Нигора Алимова
1.36K subscribers
7.18K photos
3.82K videos
2 files
8.58K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Табиат билан ошно Шоҳимардон масъулларидан бири Абдуҳошим Халимов ҳақида бироз кўрган билганларимни ёзиб сиз Азиз дўстларимга билдиргим келди...

Абдуҳошим 2016 йилдан буён Фарғона тумани Шоҳимардонида чегара бўйича ва ўша ердаги Юртдошларимизга елкадош, дилдош инсон бўлиб фаолият юритмоқда.

Абдуҳошимга дунё ҳаритасини кераги йўқ.

Кўзини юмиб ҳар бир тоғдаги сўқмоқ йўллар, ёввойи табиатдаги жониворлар, қушлар, тоғлар билан ҳамнафас.

Тарих бўйича академик, десам ҳам бўлади.

Шоҳимардон Халқи ҳам Абдуҳошимни жуда ҳурмат қилишини кўрдим.

Лада машинада эртадан кечгача, керак бўлса оиласининг бағрига бормай туну кун ишлайдиган ҳақиқий ватанпарвар.

Иш давомида ҳар бир Фарғона вилояти ҳокимларининг, туман раҳбарларининг иш фаолиятини танқид ҳам қилди шунингдек айрим раҳбарларни адолатли раҳбар бўлганини ҳам тан олиб йўл йўлакай сўзлаб берди.

Абдуҳошимнинг энг ҳурматига сазовор бўлган вилоят раҳбарларидан бири бўлган Шуҳрат Ғаниевнинг чинакам Халқчил инсон бўлганини, инсонларга беминнат ёрдамлари, ўлим билан юзма юз бўлганларини ёдга олди.

Шоҳимардонда 6300 та Ўзбекистонликлар яшаб келмоқдалар.

Ҳар бир юртдошим Абдуҳошимни кўриб қўлини кўтарса, Абдуҳошим машинада ўтиб кетмай, машинани тўҳтатиб, машинадан тушиб ёши улуғ ва ёшлар билан уларни қийнаб турган муаммоларини эшитиб, маслаҳатини бериб, албатта вилоят раҳбарларига айтаман, деб, яна машинани миниб кетди.

Тўғриси бу инсон ЧАРЧАДИМ, демайди.

Фақат олға.

Ҳар бир қадамимиз жарлик, баландлик, пастлик, йўллар торлиги..., чегарадаги юртдошларимизни эмин эркин ўтишларига жавобгарлик ҳисси билан яшаб ишлаш..., эҳҳҳеее бундай ишлашни ўзи бўлмайди.

Абдуҳошим Ҳалимов яхши кадр, ҳақиқий инсон.

Қийинчиликлардан асло чўчимайди.

Муаммони муаммо демай ечимини топади.

Шоҳимардонликлар Абдуҳошимсиз, Абдуҳошим эса Шоҳимардонликларсиз яшай олмайди👍

Энг муҳими Қирғизистон ва Ўзбекистон Халқининг дўстона муносабатларини доимо тиклашда, тотувликдалигига катта ҳисса қўшаётган Юртдошим🇰🇬🇺🇿👍

https://t.iss.one/Nigora_Alimova