Нигора Алимова
1.36K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.44K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Ногиронман, ўзникиларни уйига сиғмаяпман, уйим йўқ..., дейди, бир Сирдарёлик биринчи гуруҳ ногирони...

#Ишга яроқлиман, лекин оддий мактабга қоровуликка ишга олмаяпти, мани ҳечким эшитмаяпти, дейди, Жиззаҳ вилоятидан иккинчи гуруҳ ногирони.

Ногиронлар кўп мурожаат қилади ёрдам сўраб.

Айниқса Жиззаҳ ва Сирдарё вилоятидан жуда кўп, барисини ечими ноль!

Сирдарё ва Жиззах вилоятида ногиронларга эътибор ва ёрдам деярли йўқ ҳиссоби.

Яқинда сенат раиси Ҳурматли Танзила Нарбаева ногиронлар бўйича амалий чора тадбирлар бўлиши ҳақида масалани кўтариб чиқди.

Яна бир сенат раиси ўринбосари Малика Қодирхонова ҳам ногиронлар бўйича чора тадбирларни ўз профили орқали ёзиб билдирди.

Инсон ўз бошидан соғлиги бўйича муаммони бошидан ўтказмас экан, бемор инсонларни дардини, хоҳиш истакларини кўр кўрона билмай ўтаверади.

Яқинда Қозоқистон республикаси депутатлари ногиронлар хаётига реал кириб бордилар.

Кўпи ногиронлик аравачасида юриб кўрди, азоблигини ўзида ўтказиб билди ва ҳукуматда ногиронларга нисбатан ижобий ёндашув кучайди.

Биздачи бизда, 10 та раҳбар ўтириб қуруқ аравани олиб қочишдан нарига ўтмайди.

Оғир жарроҳликни бошидан ўтказган ва ҳақиқий травматологик ҳолатларни ўз хаётида кўрган инсонларни биламан, улар доим ногиронларга нисбатан меҳр мурувватда иш олиб борадилар.

Биринчи билган инсоним Шуҳрат Ғаниев, Афғонистоннинг энг уруш палласида ўлимга тик боққан инсон, бомбалар қулоқ тагида кучли портлаганида мияси қанчалар ларзага келганини билади.

Шуҳрат Ғаниев травматологик ҳолатларни бошидан ўтказган.

У юрганда оёқлари зирқираб оғрийди, кечалари уйқуси йўқ, оғриқ билан ҳечкимга билдирмай ўз дарди ўзи билан кунни тунларни ўтказиб фаолликда ишлаб келмоқда.

Шуҳрат Ғаниев кўплаб ногирон инсонларга амалий кўмак берган инсонлардан биридир.

Иккинчи қаҳрамоним Хайрулло Бозаров, бу инсон ўз белида оғир жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Ҳеч қанча ўтмай реабилитация тугамасдан ишга чиқди, бир неча ой стулга ўтирмай, тик оёқда далаларда юрди, Халқ билан кўришди, дардман инсонларга амалий кўмак берди.

Учинчи қаҳрамоним сенат раиси Танзила Нарбаева, опа ҳам 8 соатлик оғир жарроҳлик амалиётини ўтаб эсон омон оёққа туриб ишламоқда.

Танзила Нарбаева ҳам кўплаб ногиронларга амалий эътибор билан ёрдам берди, кўпларига уй жой ва совғалар берди, кўпларини соғлигини тиклашда ҳам амалий ёрдам берди.

Ман билган, жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган инсонлар шу инсонлардир.

Бу инсонлар ногиронлар ички дардини, азобини тушинади ва шунинг учун қабулига келган ёки ёрдам сўраган ногиронларга ёрдам бериб келишда чарчамайди.

Лекин айрим, афсуски улар жуда кўп, ногиронларни хор, хўрликка, зорликка маҳкум қилиб келмоқдалар.

Тиббиёт ногирон инсонлар учун яхши эмас.

Ногиронлар реабилитация марказларида аҳвол қониқарли ҳам эмас, хоналар абгор, койкалар эски, озиқ овқатлар сифатли эмас.

Тиббий техникалар ўта эски.

Вилоятлардаги кўплаб ногиронлар қаровсиз, уйсиз, ишсиз.

Ногиронларни ҳечким адолатли ишга олмайди.

Ишда борини ҳам мажруҳ, деб, камситиб ишдан йўқотишади.

Беморликни бошидан ўтказмаган раҳбарларни юраги дийдаси тошдек қотиб бўлган.

Ўйнаб кулиб ногиронлар бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқишади, афсуски бирорта чора тадбирлар хаётда ўз исботини топмади.

Ҳурматли Президент ҳам бундан 5 йил олдин, Ногирон ҳам одам, деб, минбарларда туриб гапирди, аммо, лекин, бироқ, ногиронлар одам эмас, имконияти чекланган, деган, мақом билан қолиб кетди.

Бирорта вазирликда, ҳукуматда, сенатда, олий мажлисда ногирон ходимни ўзи йўқ.

Ўзбекистонда статистика бўйича бир миллионга яқин ногиронлар бор, дейилган.

Бу кам...

Илоҳим кам бўлсин.

Бор ногиронларни кўпи ёрдамга муҳтож эмас, уларни оила аъзолари ҳар томонлама яхши қарайди.

Аммо кўплаб ногиронлар камбағал қашшоқ оилаларда яшайди, ногиронлар нафақаси девдек соғлом, дангаса оила аъзоларини қорнини тўйдиришга кетади.

Ногиронлар нафақаси ўта кам.

Ёзавериб, гапиравериб инсон чарчайди.

Иш керак, деган, ногиронга иш бермаса.

Уй керак, деган, ногиронга уй бермаса.

Халқ вакили бўлган ҳокимлару, вазирлару, сенаторларни бизга нима кераги бор?!
#Текинга #уй #керак #ногиронман, Президент беряптику ногиронларга текин уйлар, деб, ҳаммадан тинмай ёрдам олган Аёл, кимнидир номини ёлғондан айтиб телефон қилди Қўқон шаҳридан.

Сезиб турибман, бер бердан асло бўшамаган инсон эканлигини.

Ногиронман, деб, ногиронлигини бизнесга айлантириб кун куриш воқеаларидан бир саҳна кўриниш.

Сизга ҳеч ким текинга бир умрга уй бериб қўймайди, қурилаётган уйлар тадбиркорларники, тадбиркорлар ўзларини зарарга тиқиб Президент уй беринг деса, мана бемалол уйни олинг, демайди, демаган ҳам.

Давлат биринчи тўловини ўзи тўлаб беради, кейин эса сиз ойма ой уй ҳаққини тўлайсиз, дедим.

Аёлга бу сўзим ёқмади.

Нима учун ман ойма ой пул тўлайман, ҳозироқ Президент ёнига бораман, вазирлар маҳкамасига бораман, ундоқ бундоқ деб моҳирона ташкилотлар номини айта сайраб кетди.

Қаерга борсангиз ҳам текинга уй йўқ!

Давлат томонидан олдингидек уй қурилишлари йўқ!

Президент уйлари текин деманг!

Ўзингиз учун ҳаракат қилинг боқиманда бўлиб ногирон аҳволда у эшикка бораман бу эшикка бораман, демай.

Ҳамма сизга ёрдам бериб бўлибди, ҳаммани ўзингиздан бер берларингиз билан бездириб бўлгансиз, ногирон инсонлар меҳнат қилиб пул топяпти!, дедим, ҳақиқат аччиқ бўлсада.

Ногирон Аёл эса Президент текинга уй берганку олдинги ногиронларга, нега ҳозир шу йўқ, деди.

Ҳа Президент текинга уй берди, деганлар, ҳозирда ўша уй ҳаққини тўлаб боряпти, шартномани ўқимай, уррраааа текинга уй олдим, деб, эрта суюнган, дедим.

Аёл эса, иииииии, нимага, ё тавба, текинга уй йўқ, денг, кредит тўлай олмайман, қорнимга нимани ейман, деди.

Лекин сўзларимга ишонмади.

Тошкентга боринг, Қўқон шаҳар ҳокимни эшигига ётиб олинг, зора Президент текинга уй берса, дедимда суҳбатни якунладим.

Президент текинга уй бермайди!

Қурилаётган уйлар Президентники эмас!

Қурилаётган уйлар тадбиркорларники!

Тадбиркорлар ўзи хоҳласа кимгадир эҳсон қилиб уй бериши мумкин.

Тадбиркорлар хоҳламаса асло ҳеч кимга текинга уй беришга мажбур эмас!

Президент ногиронларга текинга уй бермаган ва бермайди ҳам унутманг!

Президент уйлари текин, деманг!

Шартнома асосида пул тўлаб борасиз!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova