Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.74K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Зебунисо #опа #калтакланган #Аёл #ҳолидан #тезкорликда #хабар #олди👍🇺🇿👇

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жомбой туманида яшовчи аёлнинг калтаклангани бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилди.
Вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зебинисо Рахманова шу вақтнинг ўзида туман тиббиёт бирлашмасига бориб, аёл М.Р.нинг ҳолидан хабар олди.

Аёл шу йилнинг 30 май куни юз ва қўл-оёқ соҳасидаги жароҳат билан шифохонага ётқизилган бўлиб, айни вақтда аҳволи нисбатан қониқарли. Шифокорлар томонидан барча зарур тиббий ёрдамлар кўрсатиляпти. Бошқарма бошлиғи З.Рахманова ҳамда мутахассислар иштирокида аёлга ҳуқуқий ва писхологик кўмак берилди.

Дастлабки маълумотга кўра, 1982 йилда туғилган аёл М.Равшанова ва турмуш ўртоғининг акаси А.Равшанов ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. Фермер хўжалиги ишчиси бўлган А.Равшанов фермер хўжалиги экин майдонига қорамоли тушгани учун М.Равшановага тан жароҳати етказган. Айни вақтда беморнинг саломатлиги, ҳуқуқий ҳимояси доимий назоратда. Туман ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Албатта, М.Равшановага етказилган тан жароҳатида зўровонлик аломатлари борлиги инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир. Хотин-қизларга нисбатан бўладиган тазйиқ ва зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш, уларни ҳимоя қилиш, бахтли турмуш кечириши учун барчамиз масъулмиз.

Самарқанд вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизмати.

Saodat Boymirzayeva раҳмат сизга мавжуд муаммога бефарқ бўлмаганингиз учун 🇺🇿

Шунингдек соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов га ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман Аёлга тиббий ёрдами учун 🇺🇿

https://fb.watch/kXPnqqINlb/?mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ёнаётган #абгор #трансформаторлар #ҳолидан #ким #хабар #олади, #ким #янгилайди Ҳурматли Hududiy Elektr Tarmoqlari?!

Қўқон шаҳрида 70 га яқин маҳаллалар бор.

Маҳаллалар кўпида трансформаторлар ҳоли хароб.

Қани Президент ажратган пуллар Фарғона вилояти электр энергияси тармоқлари ҳамда Республика электр энергияси вазирлиги?!

Халқ яна қанча азоб тортсин?!

Дунёнинг иссиқ улкаларида нега электр трансформаторлари портлаб ёниб кетмайди, авария бўлмайдию Ўзбекистонда эса доим шундай бўлаверади ва бу давомий?!

36 миллион аҳолининг ярмидан кўпи электр энергияси ҳаққини тўласа, қани шу тўланган пулларни хаётдаги электр энергияси трансформаторларини янгилаш, реконструкция қилиш ишлари қани, кўринмаяптику?!

Кечадан олдинги куни Артизон бўйи маҳалласида трансформатор ёнган, ҳар доимгидек нагрузка дейилади😄

Нагрузка демай аҳолини маълум сонига қараб трансформаторлар ўрнатилса бўлмайдими?!

Мингта оилага мўлжалланган трансформаторларга 50 мингта оила улангандан кейин трансформаторлар дод демай ким дод десин🙄

Нега пулларни эконом қилиб, бажарилиши керак бўлган ишларни оҳиригача бажармайсизлар?!

Жаҳон банки энергетика учун ажратган пулларни қачон Халқ учун ишлатасизлар?!

Аномал иссиққа ҳеч қандай тайёргарлик йўқ, деб, бонг урдим, мана исботи Тошкент ҳам Қўқон ҳам светсиз, трансформаторлар ёнган, портлаган!

Эссиз Халқ...

Пулини тўлаб сифатли хизмат ҳеч қачон ололмаймиз!

Биз шундай яшашга маҳкум қилинган Халқмизми Ҳурматли Президент?!

Аномал иссиқ ўтиб аномал совуқда ҳам шундай салбий ҳолатлар бўлмайди деб ким кафил беради, ҳеч ким!

Халқни қийнаганни Халқни оҳи уради, вақти келиб Халқни ҳаққини еганларни у дунёсию бу дунёси аномал иссиқдек аномал совуқдек Халқ чорасиз қолгандек бефарқ раҳбарлар ҳам оиласи билан чорасиз қолсин

Бошқа сўзим йўқ!

Президент шунча гапирган гапи кўплаб раҳбарлар учун бир тийин эканлигини исботи!!!

Аномал иссиқ аномал совуқда ҳам раҳбарлар уйида свет газ доим бўлган!

Шармандалар ўле Халқни ўйламаган бефарқ раҳбарлар, светсиз, газсиз, шароитсиз қолгин ҳамманг, Халқда йўқ ҳолат сан раҳбарларда борлиги Халқ учун яшамаганлигингни исботи👎

Раҳбарлар ўзлари учун алоҳида трансформаторлар ўрнатади ўз оиласи учун!

Халққа эса битта трансформаторга 50 мингга яқин оилалар уланишга маҳкум!

Суф санларга эгоист раҳбарлар, суф!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Кераксиз #инсонлар #ҳолидан #хабар #олинибди бу яхши, аммо бир марта бориб пиар қилиб кейин яна ўз ҳолига ташлаб қўйишни кўп кўрдик Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev, тан олинг!

Бизнинг Халқ неча йиллардан буён мана шундай ўзга давлатларда Ўзбекистонда иш йўқлигидан, ойлик маош ўта пастлигидан, коррупцияга ботганлигидан, бойларга кун бор камбағалга эса йўқ деганларидек бир неча миллион Ўзбек Халқи ҳорижларда иш қидириб иш топиб яшаётганлари бор, иш тополмай сарсон бўлганлари бор, тиббий кўмак ололмаганлари бор, бир уйда бир хонада йигирма ўттиз киши ётганлари бор, подвалларда яшаётганлари бор, санасам оҳири йўқ.

Айниқса Россия ўлкасида кўплаб юртдошларимиз меҳнат қилиб 300 доллардан бошлаб ойлик маош олмоқдалар.

Ўзбекистон бой мамлакат, Аждодларимизни дунёлар тан олган, деб кўкраб керамиз, лекин авлодларимизга муносиб иш муносиб ойлик маош йўқлигидан Ўзбекистондан чиқиб кетмоқдалар.

Сиз мана энди бир неча йиллардан кейин борибсиз, ёнингизда Фарғона вилояти ҳокимлиги масъули Файзулло Қосимовни кўрдим, Файзулло Қосимов жуда яхши билади қанчадан қанча ёшлар Фарғонадан чиқиб кетиб чет элларда ишлаб ойлик маош олаётганларини, лекин бирорта масъул бормади шу ёшларни, инсонларни тақдири билан қизиқмади ва бу давомий бўлади, бизни раҳбарлар зоти шундай тарбияланган!

Тинмай сизларни чексиз нагрузкаларинг, қоғозбозликларингни оҳири йўқлигидан ишлаб Ўзбекистондан чиқиб кета олмайсизлар.

10 кун кам!, имкон бўлса бутун дунёдаги Ўзбекистон Халқининг ҳолидан хабар олинг, ойлик маошингиз катта, ўзингиз аъло даражада яшайсиз, оддий инсон эмассиз бой инсонсиз, шундай экан Қаҳрамон жаноблари Ҳурматли Президент ёнида кўпроқ юрманг, хонангизда кўп ўтирмай, Ўзбекистон ёшларига масъулларига буйруқ нагрузкаларни бермай янгича иш томонга интилинг, чиқинг чекка худудларга боринг, қайтараман сизда имкон бор!

Бу пиарлар вақтинча бўлмаслиги керак!!! 👇

Россиядаги ўзбекистонлик ёшлар билан учрашувлар ўтказилмоқда

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи давом этмоқда.

Делегация аъзолари Новосибирск ва Томск вилоятларида Россияда таҳсил олаётган ва ишлаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишмоқда.

Патентсиз юрган ўзбекистонлик мигрантларга амалий ёрдам кўрсатилиб, ҳуқуқий тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

https://t.iss.one/Nigora_Alimova