Нигора Алимова
1.39K subscribers
7.14K photos
3.76K videos
1 file
8.48K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Хотин #қизлар #энасиникига #кирди🙄

#Хотин қизлар қўмитаси ҳар томонлама ходимларга кун бермай маънавий зўравонлик қилган меҳнатга бандлик вазирлигини таркибида қолиши АДОЛАТдан эмас Ҳурматли Президент!

Эрта қувонибман афсуски...

Яна қайтариб айтаман ХОТИН ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ бу сояда ёки туманда туриб бори ҳам йўғи ҳам билинмайдиган соҳта ташкилот эмас!!!

Tanzila Narbaeva, опа сиз нега томошабин бўлиб қўллаб қувватладингиз, нега Аёллар статуси алоҳида ҳуқуқий ташкилот бўлиши ҳақида жаҳон тажрибаси мисолини кўрсатиб айтмадингиз?!!!

Хотин қизлар тизими керакли ташкилот!

Қўшиб ёзиши билан, ходимларга маънавий зарар етказиб келган меҳнатга бандлик вазирлигига хотин қизлар қўмитасини кириши нотўғри қарор!!!

Афсус!!!

Тўҳташ йўқ Ҳурматли Президент.

Хотин қизлар қўмитасига аксини яъни меҳнатга бандлик, камбағал вазирлигини бириктириш керак эди ақллилар

Тескари ишлар😡

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Танзила Нарбаева #хотин #қизлар тизимига қайта #раҳбар бўлсинсенатдан кетсин

#Ҳурматли Президент Аёллар тизимини янада мустаҳкамлаб, сиз кутган тизимни ярата олмай, лағмонларни қулоғингизга илган профессорларни(профессор дейишга тўғриси муносиб эмас аслида😅😂), айрим Аёллар раҳбарларини (қўғирчоқларни😂), олифта зўравон Аёлларни(бу тоифадагилар вазирга ўйнаш, кўплаб раҳбарлар қўлида қўлма қўл бўлган хонимлар, фақат ўзини ўйлаган муттаҳам) Аёл номига номуносибларни ҳар бир тизимлардан тозаламагунга қадар Аёллар муаммоси ижобий ҳал бўлиши моғорлаб ётаверади.

Ҳурматли Президент эшитишим бўйича юқоридаги хонимлар гуруҳларга бўлинган яъни сизни командангиздаги айрим хонимлар ўзаро бир бирини кучли зимдан зитини олиб ишлаши ҳақида хабарлар бор.

Бир бирига ёқмаган хонимлар бир бирини йўқ қилиш учун ишлаб турган тизимни сиз Президентга ёмонлаб нолга тенг қилиб ёлғон ахборотлар бериб келмоқдалар.

Ҳар бир тизимни фаол ишлатиш учун бир тизимни ўзи ожиз.

Ҳар бир тизимни фаол ишлатиш учун атрофдан жамоатчилик ёрдами билан огоҳлиги билан ишлатиш мақсадга мувофиқ.

Хотин қизлар тизимини фаол ишлатиш бўйича саноқли блогерлар, журналистлар хотин қизлар муаммоси бўйича хотин қизлар тизимини ишлата олди ва бундан кейин ҳам шундай бўлади.

Блогерлар билан фаол ишлашни ўргандилар.

Ҳурматли Президент қуйи тизимни биз ишлата олдик

Камчилик ҳамма тизимда бисёр бўлганидек хотин қизлар тизими ҳам бутун дунё хотин қизлар муаммоси каби мавжуд.

Хотин қизлар муаммоси ҳеч қачон буткул яхши бўла олмайди.

Дунё бўйлаб ҳам шундай.

Лекин хотин қизлар тизими дунёнинг ривожланган мамлакатларида мустаҳкам фаолият билан йўлга қўйилган.

Биздачи бизда, қайсидир хонимга кейинги хоним ёқмаса уни ижтимоий тармоқларда сазойи қилдириб, шаънини қадрини ер билан битта қилиб ишдан йўқотиб тизимни ёпиш ва яна кимдирга тизимни очиш билан оввора шундайми Tanzila Narbaeva?!

Мани ҳам бошимдан ўтган худди шундай жирканчли ишларга ёрдам бериш бўйича.

Ўша Аёлга телефон қилиб узр сўраганман, бу Аёл Элмира Баситхонова эди.

Афсуски Ҳурматли Президент бир бирини юқорида ёнингиздаги хонимлар, раҳбарлар ўзаро зимдан уруш қиладилар, илтимос Президент хабардор бўлинг.

Шундай қилиб тизимни очиб ёпишда юқоридаги раҳбарлар бир бирини йўқотиш учун қилинган ҳаракатларидан, деб, ўша пайтда англаб етдим.

Кейинги жирканч ўйинларга аралашмадим, давомий ўйин бўлишидан қочдим, Гульнора Маруфова опа даврида ҳам манга шундай сигнал келди, яъни опани ишидан кир аҳтариш😅

Афсуски заказ ишларни амалга оширишдан бош тортдим🙄

Шундай жирканчли ўйинлар юқорида ўтирган раҳбарларда кучли экан Азиз юртдошларимиз 😊

Аёллар тизимини мустаҳкамлаб ишини янада фаоллаштириш керак.

Ҳозир эса хотин қизлар номсиз вазирлик ичида қолиши АДОЛАТдан эмас Ҳурматли Президент

Танзила Нарбаева ўз даврида қандай ишлаган бўлса хотин қизлар тизими шундай ишлашига имконият яратиб беринглар.

Танзила Нарбаева яратган тизим эгоист тизим бўлиши эмас эди🙄

Танзила Нарбаева томошабин бўлишига асло ҳаққи йўқ

Танзила Нарбаевага кимлардир ёқмаса шу инсонларнинг йўқ бўлиши, тизимни барбод бўлиши керак эмас!

Чек қўйинглар ўзаро зимдан даҳанаки жангларингни, чек қўйинглар

Аёллар тизимини ишлатинг, мустаҳкамланг Танзила Нарбаева ўз даврингиздек.

Сенатда ишламанг Танзила Нарбаева, сенатда ишлаб Халқдан узоқлашдингиз.

Имкон бўлса Ҳурматли Президент Танзила Нарбаева хотин қизлар тизимига қайта раҳбар бўлсин, хотин қизлар тизимини ўзи ишлаган даврдек яна жонлантирсин, яна мустаҳкамласин, ёпилишига йўл қўймасин

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хотин #қизлар #ҳоким #ўринбосари #эмас #ёлғон #сўзламанглар!!! Ҳурматли Зулайхо Махкамова сиздан илтимос ҳоким ўринбосари статусидан олинган хотин қизлар масъулларини ҳоким ўрибосарлари, деб, ёлғонлар сўзлашдан тийилинглар имкон бўлса!

Ўлганни устидан тепманглар!

Хотин қизлар деган на қўмита, на ташкилот, на бир ном қолди.

Ҳаммаси тамом.

Энди сизлар хоҳлагандек хотин қизлар фаоллари фаолликда ишлай олмайди.

Ишдан кетмоқда кўпи.

Номи йўқолди!

Ҳоким ўринбосарлари деманг ортиқ!

Ҳоким ўринбосари тугул ҳеч қандай статуси қолмади.

Қоғоз ҳисоботларни ҳар ҳафта олишни тўҳтатинг, ишлар борган сари ўлади, ҳаммаси тамом...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хотин #қизлар #ишсиз #қолмоқда Қашқадарёда вилояти Миришкор тумани тез ёрдамда ишлаган бир нечта Аёллар ҳозирда ишсизлик ҳавфида қолмоқда O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi вазири Бехзод Мусаев, ёрдам беринг томошабин бўлмай

Ҳар доимгидек Қашқадарё вилояти хотин қизлар масъуллари ожиз👎

Бундай бефарқ хотин қизлар масъулларининг боридан тўғриси йўқи яхши Ҳурматли Президент.

Қашқадарё вилоят ҳокими қаранг фуқароларингизга!!!

Амрилло Иноятов нима қиляпсиз ўзи, қаранг ходимларингизга, иш беринг!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#SOS #Хотин #қизлар #фаоллари #ишдан #бўшатилган Ҳурматли Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Nadira Ataboyevna, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Матбуот хизмати, O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi ва бошқа республика масъуллари.

Воқеа Навоий вилоятида бўлмоқда.

Ишчи гуруҳ тузиб ушбу рўй берган ҳолатни атрофлича ўрганиб адолат ўрнатасизлар, деган, умиддаман.

Шундоқ ҳам кўплаб хотин қизлар фаоллари ишдан ўз аризаларига бинонан ишдан кетмоқдалар.

Ишлайман, деганга, тегманглар имкон бўлса, малакали бўлса ишласин!

Рўйхатдаги номзодлар кўп, улар ўз ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилиб ўз ишларига тикландилар, аммо яна бирозлари ишга қайтишга қийналмоқдалар.

Ёрдам беринг!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Reposт #Хотин #қизлар #қўмитаси #қачон #алоҳида #бўлади #Ҳурматли #Президент?!

Хотин қизлар қўмитаси алоҳида ташкил бўлиб ҳар томонлама кучли профессионал мустаҳкам ташкилот бўлиши шарт экан кўплаб кўрган воқеаларим исботи билан Ҳурматли Президент.

Референдум ўтса қўмита алоҳида бўлади, деб, ёлғон гапирдилар.

Референдум ўтди қўмита алоҳида бўлмади.

Президент сайловидан кейин ҳам, депутат, сенаторлар сайловидан кейин ҳам бўлмаса керак.

Алдагани бола яхши иш қабилида иш тутилишини бас қилинглар

Хотин қизлар банкини жорий қилиш, хотин қизлар фондини маблағларини кўпайтариш керак.

Қора негрдек ишлаган ва ишлаётган хотин қизлар фаолларидан ҳеч ким рози бўлмаган, бўлмайди ҳам.

Бу иш мушкул иш.

Минг яхши ишланг сизга раҳматлар айтмайди.

Кўрдим ва кўрмоқдаман.

Хотин қизлар итдек ишлаб очкони юқоридагилар олиб орден медаллар билан сийланиб дунёларга юз тутишмоқда соҳтакорона.

Хотин қизлар фаолларини малакасини ошириш учун чет элларга жўнатишни йўлга қўйиш керак.

Ҳадеб сенат, қўмита боравермасин!

Ишлаган хотин қизлар борсин шундай нуфузли жойларга!

Сенатда ўтирган хонимлардан хотин қизлар ваколатини буткул олиб Зулайҳо Маҳкамовага, Озода Парпибаеваларга бериш шарт.

Хотин қизлар иши тарқоқ бўлмаслиги керак.

Бири у ёққа тортаса иккинчиси бу ёққа тортса муаммо қаердан ҳал бўлади?!

Ҳурматли дўстлар, Аёллар бир биримизни доимо қўлласак ишлар яхши бўлади🇺🇿

16 миллиондан ортиқ Аёллар ҳоли қандай эканлиги, адолатсизлик ишлари давомийлиги бўйича ҳар бир ахборотни билиш мушкул.

Ноҳақлик бўлган бўлса ёзиб билдиринг, раҳбарларни огоҳ этинг.

Бир Аёлнинг аянчли тақдирига ҳамма вазирлик, ҳар бир вазир, ҳар бир ҳоким масъулдир

Аёлнинг аянчли тақдири фақат хотин қизлар қўмитасига боғлиқ эмас, унутманг!

Ҳар бир Аёлнинг тақдирига аввало Ҳурматли Президентнинг ўзлари масъуллигини унутмайман ва доимо Президентни огоҳ этаман🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хотин #қизлар #фаоли #жабрланган! Бугун доим ёрдам олиб келган Қўқон шаҳрида 46 маҳаллада яшаб келган 1990 йилда тўғилган, 4 та фарзандни 3 та эрдан туққан Аёл Фарғона вилоятидан келган хотин қизлар фаолига олдин пичоқни кўрсатиб ўзимни ўлдираман, деб, кейин эса тарелкаларни отиб хотин қизлар фаолини оёғини қонатибди!

Воқеа жойига тез ёрдам етиб келиб хотин қизлар фаолига биринчи ёрдам берилди.

Шунингдек хотин қизлар фаолини хаётига таҳдид қилган Аёл устидан иибга ариза ёзиб берилган.

Боқиманда Аёлни дарҳол кечириб яна боқимандалик қилиб инсонларни бунданда баттар қақшатгин, деб, қўйиб юборишади Ҳурматли Бобожонов Пўлат Раззақович, Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Nadira Ataboyevna, Saodat Boymirzayeva, O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi ва бошқа республика масъуллари!

Боқимандалик миссияси давом этиши қачонгача?!

Нега хотин қизлар фаолларини хаётини ҳавфсизлиги таъминланмаган?!

Бугун бақиради!

Эртага уради!

Индинга ўлдиришини кутиб яшайсизларми?!

Боқимандаликни тўҳтатинглар худудларда хунук ишлар кўпайиб кетди Ҳурматли Президент, тўҳтатинглар!!!

Ёрдам беришни тўҳтатинглар!

Оҳири вой!

Ман негрдек ишлаётган, меҳнати қадрсиз хотин қизлар ишигаю хаётига ачинаман!!!

Воқеа бугун Қўқон шаҳрида бўлди!

Давоми бор..., бошқа воқеалар албатта ёритилади.

Инсонлар аслида нафсга эрк бериши динда дунёвийда ҳам қаттик қораланган.

Ҳар ишда меъёр бордир..., меърдан ортиғи фалокатга, фожеага олиб боради!

Инсонлар ўзгани меҳнатини қадрлаш шарт у ким бўлса ҳам!

Кимдир кимнидир бир умр боқишга кафил эмас...

Давлатингиз ортиқча бўлса марҳамат умрингиз оҳиригача боқинг...

Ёзилаётган воқеалар ҳар томонлама кўрилган, ўрганилган, билганларим асосида ёзиб билдирилди.

Виждон қалб кўзимиз ёпиқ экан бизнинг хаётимиз асло ёруғликка чиқмайди.

Айтиладику, ҳар кимни нияти яхши бўлсин, деб.

Ниятга ярашасини Оллоҳим албатта беради хоҳ ёмон ўйланг, хоҳ яхши!

Ношукурликни оҳири балиқчи чол ва балиқ эртагидек тешик тоғорани ушлаб жим ўтириб қилган жирканч ишларга қаердан ҳам қўл урдим, деб, афсусликда қолади...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ҳовли #талаш! #Хотин #қизлар #фаоли #томонидан #воқеа #ўрганилди! Воқелик шундай бўлган: холани 8 та фарзанди бўлган, 5 та қиз, 3 та ўғил.
Бир ўғлига ўз жиянини келин қилади. Жиян келин 3 та қиз фарзандли бўлганда муросасизлик билан 9 йилда оила бузилади ва 3 та фарзандли жиян келин кўчага чиқариб юборилади. Бу 1988 йилда бўлиб, 1991 йилда ўғил вафот этади. Йиллар ўтиб катта бўлган 3 қиз ота мерос ховлидан умид қила бошлашади. Лекин у ховли 3 га бўлиниб 2 қисми амакиларга, 1 та қисми турмушдан ажраган аммага бўлиб берилган эди. Аммага ажратилган томон 1916 йилларда хадя сифатида ҳужжатлаштирилади. 3 та қизнинг каттаси уйни ярмини олиш учун қаттиқ ҳаракат қилади ва судда ғалаба қозонади. Суд қарори билан мажбурий ижро ховли-жойга олиб кириш бўйича буйруқни бажаради. Ҳовли 10 сотих бўлиб 4 сотих неварага, 6 сотих аммага қолдирилади. Невара қиз бир кунда девор тортади. Бундан норози бўлган амма 90 ёшли онани уйдан олиб ижарага чиқиб кетади. Ва ижтимоий тармоққа кечаги аҳволни чиқаради. Хола жуда қари. Холани уриб бўлмайди. Сал қаттиқ ушласангиз кўкариб чиқади панжа изингиз.
Айни ҳақиқат шу опа. Мана кўринг ва хулоса ўзингиздан! Кечқурун буларни ёзишга куч топа олмадим😥

Воқеага бефарқ бўлмаган Қўқон шаҳар хотин қизлар раҳбари Barno Hasanova, республика хотин қизлар фаоллари Saodat Boymirzayeva, Фарғона вилояти хотин қизлар раҳбари Камила Кавланова, Фарғона вилояти ҳокими матбуот котиби Dilmurod Jumaboyev, Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Улуғбек Норбоев ва бошқа фаол юртдошларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман 🤝🇺🇿

Оҳир борадиган жойимиз 2 метрлик туйнуксиз, эшиксиз қоронғу қабрда жонсиз танамиз, забонсиз, кўрмасдан, бутун дунёни унутиб ер билан битта бўлганимизни сезмай ётамиз...

Шундай экан нафсга эрк бериб динимизни дунёимизни унутиб, жигарлар бир бирига душмандек бўлиши қанчалар адолатли?!

Қани диний тушунча, қани оҳират ўйлари, тўғриси ман кўрмаяпман...

Ман фақат ўз нафси учун бир қарич ерни талашиб жигар жигарга нафрат отаётганини кўриб афсусланяпман...

Қаёққа қараб кетяпмиз ҳой инсонлар?!

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1318133625784396&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хотин #қизлар #фаоллари #кучаймоқда👍🇺🇿молодец Малика Рахимжонова🏆

Малика Рахимжонова иккинчи маротаба уйсиз Аёлларга уй қуриб шарт шароитларни яратишда фаол бўлиб давомий Ҳурматли Зойир Мирзаев, Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева!

Малика Рахимжонова кўплаб маҳаллалардаги ва ўзга вилоятлардаги Аёллар дардига бефарқ бўлмаган ҳолда актив ишлаб ўз ёрдамини бермоқда.

Малика молодец 🤝🏆👇

#Чиноз_тумани
#Жараён

⚡️Чинознинг "Сутчилар" маҳалла хотин қизлар фаоли Малика Раҳимжонова ташаббуси билан мана бугун яна бир оила бошпанали бўлди.
⚡️ Излаган имкон топар. Дастлаб ҳашар йўли билан бошланган хайрли ишларга туман раҳбарияти ҳам камарбаста бўлди.
⚡️Шижоатли Малика Алимовна, эзгу ҳаракатларда тўхтаманг. Маҳалланинг бир оддийгина хотин қизлар фаоли ҳам неларга қодирлигини яна бир бора исботладингиз.(Боқувчисини йўқотган бева аёлга хомийлар кўмагида 3 хонали уй қуриб берганингиз ҳали ёдимизда).

Хайрли ишларингиз бардавом бўлсин

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хотин #қизлар #қўмитаси #фаолларига #раҳмат🇺🇿🏆👍

#Зўравон #Бобоси #томонидан #калтакланган #қизалоқ Наманган вилоятидаги оилага масъуллар бордилар

Saodat Boymirzayevaга чексиз раҳмат воқеага зудлик билан ижобий ёндошиб ёрдам бергани учун 👇

Rasmiy munosabat

Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi raisining topshirig‘iga ko‘ra qo‘mita, viloyat, shahar va mahalla mas’ullari ishtirokida bugun ijtimoiy tarmoqlarda ko‘plab muhokamalarga sabab bo‘layotgan Namangan shahar “Langar” ko‘chasi 6- uyda yashovchi 1985 yilda tugilgan Erkin Abdullayevning oilaviy mojarosi o‘rganildi:
2023 yil 22 avgust kuni soat 19.30 atrofida qizlar o‘rtasida kelishmovchilik kelib chiqqan vaqtda nabiralarining o‘rtasidagi kelishmovchilikni bartaraf etish maqsadida kelgan xonadon egasiga gap qaytarish natijasida kelishmovchiliklar chuqurlashgan.

Ishchi guruhi tomonidan mazkur xonadondagi har bir oila a’zolari bilan suhbatlashilib, holatga oydinlik kiritildi. Oila a’zolari murosaga keltirildi.

O.N va U.R.larga mas’ullar tomonidan tegishli tartibda “himoya orderi” berildi.

☯️ Qo'mitaning rasmiy sahifalari

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1335261854071573&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova