Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.74K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#ИмтиёзлиКредитОлишНегаАзоб

#David R Malpass Жаҳон банкининг раиси, #World Bank

Жаҳон банки Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар дуч келаётган муаммоларни маълум қилди.(замон янгиликлари)

Яшасин жаҳон банки!

Ногиронлар дуч келаётган муаммолар кўп бўлса кўпки асло кам эмас.

Ўзбекистон республикасининг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича берилаётган ўта кам фоизли чет эл валюталари қайси валломат шахсларга берилмоқда?!

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича, оддий қулупнай мевасини етиштириш бўйича имтиёзли кредит олиш ўта сарсон ва оҳири кредитинг қурсин, деб, асаб бузилиб қўл силташгача бориш...

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича имтиёзли валюта кўриниш бўйича кредитлар Ўзбекистондаги мавжуд банкларга бўлиб ташланган.

Ипотека, Халқ, Миллий ва ҳоказо банкларга бориб, бор кредитни олиш структураси қоғозбозлик, сафсата сотиш, юқоридан рухсат берилса, биздан олманг, бошқа банкка боринг, дейиш қачон тугайди.

Наҳотки ери бор инсон оддий қулупнай мевасини етиштириши шунчалик азоб бўлса?

Қишлоқ хўжалиги бўйича имтиёзли кредитлар нега Агро банкка тўлиқ йўналтирилмаган?!

Қишлоқ хўжалиги бўйича бўлган чет эл валюталар, миллий валюталар битта банкка бириктирилса сарсон бўлиш камаймайдими?!

Ипотека уйини сотсин қиммат нарҳга!

Халқ банки пенсияларни берсин!

Асака банк машинасини сотсин!

Ва бошқа банклар ўз вазифасини қилса бўлмайдими?!

Жаҳон банки ногиронларни қийнаб турган муаммоларни очиқлабди..., Ҳурматли жаҳон банки фаоллари Ўзбекистонда нафақат ногирон шахслар, соғлом инсонлар ҳам сизлар берган имтиёзли кредитларни ололмай сарсон!

Ҳали олинмаган пулга солиқ очдек пойлаб туради, пул тушсаю жиғилдонини тўлдирса.

Ҳали олинмаган кредитга бошқа ташкилотлар ҳам.

Куласан, кулиб бўлиб йиғлайсан бўлаётган чигал ишларга.

Бир тадбиркор Ўзбекистонга чет элдан инвестиция олиб кирса, қоғозбозлик авжида, битта банкка қўл қўйдириш ставкалари, очилаётган ишингизни аниқ ҳаридори борми, бор бўлмаса қўл қўймаймиз, рухсат олинг..., мана шунақа майда чуйда асабни бузаётган иллатлар урчиб кетган.

1 миллион долларлик инвестиция киришида 250-300 минг доллар унга бер бунга бер бўлиб иш ҳам ўлади.

Юқорида инвестиция олиб кир, қишлоқ хўжалигини ривожлантир, дейдию..., амалда тадбиркорга, фермерга Эверест чўққисидек муаммо турганини билмасмикан?!

Чет элдан келаётган имтиёзли кредитлар кимларга берилади?!

Ёлғон парник очганларгами, ёлғон тадбиркорлик қиламан, дегангами ёки банк, юқори ташкилотлар ўша келган валюталарни ўзлари жиғилдонига урадиларми, тўғриси бош оғриқлари кўп.

Ишлайман дейдиган инсонга имтиёзли кредит йўқ!, шуни бир тадбиркор ва бир фермер ишида кўрдим.

Чет элдан келаётган имтиёзли валюталарни ҳар хил банкларга тарқатилиши айниқса қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйичагиси абсуртдир.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича Агро банкми, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича келаётган ва берилаётган пуллар агро банкка туширилиши керак.

Фермер ҳам тадбиркор ҳам сарсон бўлиши керак эмас!

Қоғозбозликни қисқартириш керак.

Президент қоғозбозлик йўқ бўлади, дегани билан қоғозбозлик йўқ бўлгани йўқ!

Тадбиркор, фермерларга солиқ имтиёзлари бўлади, дегани билан солиқ имтиёзлари фермер ва тадбиркорларга йўқ, айниқса солиқ пойлаб туриб тадбиркорни ҳам фермерни ҳам қақшатиб келмоқда.

Жаноб Шерзод Кудбиев осмони эса мусаффо.

Шунингдек марказий банк раҳбари додамизни ҳам осмони мусаффо.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича чет элдан келаётган имтиёзли валюталарни фермерларга адолатли, ортиқча сарсонгарчиликсиз беринг ҳар хил кўчаларга ҳайдамай!

Чет элдан келаётган валюталарни фермерларга ва тадбиркорларга бермасангиз инсон бўлиб, унда чет элдан бераётган имтиёзли валюталарни чет эллик инсоний инсонларга, узр, бу берган пулларингизни онда сонда танишларга бериб, қолганини жиғилдонимизга урамиз, деб, бор ҳақиқатни айтинг!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova