Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Ҳар_қандай_шафқатсизликка_қаршиман!

Ҳурматли Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev мана видео ҳам чиқди, толибонларни Аёлларга бўлаётган муносабати бўйича.

Бизнинг Ўзбекистон толибонлар билан қандай дўстлик алоқаларини ўрнатиши мумкин, ўз Аёлини ваҳшийларча қамчилаб жазолаётган пайтда?!

Сиз Ҳурматли Президент шундай аянчли саҳна кўринишларини қандай қабул қила оласиз?!

Ман бундай ваҳшийликларни, шафқатсизларни Ўзбекистон республикаси билан дўстона алоқа ўрнатилиши нотўғри йўл деб ҳисоблайман!

Ёки бу юқори кучли давлатларнинг жирканч ўйинлари бўлса ва шу жирканч йўлда биз ҳам қачондир қурбон бўлишимиз ҳам мумкинлигини омма билиши шарт деб биламан.

Ўзбекистон Халқи олдингидек оддий содда Халқ эмас.

Ўзбекистон Халқи кўп ишларни, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ўйинларни ҳар томонлама тушуниб етмоқдалар.

Кўплар ўз Азиз Ватанини оиласи билан ташлаб чиқиб кетмоқдалар..., Ўзбекистонда қиладиган ишлар қолмади, яшаш учун ҳам, деб.

Биз оддий инсонлар нима қиламиз Ҳурматли Шавкат Мирзиёев?

Бизга шу ваҳшийлар билан дўстона алоқаларни ўрнатиб Ўзбекистон Халқини қўрқувда, ҳадикда, эртанги кунига ишончини сўндириш қанчалар адолатли?!

Билмадим тўғриси, толибонни Аёлни ваҳшийларча қаттиқ қамчилашини кўриб, дўстона алоқаларни ўрнатаётганлардан қаттиқ ҳафаман!

Ман ўзгалардек ўз Юртимни ташлаб кета олмайман, лекин Сиз Президент Шавкат Мирзиёев биз Ўзбекистон Аҳлига олдинги ҳотиржам хаётимизни қайтариб беринг, толибонларсиз!

Толибонларсиз яшай олмайдиганлар, марҳамат Афғонистонга бориб яшанг оилангиз билан!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ҳар томонлама тоза, маданиятли, маърифатли бўлишга ҳаракат қилайлик Ҳурматли Қўқон Аҳли.

Она шаҳрим Қўқон дунёларга юз тутмоқда.

Дунёлардан инсонлар келмоқдалар, меҳмон бўлиб.

Кўча куйда ёшлар, ўсмирлар, мактаб ўқувчилари юриш туришларини ўзгартиришларига ота оналари, ўқитувчилари маъсуллигини ошириш керак.

Такси ва автобус ташқи ички, ҳайдовчиларнинг показилиги бўйича назоратни кучайтириш керак.

Кўчаларга тупириш, аҳлатларни ташлаб кетиш, кўчаларда хунук ҳақоратлар билан юришни виждонан тўҳтатиш керак.

Меҳмонлар олдида шарманда бўлмаслигимиз керак.

Қўқон шаҳар тарихан Хонлик юрти бўлган.

Қўқон шаҳридан буюк олимлар етишиб чиққан.

Қўқон шаҳри ҳар томонлама иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ривожланиб қарашлари билан машҳур бўлган.

Айниқса фарзанд тарбиясига катта эътибор беришларини талаб қиламан!

Ҳурматли ота оналар фарзанд тарбиясига, таълимига бефарқ бўлиш жиноят содир этиш билан баробардир!

Катталар ҳам ёшларга ўрнак бўлишлари шартдир!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Тўҳтамайман

#Гендер тенглик #Гендер зўравонлик, #Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ишлари аслида НОЛГА тенглигини исботлари билан чиқараман!

Ҳурматли Танзила Нарбаева сиз ва ёнингиздагилар Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича эски "ислоҳотлар"дан воз кечмай ишлаб келмоқдасизлар.

Бу ФАКТ!

Халқ олдингидек ОМИ эмас!

Ҳамма ўз ҳақ ҳуқуқларини аста билмоқда!

#Конференция ўтказиб дунё ҳамжамияти олдида чиройли чиқишларни, ҳисоботларни ўқишни тўҳтатинглар!

#Ҳар хил анжуманларни қилиб ҳар бир хонадонга кирмаган олий насаб амалдор Аёллардан иборат қотиб қолган лидерлардан воз кечинглар, улар энди олдингидек шижоат билан иш бермайди!

#Командангиз таниш билиш орқали тўпланган, коррупцияга ботган ҳолда, исботлари кўп!

Ҳурматли Танзила Нарбаева сиз олдингидек Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ишлай олмаяпсиз!, сизни алдаб келишмоқда ёнингиздаги маддоҳлар!

Бир бирингизни орденлар билан сийлашдан чарчамадингларми Опа?!

Ҳадемай йил Аёли бўлади, худди шу тадбирда яна бир хил команда фаол қатнашиб қиммат ресторанда мазза қилиб еб ичиб ўтиришади, дружная коррупцияга ботган семья бўлиб!

Опа олдиндан фол очиб Халққа кулгу бўлманглар ортиқ.

Битта свет ўчмай қўйди, деб, айтган сўзингиз ҳар свет ўчганда Халқни нафратини оляпсиз!, сизга керакми шу нафратлар?!

Шу нафратларга қолишингизга сабабчилар ёнингиздаги маддоҳларку аслида!!!

#Гендер тенглик НОЛЬ!

#Гендер зўравонлик авжида!

#Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш каша маша!

Чет элдан Аёлларнинг ҳар томонлама ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун келаётган маблағлар қаерда?!

Нега чет элдан келаётган гуманитар ёрдамлар Халққа берилмади?!

Қайси еб тўймас раҳбарларнинг қорнига, оиласига кетмоқда бу гуманитар ёрдамлар?!

Мажлисларда ҳаммаси аъло, Халқ ўқиб, кўриб устиларингдан кулиб нафратланиб ўтирибди!

Ижтимоий тармоқларни доим кузатиб ўтирасиз, сизга оғир ботмаяптими ўзгаларни Халқ учун ишламай сизга тана дашномларни олиб бераётганлардан?!

Ёнингиздаги сиз ишонган Аёлга кеча телефондан смс ёздим, Аёл 4 нафар фарзандлари билан кўчада қолмасин, деб.

Манга, бу телефон манда, ман Зоминдаман, деган жавоб келди.

Профилини кўрсам байроқ ва герб турибди!

Ёрдам бера олмай ёлғон гапирса нима қиласиз бу кадрларни ёнингизда ушлаб туриб?!

Чойингизни дамлаб кўнглингизни кўтариш учун олиб ўтирибсизми?!

Гендер тенглик, гендер зўравонлик сенатни ичида нима қилади агар сиз зўравонликка учраган Аёллар билан амалий кўриша олмасангиз Опа?!

Малика Қодирхонова таблицада белгиланган кун орқали кўришади!

Аҳир гендер зўравонлик, гендер тенглик бузилишлар Ўзбекистонда ҳар сонияда бўлиб турганда Малика Қодирхонова ҳар доим фаол ишлаши керак эмасми, таблицадаги кунини кутмай, исботи бор Опа!

Гендер тенглик, гендер зўравонлик, Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича жаҳон ҳамжамияти кўрсин Ўзбекистонда ҳам борлигини фаоллигини, деб, номига пул ундириш учун, спектакль учун очилган бўлса, бу кераксиз ташкилотни боридан йўғи яхши!

Мажлис, тадбирларга кетаётган миллардлаб пуллар эвазига профессионал режиссёр ва актёрлар орқали видео ролик тайёрлаб тв орқали ҳар бир хонадонга кириб борса ҳам бироз бўлсада ютуқ бўлади.

Оддий Аёллар кира олмаган тадбирлар, дастурхонлар кимга керак?!

Сенатдан чиқариб хотин қизларга беринг, ўшалар гап эшитиб ишлайверсин, ёнингиздаги ёлғончилар орден олиб, тадбирларда девочкадек ликкилаб ўйнасин даврингизда, замон замон замон бизники деб.

Кутиб қолинг, Гендер тенглик, Гендер зўравонлик, Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ишлари аслида мавжуд эмаслигини исботлаб кўрсатаман ва айтаман!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳар бир мурожаат эътиборда, дейди Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Улуғбек Норбоев

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳар томонлама покиза таксист йигитларига рааааҳҳҳмммааааттттт Қўқон шаҳрида👍🇺🇿

#Покиза юришда гап кўп.

#Покиза бўлсангиз Оллоҳим ҳам барокатларни ёғдиради

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Шароитим #оғир #ҳар #ҳафта #боламни #Сурхондарёдан #Тошкентга #келиб #олиб #кета #олмайман, дейди, Сурхондарёлик Аёл ДЦП бемор фарзандини Тошкент шаҳридаги ДЦП махсус мактабига жойлаштиришда ёрдам беришни сўраган Она.

Ijtimoiy himoya milliy agentligi томонидан Аёлга телефон бўлган ва Аёлдан ҳар ҳафта фарзандини олиб кетишлигини айтган.

Сурхондарёдан ҳар ҳафта боласини икки кунга олиш учун Сурхондарёдан келиш ортиқча сарф ҳаражат ва буни асло имкони йўқ.

Наҳотки Сурхондарёда шундай махсус мактаблар бўлмаса?

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1327183928212699&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Свет #ҳар #куни #ўчмоқда, дейди, Қўқон шаҳар Пўстиндўст кўчаси кўп қаватли уйда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар...

Ҳар куни кеч соат 20 да ўчиб тунги соат 1.2 ларда ёнмоқда экан.

Свет нега ўчмоқда, аҳир яқинда 2 та катта трансформаторга уладик, свет ўчмайди, деб, катта ваъдалар берган вилоят электр энергияси тармоқлари раҳбари Азизбек.

Газни эса кеча Қўқон шаҳар ҳокими қўлида катта ключ билан газни очганди, газ энди ҳар доим бўлади, деб.

Тўғриси ҳар икки ҳолатга тушунмадим, бири катта трансформаторга уланди свет ўчмайди, деса, иккинчиси кеча қўлида катта ключ билан газни очиб, газ доим бўлади, деб, Халқни лаққилатдими шунда?!

Қўқон шаҳар прокурори нима ишлар билан банд ўзи?!

Қани свет?!

Қани газ?!

Овқат пиширмаяпмиз, дейди, пенсионер фуқаролар, пенсияси ўта кам бўлиб кўчадан овқатланишга ҳар кимни қурби етмайди!

Бўлмаса кам таъминланган оилаларга қўшимча ёрдам пули беринглар овқат сотиб олиши учун!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ҳамза #Ҳакимзода #Ниёзий #ижоди #ҳар #куни #чиқади✍️

АЙРИЛМАСУН

Ҳеч ким мендек илоҳи, ёридан айрилмасун,
Муниси ғамхор ўшал дилдоридан айрилмасун.
Орзусига етолмай, топмасин умри хазон,
Мисли булбул вақт ўтуб, гулзоридан айрилмасун.

Меҳр қўйганда кимарса бўлмасун ҳеч бенасиб,
Товуси боғи чаман рафторидан айрилмасун.
Чуғз янглиғ хонавайрон ўлмасун мандек киши,
Чок ўлуб бағри садафдек боридан айрилмасун.

Тири сайёди ажалдан сийнаси мажруҳ ўлуб,
Оҳуйи мушки Хўтан тоторидан айрилмасун.
Айрилуб тан роҳати кўз уйқусида ҳам яна,
Дилбари жони ширин гуфторидан айрилмасун.

Дод дерман термулуб, кўкка боқуб, йўқдур илож,
Душманинг ҳам бир гули рухсоридан айрилмасун.
Борму бир марди худо сийнамга урса ханжари,
То Ниҳон ул раҳмати асроридан айрилмасун.

1911 йил.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova