Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.47K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Менинг фикрим... Президент админстрациянинг янги раҳбари этиб Комил Алламжонов тайинланса абгор аҳвол бироз яхшиланади🇺🇿

Нега Комил Алламжонов дейишмга бир сабаб бор, у ҳам бўлса оддий инсонлар билан суҳбатлашади, ёзишади ва катта раҳбарлар қандай ишлаши ҳақида билади.

Комил Алламжонов ижтимоий тармоқларни доим кузатиб боради.

Демократик қараш, инсон ҳолатини тушиниш, саҳоватли, самимий инсон.

Сардор Умрзақов ҳам яхши кадр👍🇺🇿

Оқ сочли ёши улуғ инсон бўлмасин🙏ўз вақтида оқ сочли инсон Халққа яқин бўлмаган!!!

#Халққа_яқин_бўлмаган_инсон_раҳбар_бўлмасин Ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Таваллуд айёми муборак бўлсин Азиз дўстим Туробжон Исломович 🇺🇿

Туробжон оддий, камтар, самимий.

Банк бўйича келган барча муаммоларни доимо Туробжон билан биргаликда ижобий ҳал қилинган.

Банкдаги коррупция ҳолатларни, банкдаги махинацияларни очиқ ошкор Туробжонга фактлар билан ектказман, раҳмат, барча муаммоларни ўзи кўриб чиқиб адолатни қарор топтирган.

Баъзан инсонларни дарди билан тортишиб қоламиз, лекин бу жараён табиий, баъзан тортишаман, баъзан асабийлашамиз, баъзан эса бир биримизни кўрганда самимий дўстлардек саломлашамиз👍🇺🇿

Туробжонни ишларига омад тилайман 🤲🇺🇿

Доимо соғ саломат бўлинг👍

Банк соҳаси ўта қийин соҳа, дўстимга осон тутмайман

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қадри_йўқ_шиор!, Биз келажак учун жавобгармиз!, деб, ўзларига шиор битиб, иш тартиби ўзгача, сўзлари ўзгача бўлган ташкилот, вазирлик, партиядаги раҳбарларни асл ҳолатда ким, деб, таъриф беришимиз мумкин?!

Олдинлари ободонлаштириш бошқармаси ўзи фаол ишлаб келган.

Ҳозирда эса гўёки атроф муҳитни яхшилаш мақсадида тоза худудни ташкил қилинди, қайсидир каллали "академик" ни, иҳтироси ила.

Тоза худуд учун бир неча миллиард маблағ сарфланди.

Чиқинди ташиш автолари, чиқинди ташлаш қутилари, ходимларнинг кийим формалари учун.

Ободонлаштириш ва тоза худуд иши бир хил😅

Нега ободонлаштириш бошқармаси ўзи бўла қолмади, нега атроф муҳитни тоза тутишда бир ишни қиладиган фаолият яна кимнидир ақли билан, бошқа ном билан, айнан ободонлаштириш ишини давомийси бўлиб, яна битта коррупцияга ботган тоза худуд ташкил қилинди, деган, табиий савол тўғилади, нега?!

Эшитишимга қараганда тоза худуд экология партияси билан ҳамкорликда иш олиб борар экан.

Хўш тоза худуд экология партияси билан ҳамкорликда иш олиб борса, нега экология партияси Фарғона вилоятидаги 5+1 туман ва шаҳардаги ишчиларнинг 5-6 ой давомида олинмаган ойлик маошларига ўта бефарқ бўлдилар, нега?!

Экология партияси раиси ижтимоий тармоқни ўқимайдими?!

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар тоза худуд раҳбарига ҳеч ёлчимади, тендер ўтказиш расво!

Қўқон шаҳрида кўплаб тоза худудда ишлайдиган юртдошларимиз тоза худуд маъмурияти олиб бораётган муносабатлардан кучли норози!

Экология партияси раиси нега ушбу кўнгилсиз воқеага эътибор бермади, нега?!

Экология партияси раиси худудларга куннинг иссиғида чиқиб ишчилар билан суҳбатлаша оласизми?!

Тоза худуд тизими коррупцияга ботганлигини кўриб, эшитиб ҳайрон қолдим.

Камбағал қашшоқ ишлайдиган қатламда, камбағал қашшоқ инсонларни меҳнат қилган ҳаққини бермай, талаб қилган инсонларни тергов қилдириб, йиғлатиб, зор, хор, хўр қақшатиб, устидан ҳақоратлар қилдириб, кулдириб, турганда, экология партияси раиси кўр, кар соқовдек жим бўлиши нимадан далолат?!

Экология партияси раиси ўз номзодлигини Президент бўлиш учун бир пайтлар қўйган эди.

Яхши ҳамки Президент бўлмаган экан!

Агар Президент бўлганида инсонлар ўз меҳнат ҳаққини ололмаса ҳам ойлаб, жим Президент бўлиб, лоқайд Президент бўлиб ишлаб юришига ишончим комил!

Чунки исботини кўрдим.

Қўқон шаҳрида тоза худуд раҳбари бўлиб ишлаб, ишдан бўшаб кетган раҳбарларда тажриба, илм, билим, салоҳият, маданият, маърифати йўқ ва шунингдек бошқа туманларда ҳам!

Тендерлар ўтказиш коррупцияга ботган!

Иқтидорли инсонлар турганида иқтидорсиз инсонларга лавозимни бериш бу катта кечирилмас жиноят!

Қўқон шаҳрида ишлайман, деган, ўзига тўқ яхши кадрлар кўплаб топилади!

Экология партияси раиси имкон бўлса салоҳиятли кадрларни раҳбар қилдиринг, меҳнаткашларни пулини туя қиладиган раҳбарларга раҳбарлик лавозимини берманг!!!

Экология партияси раиси бир неча маротаба ишчиларни ойлик маоши олинмаганлигига бефарқ бўлдингиз!

Бу ҳатти ҳаракатларингиз кечирилмас хато!

Сиз шиорда айтилган баланд парвоз сўзлардек иш тута олмадингиз!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Тезкорлик учун раҳмат!

Ижорадан квартирадан чиқариб юборилган 4 нафар талаба 1 соатда Қўқон шаҳар фаоллари томонидан яхши шароитларга эга бўлган уй топиб берилди.

Талабалар ўқиш билан биргаликда ишлайдилар ҳам.

Ушбу муаммога бефарқ бўлмаган барча масъулларга, юртдошларга инсоний эътибори учун ташаккур айтаман👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Халқни_эшитмаган раҳбарларнинг бири Президент ёнида иккинчиси орқада оқ сочли ёши улуғ инсонлар расмда акс этган.

Ҳар иккиси ва бошқалари ҳеч қачон Халқни овозини эшитмади!

Улар фақат ўз мансабига маҳкам ёпишиб олган!

Президент админстрацияси раҳбарининг ваколатлари нималардан иборат, тўғриси оддий Халқ олдин ҳам билмаган бундан кейин ҳам сал пал билмоқда, кўпи билмай яшашда давом этмоқда!

Президент админстрациясининг раҳбари бошқа ишга ўтганда ҳайрон қолдим, аслида буткул ишдан четлатиш керак эди, афсуски бу сафар ҳам Президент сийлайи раҳимга қўл урди.

Президент админстрациясининг раҳбари касаба уюшмаси ўринбосари бўлди, манимча энди бир тийинга қиммат ташкилот инсонлар дарди билан қандай яшаб яшамаслигини ўз кўзи билан кўради.

Касаба уюшмаси ташкилоти жуда камдан кам ҳолда меҳнаткашлар, оддий инсонлар дардини аааарааанг эшитадиган, зўўўўрғғғааааа ёрдам берадиган ташкилот!

Ҳурматли собиқ Президенти админстрациясининг раҳбари (кимлигингиз, ваколатингизни ман ҳам билмаган эканман😅) энди бироз пастга тушдингиз, Халқ ёнига боринг, ўрганинг, камбағал қашшоқ кўплигини сабабларини билинг, анализ синтез қилинг, тафаккурланг, қайсидир маънода камбағал қашшоқ инсонлар кўплигига сабабларида ўзингизни айблайсиз, деган умиддаман!

Ўтказган йилларингизни Халқ учун қилган ишларингизни сарҳисоб қилинг, агар Халқ учун бир қадам олдинга ташлаган бўлсангиз.

Ишончим комилки, Сиз ва сиздек олий насаб раҳбарлар Халқ учун яшамади, аксинча ўзи учун яшаб келди ва бундан кейин ҳам шундай ишлаш принципларидан воз кечиш азоб бўлгани каби яшашда давом этади!!!

Сиздек раҳбарлар илоҳим Ўзбекистонда бўлмасин, йўқ бўлсин, буткул ишдан четлатилсин!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қирғиз_Ўзбек🇰🇬🇺🇿#Ўзбек_Қирғиз 🇺🇿🇰🇬

Қирғизистон республикаси Томоша қишлоғи, Оқ қайин дам олиш инсон қўли билан яратилган ўрмонзор, Хайдар кон дам олиш жойлари👍

Денгиз сатҳидан 2100-2300-2100 баландликда жойлашган дам олиш жойлари 👍

Юқорида босим бор.

Қон босими юқори бўлган юртдошларимиз ўзлари билан бир боғ кўк пиёз олиб, юқорига чиққан сари кўк пиёзни оз оздан еб турсалар бош оғриғи, беҳузур ҳолатлар ўтиб кетади.

Тоғларга қараб овозингиз борича қичқирсангиз тоғларда эхо билан овозингиз бир неча сония янграб туради.

#Kırgız_Uzbek🇰🇬🇺🇿#Uzbek_Kırgız 🇺🇿🇰🇬

Kırgız Respublikasının Tomoşa ayılı, Ak kayıŋ es aluusu Jasalma tokoy, Haydar too-ken es aluu aymaktarı👍

Deŋiz deŋgeelinen 2100-2300-2100 biyiktikte jaygaşkan es aluu zonaları 👍

Jogoruda basım bar.

Kan basımı jogoru bolgon mekendeşteribiz bir tutam kök piyazdı alıp, öydö kötörülgöndö az-azdan jep koyuşsa, başı oorup, tınçıbay kalat.

Ünüŋ menen toolordu közdöy kıykırsaŋ, ünüŋ toodo bir neçe sekundaga jaŋırıp kalat.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ётоқ жойлари мавжуд бўлган йўловчи ташиш поездларидаги вагонларда юрилганда йўловчи, қиймати плацкарта қиймати таркибига киритилган ётаржой буюмлари комплекти билан таъминланади.

Ётаржой буюмлари комплекти қуйидагилардан иборат:

● иккита чойшаб;
● битта ёстиқ жилд;
● битта сочиқ.

Ётаржой буюмлари комплекти йўловчига бутун йўл давомида фойдаланиш учун берилади.

Матрас, ёстиқ ва кўрпадан фойдаланиш учун тўлов плацкарта қиймати таркибига киритилган ва қўшимча равишда йўловчидан ундириб олинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Чегараларни очинг!!! Шоҳимардонга Қирғиз Ўзбек чегарасидан ўтиш ҳозирда кўпайиб сунъий кутиш кўпайган.

Ҳар икки Халқни борди келдисини ўйлаган ҳолда чегараларни эмин эркин очиш ва паспорт текшириш пунктларини кўпайтириш керак.

Ўзбек чегарачиларида муаммо йўқ.

Муаммо Қирғиз чегарачиларида, паспорт текшириш пункти иккита бўлса ҳам биттасида секин ўтказмоқда.

Бу ҳолатда навбат кутиш ўз ўзидан кўпайиб кетмоқда.

Қирғизистон республика Ҳукуматидан шуни илтимос қилардимки чегарадаги ҳолатга тез барҳам берилса.

Ўзбекистон томони ҳаттоки Қирғизистон томон чегарачиларига буткалар ўрнатиб берамиз, деган таклифлар ҳам бўлди.

Қирғизистон республикаси мавжуд имтиёзлардан унумли фойдаланмаса аҳвол яхшиланмайди.

Қирғизистон ҳам Ўзбекистон Халқи чегарадаги ҳолатга барҳам берилишини хоҳлашмоқда...

Чегараларни очса Халқ эмин эркин кирди чиқди қилса Халқдаги ижтимоий иқтисодий танглик бироз бўлсада яхшиланади.

Худо хоҳласа Ўзбекистон томони вертолётларни йўлга қўяди, ўшанда муаммо бироз ечим топади, деган, умиддаман!


#Açık çek ara!!! Kırgız-özbek çek arasınan Şahimardongo ötüü azır jasalma kütüü.

Çek aranı een-erkin açıp, eki eldin kelip-ketkenin eske alıp, pasporttuk punkttardı köböytüş kerek.

Özbek çek araçılarının köygöyü jok.

Masele kırgız çek araçılarında, alar eki pasporttuk punkttun birinde jay.

Bul uçurda kezek kütüü özünön-özü köböyüüdö.

Kırgız Respublikasının Ökmötünön çek aradagı kırdaalga tez arada çekit koyuunu suranat elem.

Al turgay özbek tarap kırgız tarapka çek araçılar üçün kabinalardı uyuşturuunu sunuştagan.

Kırgız Respublikası bolgon jeŋildikterdi koldonboso, abal oŋolboyt.

Kırgızstan menen Özbekstandın eli çek aradagı abaldın toktoşun kaalayt...

Çek aralar açılsa, el een-erkin kirip-çıgıp, eldin sotsialdık-ekonomikalık çıŋaluusu bir az bolso da jakşırat.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇬Асанова Мерихан Низамовна Қирғизистон республика Қадамжо ҳокимининг биринчи ўринбосари.

Қирғизистон республикасида бизни Ўзбекистон республикасидек алоҳида алоҳида вазирлик, агентликлар йўқ экан.

Бир неча ваколатни умумлаштириб битта ўринбосарга бириктириб қўйилади.

🇰🇬Asanova Merihan Nizamovna - Kırgız Respublikasının Kadamjo oblusunun gubernatorunun birinçi orun basarı.

Kırgız Respublikasında Özbekstan Respublikasındagıday özünçö ministrlikter, vedomstvolor jok.

Bir deputatka bir neçe ıygarım ukuktar jalpılanıp, bekitilet.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Таклиф Ҳурматли Хуршиджон Ахмедов, ўзга вилоятлардан кўплаб блогер журналистлар, туризм бўйича биз билан ўзга қардош республикаларга бориш истагини билдирдилар.

Имкон бўлса таклиф қилайлик.

Улар ҳам Қирғизистон, Тожикистон республикаларидаги туризм бўйича олиб борилаётган ишларни кўришсин.

Қирғизистон, Тожикистонга фақат Фарғона вилояти бормайди, республика бўйича кўплаб юртдошларимиз, чет элдаги ватандошларимиз борадилар.

Яна бир таклиф имкон бўлса Turizm va Madaniy Meros vazirligi/Ministry of Tourism and Cultural Heritage вазирлиги вазиридан илтимос қилардимки, ҳар томонлама қулайликка эга микро автобус билан Фарғона вилояти туризм бошқармасига берилишини таъминлашни.

Қирғизистон республикаси бизга ҳар томонлама қулайликка эга бўлган микро автобусни кўриб ҳавас қилдим👍

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Қўқон шаҳрида ҳам шундай ваҳшийликлар бўлса, шу ваҳшийликларни кимдир зимдан қилаётган бўлса Оллоҳни қаҳрига учрасин!!! 👇

Қашқадарёда келинни боғлаб қўйиб, ваҳшийларча калтаклаб, сочини кесиб ташланганлардан бири қамалди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 
Қайд этилишича, келин калтакланиши юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Ю.Э, Ю.Б ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми “а” банди билан  жиноят иши қўзғатилган. 
Фуқаро Ю.Э. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, “қамоқ эҳтиёт” чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 июль куни соат тахминан 23-30 ларда Яккабоғ тумани “Янгиҳаёт” МФЙда яшовчи Ю.Э, Ю.Б, Ю.Р ва Ю.Х. келин Қ.М фуқаро Ю.Х. билан ишқий муносабатда бўлиб юрганидан ғазабланиб, уни оёқ-қўлини боғлаб, сочини кесиб ташлаб, танасини дуч келган соҳаларига қўл-оёқлари ва қамчи билан муттасил равишда уриб, қийнаб, жисмоний азоб бериб тан жароҳати етказган. 
Оқибатда Қ.М. тан жароҳати олиб, Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.


https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Тур_Жуқоллл!!! Сенаторлар худудларга келиши шарт эмас!, Ҳурматли Танзила Нарбаева.

Сенаторлар инсонларни эмин эркин республикада ҳашаматли бўлган сенат саройида қабул қилсин!

Сенаторлар худудларга боргани билан муаммони ҳокимларга, масъулларга топширади, эски тос эски ҳаммом.

Муаммолар осилиб тураверади.

Танзила Нарбаева хотин қизлар раиси бўлганида, республика бўйича муаммолари тўлиб тошган инсонларни эркин қабул қилган пайтларини эслайман.

Ҳурматли Танзила Нарбаева ҳашаматли бино, Халқни қабул қиладиган сенат биносида муаммолари тўлиб тошган инсонларни қабул қилишни йўлга қўйинг!

Қуйидаги раҳбарларга топшириқ бериб ёки мавжуд сенаторларни худудларга жўнатганингиз билан эффект йўқ, исботи кўп!

Ёнингиздаги ақлли Содиқ Сафоев ҳам инсонлар билан ишласин, биқинингизда ўтирмай!

Яна бири ёнингиздагиси сайлов комиссиясига кетди, қутилдик😅

Ҳа айтганча Ўзбекистон Халқи сенат биносида Халқни қабул қилиш жадвалда йўқ.

Сенатга ё қоғоз берасиз ёки айтган мурожаатингизни жойлардаги нотавон раҳбарларга жўнатиб сунъий тегирмонни айлантириб ўтираркан.

Сенат отангга бор онанга бор демасдан Халқ билан юзма юз кўришиб, эшитиб оператив ишлаши шарт!!!

Фарғона вилояти бўйича эшитишимга қараганда 6 та сенатор бор экан.

Тўғриси ҳеч бирини танимайман, а фақат Энахонни танийман, лекин бу сенаторлар Халқ ичига кириб муаммоларни эшитиб чора кўрганлиги ҳақида эшитмаганман...

Бу олий насаб Халқдан узоқ сенаторлар аслида неча сўм маош олади?!

Халқдан йироқ сенаторлар ҳашаматли сенат биносида мазза қилиб эснаб, уйқисираб ўтириши, қимир қимир қилиб курсида тинмай қилпанглайдиган бу ҳашаматли бинода ҳар томонлама ўтиришга ҳаққи йўқ.

Шу борада Халқдан йироқ масъулларга воҳа шевасида кўп ишлатиладиган сўзни айтгим келади..., ТУР ЖУҚОЛЛЛЛЛЛ!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova