Нигора Алимова
1.31K subscribers
7.23K photos
3.9K videos
3 files
8.69K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Химия #Физика #Биология ва бошқа фанлар албатта Ўзбекистон ёш авлоди учун керакли фанлар бўлиб қолиши муҳим.

Пандемия пайтида шу билимлар кўп тиббиётчиларга ва ўзимизга керак бўлди.

Химия биологияни билганимиз қайси дори дармон қаеримиз шифою қаеримизга зарарлигини билдик.

Кимдир бу фанларни кераксиз, деса, у уни фикри, шу фикри билан яшаб ўтаверсин, қўйинг ундай инсонларни устидан кулманг, тавқи лаънатларга ботирманглар, керак эмас.

Ҳар бир ота она ўз фарзандини билими учун ўзи фидокор бўлиши керак.

Химия, биология, физика, математика фанларини билиш ҳозирги таҳликалик замонда ўта муҳим.

Ушбу фанларни мукаммал билган инсонлар ҳар қандай фалокатлардан ўз илми, билими, тажрибаси билан чиқиш йўлларини биладилар.

Ер юзида кўплаб урушлар бўлди.

Ер юзида қирғин баротлар бўлди.

Ер юзида инсонларни камайтириш учун кимёвий, биологик қирғин баротларни яратиш йўллари бўлди.

Бу ҳамма фалокатлар химия, биологияни мукаммал билган олимлар ўз билимини салбий томонидан амалга оширди, десам, хато бўлмайди.

Лекин биз химия, биология, физика фанларини яхшилик уруғларини, фанларда инсоният учун ўта муҳим яхши ишларни амалга оширишимиз устида янада фаол бўлишимиз муҳим

Миллатимизни саводсизлик даражаси қониқарли.

Энди миллатимиз савод борасида кучли уз устида ишлаши керак.

Бу муҳим.

Ҳали яна қандай балолар, офатлар бошимизга ёғилади биз буни билмаймиз.

Нима бўлганда ҳам таълим бизни ҳар қандай бало фалокатлардан қутқаришда ёрдамчи бўлишига ишонаман.

Ёш авлод доимо илм олиш учун ҳаракат қилинг🤝

Тақдиримиз ёшлар, илмли, билимли, тажрибали инсонлар қўлида👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova