Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.76K videos
1 file
8.48K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Қизиқ жуда қизиқ, Президент сиёсатига зид сиёсат Фарғона вилояти транспорт бошқармаси раҳбари Бобур Ҳамидовдан давомий!

Халқ Дарди гуруҳи админстратори Акмал Саиджонов транспорт соҳасидаги коррупцион ҳолатларни чексиз ёритиб келмоқда.

Лекин Бобур Ҳамидов танқидлардан тўғри хулоса қилмаган ҳолда журналист устидан ариза ёзган.

Эй воҳ бу ёғи нима бўлди.

Журналистга очиқдан очиқ босимку👇

#Биласизми

🔰 Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш:

БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Журналист Бобур Ҳамидов устидан ҳам ариза ёзиши керак, дейман, чунки журналистни ёритган асосли танқидларини кўриб раҳбар хулоса қилмагани учун!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🏢 Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни қуйидагича қопланади:

🔹вояга етмаган шахсларга — 18 ёшга тўлгунига қадар;

🔹18 ёшдан ошган ўқувчиларга — кундузги таълимни тугатгунига, лекин кўпи билан йигирма 3 ёшга тўлгунига қадар;

🔹55 ёшдан ошган аёлларга ва 60 ёшдан ошган эркакларга — умрбод;

🔹ногиронлиги бўлган шахсларга — ногиронлик муддатига;

🔹марҳумнинг қарамоғида бўлган болаларини, набираларини, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлаш билан банд бўлган ота-онасидан бирига, эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига — қарамоғидаги шахслар 14 ёшга тўлгунига қадар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларига кўра, раҳбарлар бўйсунувидаги давлат хизматчиларига қўпол муомалада бўлиши, ҳақорат қилиши, шахсиятига тегиши, уларга асоссиз танбеҳ бериши ёки айблаши ҳамда камситиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилиши белгиланган.

📌 Бунда ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оила таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 бараваригача (34 млн сўмгача) миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, жисмоний зўравонлик хотин-қизларга нисбатан оғирлиги турли даражада бўлган тан жароҳатлари етказиш, хавф остида қолдириш, ҳаёти хавф остида қолган шахсга ёрдам кўрсатмаслик, зўравонлик хусусиятига эга бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этиш, жисмоний таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказишнинг ўзга чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали хотин-қизларнинг ҳаёти, соғлиғи, эркинлиги ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қиладиган зўравонлик шакли ҳисобланади.

❗️Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар ва уларга ғамхўрлик қилувчи бир нафар фуқаро учун давлат идоралари ва ташкилотлари томонидан, шу жумладан давлат хизматлари марказлари, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият муассасаларида фуқароларнинг бевосита ҳозирлигида (жойида) кўрсатиладиган хизматлардан навбатсиз фойдаланиши, давлат идоралари раҳбарлари (мансабдор шахслари) қабулига навбатсиз кириш бўйича имтиёз берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка мувофиқ, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензиясига эга “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи туроператор 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиши ҳамда ушбу маблағларнинг етарли миқдорини таъминлаб бориши белгиланган.

✔️ Шунга кўра, тегишли туроператор томонидан захира қилиб қўйиладиган мазкур маблағлардан унинг “Умра” хизматларини сифатсиз кўрсатишидан жабр кўрган зиёратчиларга етказилган моддий ва маънавий зарар ўрнини қоплаш учун суд қарорига мувофиқ фойдаланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.

🚫 Ҳеч ким инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага дучор этилиши мумкин эмас.

⚠️ Шунингдек, озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM