Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.47K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Нафслар #қурбони #бўлаётган #Тошкент #ва #Ўзбекистон...

Тошкентда уйсизлар кўп эканки тинмай ҳамма ёқни чангитиб уйлар қурилмоқда!, оҳири йўқ!, бу ҳолат республика бўйича!

Тошкентда 80 маркали 92-95-98 маркали бензинларга умуман ишонч қолмади, нафс қуллари бензинларга ҳам бир нималар қўшиб сотишда давомий!, бу ҳолат республика бўйича!

Тошкентда санитория гигиена нормаларига риоя қилиш ўта суст, бу ҳолат республика бўйича!

Тошкент четида заводлардан ҳар куни қоп қора тутун чиқиши ва буни тўҳтатмагани ёки заҳарли қора тутунларга чора кўрилмагани ачинарли ҳолатдир!

Айб ҳар тонгда Тошкент ҳавосига қоп қора заҳарли тутунларни чиқариб ташлаётган заводларда эмас!

Айб ҳар куни ҳар туни тинимсиз уйлар қураётган тадбиркорларда эмас!

Айб сифатсиз бензинларни сотаётган корчаллонларда эмас!

Айб сифатсиз йўлларни қурганларда эмас!

Айб йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминламаган ЙПҲда эмас!

Айб машинани тўғри бошқара олмаётган тайинсиз, йўлни ўзиникидек тутиб ўзгаларга ҳурматсизлик қилаётган зўравон ҳайдовчиларда эмас!

Айб сунъий йўл тирбандликларини келтираётган аварияю машиналарни йўл четига қўйган ҳайдовчиларда эмас!

Айб дарахтларни аёвсиз кесаётган нафсига қул бўлган нафсибад тадбиркорлар, олигарх кланларда эмас!

Айб қиш ғамини ёзда е, ёз ғамини қишда е, нақлига эътибор бермай қишин ёзин йўлларни кавлаб таъмирлаётган ташкилотларда эмас!

Айб ҳайдовчию кўчада юрган Халқда, Тошкентга келаётган вилоятликларда!

Осонгина айбни Халққа илиб қўйиш осонда, муаммони бартараф этишда😅

Эҳҳҳҳҳ Ўзбекистон Халқи сабр.

Қачонгача бундай ноҳақликлар давом этади оҳиригача кузатишда давом этамиз.

Бизда қўл учида ишлаш мавжуд экан АЙБ, деган, бало Халқ бўйнида қолаверади!

Нафсига қул бўлган олигарх кланлар эса ўзлари учун махсус йўлаклардан без бетларча ўтишда давом этаверадилар атрофларни заҳарлаб.

Қанийди ман ҳам олигарх бўлсаму нафсига қул бўлган олигархларга Халқ билан, табиат билан қандай муносабатларда бўлишни ўргатсам.

Ҳозир бефарқ эканмиз Ўзбекистон республикаси бир неча йилларда экология томонидан вайронага айланиб яшаш учун ҳавфли юртга айланади, кўплаб даволаб бўлмас касалликлар кўпайиб ўлим даражаси ортади, ўзбек миллати бефарқлилик қурбонига айланади.

Ҳозир ҳам кеч эмас, оилаларда фарзандлар тарбиясида табиатни асраш, инсонларга ўзидан чиқаётган зарарлар билан озор бермасликни ўқтириш, ўргатиш керак.

Ота оналарни ўзида билим бўлмаса унда бори ҳам йўқ бўлади...

Халқни осонгина айбламанглар, Халққа ўргатинг чунки Халқ 30 йилдан ортиқ қўрқувда, қафасда яшагандек яшади, ҳозирги Президент эркинликни бериб соф хаётни таъминлаб берганида қафасдан чиққан Халқ баъзан кўплаб меъёрни унутиб чегарадан ҳам чиқиб кетмоқдалар, шундай экан 30 йилдан ортиқ қўрқув ва қафасда яшаган Халқни айбламанг, ўргатинг, ўқитинг, билдиринг...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova