Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Тайёргарлик #умуман #йўқку ЁЗ ойига электр энергиясини ёзнинг жазирама иссиқ пайти яқинлашаётган бир пайтда.

Қўқон шаҳрида умуман электр энергиясини аҳолига узлуксиз таъминлаш ишларига тайёргарликни кўрмадим...

Бир ойдан кейин жазирама ёз.

Ўтган йили ёз ойида исботи билан аномал иссиқда пойтахтдан тортиб вилоятларда электр энергияси тармоқларида жиддий аварияли носозликлар рўй берган.

Қаерлардадир авариялар ёнғин билан якунланган.

Аномал қишда ҳам электр энергияси тармоқларида жиддий аварияли носозликлар рўй бергани ҳаммамизни ёдимизда.

Ман Қўқон шаҳрида яшайман.

Қўқон электр энергияси тармоқлари ишини яхшилаш учун шаҳарга арзимаган 10 миллиард сўм пул ажратилганини бир эшитгандим ўтган йили.

Бу йил қишда Қўқон аҳли электр энергияси тармоқлари бўйича жиддий азият чекканларини исботи билан кўрганман.

Чақалоқлардан тортиб қариялару, беморлар қийналди.

Ёзда ҳам шу аҳвол бўлди.

Аномал совуқ ва аномал иссиқ хаётимизнинг ажралмас бир бўлаги бўлиб қолди.

Қуёш панеллари негадир ўта қиммат.

Мисол учун мани ҳамёним қуёш панелини олишга етмайди.

Қуёш панелларини Қўқон шаҳрида ўрнатиш бўйича ҳозирда жим..., Халқаро Ҳунармандлар фестивалига катта тайёргарлик авжида.

Маҳаллалардаги мавжуд электр шитларига ҳам эътибор суст қайсидир маънода.

Кўп шитлар эски, нагрузкани кўтара олмайди.

Лекин электр энергияси қарздорларидан қарздор фуқароларни аёвсиз судга берилиб қарзларни ундириш бўйича аъло ишлар жадалликда👎

Қўқон шаҳар электр энергияси ходимлари қарздорларни судга бериб пения билан ўндираётган бир пайтда, биз истеъмолчиларни ҳаққимиз бўлган электр энергияси узулишларида электр энергияси тармоқлари раҳбариятини ҳеч судга бера олмаймиз, ваҳоланки электр энергияси ходимлари бизни судга бергандек биз ҳам уларни судга беришга ҳар томонлама ҳаққимиз бор бўлганида😄

Республика электр энергияси тармоқлари раҳбарларига савол!

Аномал иссиққа республика бўйича электр энергиясини узлуксиз аҳолига етказиш ишлари бўлдими, бўлмоқдами, умуман олганда иш бошландими?!

Аномал иссиқни талофатларсиз ўтказиш учун ҳукумат томонидан қанча маблағлар ажратилди?!

Умуман олганда аномал иссиқ ва аномал совуқни бемалол талофатларсиз кутиб олишимиз мумкинми?!

Ёки яна аномал ёзда дод вой деймизми?!

Аҳолига қулай арзон қуёш панеллари сотиладими, текинга қўйиб бериладими қайсидир тоифали табақали камбағал қатлам оилаларга?!

Нега электр энергияси тармоқлари ҳозирда сукут сақламоқда айниқса Қўқон шаҳар мисолида?!

Халққа электр энергияси бўйича қилинаётган ишларни қачон ҳисобот тариқасида кўрсатиб берасизлар?!

Барча берган саволларимга албатта конституциявий ҳуқуқларимдан тўғри фойдаланган ҳолда, шунингдек электр энергияси ҳаққини тўлаганим учун масъуллардан масъулиятни ҳис қилган ҳолда жавоб олишга ҳар томонлама ҳаққим бор🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova