Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Repost_sos_help_эътибор_кўмак Умида Чориева Ҳурматли Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev билан кўриша олармикан...?

Қанийди Умида Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан учрашса, қанийди...

Балки Оллоҳ насиб бўлиб учрашса..., балкиииии..., Ўзбекистоннинг айрим масъулларидан тескарисини ҳам кутиш мумкин...

Умида Чориева Ўрта Осиё бўйича ягона бўладиган замонавий онкология касалхонасини очиш учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда 6 ой бўлдики Умида Чориева Ўзбекистон масъулларига ушбу онкология клиникасини очишда амалий ёрдам сўраб чиқмоқда.

Ҳозир 90 фоиз проектни амалга ошишига замин яратилдиююю аммо, лекин, бироқ қандайдир кучли кўзга кўринмас ТЎСИҚ бордек!

Лойиҳа қиймати 20 миллион доллар.

Олиб келинадиган 9 турдаги онкология диагностика аппаратлари.

Умида Чориева онкология клиникасини очиш бўйича қилаётган ишлари Ўзбекистон Халқи учун, чет эл учун эмас албатта.

Ким фойдаланади...?

Албатта Ўзбекистон Халқи фойдаланади!

Кимга фойда?!

Албатта Ўзбекистон Халқига фойда!

Юқорида ўтирган айрим йўл тўсар раҳбарлар кўзингизни катта очинг, ақлингизни ишга солинг, виждонингизни уйғотинг, Ўзбекистон Халқининг онкология бўйича касалланган инсонлар учун фойдали клиникани очишда амалий ёрдам беринг, Халқ дуосини олинг!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Repost_sos_help_халқ_учун_фойдасиз_инсон Азиз Абдухакимов ишдан кетсин!!!

Шунга ўхшаш Халқ учун фойдасиз раҳбарларни ҳар куни ишдан кетсин, деб, чиқаришда давом этаман Ҳурматли Шавкат Мирзиёев🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Repost Ҳурматли Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Тоирович Мирзаев, Сиздан илтимос 1 гуруҳ ногирони бўлган, ўз қизидан калтак еб яшаб келаётган Онахонни шафқатсиз қизининг қўлидан олинг, ўз назоратингизга олинг.

Шафқатсиз қизига ногирон инсонга, Онага қўл кўтариб инсон ўрнида кўрмай келган, нафс қули боқиманда бўлмиш нобакор қизга нисбатан жиноий иш очиб жавобгарликка тортинг.

Онахон яшаб келаётган оила муҳити яхши эмас Гульнора Маруфова.

Онахонни гадой қилган бу нобакор қиз.

Онахон памперсда юрар эканлар.

Памперсни тез тез алмаштириб туриш керак.

Бу нобакор шафқатсиз қиз памперсда юрган Онани памперсини алмаштириш тугул оқ ювиб оқ тарамаса ҳам керак ва бу аниқ.

Минг лаънат бундай шафқатсиз, ўз Онасига, ўз Отасига қўл кўтарганларни.

Афсуски бундайлар кўп...

Ҳурматли Зоир Мирзаев ушбу жирканч ҳолатни ўз назоратингизга олинг, Онахон у уйда шафқатсиз нобакор фарзанди билан яшамасин.

Ногирон инсонлар устидан кун кўриб яшаётганларга ИНСОФ берсин...

Ҳурматли Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev, Сиздан илтимос, республика бўйича қанча ногирон инсонлар бўлса бирма бир хонадонларга кириб, ногирон инсонлар қандай муҳитда яшаётганликлари ҳақида маълумот йиғилса ва абгор ҳолда яшаётган ногирон юртдошларимизга ёруғ кунларни кўрсатган ҳолда чиройли хаётга яшашларига имкон яратиб берилса, энг савобли улуғ ишлардан бири бўлиб қолади🇺🇿

Бизнинг кўп юртдошларимиз меҳрибон, инсоний инсон, юртдошларимиз саҳоватли, ёрдам беришда биринчилардан, деб биламан🇺🇿

Қалби ўксик инсонларни қалбини нурга тўлдирайлик.

Дунёда нима қолади, оҳиратга қайси амаллар билан жавоб берамиз..., албатта қилган яхши амалларимиз билан 🙏

https://t.iss.one/Nigora_Alimova

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=859800148284415&id=100027633137805
#Repost_help_ёрдам_помошь Қашқадарё вилояти Аёлларига, ёшларига, Халқига ҳар томонлама эътибор кучли керак.

Ўз йўлини топа олмаган, қийналган, ёрдамга муҳтож қатлам кўп экан бу ерларда.

Ери бўла туриб ердан қандай фойдаланишни билмайди.

Кредит асосида бир иш қиламан, деса, кредит олиш ойлаб берилиши қийин, йўқ ҳиссоби.

Аёлларимиз юз кўзидан билса бўлади хаётнинг оғир кунларида яшаётганини.

Кўплари хаёт шундай эканда, деб, маюс.

Ногирон аҳволи, болалар аҳволи яхши эмас.

Санитария гигиена қоидалари умуман йўқ.

Соғлиқни сақлаш бўйича ишлар ёмон.

Кўчалардаги молларни орриқлигини кўриб раҳмингиз келади, емиш йўқ, лекин сут беришга ҳаракат қилади бечора мол.

Вилоят ҳокимлиги биносида бир Аёлга вилоят масъули, санга мол бердикку, деса, аёл ҳайрон бўлиб, берган молингиз билан бир умр бошимга уришда чарчамасангиз керак, деди, масъул эса, молни кўпайтиринг, деб, бердик, деди, аёл эса ҳайрон.

Инсонлар берилаётган мол, қўй, баъзи ёрдамларни мақсадли ишлатиш йўлини билмайди.

Хусанов Нозим Бахтиёрович имкон бўлса ишсиз, касбга ўқуви йўқ инсонларга катта эътибор бериш керак, моно марказларингизга инсонларни кўпроқ жалб қилишингиз керак, сиз кўпроқ Қашқадарё вилоятида вазирлигингиз билан келиб яшанг, сизга маслаҳатим.

Бу ерларни, жойларни назорати эшитишим бўйича Турсунхон Худойбергеновга қарашли, яъни Президент ёрдамчиси тез тез келиб турар экану, фойдаси йўқ экан.

Лекин минг келсалар ҳам аҳолини турмуш тарзи оғирлигича қолмоқда.

Президент ишонган ёрдамчи ишни ижобий эплай олмаса, тўғриси бизга керак эмас бундай баланд виқорли раҳбарни!

Водий билан Воҳани ўртасида анча фарқ борлигини исботини кўрдим.

Водий анча ҳар томонлама ривожланган бўлиб инсонлар эмин эркин ўз фикрини ўз талабини раҳбарларга айта олади.

Воҳада эса..., инсонларга нисбатан қаттиқ қўлликни, маънавий босим борлигини сездим Ҳурматли Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev.

Гапираман десам гап кўп Ҳурматли Гульнора Маруфова, Malika Qodirxonova, Феруза Эшматова, Tanzila Narbaeva, Kasaba Uyushmalari Maslahatchisi, O‘zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Ruslanbek Davletov, O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Турсунхон Худойбергенов, Шуҳрат Ғаниев, Sog'liqni saqlash vazirligi - Ministry of Health, Элмира Эркиновна, O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ёшлар масалалари бўйича комиссияси, Олий Мажлис, Yoshlar Parlamenti, O'zbekiston Yoshlar Ittifoqi - Союз молодежи Узбекистана, Gov.uz.

Бир юртдошимнинг изоҳини қўйдим👇

Бу элдин кутмагил шафқат,
Кўнгиллар тош қотиб кетган.
Оҳир бир кун бу тош кўнгилни,
Ўша ном уйғотиб кетган! Ўша ном нима, Сабрми?, Умидми?, Ишончми?Йўқсизлик !
Уни номи, Ибтидо!


https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Repost_Хушхабар Зоир Тоирович Мирзаев молодец👍, Оллоҳ рози бўлсин Сиздан, бир муштипар, ўз қизи томонидан аёвсиз калтакланган Онахонга ҳар томонлама эътибор учун раҳмат🙏🇺🇿

Зойир Мирзаев: Онахонни меҳрибонлик уйига жойлаштирайлик!

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=863098621287901&id=100027633137805

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Repost_so_help_ёрдам_помощь! Ҳурматли Tanzila Narbaeva хоним, қаердасиз?!

Умида Чориева тинмай бир неча кундан буён сизга бонг уриб чиқмоқда!

Нега жимсиз, нега сизга умид қилган Аёлга эътибор йўқ?!

Ким ва қайси масъул ўз жонига ҚАСД қилмоқчи бўлган Умидани эшитади..., ким?!

Қуйидаги смсни ўқиб этим музлаб кетди.

Виждонли раҳбарлар бор бўлсангиз Умидани эшитинг!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#НогиронКамбағалҚашшоқларданПулСўраманг!!! Айрим блогерлар ва журналистларга инсоф берсин, манга деса миллиард миллиард пул топсин, чунки меҳнати, асаблари, югур югурини ҳаққи тўланиши шарт.

Аммо камбағал қашшоқ ва ногиронлардан асло пул сўрашларига қаршиман, ногиронлар, қашшоқ камбағал инсонлар ўзи зўрға кун кўрса, кичик бир муаммо билан чиқса, Худо йўлида ёрдам беринг, тамом.

Ман бу постим орқали айрим нафси ҳакалак отган блогерлар ва журналистлар сал орқа олдига қараб иш қилсин, инсоф билан виждон билан ўз ишига ёндошсин, деб, ўз фикримни билдирдим.

Ҳафа бўлиши йўқ.

Ҳамма блогерлар ва журналистларга Халқ йўлида ишлаётганларга доимо омад тилайман, ишларига, оилаларига барака тилайман.

Яна қайтариб айтаман, камбағал қашшоқ ва ногиронлар ёрдам сўрасалар пул сўраманглар илтимос.

Кейин шантаж асосида иш битирманг.

Гуруҳбозлик қилиб воқеаларни бир томонлама ёритманг.

Шахсий манфаатлар асосида ўзгаларни дилига озор берманг.

Ўзгалар ўртасида фитна уюштириб чақимчилик қилманг😅

А так ҳаммага омад.

Фарғона вилояти АОКАси ва матбуоти раҳбарларига тор доирада иш олиб боришларини давомийлигига, ўзгармаслигига тилакдошман!👇

Кечаги постимни илова қилдим👇

#Repost Ёш шижоатли, келажакда ҳуқуқшунос бўладиган адолатли, самимий, инсоний йигит Shermuhammad Dehqonov ни ҳар томонлама қўллаб қувватлайман Ҳурматли Хайрулло Бозаров

Фарғона вилоятида айрим журналист ва блогерлар гуруҳ гуруҳ бўлганлиги рост.

Айрим блогер ва журналистлар сўз эркинлигини ўз манфаатлари йўлида суистеъмол қилмоқдалар.

Айрим блогер ва журналистлар замонавий шантаж йўли асосида ишламоқдалар.

Айримига телефон қилиб қолсангиз қутуриб пишқириб кетганидан аранг гаплашгиси келмай гапиради.

Ҳе ўлеееее кибринга сани, дейсиз😅

Фарғона вилояти АОКАси ҳам вилоят матбуот раҳбарияти фақат тор доирада фаолият юритиб ишлаб келмоқдалар.

Вилоят АОКАси ва матбуоти нимадан қўрқади, тор доирада ишлашига нима сабаблар бор, қолган шижоатли, адолатли блогер журналистлар нега эътибордан четда!!!

Янгиликлар йўқ!

Матбуотда ҳам таниш билиш, эски қолип!

Бир хил юзлилар доимо эътиборда, омадини берсин!

Водийда қачон матбуот бўйича чиройли ўзгариш бўлади, қачон?!

Шантажлар билан, шахсий манфаатлар билан, гуруҳбозлик билан ишлашдан қачон воз кечилади!!!

Узр сўраманг асло!

Узрни шантажчи, шаллақи, ишни бир томонлама кўрадиган блогер журналистлар сўрасин!

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=698035044858546&id=100039561702036

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1038556503742111&id=100027633137805

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Repost #Назиржон Мамадалиевни ҳар томонлама яқиндан билган инсонлар имкон бўлса қўллаб қувватлашда беэътибор бўлманглар🇺🇿

Тошкент шаҳар ҳокими Ҳурматли Жахонгир Ортиқхўжаев имкон бўлса эътибор беринг🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Repost #Қўшиб ёзиш бўйича уста меҳнатга бандлик, камбағал вазирликларга оила ва хотин қизлар давлат қўмитасини бирлаштириш МАСҲАРАли, кулгули ҳолат!

Хотин қизлар қўшиб ёзиб оширилиб минбарларда Президентни алдаб ишлайдиган ташкилот эмас!

Аёллар муаммосини яшириб, овозини ўчириб бўлмайди!

Ҳурматли Президент МАН ҚАРШИМАНёлғони кўп вазирликларга хотин қизларни қўшиб овозини ўчиришларинга

Аёллар овозини ўчириб яшириш демократик Ўзбекистон сиёсатига ҳар томонлама тўғри келмайди!

Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ДАВЛАТ ҳимоясида ҳуқуқий якка ташкилот, вазирлик, қўмита бўлиб муқим қолиши шарт!

Чет эл тажрибаларини хотин қизларда ўрганиб кўрмадингларми ақллилар, шарманда, шарманда, шармандалик қарор бўлибди Ҳурматли Президент, Tanzila Narbaeva!

Сенат ичида мазза қилиб ўтирган Малика Қодирхонова ва Нодиралар Аёллар дардини билмайди, эшитмайди, кўрмайди, айтмайди!!!

Давоми бор

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1197795761151517&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Repost #Танка #керак #ёшларга Ҳурматли Президент!!!

Азиз Юртдошларимиз чорасиз қолган Ёшларни қўллаб қувватлайлик, куч бирликда

Минбарларда ёшларга у қилдик бу қилдик, деб, сайраётганларни сўзи ёлғонлигини исботи!

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1285691585695267&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Repost #SOS #Боқимандаликка #барҳам #беринг Ҳурматли Президент!

Боқимандалик бойлардек КЛАНЧИЛИККА айланиб бориш кучайди.

Олдин бир боқиманда ёрдам олиб ҳокимиятга прописка бўлган бўлса, энди у боқиманда атрофидаги қариндошларини ҳам боқимандалик касбига ургатишга улгурди.

Қайсидир куни Фарғона вилояти ҳокимини Данғара туманида Халқ билан мулоқоти бўлди.

Тўғриси у ерга келган кўплаб боқимандалар тинмай олган ёрдамларига бўкиб ўлмай шармандаларча вилоят ҳокимидан яна ва яна нафсига эрк бериб сўрашлар авжига чиқибди.

Қўқон шаҳридан турна қатор бўлиб бир хил боқимандалар ҳар доимгидек вилоят ҳокимидан пул бер, скутор бер, уй бер, памперс бер, деб, айтибди.

Скутор олгану вилоят ҳокимини ёрдамида, скутор ўзибоп эмаслигига скуторни пул топиб бели оғримаган бозорда сотиб юбориб, яна скутор сўрабди.

Вилоят ҳокими, ҳа сизга скутор бердикку нима бўлди, деса, боқиманда бу берган скутор биз айтгандек эмас экан, сотдик, деб, пинагини ҳам бузмапти..., астағфируллох Арши Ало бир кунмас бир кун ёрилиб бу хаётда яшашга нолойиқ инсонларни ердан кўтариб юбормаса ҳали..., бу аёл ундан олдин ҳам 9 та тикув машинаси, ҳокимият томонидан уй, телевизор, озиқ овқатлар, пуллар олиб ҳам ўз хаёт йўлини топа олмаган ва бу юлғичлик давомий кетмоқда.

Яна биттаси қари чолни етаклаб вилоят ҳокимидан скутор сўрабди...

Яна биттаси биринчи гуруҳ ногирон қизига пул сўраган, кошки ногирон пулга муҳтожман, деб, ўзи айтса, бу аёлга ҳам қизи ногирон бўлганлиги туфайли ҳокимиятдан уй берилган, ёрдамлар эса давомий.

Бир аёл эса Қўқон шаҳар ҳокимлиги биносида хотин қизлар масъулини хунук олди авратини пеш қилиб, ўзи эрма эр тегиб бер бердан чарчамасдан памперс берасан, деб ҳақоратлар қилган.

Яна биттаси келиб хотин қизлар масъулидан пул берасан, деб, бақир чақир қилган.

