Нигора Алимова
1.36K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Алимент_тўлаб_фарзандини_кўрмаган_отани_ота_дея_оламизми...?

Ҳа..., алимент тўлаяпманку, бўлдида, ўчир овозингни, бор билганингни қил, мани бошқа турмушим бор, фарзанд кутяпман, так что орамиз очиқ!!!

Ҳа..., так что орамиз очиқ, деб, ўз фарзандларини тақдирнинг аянчли қисматларга улоқтириб, ўз зурриёдидан соясини ҳам қизғониб, фарзанднинг фаришталик юзини е
кўришдан воз кечиб яшаётган, бемеҳр, лоқайд, субутсиз, диёнатсиз, ҳиёнаткор, зулмкор ИРКАК ОТАлар афсуски кўплаб топилади.

Бундай ҳар томонлама лоқайд оталарни аслида ота дейиш мумкинми Ҳурматли Tanzila Narbaeva, Гульнора Маруфова, Malika Qodirxonova, Феруза Эшматова, Робихон Махмудова ва бошқа Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи фаоллар?

Алимент тўлаб ўз фарзандини кўрмайдиган оталарни, ҳа энди алимент тўлаяптику, оталик вазифасини бажармоқдаку, дейиш қанчалар адолатли?

Балки мавжуд қрнунларга Аёлларни, фарзандларни ҳар томонлама ҳимоя қилганда ўзгартириш киритиш керакдир.

Баъзан матбуотларда ҳақиқий оталарни ўз фарзандларининг келажаги учун ҳар томонлама қайғураётган оталарни кўриб, Оллоҳ рози бўлсин шундай меҳрибон оталардан дейман.

Мард оталар ҳам бор!

Ўз фарзандларини ўйлаб уй жой, машина, мактабдаги таълимидан хабардор бўлаётган оталаримиз ҳам кўплаб топилади.

Ҳурматли юртдошларимиз, сизлардан илтимос, ушбу Аёлга, Ёлғиз Онага қонуний маслаҳатлар берсангиз.

Ўз фарзандларини кўрмай, фақат пул алимент беряпманку, деб, фарзандларини тақдирига бефарқ бўлётган отани, Ёлғиз Аёл, Она, миннатлик алиментдан воз кечиб, оталик ҳуқуқидан маҳруб қилмоқчи.

Чунки 7 йилдан бери йўқ отани боридан йўғи яхши, деб, ҳамма масъулиятни, мажбуриятни мардонавор тан олган ҳолда ҳам Ота ҳам Она бўламан, деб, Аёл ўз сўзида қатъий сўзламоқда.

Ёлғиз Аёлга, Онага қонуний маслаҳатлар бўлса изоҳларда ёзиб билдиринг, имкон бўлса ёрдам беринглар...

Ҳечкимни уйи бузилмасин.

Ҳеч бир фариштадек фарзандлар ота онасининг меҳридан айрилмасин.

Ўз фарзандини тақдирига бефарқ бўлаётган оталарга ИНСОФ берсин...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Эндиликда эр ёки хотин ўз турмуш ўртоғининг ўз ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қиладиган бўлса ёки таҳқирласа, қўрқитса, яқин қариндошлардан ажратиб қўйса, қилмишнинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади.

Масалан, шахс ўз турмуш ўртоғини ҳақоратлаб, қадр-қимматини таҳқирласа, 6 млн сўм жаримага тортилади. Ғаразли ниятлар билан калтаклаб, баданига оғир тан жароҳати етказса, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинади.

#Таъқиб қилиш

Шахснинг иродасига қарши унга тинмай қўнғироқ қилиш, уни қидириш, иш, ўқиш ва яшаш жойига бориб, орқасидан юриши жабрланувчи учун ўта ноқулайлик келтириб чиқаради.

Чунки, беозор кўринган бундай қилмишнинг зўравонликка айланиши ўртасида бир бахя бўлиб, у жабрланувчининг ўз ҳаёти ва соғлиғи учун асосли хавфсирашига сабаб бўлади.

Зеро, Европа Иттифоқи ҳудудида ўтказилган сўровларда иштирок этган жинсий зўравонликка учраган аёлларнинг 18 фоизи, айбланувчи уларни олдиндан беозор кўринишда таъқиб этиб келганини билдирган.

#Шилқимлик

Шунингдек, жамоат жойларида шахсга шилқимлик қилиш, шахсни, унинг қадди-қоматини шаҳвоний мазмунда тасвирлаш, шу мазмундаги сўзлар билан чақириш, изоҳлаш, қиёслаш ёхуд унга нисбатан шаҳвоний майлни кўрсатувчи ҳаракатлар учун алоҳида маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Бу ҳаракатлар учун 1,5 млн сўмгача жарима ёки 5 суткагача қамоқ жазоси назарда тутилмоқда.

#Шахснинг яланғоч суратини тарқатиб юбориш ёки шундай қилиш билан қўрқитиш

Шахс танасининг ёки жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото ёки видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш, ёки тарқатиш билан қўрқитиш қилмишлари учун жиноий жавобгарлик белгиланиб, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмоқда.

Бундай қилмиш Канада, Германия, Англия, Шотландия, Япония, Австралия, АҚШ каби мамлакатларда ҳам жиноят тоифасига киритилган.

#Алимент тўлашдан бўйин товлаш

Ўзбекистонда 2021 йилда вояга етмаган фарзандига алимент тўлашдан бўйин товлаган 5,3 мингдан ортиқ фуқаро маъмурий қамоқ жазосига тортилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 8,7 мингдан ортган.

Янги қонун муаллифларига кўра, амалдаги қонунчиликда алимент тўламаганлик учун белгиланган жарима ёки қамоқ жазоси алимент олувчи болага ҳеч қандай наф келтирмайди. Аксинча, шахснинг маблағи жарима учун ундирилишига ёки у қамоққа олиниб, 15 сутка мобайнида даромад топиш ва алимент тўлаш имкониятидан маҳрум бўлишига олиб келади.

Бунинг олдини олиш учун янги маъмурий жазо тури – ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий жалб қилиш жазоси киритилмоқда. Бунда алимент тўламаган шахснинг жамоат ишларини бажариш орқали ишлаб топган ҳақининг тенг ярми алимент олувчига берилади.

#Ҳимоя ордери

Маълум бўлишича, 2022 йилда илгари ҳимоя ордери берилган хотин-қизларнинг 12 нафари такроран зўравонликка учраган.

Амалда зўравонликдан жабр кўрган шахсга ҳимоя ордери ички ишлар идоралари томонидан 30 кунга берилади Янги қонун билан эса бундай ордернинг муддати суд томонидан 1 йил муддатгача узайтирилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, ҳимоя ордери билан зўравонга нисбатан жабрланувчи яшайдиган турар-жой майдони ёки унинг бир қисмидан фойдаланиш, жабрланувчининг иш жойи ёки бошқа жойларга яқинлашишини муайян вақтга чеклаш, муайян жойларда бўлмаслик, наркологик касалликдан даволаниш каби қўшимча мажбуриятлар юклатилиш мумкинлиги белгиланмоқда.

Судга арз қилишдаги давлат божи Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан судларга киритиладиган даъволар бўйича давлат божини тўлаш мажбуриятининг мавжудлиги хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш фаолиятига тўсқинлик қилмоқда

Шу сабабли, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларига хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий судларга берган даъволар, аризалар ва шикоятлар юзасидан давлат божидан озод қилинмоқда.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Эрим #ташлаб #кетди, #алимент #тўламайди, Ёрдам беринг, деб, Тошкент вилояти Чирчиқ туманидан бир Аёлимиз мурожаат билан чиқдилар Ҳурматли Зойир Мирзев, Зухра Миргазиева, Озода Парпибоева, Mib Eksperti, O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Sadullaev Alisher з нафар ёш фарзандлари бор экан, Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev, Fayzullajon Qosimov 🇺🇿

Саҳоватли Юртдошларимиз имкон бўлса ёрдам беринглар, имкон бўлса...

+998901191489

https://t.iss.one/Nigora_Alimova