Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.47K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Бу #Аёлга #янада #ҳурматим #ошди👍🇺🇿

Оддий, самимий, сийлаи раҳмли, файзли Аёллар ҳимоячиси лидер Аёл, Она, раҳбар 👌🇺🇿

Бу Аёл ҳақида реал хаётий кўрган, билган, эшитган воқеалар билан Сиз Азиз ва Ҳурматли Юртдошларимизга ижтимоий тармоқлар орқали ёзиб билдиришни аҳд қилдим.

Бизга аслида қандай лидерлар керак?!

Бизга Халқ дарди билан яшайдиган камтар, самимий, инсоний инсон лидер раҳбарлар керак...

Ман бу раҳбар Аёлга ишондим ва ишончим янада ортди.

Истардимки узоқ йиллар давомида Опа билан Аёллар, болалар муаммолари бўйича доимо ҳамкорликда ишлаш давомий бўлсин🤝🇺🇿

Бу Аёлга таълим тарбия берган Ота Онаси, Устозларига чексиз раҳмат айтаман🇺🇿

Опага осон тутмайман.

Опа энг оғир ижтимоий соҳага масъул бўлди, меҳнати оғир, машаққатли.

Хотин қизлар мавзуси оғир мавзу, туганмас муаммолигини биламан.

Бу ишда Опа чексиз яхши ишласалар ҳам РАҲМАТ, МИННАТДОРЧИЛИК, сўзини олиш ўта қийин, мушкул.

Баъзан шунча қилган ва қилаётган ишлари кимлар учундир ҚАДРСИЗ бўлади.

Лекин Оддий Халқимиз оқни оққа, қорани қорага ажратиб аслида қайси раҳбар қандай эканлигини айтади👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Эътибор #йўқ, #нарҳлар #ошди, #ногиронлар #сарсон!!!«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул ҳеч кимга буюрмайди!» — Президент, деган эканлар 2020 йил 19 мартда...

Афсуски Ҳурматли Президент бировларнинг ташвиши эвазига топилган пуллар клан олигархларга буюриб ётибди!

Уй нарҳлари асоссиз тобора борган сари ошиб бормоқда, назорат йўқ, назорат қиладиган давлат ёки ҳукуматнинг ўзи йўқ!

Неча неча юз ёки минглаб ногиронлар ўз дориларини бугунгача бўлган вақтда ололмай сарсон Фарғона вилояти ҳокими байрамларда юрган бир пайтда!

Кўзи ожиз юртдошларимиз учун Brayl китобларини чоп қилиш учун тинмай опен бюджетда овоз беринг, деб, бонг уриб келмоқдамиз, ваҳоланки кўзи ожизлар учун шароитларни яратиб бериш давлат ва ҳукуматнинг бўйнидалигида!

Тинмай кўплаб хотин қизлар уй жой, иш сўраб ёрдам сўрайдилар.

На уй жой бор, на ўзлари хоҳлаган иш бор!

Ўзбекистон республикасини штрафлар мамлакати деб атаса бўлади.

Ўзбекистон республикасини ош ош нарҳларни тинмай оширишдаги чемпион мамлакат, деб, атаса бўлади камбағал қатлам кўплигида, ойлик маош камлигида!

Ўзбекистон мамлакатида тиббиёт, фарм ўлган, десам бўлади, бемор ногиронлар ўз соғлиғини ишониб бир шифокорга умид боғлолмай Хиндистон деган мамлакатга эҳсонлар эвазига йиғилган пулларни тўплаб топширишда давомий ёки керакли дориларини ойлаб ололмай Президент Халқ қабулхоналарига умид билан бориб ёлғон ваъдаларни эшитиб жимгина уйига қайтиб, фойдаси йўқ, деган, фикрларни келтириб ўтиришлари ҳам давомий!

Бюджетда пул йўқ экан ҳеч йўқ шу йиғилган штрафлар эвазига муаммоларни ҳал этса бўлади!

Ҳайдовчилар кунига адашмасам республика бўйича миллиард миллиард штрафларга пул тўламоқдалар, йўлларимиз жаҳон талабларига мос келмасада!

Лекин минбарларда туриб Халқчил нутқларни сўзлашга, чиройли жойларни Президентга кўрсатишга, спектакль ўйнашга устамиз, шундайми жаноби олийлари Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev?!

Сенат раиси жим томошабин!

Соғлиқни сақлаш жим томошабин!

Ижтимоий кўмак миллий агентлиги жим томошабин!

Хотин қизлар туртма!

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул ҳеч кимга буюрмайди!» — Президент

Бировларнинг ташвиши эвазига топилган пуллар эса клан олигархларга буюриб ётибди...

Ҳурматли Хайрулло Бозаров 700 та ногирон беморларга бугунги 20 март санасида дорилар берилади, дейилган экан, афсуски дорилар ҳозиргача берилмаган, бу беморларга дорилар берилмаса битта битта ўлишини томоша қилиш кимга керак?!

pm.gov.uz
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi
O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi
O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati
Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси

Ҳурматли Озода Парпибоева ногирон беморлар ичида аёллар ҳам бор!

Ҳурматли Феруза Эшматова ногирон беморларнинг ҳақ ҳуқуқларини ким ҳимоя қилади?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova