Нигора Алимова
1.39K subscribers
7.15K photos
3.76K videos
1 file
8.49K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Ногиронман, ўзникиларни уйига сиғмаяпман, уйим йўқ..., дейди, бир Сирдарёлик биринчи гуруҳ ногирони...

#Ишга яроқлиман, лекин оддий мактабга қоровуликка ишга олмаяпти, мани ҳечким эшитмаяпти, дейди, Жиззаҳ вилоятидан иккинчи гуруҳ ногирони.

Ногиронлар кўп мурожаат қилади ёрдам сўраб.

Айниқса Жиззаҳ ва Сирдарё вилоятидан жуда кўп, барисини ечими ноль!

Сирдарё ва Жиззах вилоятида ногиронларга эътибор ва ёрдам деярли йўқ ҳиссоби.

Яқинда сенат раиси Ҳурматли Танзила Нарбаева ногиронлар бўйича амалий чора тадбирлар бўлиши ҳақида масалани кўтариб чиқди.

Яна бир сенат раиси ўринбосари Малика Қодирхонова ҳам ногиронлар бўйича чора тадбирларни ўз профили орқали ёзиб билдирди.

Инсон ўз бошидан соғлиги бўйича муаммони бошидан ўтказмас экан, бемор инсонларни дардини, хоҳиш истакларини кўр кўрона билмай ўтаверади.

Яқинда Қозоқистон республикаси депутатлари ногиронлар хаётига реал кириб бордилар.

Кўпи ногиронлик аравачасида юриб кўрди, азоблигини ўзида ўтказиб билди ва ҳукуматда ногиронларга нисбатан ижобий ёндашув кучайди.

Биздачи бизда, 10 та раҳбар ўтириб қуруқ аравани олиб қочишдан нарига ўтмайди.

Оғир жарроҳликни бошидан ўтказган ва ҳақиқий травматологик ҳолатларни ўз хаётида кўрган инсонларни биламан, улар доим ногиронларга нисбатан меҳр мурувватда иш олиб борадилар.

Биринчи билган инсоним Шуҳрат Ғаниев, Афғонистоннинг энг уруш палласида ўлимга тик боққан инсон, бомбалар қулоқ тагида кучли портлаганида мияси қанчалар ларзага келганини билади.

Шуҳрат Ғаниев травматологик ҳолатларни бошидан ўтказган.

У юрганда оёқлари зирқираб оғрийди, кечалари уйқуси йўқ, оғриқ билан ҳечкимга билдирмай ўз дарди ўзи билан кунни тунларни ўтказиб фаолликда ишлаб келмоқда.

Шуҳрат Ғаниев кўплаб ногирон инсонларга амалий кўмак берган инсонлардан биридир.

Иккинчи қаҳрамоним Хайрулло Бозаров, бу инсон ўз белида оғир жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Ҳеч қанча ўтмай реабилитация тугамасдан ишга чиқди, бир неча ой стулга ўтирмай, тик оёқда далаларда юрди, Халқ билан кўришди, дардман инсонларга амалий кўмак берди.

Учинчи қаҳрамоним сенат раиси Танзила Нарбаева, опа ҳам 8 соатлик оғир жарроҳлик амалиётини ўтаб эсон омон оёққа туриб ишламоқда.

Танзила Нарбаева ҳам кўплаб ногиронларга амалий эътибор билан ёрдам берди, кўпларига уй жой ва совғалар берди, кўпларини соғлигини тиклашда ҳам амалий ёрдам берди.

Ман билган, жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган инсонлар шу инсонлардир.

Бу инсонлар ногиронлар ички дардини, азобини тушинади ва шунинг учун қабулига келган ёки ёрдам сўраган ногиронларга ёрдам бериб келишда чарчамайди.

Лекин айрим, афсуски улар жуда кўп, ногиронларни хор, хўрликка, зорликка маҳкум қилиб келмоқдалар.

Тиббиёт ногирон инсонлар учун яхши эмас.

Ногиронлар реабилитация марказларида аҳвол қониқарли ҳам эмас, хоналар абгор, койкалар эски, озиқ овқатлар сифатли эмас.

Тиббий техникалар ўта эски.

Вилоятлардаги кўплаб ногиронлар қаровсиз, уйсиз, ишсиз.

Ногиронларни ҳечким адолатли ишга олмайди.

Ишда борини ҳам мажруҳ, деб, камситиб ишдан йўқотишади.

Беморликни бошидан ўтказмаган раҳбарларни юраги дийдаси тошдек қотиб бўлган.

Ўйнаб кулиб ногиронлар бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқишади, афсуски бирорта чора тадбирлар хаётда ўз исботини топмади.

Ҳурматли Президент ҳам бундан 5 йил олдин, Ногирон ҳам одам, деб, минбарларда туриб гапирди, аммо, лекин, бироқ, ногиронлар одам эмас, имконияти чекланган, деган, мақом билан қолиб кетди.

Бирорта вазирликда, ҳукуматда, сенатда, олий мажлисда ногирон ходимни ўзи йўқ.

Ўзбекистонда статистика бўйича бир миллионга яқин ногиронлар бор, дейилган.

Бу кам...

Илоҳим кам бўлсин.

Бор ногиронларни кўпи ёрдамга муҳтож эмас, уларни оила аъзолари ҳар томонлама яхши қарайди.

Аммо кўплаб ногиронлар камбағал қашшоқ оилаларда яшайди, ногиронлар нафақаси девдек соғлом, дангаса оила аъзоларини қорнини тўйдиришга кетади.

Ногиронлар нафақаси ўта кам.

Ёзавериб, гапиравериб инсон чарчайди.

Иш керак, деган, ногиронга иш бермаса.

Уй керак, деган, ногиронга уй бермаса.

Халқ вакили бўлган ҳокимлару, вазирлару, сенаторларни бизга нима кераги бор?!
#Ишга тикланди яна бир Аёл Худога шукурки🙏 Зухра Хамдамова соғ саломат бўлиб кўнглингиз ҳотиржам бўлсин👍

Аёлга бефарқ бўлмаган масъулларга раҳмат.

Мурожаат Сурхондарё виллятидан келган эди.

Вақт ўтиб ижобий ҳал бўлган бўлса биз ҳотиржаммиз🤝олдин ёзилган мурожаат Аёл томонидан

https://t.iss.one/Nigora_Alimova