Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.74K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Менинг_фикрим
Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev
#Танзила_Нарбаева
Saida Mirziyoyeva
#Турсунхон_Айдарович_Худойберганов

Елкамга қўпол қўли билан қаттиқ туртган мулозим бир умр эсимда қолса керак, агар темир одам бўлганимда, қаттиқ туртки еб озор тортган елкамни алмаштирган бўлардим.

15:11:2019 йил Фарғона вилояти Қува туманида вилоят ҳокимининг халқ билан мулоқот сайёр қабулига бордим.

Қабулга атрофдан, бошқа туманлардан жуда кўп инсонлар келган экан, юришга имкон йўқ...

Ман борган куни республика ишчи гуруҳи ҳам келган экан.

Залга одам тўлди, кира олмаганларни эса ўз муаммоси бўйича масъулларга рўбаро қилишди...

Ўша куни Президент маслаҳатчиси асли Фарғоналик Турсинхон Айдарович Худайберганов ҳам ташриф бўйириб, залда йиғилган инсонлар билан самимий суҳбат бўлди.

Суҳбатда Турсинхон Айдарович Худайбергенов инсонларни қийнаб турган, ҳал бўлмаётган муаммоларни албатта ҳал бўлишини қатъиятлилик билан айтиб ўтди.

Ман бир оддий кузатувчи сифатида ўз телефонимга айрим қизиқарли таъсвирларни ола бошладим.

Пастда ўтирган айрим вазирликдан келган масъуллар негадир манга кучли гумон ва ҳадик билан назар сола бошлашди, ўзим бу ҳолатни сездим...

Президент маслаҳатчиси Турсинхон Айдарович Худайбергенов ҳам мани таъсвирга олаётган ҳолатимни кўрди, лекин Президент маслаҳатчиси мандан асло ҳадиксирамади ва ёмон кўз билан қарамади, тўғри қабул қилган ҳолда ўз сўзини давом эттирди.

Ёнимда ўтирган, пойтахтдан келган мулозимга ва уни ёнида турган виқорли масъулларга мани ҳаракатим ёқмади, ёнимдаги мулозим мани елкамга қўли билан қаттиқ турта бошлади, ҳой сиз нима қиляпсиз, нега видеога оляпсиз, ҳаммани эътиборини тортяпсиз, деб танбеҳ берди.

Мулозим атрофида турган Президент девони масъули ёш йигитлар ҳам манга танбеҳ беришни бошлади, мулозимни манга қилган ҳатти ҳаракатини маъқул деб топганлар, имкон қадар манга сўз ташлаб ёмон қарадилар ва мулозимни ҳаракатини очиқ ойдин қўлладилар...

Ман ҳам бўш келмадим, ёмон иш қилаётганим йўқ ку, ҳақиқат қарор топаётганини кўряпман, яхши ишлар бўляптику, деб унга гапирдим.

Мулозим мани исмим, қаерда яшашим, қаерда ишлашимни обдон сўради.

Ман ҳам ундан исмини, иш жойини сўрадим. У исмини айтмасдан, тадбиркорман, деб гапни тамомлади...

Ўртада бироз жиддий тортишув бўлди...

Оҳири мани елкамга қаттиқ туртган мулозим ўз ҳаракатидан манимча бироз ноқулай бўлганини ўзи сезди шекилли, юзи бироз ўзгарди, лекин ман ўша ерда бироз ўзимни бу мулозимлар ичида, не в тарелке, эканлигимни сездим...

Кўз қарашлар нафратли, илмоқли, айбдорга қараётгандек ҳатти ҳаракатлари шуни англатдики, юқоридаги мулозимлар кўпи ўзгармаганини, ҳаттоки ёш кадрларни ҳам ўша ўта қўполлигини кўриб ҳафа бўлдим...

Бу қарашлар, бу қўпол қўли билан елкамни қаттиқ туртиб асасбийлашиб танбеҳ бериши, ажойиб воқеа..., аёл киши эканлигимни ҳам эътиборга олмади..., айниқса елкамга қўли билан қаттиқ турткилаши билан.

Лекин мани ҳатти ҳаракатимни тўғри қабул қилган Президент маслаҳатчиси Турсинхон Айдарович Худайбергеновга раҳмат, ҳар тугул шу инсонни ёши ҳаммадан улуғ бўлса ҳам мани ҳатти ҳаракатимни тўғри самимий қабул қилди ва таъсвирга олаётганимга эътибор ҳам бермади...

Ёши улуғ, хаётнинг кўп оқу қорасини кўрган, қўлидан келганча кўп инсонларга амалий ёрдам берган, самимий, юморга бой, халқпарвар Президент маслаҳатчиси Турсинхон Айдарович Худайбергенов замон билан ҳамнафас бўлсаю, ўрта ёш эркак ва ёш йигит мулозим хаёт билан ҳамнафас бўлмаслиги, ёввойилиги, виқорлилиги, мияси, дунёқараши ўзгармаганлиги, қўполлиги эса ажабланарли ҳолдир.

Ман яхши ният билан бориб, у ерда адолат қарор топаётганлигини, самимий халқ билан бўлаётган мулоқотни таъсвирга олиб, кўрган ва билганларимни ижтимоий тармоқларда ёритиш эди..., ёмонликни эмас афсуски..., ёмонлик қилиш, ўзгани дилини билиб билмай оғритиш қўлимдан асло келмайди...

Гап ёшда эмас, бошда экан...

Елкамга қўпол қўли билан қаттиқ туртган мулозим бир умр эсимда қолса керак, агар темир одам бўлганимда, қаттиқ туртки еб озор тортган елкамни алмаштирган бўлардим.

Бу қўпол ва қаттиқ қўл турткиси бир умр ёдимда қолса керак😒

@Nigora_Alimova