Яна биттаси пул бер, деб, хотин қизлар фаолини уришга югирган!

Яна биттаси ўзи ж... б бўла туриб хотин қизлар масъулини ж... бсан, деб ҳақорат қилган.

Кўпи боқимандалар тикка ҳокимларга, масъулларга сан бермайсан бу ёрдамни Президент беради, бер Президент берган бизни пулларни, дейди.

Ҳурматли Президент етар ортиқ берманг, қармоқ берамиз, дегандингиз, қармоқ тугули қўлига балиқ берса ҳам тўймаяпти, баттар хунук ишлар чиқяпти борган сари.

Ҳа, десанг, Президент трассасига борамиз, ўзимизга ўт қўямиз, ўзимни машина тагига ташлайман, деб, важоҳат қилади.

Ҳаммаси биргалашиб ҳаммаёқни талаб бўлиб Президент трассага чиқишни одат қилди, Президент трассасидаги қўрқоқ раҳбарлар худудларга телефон қилиб сўраган нарсасини бер, деб, қуйига босим қилади.

Бу шантажчи бақироқ, тили шалоқ аёлларни ЭРЛАРИ, ЭРКАКЛАРИ қаерда?!

Фарзандлари ота оналарини ҳатти ҳаракатларини кўриб эртага ота онасидек боқиманда бўлмайди, деб, ким кафолат бера олади?!

Қуш уясида кўрганини қилмайдими аҳли инсонлар?!

Ҳой юқорида ўтирганлар тўҳтатинглар фуқароларни бер берларини!

Шаҳарни, вилоятни, вазирлар маҳкамасини бер берлари билан тинчитмаганларни қачон тўҳтатиб, берилган нарсаларни қаерга гумдон қилган, нима қилган, нега ўз хаёт йўлини топмасдан боқимандаликни касб қилганларга қонуний чора кўрмасдан яна неча йил шундай яшаб ишлаб келасизлар!, тўҳтатинглар маънавий қашшоқлик, дангасаликни, шукуроналик нима эканлигини, диний дунёвий савоб гуноҳларни билмаганларни БОҚИМАНДАЛИКДАН ТЎҲТАТИНГЛАР

Давлат ўқи деса ўқимаса.

Ишла деса ишламаса.

Давлат боқимандалар учун яшамайдику.

Боқимандалар давлатга керак бўлса, унда бир таклифим Ўзбекистон республикасида мавжуд олигарх, монополист, кланчиликларга тўла оилаларнинг қарамоғига бириктириб қўйинглар, олигарх, клан, монополистларда пул кўп, боқсин умрини оҳиригача боқимандаларни, ҳозир ман боқимандаларга чора кўришни бошқа йўлини топа олмай шу таклифни талаб қилиб чиқдим.

Қўқон шаҳрида адашмасам 1000 дан ортиқ боқимандалар бор, қайси бой бу боқимандаларни бўйнига олади?!, олинг бўйнингизга боқимандаларни бир умрга боқишни!

Ҳокимиятда бошқа ишлар йўқми тинмай боқимандалар хоҳлаганча эшик тепиб, хотин қизларни Аёл бўла туриб олди авратини пеш қилиб ҳақоратлар қилишини кўриб эшитишга?!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Repost Азиз Юртдошлар, Ватандошлар, ўз тўғилиб ўсган қишлоқ, шаҳрингизни асло унутманг🙏

Қаерда ва ким бўлишингиздан қатъий назар албатта кетиб қолган қишлоқларингизга тез тез боринг, яқин инсонларингизни, ўтган Аждодларингизни зиёрат қилинг, дуода бўлиб ҳароб қабр, мозорларни обод қилинг, ривожланишдан анча орқада қолган қишлоқ, шаҳарларга имкон қадар эътибор беринг🙏

Ўз тўғилиб ўсган юртингизни, шаҳрингизни, қишлоғингизни асло унутманг🙏🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Repost Ҳурматли Президентга ва Таълим бўйича бефарқ раҳбарларга!!!

Sherzod Dolimov
Khilola Umarova
Феруза Эшматова
Tanzila Narbaeva
Malika Qodirxonova
Озода Парпибоева
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi
O'zbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi
O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
O'zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi
UN Amina Filicial
UN Women
Хайрулло Бозаров
Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси
Dilmurod Jumaboyev

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Repost Шароит қилиб берса бир кун ҳам қолмайман!

Республикадаги мавжуд вилоят, туман ҳокимлари, Тошкент Қўйлиқ мардикор Аёллар ишлайдиган жойга келиб, бу ердаги Аёллар билан суҳбатлашиб, сарсон Аёллар нидосини амалий эшитиб ёрдам беринглар.

Сурхондарё вилоятиданман, 4 сотих ер сўраганман, кимга мурожаат қилишни билмаганман, икки болам бор, ота онамга ташлаб Тошкентда тирикчилик қилиб пул топиб, уйга жўнатиб, ижорада яшаб келмоқдаман, ҳар доим ҳам кунлик иш бўлмайди, энг камида 30 минг сўмлик ишга ҳам розимиз, пул ишласак бўлди, агар ўзим яшаб юрган Сурхондарёда 2 миллион сўмлик иш бўлса, болаларим бағрига кетиб, ортиқ, сарсон бўлиб бу ерларда юрмас эдим, иш йўқ, иш бўлса ҳам ойлик паст, нима қилай ўзга чорам йўқ, деб, бир Аёл ўз ҳақиқатини айтди.

Иккинчиси ҳам шундай, ер сўрасам бермади, Сирдарёданман, ер берса уй қуриб, ўзимни ўзим эплаб яшардим, лекин ўзим яшаётган худудда буни имкони бўлмаганидан шу мардикор бозорда қийналиб ишлаб ижорада базур яшаб келмоқдаман, агар ер берса кетардим тўғриси, бундай сарғайиб яшаш жонимга тегди.

Наманган вилояти Норин туманиданман, иш йўқ, иш бўлса ҳам ойлик паст, 1.5 миллионлик иш бўлса бир боламни бемалол боқиб катта қилиб яшашимга етади, иш топиб беринг, кетай шу пойтахтдан...

Кўп Аёллар ёлғиз Оналар.

Эридан безиб пойтахтга қочган Аёллар.

Ўз уйидан, ўз яшаб юрган юртидаги эътиборсизликдан, ишсизликдан, уйсизликдан, адолатсизликдан, жойлардаги раҳбарларнинг лоқайдликларидан безиб, кўнгли қолиб пойтахтдан қайсидир маънода паноҳ топган юртдошларимиз...

Айримлари фарзандлари билан турганини кўриб кўнглим оғриди Ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev.

Бу ерга жуда кўп раҳбарлар келиб кетаверар экан.

Натижа эса ноль.

Ҳар сафар ТВ, қанақадир раҳбар, қанақадир сенат келади, гапириб, расмга тушиб, у дейди, бу дейди, натижа йўқ, ишонч ҳам қолмади, дейишди.

Кўп Аёллар хаётнинг қийинчиликларидан, ўзлари ёш бўлсада қариб кетганлар.

Эркак Аёл бир.

Айрим эркаклар эса маст ҳолатда, устилари кир, қаровсиз, соч соқоллари олинмаган, ювинмаган...

Кўплари мани кўриб видеога олгани келди, деб, қочиб кетди..., кейин эса аста секин ёнимга келиб, нимага келганимни сўраб суҳбатлашиб кетишди.

Аёллар безиб кетган раҳбарларнинг самарасиз келиб кетишидан.

Илтимос сенатдан тортиб бошқа масъуллар, бундай самарасиз пиар учун бу инсонларни дилини оғритиб келманг!!!

Президент Fb.com/Mirziyoyev имкон бор, вилоят ҳокимлари, туман ҳокимлари, вилоят ва туман хотин қизлар масъуллари Тошкент Қўйлиқ мардикор аёллар бозорига келиб ўз фуқаролари билан кўришсин, суҳбатлашсин, муаммоларни ўрганишсин, ва кўпларини ўз уйларига олиб кетишсин, сўраган, айтаётган ишларини жойида ҳал қилиб ўз фуқароларини рози қилишсин.

Ҳурматли Шавкат Мирзиёев, Тошкент Қўйлиқ мардикор бозорига келиб қайси худуддаги раҳбарлар қандай ишлаётганини гувоҳи бўлишингиз мумкин ва ўша раҳбарга қаттиқ чора кўрсангиз адолатли булади.

Шароит қилиб берса бир кун ҳам қолмайман, деганлар кўп.

Шу ўринда мардикор аёллар бозорида бир неча ииб ходимларини кўрдим, улар ўз навбатида тартиб сақлашда фаол, атрофдаги инсонларга инсоний эътиборда эканликларини кўрдим.

16.04.2021 йил Тошкент Қўйлиқ мардикор аёллар бозори.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Repost ТОП- ЧЕКСИЗ ФАОЛ АЁЛЛАР РЎЙХАТИ😊🇺🇿
Дунёлар тан олган Ўзбекистоннинг ФАОЛ ҚИЗЛАРИ👍🇺🇿

Муҳими бу фаол Аёлларни дунёлар, Ўзбекистон Аҳли яхши танийди😊🇺🇿

Ҳали сафимиз янада кенгаяди👍🇺🇿

Фаол Аёллар рўйхати давомий 🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Repost #Улашинг #нарҳ #наво #ошмаслиги #учун!!! Бу нимаси Ҳурматли Президент!, яқинда уй жой нарҳи бўйича адашмасам уйларнинг тан нарҳи камайтирилиб Халқчил бўлиши бўйича селектор йиғилишини ўтказгандингиз!

Биз Ўзбек содда Халқ сизни ҳар бир айтаётган сўзингизга ишониб яшаб келяпмизу, лекин ҳар бир айтаётган сўзингизни амалда тескари ижросини кўряпмиз.

Уй жой қурилиши бўйича қайси олигарх кланлар ўзлари қўйган нарҳларга қаноат қилмай 30 фоизга оширишни режалаштиришмоқда?!

Халқ фаровонлигига кучли қаршилик қилаётган бу клан олигархларга Ўзбекистонда чора йўқми, уларнинг айтгани айтган бўлиши қачонгача Ҳурматли Президент?!

Ўзбекистоннинг оддий камбағал қашшоқ ва ўрта ҳол қатламдаги Халқ иш излаб ўзга юртларга мардикорлик қилишга маҳкум қилманглар сунъий муаммоларни яратиб!

Ёки мақсад бошқами Ўзбекистондаги мавжуд камбағал қашшоқ ва ўрта ҳол қатламдаги Халқни йўқотиб Ўзбекистон клан олигархлари қиммат уйларию бошқа нарсаларини чет эллик бойларга эшик очиб беришми?!

Ҳурматли Президент қандай тушунай айтинг?!

Нега ойлик маошларни яхши фоизга оширмай уй жой, озиқ овқат, дори дармон, коммуникация, коммунал хизматлар ва Халқ эҳтиёжидаги жамики нарсаларни ошириб келмоқдасизлар!

Мақсад нима?!

Ўзбекистон Халқини сунъий бездириб ўз юртидан қувғин қилишми қиммат нарҳ наволарни юзага келтириб?!

Ўзбекистон ўзининг табиий ресурслари билан дунёнинг мана ман деган бой мамлакатлари билан тенг бўла туриб Ўзбекистон Халқининг олаётган садақадек кам нафақаси, ойлик маошлари инсонни йиғлатади, азоблайди.

Ўзбекистон икки тоифа табақага бўлиниб бой ва камбағал ажралди!!!

Халқ мулкини ўзлаштириб катта катта бойликка эга бўлаётган муттаҳам клан олигархларни нафси қачон тўяди?!!!

Ҳурматли Президент қани Халқчил қоп қоп ваъдалар, қани?!

Қачон биз ҳам олаётган кам нафақа ва ойлик маошларимизга бир ёки икки йил йиғиниб уй ва бошқа нарсалар оламиз, қачон Зироатхон Мирзиёева - Ziroatkhon Mirziyoyeva?!!!

Халқимиз дунё бўйича бахтсиз мамлакатда яшаб келмоқдалар.

Хаётнинг оғирлигидан ҳамма асабий.

Бойликларимиз бўла туриб беморларимизнинг кўпи нажот истаб, ижтимоий тармоқлар орқали пластик карталарини қўйиб пул йиғиб бор пулларини Хиндистон тиббиётига бериб келмоқдалар.

Қанчадан қанча ҳаста инсонларга ўз юртида тузалишига нажот йўқ, лекин Ҳурматли Президент ундай қиламиз бундай қиламиз, деб, амалда ижроси бўлмаса, унда нимага керак бу баландпарвоз сўзлар.

Таҳликали дунёда яшаб безиб кетяпмиз эртага нима бўларкан, деб...

Бизни Ўзбекистон Халқининг ёруғ эрта куни қолмади.

Нима бўлса ҳам клан олигархларнинг порлоқ эрта куни туғилмоқда нарҳ наволарни ошириши билан!

Бу қандай бедодлик дийдаси тош қотган клан олигархлар?!

Инсоф борми сизларда, виждон борми?!

Неча неча миллион миллион Ўзбекистон Халқи дунё бўйлаб иш излаб чиқиб кетмоқдалар хаётимизнинг оғирлигидан!!!

Ўзбекистондаги нафсига қул бўлган клан олигархлар аслида Ўзбекистон фуқароларими ёки ўзга планетадан келган кўр, кар ваҳшийларми?!!!👇

#Диққат

❗️Тошкентда "новостройка"лар нархи ошиши мумкин

Ўзбекистондаги кўчмас мулк ахборот портали раҳбари эксперт маълумотларига таяниб, 2024 йил учун прогнозлар билан ўртоқлашди.

Янги уйларда уй-жой нархлари 30% га ошади, 1000 дан 1300 долларгача. Битимлар сони ҳам ортади: ўсиш 6-7% оралиғида прогноз қилинмоқда.

Ўзбекистонда дори-дармон, сув, канализация, отопление ва бошқа кўп нарсалар қимматлашади

Давлат солиқ қўмитаси 2024-йил 1-апрелдан бошлаб мамлакатимизда ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади ва нархлар ошиши кутилмоқда, деб маълум қилди:

• тиббий ва ветеринария хизматлари;
• дорилар;
• сув таъминоти,
• канализация,
• санитария тозалаш,
• иссиқлик таъминоти.

Илгари ушбу хизматларни кўрсатиш бўйича айланма нол ставкада ҚҚС солинади.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Repost Ҳурматли Президент сиздан илтимос Сўҳга ва Шоҳимардонга ўтишдаги инсон ҳуқуқларини айниқса Ўзбекистон фуқароларини ҳақ ҳуқуқларини пой мол қилишни Қирғизистон чегарачалари томонидан қатъиян чек қўйилишини Қирғизистон Президенти Жапаров Садыр дан сўранг!!!

Халқ шунча йиллар қийналди, бундан кейин умрини оҳиригача қийналмасин.

Шоҳимардон, Сўх Ўзбекистон худудлари чет эл эмас!!!

Шоҳимардон ҳам Сўх Халқи ўз уйига неча кг нарсалар олиб келишга ҳаққи бор, аммо Қирғизистон чегарачалари 3 кг ёки бошқа важларни айтиб чегарадан Ўзбекистон фуқароларининг олган нарсаларини киргизмай қийнар экан, коррупцияга ботганлигича қолган.

Қирғизистон чегарачалари Ўзбекистон фуқароларини инсон ўрнида кўрмай ҳурматсизлик қилиш давомий.

Ўзбекистон фуқаролари ердан чиққан қўзиқорин эмас!!!

Туризмни ривожлантиряпмиз деб Фарғона вилояти туризм раҳбари тинмай мақтанади, аслида бундай кўнгилсиз ҳолларда туризм тугул бошқа ишлар ҳам ривожланмайди!

Туризмни ривожлантиряпмиз, у қилдик бу қилдик, деб, Президентга ёлғон ахборот беришдан тийилинглар Фарғона вилояти туризм фаоллари!!!

Ҳурматли Президент ҳеч йўқ темир йўлини йўлга қўйиш имкони бўлса қўяйлик, имкон қадар Ўзбекистон Халқи учун яшил йўлак очайлик, қачонгача Ўзбекистон Халқи чегараларда ҳақ ҳуқуқлари топталади, қачонгача чегараларда асаблари бузилади, қачонгача?!!!

Самолёт учса учади учмаса бир неча кунлар умуман учмас экан!!!

UN General, Организация Объединенных Наций, Human Rights

https://t.iss.one/Nigora_Alimova