Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.17K photos
3.78K videos
1 file
8.52K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Раҳбарларнинг #иммунитети #паст #бўлса Халққа оғир бўлар экан...

Ҳурматли Президент Фарғона вилоятига келганингизда имкон қадар касалхоналарга кириб беморлар ҳолидан хабар олинг.

700 дан ортиқ Фарғона вилояти беморларига ваъда қилинган дорилар бир неча ой берилди ва ҳозирда бериш тўҳтатилди Хайрулло Бозаров, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Матбуот хизмати, Tanzila Narbaeva, pm.gov.uz!

Хабарларингиз борми, деб, савол беришимни ўзи ноўрин!

Номига инсонларни тинчлантириб оммани алдаб иш битди, деб қўлларингизни силтаб кетдиларинг, нақадар аянчли иш тартиби, манимча бу беморлар муаммоси унутилиб ҳам бўлди...

Хайрулло Бозоров адашмасам бу муаммони сиз юртнинг отаси сифатида назоратингизга олган эдингиз, қани назоратингизни исботи?!!!

Хайрулло Бозоров ишингиз жуда кўпдек кўринади, аслида бироз вақт ажратиб шу беморларнинг савобини олиш керак эмасми, аҳир бу беморлар сизнинг фуқароларингиз!!!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ваъдавоз, бу вазирликнинг боридан йўқи яхши!

Фарғона вилояти Халқ қабулхонасининг раҳбарининг эса иши ҳам йўқ!

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раҳбари имкон қадар ишни кўтаринг.

Сенат раиси Танзила Норбоеванинг ҳам бемор фуқаролар билан асло иши йўқ, унинг иши чет элма чет эл юриш, минбарларда ёлғон ҳисоботларни ўқиш бўлиб қолган, шунақа қилиб ишласа бўлар экан Ҳурматли Президент!!!

World Health Organization (WHO), Unhcr Filippo Grand, Организация Объединенных Наций

https://t.iss.one/Nigora_Alimova