#Зебунисо #опа #калтакланган #Аёл #ҳолидан #тезкорликда #хабар #олди👍🇺🇿👇
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жомбой туманида яшовчи аёлнинг калтаклангани бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилди.
Вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зебинисо Рахманова шу вақтнинг ўзида туман тиббиёт бирлашмасига бориб, аёл М.Р.нинг ҳолидан хабар олди.
Аёл шу йилнинг 30 май куни юз ва қўл-оёқ соҳасидаги жароҳат билан шифохонага ётқизилган бўлиб, айни вақтда аҳволи нисбатан қониқарли. Шифокорлар томонидан барча зарур тиббий ёрдамлар кўрсатиляпти. Бошқарма бошлиғи З.Рахманова ҳамда мутахассислар иштирокида аёлга ҳуқуқий ва писхологик кўмак берилди.
Дастлабки маълумотга кўра, 1982 йилда туғилган аёл М.Равшанова ва турмуш ўртоғининг акаси А.Равшанов ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. Фермер хўжалиги ишчиси бўлган А.Равшанов фермер хўжалиги экин майдонига қорамоли тушгани учун М.Равшановага тан жароҳати етказган. Айни вақтда беморнинг саломатлиги, ҳуқуқий ҳимояси доимий назоратда. Туман ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Албатта, М.Равшановага етказилган тан жароҳатида зўровонлик аломатлари борлиги инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир. Хотин-қизларга нисбатан бўладиган тазйиқ ва зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш, уларни ҳимоя қилиш, бахтли турмуш кечириши учун барчамиз масъулмиз.
Самарқанд вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизмати.
Saodat Boymirzayeva раҳмат сизга мавжуд муаммога бефарқ бўлмаганингиз учун 🇺🇿
Шунингдек соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов га ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман Аёлга тиббий ёрдами учун 🇺🇿
https://fb.watch/kXPnqqINlb/?mibextid=Nif5oz
https://t.iss.one/Nigora_Alimova

Telegram
Нигора Алимова
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат
Мурожаат учун +998909009024
Инсон_жамият_давлат
Мурожаат учун +998909009024