Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.47K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Меҳрибон болажон, инсоний масъул бўлиш осон, истак бўлса ҳамма ишлар чиройли бўлади.

Ман азалдан инсонпарвар бўлсаларгина, болажон бўлсаларгина, қийналган инсонларга ўз оиласидек эътибор берсаларгина масъулларни буюк ҳурмат қилиб ҳотиржам бўлишимни ва шу ҳақда хурсанд бўлиб ёзишимни кўпчилик билади.

Айрим юртдошларимиз эса, ҳа Нигора Алимова нима қилибди, вазифаси, қилиши шарт, деб, манга ўз норозиликларини ҳам билдириб ўтадилар.

Аслида инсоний бўлиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз.

Қўлимиздан келса, кўнглимизда истак бўлса йўлимизда қийналган инсонларга эътибор билан ёрдам беришимиз шартдир!, бу ишни раҳбар қилиши керак, демасдан.

Афсуски кўп раҳбарлар ҳали ҳам инсонлардан ўзини олиб қочиш ҳолати бор.

Мурожаатчи Аёл боласи йиғлаб ётибди, рўпарасидаги раҳбарни эса бола йиғисидан асаблари таранг бўлиб, илтимос чиқинг, болани бу ерда йиғлатмай, деди, Аёл ҳам муаммосини айта олмай чиқиб кетади..., афсуски шундай беэътибор асабий раҳбарларимиз, инсонларни қалбига йўл топа олмайдиган оми раҳбарларимиз кўп.

Вазирни бола кўтариб тушган расми ва ўша қийналган оилага ўз оиласидек эътибор бериши мани хурсанд қилди.

Вазирга раҳмат 🇺🇿

Халқчил, болажон раҳбарлар кўп бўлсин🇺🇿

Айрим Халқдан ўзи олиб қочадиган раҳбарларга эслатмасизни вазифангиз Халқ ичига кириб яшашми, муаммоли оилани ўз оилангиздек эътибор билан меҳр беришми, қўлингиздан келса яхшилик қилишми?, бу жуда осон, истак бўлса бас, буни албатта уддасидан чиқасиз👍

Барча Халқпарвар масъулларга омад тилайман 👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Инсонларга #чин #дилдан #кўмакдош #меҳрибон бир инсонни бир неча йиллар деганда топиб хурсанд ва ҳотиржам бўлдим.

Профессиональ ортопед травматолог, ногиронлар реабилитация марказида бир неча йиллар яхши фаолият юргиздирди, кейинчалик вазирликка кўтарилиб Халқ хизматидаги 20 йиллик дўстим Баходир Каримовни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида кўриб хурсанд бўлдим.

Эҳҳҳ йиллар...

Баҳодир ўзгарган эди.

Сочларига оқ оралаган.

Кўзларида кўз ойнак.

Лекин ҳали ҳам ўша ўша адолатли инсон.

20 йиллар олдин ногиронлар реабилитация марказида бемор болажонларга, бемор инсонларга чин дилдан дардига дармон бўлганини, қўлларида бемор болаларнинг оёқларига қандайдир ортопедия жиҳозларини кўтариб келиб оёқчаларига кийдириб, юргаздиришга ҳаракат қилган эди.

Кўплаб ногирон инсонларга саломатлик берди, муваффақиятли операциялари орқали кўплаб ногиронлар инсонлар ўз оёқларида ҳассасиз, тиргаксиз юрдилар, қўлларини ишлатдилар, бўйниларини тутдилар, букриликдан чиройли қоматга эга бўлдилар.

Шароити оғир беморларга ўз оиласидек эътибор меҳр билан муносабатда бўлган.

Бир неча минг манимча операцияларга қатнашди, ҳаммаси муваффақиятли.

Омадини берсин.

Шунча йиллардан кейин бир мурожаатчини олиб борганимда қаршимдан чиққанини кўриб, уни аранг таниб ҳотиржам бўлдим.

Дўстимни топдим...

Баходир Каримовдан олдин кадрлар бўйича ходим тушди, аммо мурожаатчини эзиб ташлайдиган саволлар билан кўмиб қийнаб ташлади.

Тўғриси бизни қабул қилган кадрлар бўйича ходим асабий, овозини баралла кўтариб, қўлларини бигиз қилиб шошган ҳолдалигига ман чидаб тура олмадим ва норози кайфиятда ташқарига чиқиб кетдим.

Ташқарида кутдим, мурожаатчини чиқишидан дарак йўқ эди.

Ҳавотир олиб ичкарига кирсам Баходир Каримов қаердадир учрашувини ташлаб мурожаатчини кўриб эшитишга келган экан.

Баходир Каримов ўша ўша ўз иш принциплари асосида мурожаатчини қалбига йўл топиб сокинликда эшитди, раҳмат.

Асабийлашиб, тинмай йиғлаб кўзлари қизариб, юзлари шишиб кетган мурожаатчи ҳам ўзига келди, умид пайдо бўлди, ишонч деганларидек.

Муаммоларни ёзиб, суҳбатимиз ўз якунига етиб ҳайрлашдик.

Баходир Каримов доимо адолатли ишлаган раҳбарлардан бири!

Коррупцияга қарши курашган инсон!

Таниш билиш асосида иш кўрмайди!

Ҳар бир воқеаларга асослари билан юрадиган инсон!

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида Баходир Каримов иш бошлаган бўлса бу агентликнинг ишлари фақат ва фақат олдинга қараб омадли юради👍

Баходир Каримовдек Халқчил раҳбарлар кўп бўлсин🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳеч #бир #раҳбар #ногирон #инсонларни #тушиниб #меҳрибон #бўла #олмайди!

Ногиронни кўрган кўплаб раҳбарлар шундай хунук қараб ўзларини олиб қочишларини жуда кўп кўрдим.

Президентга раҳмат ногиронлар масаласини кўтариб ногиронга мажруҳдек қарамай жирканмагани учун 🤝🇺🇿👇

Юракдан чиққан эътироф юракка етиб боради. Ижтимоий ҳимоя - бу шунчаки сиёсат эмас. Ижтимоий ҳимоя - Давлатнинг ИНСОНИЙЛИК ЮЗИДИР!!!
Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилганига кўп бўлмади. Аммо Президентнинг қўйган вазифаларини шунчаки вазифа деб эмас, муқаддас бурч деб билди Агентлик.

Қилинган ишларни кўриб Агентлик масъуллари энг аввало Аллоҳнинг, кейин Давлат раҳбарининг олдида юзи ёруғ бўлганини эътироф этмай иложи йўқ. Ўтган давр мобайнида Агентлик ўз ишини томоқ йиртиб дунёга жар солмади. Индамай ўз вазифасини бажариб келмоқда. Шараф билан буни уддаламоқда!

Агентлик Президентнинг орзуси - ДАВЛАТ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ҲЕЧ БИР ВАТАНДОШИНИ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛДИРМАСЛИК ОРЗУСИНИ амалга оширмоқда!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova