Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.18K photos
3.79K videos
2 files
8.55K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Сарсон тадбиркор кредит ололмай вилоят агробанкидан Ҳурматли Туробжон Исломович!

5.5 миллиард кредитни яхши тадбиркорга бериш нега қийинлигича қолмоқда Ҳурматли Хайрулло Бозаров, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси?!

Баҳромжон Тешабоев билан кўришдим суҳбатлашдим.

Баҳромжон бошқа айрим қўштирноқ ичидаги муттаҳам тадбиркорлардек иш юритмас экан.

Йўл қурилиш учун махсустранс олиши керак.

Хитой, Эрон давлатлари билан ҳамкорликда ишларни йўлга қўйиш бошланган бўлишига қарамай тадбиркор йўлига сунъий тўғаноқлар қўйилиши Адолатданми Ҳурматли Президент?!

Ўзбекистонда тадбиркорларни қўллаб қувватлаш ташкилоти борми?!

Ўзбекистонда тадбиркорларни қўллаб қувватлаш ташкилоти бўлса нега бу ташкилот адолатли ишламай келмоқда?!

Ёки бу ташкилотга ҳамма вазирликка қоғоз билан мурожаат қилгандек қоғоз берилса кейин ишлайдими?!

Тадбиркорга пулни беринг, кредитни тўлай олади, айрим тадбиркорлардек ёлғон ишларни амалга ошириб ўз жиғилдонига урмайди давлат пулини!!!

Фарғона вилоят Бувайда тумани Янгиқўрғон шаҳарчаси "ТАРАҚҚИЁТ+Т" ихтисослаштирилган йўл қурилиш таъмирлаш корхонаси раҳбари Баҳромжон Тешабоевга ҳозирда 2-3 йилдан буён Президент ташрифи давлат дастури асосидаги 5.5 миллиард кредитни вилоят агробанкдан ололмай сарсон.

+998974305454

Центральный Банк
O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Agrobank
Agrobank.uz
O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi
Ruslanbek Davletov имкон бўлса тадбиркорга амалий ёрдам беринглар🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Аёл бўла туриб Аёлни урган маҳалла хотин қизлар мутахассиси😳Ҳурматли Зулайхо Махкамова, Гульнора Маруфова, Malika Qodirxonova, Феруза Эшматова, Nadira Ataboyevna.

Бу Аёл Сурхондарё вилоятидан пойтахтга келиб уни калтаклаган хотин қизлар мутахассисини ишдан олдириш учун эшикма эшик юриб сарсон.

Аёлнинг айтиши бўйича Аёлни урган маҳалла хотин қизлар мутахассисини таги бақувватмиш🙄

Ҳеч ким ишдан ололмас экан...

Маҳалла хотин қизлар мутахассиси ҳам тинмай калтакланган Аёлга, қўлингдан келганини қил, барибир мақсадинга ета олмайсан, деб, баралла айта оларкан.

Ҳайронман..., маҳалла хотин қизлар мутахассиси Аёлга қўл кўтаришгача нима сабаб бўлган, сабаби бўлсада масъул фуқарони калтаклаши тўғрими... 👊

Имкон бўлса ушбу фуқарони ишини атрофлича ўрганиб ёрдам беринг.

Калтакланган Аёл, масъул Аёлни ишдан олинмагунга қадар тўҳтамаслигини айтди.

Ёлғиз Аёл.

Эри бошқа Аёл билан яшаб келган, ҳозирда қамоқда.

+998935888329

Муродбек Давлатов, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати, Surxondaryo Viloyati Xalq Qabulxonasi, O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi фаоллари эътибор ва ёрдам беринг 🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Рози қилолмадик бир инсонни Ҳурматли Президент 🇺🇿 афсуски сиз айтаётган сўзлар айрим раҳбарларга таъсири йўқдек.

Данғара туманида иш йўқми?!

Тавқи лаънат қўйилдими пешонасига оҳиригача тавқи лаънат соядек эргашаверар экан.

Раддия эса асоссиздек.

ИИБ биз умуман иш очмаганмиз, деса.

Пул олди бердиси ишга алоқаси бўлмаса ҳам ишдан бўшатилган йигитга иш йўқ Хайрулло Бозаров, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Шухрат Тожихакимов, Феруза Эшматова, Ruslanbek Davletov, O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Кадастр Агентлиги Навоий, O'zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo'mitasi

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1228768858054207&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
🇯🇵🇹🇷 Япониялик зилзила мутахасиси, олий тоифали муҳандис Ёшинори Мориваки деган инсон Туркиядаги талофaтлари ҳақида берган интервюси:

• "Туркияда зилзиладан вафот этганларни сони кўпайиб кетишига асосий сабаб сифатсиз қурилган иншоотлар. Туркияда университетни битиришига, ман муҳандисман, ман архитекторман деб дарҳол катта-катта иншоотларни қуришда иш бошлайди. Бизда Японияда эса, университетни битирганинг билан ҳеч кимсан. Олдин 2 йил ёрдамчи бўлиб ишлайсан, кейин давлатнинг махсус қурувчилар учун тестидан, имтиҳонидан ўтасан. У имтиҳон шу даражада қийинки, имтиҳон топширганларнинг 5-7 фоизигина муваффақиятли ўта олишади. Ўша 5-7% одамларга махсус сертификат берилади. Ана шу сертификати йўқларга ҳожатхона қуришга ҳам руҳсат беришмайди."

• "Яна бир гап сизлар ҳам бизлар ҳам дуо қилаябмиз. Аммо, сизлар (Яъни Турклар) фақат дуо қилаябсизлар ҳолос, биз эса олдин биноларни яхшилаб қуриб, ҳамма нарсага олдиндан тайёргарлик кўриб, кейин дуо қилаябмиз фарқимиз шунда."

• Интервю давомида жаноб Ёшинори Истанбул атрофида яқин 10 йилликда бундан ҳам кучли зилзила бўлишли мумкинлигини ва ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўришни ҳам тавсия қилди.

• Ҳулоса ўрнида, яна ўша гап: Велосипед ихтиро қилмасдан, Турклар ҳам биз ҳам умр бўйи табиий офатлар билан курашиб келаётган Японлардан ўрнак олишимиз шарт.

Манба ижтимоий тармоқлардан олинди

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ишдан олиш ва қонуний жазо қўллаш керак Фарғона вилояти Agrobank ини Ҳурматли Хайрулло Бозаров, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Туробжон Исломович, Центральный Банк, O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi ва бошқа фаоллар.

Тадбиркорга сунъий тўсиқ 2-3 йилгача қўйилган вилоят агробанк томонидан Ҳурматли Президент 🇺🇿

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1234813157449777&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кадастр аъло ишлаганидан😡 Фарғона вилоятида бир ерни кадастр қилиш қилдириш икки йилга чўзилиб инсонни нафратлантирадиган даражага олиб боради👎

Афсуски вилоят кадастр агентлиги ҳар доимгидек ушбу ҳолатга ҳам жавоб ёзиб раддия беради😅

Отдан тушсак ҳам эгардан тушмаймиз🙄

Ушбу воқеа Фарғона вилояти Бувайда туманида бўлмоқда Ҳурматли Кадастр Агентлиги, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси

Фарғона вилояти кадастр ишлари бўйича оҳирига етказилмаган чала ишлар жуда кўп.

Лекин Фарғона кадастр агентлиги бизда ҳаммаси яхши, ишларимиз аъло, муаммолар йўқ, деб, кўксига уради👎

+998974305454

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Расмий #Норасмий #Раддия Kenja Botir намунча раддия беришга шошибсиз😅

Постни яхшилаб ўқинг имкон бўлса.

Сиз билан телефон орқали суҳбатлашганимда ҳам шошиб раддия берибсиз.. .

Қойила қойил.

Бу Аёл нега унда тинмай Тошкентда ижорада туриб адолатни изламоқда?!

Нега Аёл оҳиригача рози қилинмади?!

Нега Аёл ҳануз норози?!

Кенжа Ботир икки томонни келиштириб яраштириш қийинми?!

Раддия беришга шошманг!

Инсон токи рози эмас экан, демак ишни оҳиригача ижобий ечимини топмаган!!!

Ҳурматли Зулайхо Махкамова, Гульнора Маруфова, Nadira Ataboyevna сизлардан илтимос эрта хулоса қилиб бўлиб ўтган воқеага беэътибор бўлманглар,.

Аёл Тошкентда САРСОН юрибди!

Аёл сенатда кўз ёши билан юрибди!

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1234927120771714&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz👇

Норасмий расмий муносабат!

Куни кеча Нигора Алимова хоним афандини Facebookʼдаги саҳифасида "Аёл бўла туриб аёл кишини урган маҳалла хотин қизлар мутахассиси" номли танқидий рухдаги мақола эълон қилинди. Аввало Нигора Алимова хонимни жуда яхши танийман. У кишини қилаётган хайрли ишларидан хабарим бор, у кишини аёллар ҳимояси учун қилаётган таҳсинга сазовор ишлари бор. Буни эътироф этмасдан иложимиз йўқ. Аммо...

Ҳамма гап ва ишлар мана шу аммо деган сўздан кейин бошланади. Биз сизни бошингизни қотирмасдан муддаога ўтсак!

Хуллас Сурхондарё вилояти Узун тумани Бешкапа маҳалласидан Шарофат(исмлар ўзгартирилган) ўзини турмуш ўртоғини Чақар маҳалласидан бўлган Холия исмли фермер қиз билан иш юзасидан ёзишганини кўриб "рашки" қўзиб жанжал қилади. Бу жанжал катталашганда бу икки маҳаллани хотин-қизлар фаоли аралашиб, бир жойда учрашиб бу масалани ҳал қилмоқчи бўлади. Учрашишганда фермер Холия ва рашкчи Шарофат жанжаллашиб уришиб кетишади. Уларни бир амаллаб ажратиб олган икки хотин-қизлар фаоли тарқатиб юборади.
Бундан жаҳли чиққан рашкчи Шарофат фермер қизга қўшиб икки маҳалла хотин-қизлар фаолини хам Узун туман ИИБга ёзиб беради. Камига 16 йиллик турмуш ўртоғи билан ажрашишни хоҳлаб қолади. Турмуш ўртоғи эса қандай бўлмасин оилани сақлаб қолиш ҳаракатида.
ИИБ бу воқеаларни ўрганиб, ишни маъмурий судга чиқаради. Суд бирданига ҳаммасини маъмурий жавобгарликка тортиб, жарима қилади.

Туман хотин-қизлар бўлими раҳбари Гулбоева Саломат туман бош имом хатиби, туман бош отин ойиси,Узун туман ҳокимияти юристи, Узун туман адлия бўлими раҳбарини олиб бориб бу икки оилада ўрганиш олиб боради.Мутасаддилар жанжаллашаётган тарафларни ўз аро яраштириш, бузилаётган оилани қайта тиклаш, агар бирор муаммоси бўлса имкон даражасида ечиб беришга ҳаракат қилади. Ўрганишда рашкчи Шарофатни турмуш ўртоғи хам, фермер қиз хам ҳеч қандай ўз аро муносабати бўлмаганлиги ва бўлмаслигини қасам ичиб айтишади. Шарофатга бу камлик қилади. Тинчимайди. Шунда Гулбоева Саломат Сурхондарё вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси раҳбари Зулхумор Хидировани чақиради. Зулхумор Хидирова хам келиб рашкчи Шарофатга насиҳатлар қилади. Аммо бу насиҳатлар кор қилмайди. Кейин тумандаги оқила аёлларни ва маҳалла фаолларини чақирилиб бу масала муҳокама қилинади. Муҳокама сўнгида бузилаётган оила тикланиши кераклиги, хотин-қизлар фаолига етарлича жазо қўлланганлиги, уни ишдан бўшатишга бирор сабаб ёхуд ҳуқуқий асос йўқлиги таъкидланди. Бундан жаҳли чиққан рашкчи Шарофат барибир турмуш ўртоғи билан ажрашиши, маҳалла хотин-қизлар фаолини ишдан бўшатиши ва буларни ҳаммасини устидан Тошкентга бориб шикоят қилишини айтади.

Аммо ҳайрон қоладиган жойи шундаки масала Шарофатни рашки туфайли эр талашиб бошланган бўлса, суддан кейин Шарофатни хаёли ўзгариб маҳалладаги хотин-қизлар фаолини ишдан бўшатмоқчи бўлади ва бутун ҳаракати шунга қаратилади.

Биз бу ерда у ёки бу тарафга ён босиб ҳукм ўқимоқчи эмасмиз. Биз журналист ва блогерларни холисликка чақирмоқчимиз.
Узун туман оила ва хотин-қизлар бўлими журналист ва блогерлар билан хар қандай форматдаги учрашувларга ёхуд бу масала юзасидан тўпланган барча маълумотларни тақдим этишга тайёр.

https://t.iss.one/Kenja_Botirjon

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Салом Фарғона🇺🇿🤝

Marufa Soliyeva ҳамда Gulnoza Tuxtasinova лар билан Фарғона шаҳрида бугун кўришиб дўстона суҳбатлашдим.

Қизларимиз ўта фаол.

Ишларига омад тилайман 🇺🇿👍

Қаламингиз ўткир✍️, йўлингиз ҳамиша ёруғ бўлсин🙏🇺🇿

Ҳурматли дўстим Bahriddin Zuhriddinov қўшиқ учун раҳмат, шу қўшиқни яхши кўраман, рози бўлинг🎹🎻🎼🎼

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хушхабар 🇺🇿 #Самарқанд вилояти хотин қизлар раҳбари, фаол Аёл Зебунисо опа Самарқандлик ёлғиз Она тадбиркорга меҳмонхонаси қолиши учун инвесторларни топишга ҳаракат бўлганини эшитиб кеча хурсанд бўлдим 🇺🇿

Сўнган умидим яна қайтадан жонланди🇺🇿

Айтдимку Самарқанд Хотин қизлари ИШОНЧЛИ АЁЛнинг меҳрида, деб.

Ҳурматли Зебунисо опа сизга чексиз раҳмат айтаман, ишонч пайдо бўлиб ҳотиржам бўлдим🙏🇺🇿

Ҳурматли Tanzila Narbaeva, Гульнора Маруфова, Malika Qodirxonova, Erkinjon Turdimov ва бошқа фаоллар Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлишида бош қош бўлинг.

Аёллар қақшаб қолмасин🙏🇺🇿

Ёлғиз Аёлнинг 80 дан ошган оталари вафот этибди, отахонни жойлари жаннатда бўлсин🤲

Бир қора чизиқ келса орқама орқа ёмон кунларга рўбарў бўларкан инсон.

Худо хоҳласа Ёлғиз Аёл ўз меҳнати билан ёруғликка чиқиб хаёти яхши томонга изга тушиб кетади, бунга ишонаман 🇺🇿👍

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота ман қўрқяпман, дейди, болажонлар...

Туркия Газантепдаги ер қимирлаш жараёни.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova