Нигора Алимова
1.4K subscribers
7.66K photos
4.56K videos
5 files
9.72K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

9860 0825 8193 5846 канални қўллаб қувватлаш учун

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Ҳар_қандай_шафқатсизликка_қаршиман!

Ҳурматли Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev мана видео ҳам чиқди, толибонларни Аёлларга бўлаётган муносабати бўйича.

Бизнинг Ўзбекистон толибонлар билан қандай дўстлик алоқаларини ўрнатиши мумкин, ўз Аёлини ваҳшийларча қамчилаб жазолаётган пайтда?!

Сиз Ҳурматли Президент шундай аянчли саҳна кўринишларини қандай қабул қила оласиз?!

Ман бундай ваҳшийликларни, шафқатсизларни Ўзбекистон республикаси билан дўстона алоқа ўрнатилиши нотўғри йўл деб ҳисоблайман!

Ёки бу юқори кучли давлатларнинг жирканч ўйинлари бўлса ва шу жирканч йўлда биз ҳам қачондир қурбон бўлишимиз ҳам мумкинлигини омма билиши шарт деб биламан.

Ўзбекистон Халқи олдингидек оддий содда Халқ эмас.

Ўзбекистон Халқи кўп ишларни, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ўйинларни ҳар томонлама тушуниб етмоқдалар.

Кўплар ўз Азиз Ватанини оиласи билан ташлаб чиқиб кетмоқдалар..., Ўзбекистонда қиладиган ишлар қолмади, яшаш учун ҳам, деб.

Биз оддий инсонлар нима қиламиз Ҳурматли Шавкат Мирзиёев?

Бизга шу ваҳшийлар билан дўстона алоқаларни ўрнатиб Ўзбекистон Халқини қўрқувда, ҳадикда, эртанги кунига ишончини сўндириш қанчалар адолатли?!

Билмадим тўғриси, толибонни Аёлни ваҳшийларча қаттиқ қамчилашини кўриб, дўстона алоқаларни ўрнатаётганлардан қаттиқ ҳафаман!

Ман ўзгалардек ўз Юртимни ташлаб кета олмайман, лекин Сиз Президент Шавкат Мирзиёев биз Ўзбекистон Аҳлига олдинги ҳотиржам хаётимизни қайтариб беринг, толибонларсиз!

Толибонларсиз яшай олмайдиганлар, марҳамат Афғонистонга бориб яшанг оилангиз билан!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova