Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.75K videos
1 file
8.47K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Республика_раҳбарларига_таклиф!

Ҳурматли республика масъуллари, сизларга 1 таклифим бор.

У ҳам бўлса жойлардаги раҳбарларнинг қандай ишлаётганини билиш учун кўча куйдаги инсонларнинг кайфиятига боқинг, секин аста бориб сўранг, ўшанда аниқ маълумот оласиз ўша вилоят, туман, шаҳар раҳбарларининг ишлашига Халқнинг ўзи баҳо беради.

Кўп жойларда инсонларнинг кайфияти йўқ, ҳамма асабий, юзида ғамгинлик, ҳафалик, норозилик кайфияти, кредит олиш муаммо, уй олиш муаммо, бизнес қилиш муаммо, нарҳ наволар баландлиги олаётган ойлик маошига тўғри келмайди ва ҳоказо.

Республика раҳбарларига бир ҳақиқатим бор, ижтимоий тармоқлардаги кўплаб раҳбарларнинг пиарига ишониб қолманг, воқеалар ривожи эса акси бўлмоқда.

Жойлардаги раҳбарларнинг қандай ишлаётганини кўча куйда юрган Халқнинг кайфиятига қараб билиб оласиз👌🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Республика Олий судида Халқни қабул қилиш бўйича ижобий ўзгаришлар борлигини кўриб хурсанд бўлдим.

Болалар учун хона.

Инсонларни қабул қилиш учун катта залга ҳар томонлама қулайликка эга хона👍🇺🇿

Бу ерга умид билан адолат излаб келганларни умидлари рўёбга чиқсин🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Тошкент #алоҳида #республика #эмас! #Обббоооо яна бошландими вилоятликлар дейиш. Ўзбекистон юрти ҳаммага тегишли, Тошкент шаҳри ҳам.

Ҳурматли Президент масъулларингиз инсон ҳуқуқларини очиқдан очиқ пой мол қилишини тўҳтатсин.

Ўзи яқинда Тошкент пропискаси бўйича йиллаб иллат отган муаммога Президент томонидан қатъий чек қўйилганди.

Яна секин окопдан чиқиб Тошкентпарастлар чиқиши бошланди.

Тошкент сизни отангизни онангизни мероси эмас!

Бир пайтлар роса эшитганмиз, Тошкентга келсанг пропискасиз яшама, деган тавқи лаънатларни!

Айбимиз вилоятданлигимизми!

Вилоятликларни нима айби бор Тошкентпарастлар?!

Ўйнаб гапирсангиз ҳам ўйлаб ёзинг Тошкентпарастлар.

Уят эмасми, бир Ватанда туриб бундай фикрларни билдириш.

Тошкент алоҳида республика эмас!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Президент #фаолларига #РАҲМАТ🙏🇺🇿 #Республика_ишчи_гуруҳи_фаолиятидан
Халқ билан мулоқот
“Ая, санаторияга борганмисиз?”
83 ёшли Инобат ая Жўраева Фарғона вилояти Данғара туманининг Қумқияли қишлоғида яшайди. Яқинда Республика ишчи гуруҳи аъзолари бу маҳаллада ҳам уйма-уй ўрганишлар олиб бораётганда, тасодифан Инобат ая билан учрашиб қолишди. Бир умр далада меҳнат қилган онахон масъулларга ҳеч бир масалада мурожаат қилгани йўқ. Салом-алик, “ҳорманг-бор бўлинг...”дан бошланган гурунгда гап айланиб, Инобат аядан “35 йил пилла боқибсиз, ҳеч санаторияга борганмисиз?”, деб сўралди.
Жавоб ва натижа нима бўлганини эса қуйидаги роликни кўриб биласиз...
PS: Самимий мулоқотлар халқ ва давлат, инсон ва жамият ўртасидаги меҳр ришталарини мустаҳкамлайди. Муборак Рамазон кунларида Сиз ҳам ўзингиз билган-таниган нуронийлардан бир кўнгил сўраб қўйинг, қурбингиз етса, даволаниш ва саломатлигини мустаҳкамлашга имкон тополмаётган инсонларга ёрдам беринг. Яхшиликнинг жавоби эса фақат яхшилик бўлади.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пропискани #ёпинг Ҳурматли Президент, #Тошкент #алоҳида #республика #бўлсин, қани прописка ёпилиб Тошкент экология жиҳатдан соф, инсонлари маданиятли бўлиб қолармикан?!, иложи бўлса пойтахтда ишлаётган вилоятликларни ҳам олдингидек қийин вазиятларга солиб қўйинглар мазза қилиб яшаш учун!

Бу Аёлни кимлардир қаттиқ ҳафа қилгандир, аммо бутун Ўзбекистон фуқароларига Тошкент пропискасини ёпиш бўйича чақириш, ман айтсам прописка ёпилади, деб, ўзини мафиядек тутиш қанчалар тўғри?!

Маҳаллийчилик қилманглар Тошкентлик айрим Ўзбекистон Аҳли.

Ҳаммамизга паспортда Ўзбекистон фуқароси, деб, ёзилганини унутманг✍️🇺🇿

Айрим юртдошларимизга эслатма, буни пост қилиб чиқаришни нима кераги бор, деб...

Пост қилиб чиқаришим шарт, ҳар ишда вилоятликларни айблаш давомий, вилоятликлар келиб у бўлди, вилоятликлар келиб бу бўлди, деб, тинмай гап сўзлар кўпайиб кетди.

Хаттоки йўллардаги пробкаларни ҳосил бўлишида вилоятликларни айблашмоқда пробкаларда 01 кўп бўла туриб!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova