Нигора Алимова
1.36K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Хотин #қизлар #ҳоким #ўринбосари #эмас #ёлғон #сўзламанглар!!! Ҳурматли Зулайхо Махкамова сиздан илтимос ҳоким ўринбосари статусидан олинган хотин қизлар масъулларини ҳоким ўрибосарлари, деб, ёлғонлар сўзлашдан тийилинглар имкон бўлса!

Ўлганни устидан тепманглар!

Хотин қизлар деган на қўмита, на ташкилот, на бир ном қолди.

Ҳаммаси тамом.

Энди сизлар хоҳлагандек хотин қизлар фаоллари фаолликда ишлай олмайди.

Ишдан кетмоқда кўпи.

Номи йўқолди!

Ҳоким ўринбосарлари деманг ортиқ!

Ҳоким ўринбосари тугул ҳеч қандай статуси қолмади.

Қоғоз ҳисоботларни ҳар ҳафта олишни тўҳтатинг, ишлар борган сари ўлади, ҳаммаси тамом...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Тошкент #алоҳида #республика #эмас! #Обббоооо яна бошландими вилоятликлар дейиш. Ўзбекистон юрти ҳаммага тегишли, Тошкент шаҳри ҳам.

Ҳурматли Президент масъулларингиз инсон ҳуқуқларини очиқдан очиқ пой мол қилишини тўҳтатсин.

Ўзи яқинда Тошкент пропискаси бўйича йиллаб иллат отган муаммога Президент томонидан қатъий чек қўйилганди.

Яна секин окопдан чиқиб Тошкентпарастлар чиқиши бошланди.

Тошкент сизни отангизни онангизни мероси эмас!

Бир пайтлар роса эшитганмиз, Тошкентга келсанг пропискасиз яшама, деган тавқи лаънатларни!

Айбимиз вилоятданлигимизми!

Вилоятликларни нима айби бор Тошкентпарастлар?!

Ўйнаб гапирсангиз ҳам ўйлаб ёзинг Тошкентпарастлар.

Уят эмасми, бир Ватанда туриб бундай фикрларни билдириш.

Тошкент алоҳида республика эмас!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Банкиям #керак #эмас, банк раҳбари ҳам керак эмас, коррупцияга ботган имтиёзли деб имтиёзсиз кредити ҳам керак эмас!

Банклар давлатники йўқ ҳиссоби.

Кредит олиб бир иш қилманг имкон бўлса Азиз Юртдошларимиз...

Кредит олиб бўйнингизга сиртмоқни илманг.

Олигархларнинг банклари ўзларига буюрсин.

Олигархлар очган банклар ҳам Ўзбекистон Халқининг мулкларидан ташкил қилинган аслида!

Кўп банклар олигарҳларга тегишли экан эшитишим бўйича. Эссиз..., Ўзбекистон Халқи...

Фоизи баланд нохалқчил банклар!

Инсонларни чуқур стрессга соладиган ногуманитар банклар!

Инсонларни хонавайрон қиладиган ваҳший банклар!

Ҳамма банкларга ЎТ ТУШСИН🔥🔥🔥

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қўмита #деманг! #Қўмита #алоҳида #бўлиши #керак, #сояда #эмас! Тушинмадим, қанақа қўмита бўлади O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi қошидаги битта туманда қолган бўлимку

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ҳожатхонам #йўқ #эди... #Сен #Аёлсан, #Мен #ҳам #Аёлман! #Мансаб #учун #эмас #фарзандлар #учун!, деб, оддий бир маҳалла хотин қизлар фаоли, бир сўм давлатдан олмаган ҳолда #Ёлғиз #Онага, #Аёлга ҳомийлар, саҳоватли инсонлар ёрдами билан уй жойни инсон яшайдиган шароитда қуриб берган Малика Рахимжоновага РАҲМАТ айтаман Ҳурматли Зойир Мирзаев, Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Saodat Boymirzayeva!

Мана шундай фаол, фидойи хотин қизлар фаоллари борлигини исботи билан кўрдим, эшитдим, билдим.

Қўлини баланд минбарларда БИГИЗ қилиб хотин қизлар ундоқ хотин қизлар бундоқ, деб, тинмай ер билан битта қилган, қилаётган раҳбарлар кўриб қўйинглар, хотин қизлар қанчалар кучга, матонатга эга эканлигини!

Ўзбекистонда кўплаб хотин қизлар фаоллари яхши ишларни олиб боришмоқда, лекин уларнинг меҳнати СОЯ остида!

Кимлардир ўз мансабини кетига маҳкам ёпиштириб бўшатмайман ва шу яхши ишлаган инсонларни юзага чиқармайман, деб, беюзларча кўплаб раҳбарлар ишлаб келмоқдалар.

Хотин қизлар катта куч Ҳурматли Президент!

Гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек хотин қизлар фаоллари ичида куним ўтсин, дейдиганлар ҳам топилади!

Шундай бўлсада хотин қизлар фаолларини маошларини ошириб, устамаларини тўлаб, чет элларга хотин қизлар иши бўйича малакасини оширишга албатта жўнатишни йўлга қўйиш керак!

Ҳурматли Малика Рахимжонова сиздек хотин қизлар фаоллари бор экан ҳеч бир қийналган Аёл, Ман Бахтсизман, демайди!

Чунки БАХТСИЗМАН, деган Аёлларга тиргакли куч бор ва бу тиргак эркак эмас Аёллардир👇

#Чиноз_тумани
#Эътибор_эҳтиром

⚡️Яхши кўриш ҳам ризқ... Хурсандчилик ҳам ризқ... Дўстингиз ҳам ризқ... Яна қанча ризқлар бор...Ризқни хайрлисини сўранг...

⚡️Яхши кўрганларингиз сизга меҳрли бўлсин! Хурсандчилигингиз сизни яхшилар ичида яшнатсин! Хайрли дўстлар ато этсин! Агар хайрли ризқлар сўраган бўлсангиз ачинманг...

⚡️Хайрлиси сизга насиб этади...

⚡️ Тошкент вилояти Чиноз тумани Сутчилар мфй хотин қизлар фаоли Малика Раҳимжонованинг эзгу саъй ҳаракатлари самараси ўлароқ бугун яна бир аёл ўзлигини англади, яшашга завқи ортди.

⚡️ Яхшилик барибир яхшида, азизларим!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Кимлигимни #бандаси #эмас #Оллоҳ #билсин!!!

Олдин ҳам жирканч ўйинлар бўлган бундан кейин ҳам бўлади.

Уйимни эшиги ҳамма учун очиқ.

Ман ҳақимда ёмон гумонда бўлиб иймондан айрилганлар ўзим билан суҳбатлашиб, узр сўраганлар қанча...

Хаёт эканмиз бундай жирканч ишлар давомий, аноним эмас очиқ ўйин!

Отам ким Онам ким, ўзим қандай ҳаммага очиқ ойдин ёзиб билдирганман, кимгадир ҳисобот беришдан йироқман.

Шуҳрат Ғаниев ҳақида ёзган бўлсам, аслида кимлигини Халққа билдириш эди, шунингдек Хайрулло Бозаров ҳақида кўп ҳам ёзмадим, вилоят ҳокими аслида ўзи ҳақида ёзишни хоҳламайдиган камтар инсон, Хайрулло Бозоровдан жуда кўплаб инсонларга ёрдам беришни сўрадим ёрдам берди, ўзимни соғлигимни тиклашда ҳам ёрдам берди, ҳеч бир масъулларни қўрқитиб давлат орттириш характери йўқ манда, бундан кейин ҳам ўйнаб ёзишда давом этинг, сиздекларни кўпини ўзи қазиган чуқурига чексиз тушганларини кўрдим.

Бундай инсонларни чиябўрига ўхшатганман, ўлаксахўрлар, ман еб бу инсонлар бир нимадан қуруқ қолгандек.

Ижтимоий тармоқлар орқали танимаган инсонларга, уйимга умид билан келган инсонларга, телефон орқали ёрдам сўраган инсонларга кимлигини билмай, сўрамай беминнат ёрдам берилди, билгани раҳмат айтди, билмагани ўз хаётида давом этди, ишлари битганки манга ортиқ чиқмадилар, деб, ҳотиржам бўламан

Ногиронлик айб эмас, муҳими маънан ногирон бўлгандан жисмонан ногирон бўлган афзал.

Жамиятда ҳозир катта ислоҳотлар амалга ошмоқда.

Давлатимиз ривожланган мамлакатлар қаторига кириш учун яхши амалларни бажармоқда.

Ҳозирда ғийбат, миш мишларга ўралашмасдан, инсонлар оғирини енгил қилишда жонбозлик кўрсатиб ўзингизда борини илм, билим, тажрибаларни ўзгаларга ўрганиши учун беришимиз лозим.

Америка, Япония, Корея, Хитой, Хиндистон, Исроил, Араб, Европа мамлакатлари ойни, қуёшни, тиббиётни, озиқ овқат маҳсулотларини ва бошқа инсоният учун керакли бўлган воқеликлар устида янгиликлар яратмоқдалар, бу давлатларда эскидан қолган ғийбат, миш миш йўқ.

Биздачи бизда ғийбат, миш миш ва бошқа иллатлардан чиқиш қийин бўлиб эскича яшаш бўйича чемпионлик давомий

Кейин ман ўзимни блогер ёки мустақил журналистман, деб, айтмайман.

Ўзбекистоннинг оддий, ўзгалар тақдирига бефарқ бўлмаган инсонман👇

Нигора Алимова блогер Халкга хаетиз, кимдан тугилгансиз?
Болангиз Борми, Отаси Ким айтсангиз?

Сиз хакизда купчилик емон гумонда нима дейди денг?
Шухрат Ганиевни хам яхшилаб езиб кетгандан кейин Хайрулло Бозоровни мактагандек езиб замирида аслида узини емонлаб юрибди дейишябди. Хайрулло Бозоров бировни макташига зор эмаслар яхши ишлаганлармни езиш битта бузук, май хурга колибдими, юзида умуман ибо хае йук дейишябди.

Нигора Алимова эшитишимизча ногирон экансиз лекин даромад келадиган жойингиз номалум ? Яшашиз маликалардек билмаган одам рахбарларни езиб куркитиб роса пулини шилябсиз деб уйлашябди. Сир булмаса кайердан пул топябсиз?

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Раддия #эмас #оддий #тушунтиришим афзалдир тадбиркорлар муаммосида.

Ҳозир уйга Нигора Алимова ёрдам беринг, бизни қурган тадбиркорлик биноимиз Эл Туздан чиқибди, Қўқон шаҳар ҳокимини айблашибди, бу ишларга ҳокимни умуман алоқаси йўқ, жойни аукцион орқали ютиб олганмиз, деб, тадбиркорлар мурожаат қилишди.

Тадбиркорлар қўлидаги ҳужжатлар қонуний.

Кўриб чиқдим.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги вакили билан телефон орқали суҳбатлашдим.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги вакиллари тадбиркорларни қўллаб қувватлашлигини қатъий айтиб ўтдилар.

Тадбиркорлар асло нопок йўллар билан куйиб қолмасликлари керак.

Қўқон шаҳрида бир қарич ер устида жанглар авжига чиққан.

Блогер ҳам ерфуруш бўлган, бошқаси ҳам.

Ерни олиб устига бинони қуриб бир бирига сотаверади иш ўринларини яратмай.

Тадбиркорлар Аёллар..., Ҳурматли Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Гулнора Махмудова, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Хайрулло Бозаров, Marufjon Usmonov!

Кимсанова Умида ва Исмоилова Эргашойдир.

Бу Аёлларни ҳафалатиб қўйишларига йўл қўймайман!!!

+998905678575

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Больничныйга #чиқиш #ЖАЗОДАН #ҚУТИЛИШ #дегани #эмас! Қўқон шаҳар 4 мактабдаги директорнинг валломат ўринбосари сизлар ўз ишларингизга нолойиқ инсонларсиз Дурдона Тухтабоева билан, ИШДАН КЕТ ҲАММАНГ!!!

Инсон ҳуқуқларини кучли пой мол қилган ҳар қандай валломатга қарши ўзим курашишимни билмасмидиларинг!

Больничныйда дегани жазодан қутилиш дегани эмас!

Соғлиқни сақлаш вазири Amrillo Inoyatov инсон ҳуқуқларини пой мол қилиб больничныйга чиққанларга ким қоғоз тўғрилаб касалхоналарга дам олишга йўл очган бўлса обдон текширишингизни талаб қиламан!

Больничныйга чиқиш ЖАЗОДАН ҚУТИЛИШ дегани эмас!!!

Қўқон шаҳар соғлиқни сақлаш бўйича қайси тиббий ходим инсон ҳуқуқларини пой мол қилган жиноятчиларга больничный тўғрилаб берган бўлса бу тиббий ходимлар ҳам қонун олдида жавоб беради!

Дурдона Тухтабоевани онаси 63 дан ошган пенсионер.

Дам беринг пенсионерга, уйида ўтирсин, сиҳатгоҳларга борсин, невараларига қараб ўтирсин!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Тадбиркорларга #бош #вазириям #бошқасиям #КЎМАКЧИ #ЭМАС!!!

Ушбу таблода ҳарфлари тушиб қолган бош вазир қабулхонаси😅

Хаётда ким қандай ишласа ташқаридан қандай ишлаётганини исботи билан кўраверасиз😊

Фарғона вилояти Данғара тумани

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аёлнинг #ҳолати #яхши #эмас республика масъуллари!!!

Томошабин бўлмай республикадан экспертлар келиб Адолат тикласин пойтахтда иссиққина ўтирмай!

#Аёл #тинчи #бузилган Қўқон шаҳрида!

30 йил бир уйда яшаб 30 йилдан кейин уйдан чиқарилиши алам қилади.

Қонун бўйича 15 йил бир уйда яшаб, солиқ ва бошқа тўловларини тўлаган инсонга уй шундоқ ҳам қонуний номига ўтар экан.

Бу Аёл нима айб иш ёки қайси қонунни буздики ҳозирги кунда нотинч?!

Қўқон шаҳрида, Фарғона вилоятида, республикада Адолатли раҳбарлар борми қақшаётган Аёлга эътибор берадиган?!

Раъно Юсупова

903615343

АТХ, Хўқандий 53 уй 36 хонадон

Феруза Эшматова
Камила Кавланова
Зулайхо Махкамова
Nadira Ataboyevna
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
pm.gov.uz
UN Amina Filicial
Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Ногирон #инсон #эмас!!! Республиканинг барча мурувват уйларида аҳвол салбий, деб, баҳолайман Ҳурматли Президент!

Аёллар ва эркаклар мурувват уйларида кўплаб ноинсоний кадрлар фаолият юритмоқдалар.

Ногиронларни азоблайдиган, ногиронлар ақлан ҳожатларга бора олмайдиганларнинг памперслари вақтида алмаштирилмай сийдик ва аҳлат хидлари анқиши, киядиган шиппаклари ҳароб, кийим бошлар нураган, сочлари яхшиланмаган, ётоқларининг хидлари ёмон, овқатланадиган ошхоналари эски, идишлари уруш вақтидаги темирдан ясалган тарелка, косалар, нури ўчиб кетган стаканлар, ҳомийлар, давлат томонидан берилган ҳидли кир ювиш кукунларини кийимларидан, сочиқларидан умуман ширин ҳиди келмайди, умуман кўриб дилингиз вайрон бўлади.

Мурувват уйларида ишлайдиганларнинг кўплари иш ставкалари бўйича яхши ишламасада маоши бўйича тинмай жанжаллашиб ойлик маош олишади.

Президент ногирон ҳам одам, деб, минбарларда кўп сўзлади, лекин ногирон ҳам одам эмаслигига мана бу видеодаги ҳолатни исботи билан кўрасизлар.

Ваҳшийларга ўлим жазосини берсада кам!!!

Бу инсонлар инсонман дейишга умуман ҳаққи йўқ.

Бу инсонлар инсонийликдан чиққан шайтонлардир.

Бу инсонлар яшайдиган оилаларга ачинаман, тарбиялаётган фарзандлари ҳам ўзларидек ваҳший бўлиб етишадилар.

Ногиронларни қандай яккалаб қўрғон ичига тиқишган бўлсалар бу ваҳшийларни ҳам жамиятдан бир умр яккалаш керак.

Аслида бундай ваҳший инсонларни дунёда ҳар томонлама яшашларига ҳаққи йўқ.

Бу ваҳшийликларни бажараётганлар ҳам Аёллар минг афсуски Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Tanzila Narbaeva!

Танзила Норбоева ногиронлар хаётидан қочади, ҳеч қачон ногиронлар ҳолидан хабар олганини кўрмадим эшитмадим.

Бу раҳбарлар Самарқанд, Тошкент, чет эллардаги кошонали тадбирларда жавлон уриб юришлари керак.

Чиройли хаётларда яшашни ким ҳам орзу қилмайдия?!!!

Эссиз Халқнинг хизматидамиз деб ёлғонлар билан ишлашга кўниккан раҳбарлар, эссиз!

Илоҳим ногиронлар азоб тортгандек бефарқ раҳбарлару ваҳший инсонлар бир умр ногиронларданда баттар виждон азобларига йўлиқсинлар!

Фақат ва фақат Президентимизга керак ногиронлар бўйича қайғуриш.

Сирдарё вилояти ҳокими жаноб Akmal Mahmudaliev ҳеч йўқ ногиронлар мурувват уйидан хабар олганмисиз, манимча йўқ!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бир #киши #эмас #бир #неча #инсонлар #ўлган!!! Sevimli TV журналистига Фарғона вилояти МЧСнинг матбуот котиби томонидан нотўғри ахборот берилган ва журналист ушбу нотўғри ахборотни эфирга берган, яъни воқеа жойида бир киши ўлган, деб!

Давлат ходимлари қачонгача журналистларга нотўғри ахборот беради?!

Бундайларга жавобгарлик йўқми?!

Ahror Ziyo бундан кейин воқеани ўзингиз ўрганинг ким нима деса гапирмай!!!

Ва бошқа журналистларга ҳам шу сўзим, воқеаларни ўзингиз ўрганинг, изланинг, ким нима деса эфирга узатмай, жавобгарлик масалаларидан қўрқинг!!!

Чет элларда журналистлар уруш ўчоқларига кириб ўз кўзлари билан кўрганини, қулоқлари билан эшитганини, билганини ёритади кимларнидир гап сўзларига қараб ёритмайдилар.

Замонавий журналистикада ёлғон ахборотларни Халққа тарқатиш жиноят билан тенг бўлиши керак!

Видеони имкон қадар оҳиригача кўринг, юртдошларимиз ёзган изоҳларда бир киши эмас бир неча киши ўлганлиги айтилган, ёзилган сўзлар бор✍️📱

https://t.iss.one/Nigora_Alimova