Нигора Алимова
1.37K subscribers
7.18K photos
3.8K videos
2 files
8.55K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Ҳароб кийинган аҳволда бир вазир тушимга кирибди...

Президентга, сенат раисига Халқ учун миллиард, триллион пул бердик, ишга жойладик, у қилдик бу қилдик, деб, қўшиб ёзган ҳисоботларини сенат раисига кўрсатишга уялмай, қизармай, бўзарайиб турган вазирлар, ёлғон ишлашни йиғиштиринг, вақтида адолатли ишламасангиз, аниқ айтаманки албатта вақти келиб гадой бўласиз!!!

Пандемиядан олдин Ҳурматли Президент Ўзбекистон республикасида 5 миллионга яқин камбағал қашшоқ бор, деб, минбарда жон куйдириб адолатли бонг урди

Дунё бўйлаб пандемия бошланди.

Қанчадан қанча тадбиркорлар, ўрта ҳол оилалари кунлик, ойлик даромадлардан ризқи қирқилди.

Пандемия ҳали тугамади.

Издан чиққан иқтисод, ижтимоий хаётимиз секин изга тушмоқда.

Шунинг билан баробар кам таъминланган оилалар сони 2 миллионга яқин кўпайиб улгурди.

Молия вазири бўлган, иқтисод бўйича жуда кўплаб чет давлатлар мукофотларига, эътирофларга сазовор бўлган, камбағал қашшоқ қатламига масъул бўлган Жамшид Қўчқоров жаноб олийлари ҳам жуда чиройли ҳисоботларни топширдилар.

Субсидия ҳақида гапирди вазир, яъники субсидияни беришни камайтириш, бора бора тўҳтатиш бўйича маслаҳатини таклифини берди.

Эртага талабини қўйишига ҳам ишонаман.

Ҳа қайсидир маънода вазирни гапига бироз қўшиламан.

Субсидия бериш бўйича жойларда кўр кўрона давлатни пулларини бериб ҳавога совуришди.

Миясида бизнес бўйича илми, билими, тажрибаси бўлмаган инсонлар субсидияни олишни қалбакилаштиришга ҳам ўргандилар, олдилар, жиғилдонга урдилар.

Ва яна ҳокимлик, вазирлик эшикларига бориб субсидия, кредит, пул берасан, деб, ошкор бақир чақир қилмоқдалар.

Банкларда атиги 33 миллионлик имтиёзли кредитларни олиш ҳам азоблигича қолди, 33 миллион сўмни олишда кредит олувчи инсонлар олаётган кредит пулини 60 фоиз олганликларини ҳам кўп эшитмоқдаман, майли нима бўлганда ҳам шу пулга муҳтожлигимиз бор, дейди Халқ.

Лекин ўша 33 миллион сўмни ярмини олган инсонлар ўз бизнесини юргиздира олмай банкрот бўлиб банклардан қора рўйхатга тушиб, қаердан ҳам олдим палакат кредитни, деб, зорланиб юрибдилар.

Ўзбекистонда банк кредитларини фоизи баландлигини ҳамма билади, жаҳон ҳамжамияти ҳам билади.

Нега фоиз катта, деб, савол бердим, жавоб эса, Нигора кўпчилик кредит олиб вақтида тўламайди, бермайди, қайтармайди, шунинг учун фоизи катта бўлса, қоғозбозлик кўп бўлса, сарсон қилдирилса, ўша кредит олмоқчи бўлган тадбиркор, борееее, деб, қўл силтаб кетади, қарабсизки пул банкда қолади😅

Ҳа банк сиёсатига ўт тушсин!

Жамшид Қўчқоров ҳеч бир ўйлаб кўрмадингизми бундай ҳолатларни.

Сиз вазир бўлиб бир Қўқон шаҳрига келганингизни эшитганман, қайсидир намунали маҳаллани ҳокимлик сизга кўз кўз қилиб кўрсатди ва сиз кўз кўзларга ишониб кетдингиз..., манимча бирор бир камбағал қашшоқ қатламга кириб кўриб суҳбатлашмадингиз ҳам, чунки сизни дунё тан олганда, дунёлардек фикрлаганингизда оми, фикри йўқ қашшоқ қатлами билан ади бади айтиб ўтириш сизга тўғри келмайдида.

Субсидия асосида уйлар бериш каша маша.

Иш билан таъминлаш ишлари ўта суст.

Камбағал қашшоқ қатламига мансуб оилалар кўпайди.

Бой билан камбағал коммунал тўловларни бир хил тўлайди!

Камбағал қашшоқ ва ўрта ҳол оилаларни бўйнига кредит фоизларини отни калласидек катта қилиб кишан солинди, бу бечора Халқ қандай қилиб бўлса ҳам пул топиш билан мияси банд қилинди, сиёсат зўр👍👍👍

Бой макроларда, эко бозорларда нарса ҳарид қилса катта катта пачкали пулларга, камбағал қашшоқ қўлини чўнтагига тиқиб ўйлаб ўйлаб олайми олмайми, деб, туришини кўрганмисиз?!

Лекин сиз вазирларни ҳисоботи ҳар доимгидек ўта аъло!!!

Ҳурматли Жамшид Қўчқоров сиз камбағал қашшоқ, кам таъминланган оилалар, қашшоқ ногиронларнинг ҳароб хаёти билан яшаганингизда сиздек олий насаб вазирлар камбағал қашшоқ қатлам хаёти кунлар, соатлар келиб бир бошига тушганида эди, кейин ўйлаб иш қилган бўлардиларинг.

Танаси бошқа дард билмас, деганларидек, танангиз бошқа, дарди бор Халқни Президент айтганидек ичига кириб бормас экансиз, топшираётган ҳисоботларингиз бир тийинга қиммат ҳисоботлар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳароб кўча😔

Қўқон шаҳар Офтолмология клиникасининг бу юзида кўчалар бор.

Тадбиркорларни складими, омборими шунга ўхшаш ўта ҳароб ҳолда...

Тадбиркорлар қаёққа қараяпти ўзи.

Пул топиш билан иш битмайди.

Сал пал тозаликка, ободликка ўз ҳиссангизни қўшинг, атрофга қаранг Ҳурматли тадбиркор!

Ўта ҳароб жой шаҳар марказида...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova