турли ранглари билан кайфиятини кўтарадиган замонавий автобуслар шаҳар аҳолисига учун хизмат қилмоқда.

Ҳар томонлама қулай ҳам ҳавфсиз автобуслар.

Андижон шаҳри ҳокимлиги фаолларига раҳмат 🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#InsonQadriUchun
#Биржа_баҳосида_сотилаётган_Халқ_бойликлари_сотилишига_қаршиман!

Ер ости бойлигимиз бўлган нефть, газ Ўзбекистон Халқини бойлигими?!

Нефть Халқ бойлиги бўлса бензин нега биржа баҳосида сотилмоқда...?

Пропан нега биржа баҳосида сотилмоқда?!

Нега пахта ёғи биржа баҳосида сотилмоқда?!

Нега кўмир биржа баҳосида сотилмоқда?!

Бензин нарҳи тушсин!

Нима учун Халқ бойликлари биржада устама нарҳлар билан сотилмоқда Ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev?

Бу бедодликларни ким ва қайси масъул олдини олади?!

Қачонгача бу Халқимиз ер ости ва ер усти бойликлари биржа баҳосида сотилади, қачонгача Ҳурматли Fb.com/Mirziyoyev?

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#InsonQadriUchun

5 ойдан буён Самарқанд вилояти ҳокими Erkinjon Turdimov қабулига кира олмай сарсонмиз, вилоят ҳокимини қабулига бизни йўлатишмаяпти, илтимос вилоят ҳокими бизни қабул қилсин, айтадиган нидоларимиз бор, бизни эшитсин, деди, бир ўқитувчи инсон.

Ҳурматли адолатли инсон Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилоятидан телефон қилиб сизни қабулингизга кира олмаётган 30 га яқин юртдошларимизни дардини эшитинг, муаммони ҳар томонлама ўрганиб адолатни қарор топтиринг имкон қадар 🇺🇿

+998942408821

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#InsonQadriUchun Отасини айби учун фарзандлари жавоб бермайди..., лекин аслида отаси ҳам айбдор эмас эди..., Ҳурматли Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev

Андижон вилоятидан прокуратура соҳасида ишлаб келган йигит, отаси фалончи инсонни таниши бўлган, Президент Шавкат Мирзиёевга хоинлик қилганлиги учун бу инсон қамалди, қамалган инсонни танишлари ҳам ҳар жойда ишламаслиги керак, деган важлар асосида, бир яхши ўз соҳасида ишлаб турган ёш прокурорни ишдан бўшатишди.

Ёш прокурор ишдан бўшаб ҳозирда ҳеч қаерда ишламай, ишга жойлашишда қийналмоқда Ҳурматли Tanzila Narbaeva, Феруза Эшматова, Svetlana Artikova, Фаттоҳ Абдуғаффоров, Президент Халк Кабулхонаси, Народная приёмная Пр. Рес. Уз., Prezident Administrasiyası, Расул Кушербаев, Муҳаммад Валиев, Ўзбекистон республикаси бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев.

Ишдан асоссиз бўшатилган йигитни отаси олий судларда ишлаган судья эди.

Судья бўлиб ишлаган даврда, ортиқча борди келди қилмаган, ҳозирда ўз айби учун жазо олган Ўзбекистон республикаси Давлат ҳавфсизлиги хизматининг собиқ раҳбари Ихтиёр Абдуллаев эди.

Ихтиёр Абдуллаевни дўсти бўлган, деб, айбсиз айбдор бўлган отасини ва ўғлини ишдан олишди.

Прокурор йигитни отаси ҳозирда уйда, нафақа олмоқда.

Ота ортиқ ишламайди, уйига, кўча куйда ёрдам сўраб келган инсонларга тўғри қонуний йўлларни кўрсатиб беминнат ёрдам бериб келмоқдалар.

Ота прокурор ўғлини ҳозирда ишсизлигидан ҳафа, ман айбдор эмас эдим, нега айбсиз боламга мавҳум айбдор, деган, ноҳақлик тамғаси босилди, деб.

Ҳурматли республика масъуллари, сизлардан илтимос асоссиз ишдан бўшатилган прокурор йигитни ишга тикланишида амалий адолатли ёрдам беринглар имкон бўлса 🇺🇿

+998979962363

https://t.iss.one/Nigora_Alimova