Нигора Алимова
1.4K subscribers
7.61K photos
4.54K videos
5 files
9.67K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

9860 0825 8193 5846 канални қўллаб қувватлаш учун

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Фарғона вилояти Ўзбекистон Либерал-демократик партияси - УзЛиДеП фаоллари #InsonQadriUchun деб ёзилган кепка, футболка, желет ва шарф борми? Бор бўлса манга ҳам беринг имкон бўлса 🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Фарғона вилояти Ўзбекистон Либерал-демократик партияси - УзЛиДеП фаолларидан #InsonQadriUchun деб ёзилган кепка, футболка, желет ва шарф келди.

Раҳмат партия фаоллари🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#InsonQadriUchun

Бугун бир замондошим, ўз ўғлини ўзга юртдан Ўзбекистондаги олий ўқув юртига муаммоларсиз кўчиришда ортиқча 2000$ доллар сарф қилмасдан иши ҳал бўлганидан, Нигора, манга ҳозирги Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev яна ўзи Президент бўлса хурсанд бўламан.

Чунки яхши ўзгаришлар кўп, деди...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#InsonQadriUchun

Бир ногирон Аёл билан ногаҳон суҳбатлашиб қолдим.

Олдинлари бизга имтиёзли уй берилмаган эди, эътибор ҳам суст эди.

Ҳозир уч йил бўлдики 2 хонали уй олдим, имтиёзли.

Ҳар ойда тиббиёт мутахассислари келиб соғлигимдан хабар олишади.

Ҳар тугул Ўзбекистонда 5 йил ичида инсон қадри жонланди... 🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#InsonQadriUchun

Нигорхон яхшимисиз,халиги Мухаббатхон исмли аёлга тикув машинани хозир бериб келдим хурсанд булди сизларни айтдим рахмат деди.

Юқоридаги смс Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ҳокимлигининг масъули томонидан келди.

Қўқон шаҳрида, Қўқон ҳокими Маруфжон Усмонов томонидан қийналган Аёлларга ёрдам бериш энг олий мақсад ва вазифалардан бири бўлиб келмоқда.

Олдинлари ҳунари бор Аёлларга тикув машиналари асло текинга берилмаган.

Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev хаётда қийналган юртдошларимизга ўз хаётини обод қилишда ҳар томонлама инсонийлик билан эътибор бермоқда.

Шу эътибор туфайли кўп Аёлларга тикув машиналари берилмоқда.

Айрим Аёлларга тикув машиналари берилса, пул кераклиги учун ўз ҳунаридан унумли фойдаланмай сотиб юбориб қайта қайта тикув машиналарини олиб сотиш билан оввора бўлсалар, айрим Аёлларимиз эса ўз ҳунаридан унумли фойдаланиб ўз бизнесини йўлга қўйиб пул топиб бойишга ҳаракат қилмоқдалар.

Ҳаракат қилганга Оллоҳим ҳам барокатлар ёғдиради🙏

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#InsonQadriUchun

Олдинлари бир сўз айта олмасдик, сўз эркинлиги, деган тушунчалардан анча йироқ эдик...

Суҳбатдошим ногаҳон сўз эркинлиги бўйича ўз фикрини билдирди.

Ҳа олдинлари ҳақиқатдан бир адолатни айтишга, ҳақиқат учун курашишга қўрқар эдик.

Ҳозир эса ҳаммаси яхши, сўз эркинлигини меъёрда бўлса тўғри бўлади.

Берилган эркинликларни суистеъмол қилмаслигимиз керак.

Шундай кунларни кўрганимизга, бир сўзни қўрқмай айта олаётганимга шукур қиламан...

Сўз эркинлигини берган Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev дан миннатдорман🇺🇿дейди юртдошим...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#InsonQadriUchun
#Биржа_баҳосида_сотилаётган_Халқ_бойликлари_сотилишига_қаршиман!

Ер ости бойлигимиз бўлган нефть, газ Ўзбекистон Халқини бойлигими?!

Нефть Халқ бойлиги бўлса бензин нега биржа баҳосида сотилмоқда...?

Пропан нега биржа баҳосида сотилмоқда?!

Нега пахта ёғи биржа баҳосида сотилмоқда?!

Нега кўмир биржа баҳосида сотилмоқда?!

Бензин нарҳи тушсин!

Нима учун Халқ бойликлари биржада устама нарҳлар билан сотилмоқда Ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev?

Бу бедодликларни ким ва қайси масъул олдини олади?!

Қачонгача бу Халқимиз ер ости ва ер усти бойликлари биржа баҳосида сотилади, қачонгача Ҳурматли Fb.com/Mirziyoyev?

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#InsonQadriUchun

5 ойдан буён Самарқанд вилояти ҳокими Erkinjon Turdimov қабулига кира олмай сарсонмиз, вилоят ҳокимини қабулига бизни йўлатишмаяпти, илтимос вилоят ҳокими бизни қабул қилсин, айтадиган нидоларимиз бор, бизни эшитсин, деди, бир ўқитувчи инсон.

Ҳурматли адолатли инсон Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилоятидан телефон қилиб сизни қабулингизга кира олмаётган 30 га яқин юртдошларимизни дардини эшитинг, муаммони ҳар томонлама ўрганиб адолатни қарор топтиринг имкон қадар 🇺🇿

+998942408821

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#InsonQadriUchun Отасини айби учун фарзандлари жавоб бермайди..., лекин аслида отаси ҳам айбдор эмас эди..., Ҳурматли Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev

Андижон вилоятидан прокуратура соҳасида ишлаб келган йигит, отаси фалончи инсонни таниши бўлган, Президент Шавкат Мирзиёевга хоинлик қилганлиги учун бу инсон қамалди, қамалган инсонни танишлари ҳам ҳар жойда ишламаслиги керак, деган важлар асосида, бир яхши ўз соҳасида ишлаб турган ёш прокурорни ишдан бўшатишди.

Ёш прокурор ишдан бўшаб ҳозирда ҳеч қаерда ишламай, ишга жойлашишда қийналмоқда Ҳурматли Tanzila Narbaeva, Феруза Эшматова, Svetlana Artikova, Фаттоҳ Абдуғаффоров, Президент Халк Кабулхонаси, Народная приёмная Пр. Рес. Уз., Prezident Administrasiyası, Расул Кушербаев, Муҳаммад Валиев, Ўзбекистон республикаси бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев.

Ишдан асоссиз бўшатилган йигитни отаси олий судларда ишлаган судья эди.

Судья бўлиб ишлаган даврда, ортиқча борди келди қилмаган, ҳозирда ўз айби учун жазо олган Ўзбекистон республикаси Давлат ҳавфсизлиги хизматининг собиқ раҳбари Ихтиёр Абдуллаев эди.

Ихтиёр Абдуллаевни дўсти бўлган, деб, айбсиз айбдор бўлган отасини ва ўғлини ишдан олишди.

Прокурор йигитни отаси ҳозирда уйда, нафақа олмоқда.

Ота ортиқ ишламайди, уйига, кўча куйда ёрдам сўраб келган инсонларга тўғри қонуний йўлларни кўрсатиб беминнат ёрдам бериб келмоқдалар.

Ота прокурор ўғлини ҳозирда ишсизлигидан ҳафа, ман айбдор эмас эдим, нега айбсиз боламга мавҳум айбдор, деган, ноҳақлик тамғаси босилди, деб.

Ҳурматли республика масъуллари, сизлардан илтимос асоссиз ишдан бўшатилган прокурор йигитни ишга тикланишида амалий адолатли ёрдам беринглар имкон бўлса 🇺🇿

+998979962363

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#InsonQadriUchun

Бехзод Анварович Мусаев соғлиқни сақлаш вазирлиги тугул юқори лавозимларга ҳақиқий лойиқ кадр деб биламан.

Бехзод Мусаев пандемия пайтидаги тиним билмай ишлаган куну тунларини эслайман.

Оддий камтар, самимий инсон.

Ҳурматли Бехзод Мусаев, соғлиқни сақлаш тизимидаги кучли коррупцияга қақшатқич зарба бериб, соғлиқни сақлаш тизимини яхшилашингизга умид бор.

Ўзингиз биласиз энг оқсоқ, ҳеч қачон кўкармаган, Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev имкон қадар соғлиқни сақлаш тизимига сарфлаган маблағларни ҳам талон тарож қилиш ҳолатлари кўплаб мавжуд.

Бироз бўлсада тиббиёт соҳасида Президент Шавкат Мирзиёев ташабусси билан катта ўзгариш бўлди шу 5 йил ичида.

Лекин ҳали қилинадиган ишлар кўп.

Истардимки пойтахтдек, чет эллардек Ўзбекистон республикасининг чекка қолоқ худудларига ҳам замонавий тиббий иншоотлар қурилиб малакали мутахассислар билан тўлдирилиб Халқни оғирини енгиллатишга хизмат қилинишига умид катта.

Айниқса Ўзбекистонистонда кам таъминланган оилаларга, камбағал оилаларга тиббиётда чегирмалар қилинсин🙏

Ҳурматли Бехзод Мусаев сизга омад ва соғлиқ тилайман 👍🇺🇿

Халқ билан бўл
Халқ билан ҳам нафас бўл!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#InsonQadriUchun Ҳурматли Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига ҳар томонлама инсоний, билим, иқтидор, янгиликлар асосида кучли эътибор керак!

Бундан 4 йил аввал даволанишга келганман.

Ўшанда ҳам аҳвол яхши эмас эди, ҳозирда ҳам 4 йил ичида яхши ўзгариш бўлмаганини кўриб ҳафа бўлдим.

Республикадан ногиронлар, травма олган инсонлар, ёш болалар, ўсмир ёшлар, кўп Аёллар, кексалар умид билан даволанишга келади..., ордер асосида...

Эски тос эски ҳаммомдек даволаш эса ҳали ҳануз давом этиши ачинарли ҳолдир.

Ўз ҳаққини талаб қилмай, ҳа энди даволаниш шу эканда, деб, юрган юртдошларимиз жуда кўп.

Сиз Президент томонидан ажратилаётган пуллар қаерга, кимга кетмоқда.

Биринчи ўринда шу кўнгли ярим инсонларни ҳар томонлама ҳурмат қилиб, инсоний эътибор билан даволаш керак эмасми?!

Бу эски тос эски ҳаммом усулидан қачон қутуламиз, буни имкони борми?!

Сиз Президент бўлиб соғлиқни сақлаш бўйича буюк янгиликларни амалга ошираётган пайтингизда ногиронлар ётган даволаниш марказида янгиликлар бўлмаслигига қандай баҳо берасиз?

Беморлар койкаси ҳар хил.

Ёстиқ бошқа ранг, простина бошқа ранг, устингизга ёпадиган бошқа ранг, бир кроватда ҳар хил дизайндаги постеллар😕

Физиотерапия аппаратлари абгор ҳолда, шундай бўлса ишлаётганига раҳмат.

Физкультура хонасидаги жиҳозларни ортиқча ишлата олмайсиз, тросс узилиб кетади, деб, масъулни ўзи қўрқиб ўтириши..., эҳҳҳҳ...

Клиника ремонт талаб, бўлим бошлиғи ремонт қиламиз, деб, юрибди, ремонт бўлса яхши, лекин даволанишга келган беморларга даволаниш учун ҳар томонлама шароит қилиб бериш шарт.

Аҳир Президент ижтимоий соҳаларга катта пул ажратмоқда.

Президентни алдаш кимга ва нимага керак!

Қачон бу бечора ўксик ногиронларга инсоний эътибор берилади, қачон?!

Вақти келиб Ўзбекистонда қачондир ногирон деб аталадиган инсон ҳам сўз ҳам қолмайди, қачондир.

Қайсидир масъул ТВда баралла гапиргани эсимда, энди Ўзбекистонда ногирон бўлмайди, биз чора тадбирлар ишлаб чиқмоқдамиз, деб.

Келажакда ногирон бўлмаса, ҳозирги бор ногирон инсонларга инсон бўлиб эътибор беринг, ногиронлар йўқ бўлгунга қадар!

Клиникага ётган куним аҳвол ўзгармаганини кўриб ҳафа бўлдим.

Манку қонун қоидаларни билиб ўз ҳаққимни талаб қила оламан, доим шундай бўлган, бошқа инсонларчи..., улар ўз ҳаққини талаб қилмай келиб кетаверади...

Ҳурматли сенат раиси Танзила Нарбаевага, Гульнора Маруфовага, Алишер Саъдуллаевларга бу ерда ётган инсонлар ҳолидан инсоний хабар олишларини, инсонларни кўнгли кўтарилишини смс ёзиб айтдим.

Ҳурматли Танзила Нарбаева, албатта кўнгли ўксик инсонлар ҳолидан хабар олиб, улар учун чиройли шароитлар қилиб, эътибор беришимиз керак, дедилар.

Ҳурматли Гульнора Маруфова ҳам, ман сизни тушундим, деб, жим жавоб бердилар.

Ҳурматли Алишер Саъдуллаев ҳам, опа ман хизмат сафарида эдим, нима ёрдам бериш керак, деб жавоб берди.

Ҳар қалай масъуллардан жавоб олдим.

Энди шу масъуллар амалий олдинга бир қадам босишса, шу инсонлар қалбига ишонч нурини берсалар аъло бўлар эди.

Бу эса оддий, буни қийин мушкул жойи йўқ... 🇺🇿

Соғлиқни сақлаш вазири Бехзод Мусаев, сиздан илтимос, бу ерда ётган беморлар аҳволи, улар учун яратилган шарт шароитлар билан танишинг.

Ҳаммага бир хил дори дармонлар берилишига қандай қарайсиз вазир жаноблари?!

Ижтимоий соҳалар бўйича Президент Шавкат Мирзиёев нинг вакили ким?!

Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий соҳалардаги соғлиқ тиклашдаги аҳволни зўрға қониқарли эканлигидан хабари борми?!

Ҳурматли Ўзбекистондаги саҳоватли инсонлар, имкон бўлса сиз ҳам шу бемор юртдошларимизга эътибор беринг.

Беморлар ичида хаёти ҳар томонлама оғир шароитда яшаётганлари кўп.

Савоб ишдан, эътибор беришдан, меҳрибон бўлишдан қочманг👍🇺🇿

Клиника манзили эски ТошМИ яқинида, республика травматология ва ортопедия илмий текшириш институти орқасида, Япония элчихонасидан ўтганда жойлашган...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#InsonQadriUchun🇺🇿#ИжтимоийСоҳаларБўйичаПрезидентЁрдамчисиИшданКетсин!

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг врачу ходимлари келган беморларга нисбатан эътиборли...

Врач ва ходимлар ойлик маошлари ўта паст.

Врач икки миллионга яқин, ҳамшира эса аранг 1 миллион 300 минга яқин ойлик маош олади.

Ҳа..., сабр берсин.

Шунга ҳам шукур дейиш👍

Ижтимоий таъминот соҳаси бўйича Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev нинг бефарқ, меҳри йўқ ҳиссиз лоқайд кадри бўлган маслаҳатчисими, ёрдамчисими бироз бўлсада ушбу марказдаги абгор ҳолатни яхшилайдими ёки йўқми, билмадим.

Президент Fb.com/Mirziyoyev нинг ижтимоий соҳалар бўйича ёрдамчисига нисбатан қонунларимизда қўлланиладиган қонунлар асосида жиноий жавобгарликка тортиб ИШДАН ОЗОД ҚИЛИНИШИНИ ТАЛАБ ҚИЛАМАН!

Ижтимоий соҳалар бўйича маъсул имкон бўлса бу ерда бир ётиб даволаниб кўринг!, агар ғурур деган кибрингиз изн берса!

Тағин ҳам бу ерда ишлаётган ходимлар ҳаракат қилиб марказни фаол ишлашига ҳаракат қилмоқдалар.

Хожатхона 2 та, ювиниш хонаси битта, ювиниш хонасини ногирон инсонларга қулай даражада ювиниши учун шароит қилиниши керак.

Ҳар бир касални даволанишига бир кунига 25 минг сўм ажратилар экан, ана шармандалик ҳолат Ҳурматли Tanzila Narbaeva, қимматроқ дори бўлса касални ўзи ҳассада ёки жони оғриган ҳолда аптекани бюджетини бойитиб дори дармонларни олиб келади.

Бир касалга 25 минг сўм ажратилиши нимани беради, физраствор ва ичига бир нима қўшиб қилинади.

Марказ фаоллари ҳам беморларга аранг ажратилаётган маблағларни қандай иқтисод қилиб ишлатишига ачиндим, ҳа ҳа ачиндим😔

Ижтимоий соҳалар бўйича тиклаш ҳозирда агентликка айланган, бу агентлик бир ўзи ёрдам бера олмайди, манимча қашшоқ ташкилот бўлса керак, ҳисобида пули йўқ!

Бу агентликка соғлиқни сақлаш вазирлигини, касаба уюшмаларини, ҳокимликни, сенатни, вазирлар маҳкамасини, иқтисодиёт, молия вазирлигини, Президент Халқ қабулхоналарини, бош вазир қабулхоналарини ва бошқа бир қатор ташкилотлар, вазирликларни бириктириб ҳамкорликни йўлга қўйиш керак!

Буни имкони бор!

Ситилар давлат бюджетидан қурилганини эшитганман.

Шу ситиларни давлат бюджетидан қурдираётган валломатлар Тошкент шаҳрининг биқинида турган ногиронлар марказини ҳар томонлама яхшилаб беришига нима тўсқинлик қилди?!

Нафсми?!

Пулдан даромад олиб бойлик орттиришми?!

Нима?!

Президент ногирон инсонларни, ногиронлар ҳам ИНСОН, деган пайтда нима учун ижтимоий соҳалар ўта абгор ва оқсоқ?!

Бугун Сиз соғломсиз.

Худо ўша ёмон кунларни кўрсатмасинки, бир минутда ўзингиз билмаган ҳолда тақдирингиз, қисматингиз нохуш воқелик асосида бир умрга НОГИРОН га айланиб қолишингиз мумкин...

Бу ерда ётган беморлар кўпи автоҳалокат, йиқилиш, жойлардаги докторларни ўқувсизлиги оқибатида ҳамда болаликдан ногирон бўлган инсонлардир...🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#InsonQadriUchun
#ШошилинчЁрдамБеринг
#АёлУчФарзандиБиланКўчагаҲайдалмоқда

+998998917722 Тошкент шаҳридан ҳозир шу телефон рақамида ёрдам беринг, уч фарзандим билан кўчага ҳайдашмоқда, операция қилинадиган фарзандимга ҳам эътибор бермай, деб, Ҳурматли Tanzila Narbaeva, Malika Qodirxonova, Феруза Эшматова, Гульнора Маруфова, Маматов Раҳмат Тошназарович, Фаттоҳ Абдуғаффоров, Ички Ишлар Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси, Svetlana Artikova, Зироатхон Мирзиёева - Ziroatkhon Mirziyoyeva, диний уламолар, саҳоватли инсонлар ва бошқа фаоллар.

Илтимос ёрдам беринглар, Аёл уч фарзанди билан совуқда кўчада уйсиз сарсон бўлмасин, илтимос Азиз инсонлар, илтимос 🇺🇿🙏

https://t.iss.one/Nigora_Alimova