Нигора Алимова
1.33K subscribers
7.21K photos
3.86K videos
3 files
8.64K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Сўрадилар:
— Олижаноб киши мардликни, жасурликни қадрлаши керакми?
Жавоб бердилар:
— Олижаноб инсон энг аввало адолатни қадрлайди. Олижаноб киши жасур бўлса-ю, адолатсизлик қилса, фитна ва нотинчликни уйғотади. Адолатдан узоқ, аммо жасур майда одам эса қароқчига айланади.
Сўрадилар:
— Олижаноб киши бирон-бир одамни ёқтирмаслиги мумкинми?
Жавоб бердилар:
— Мумкин. Аввало ғийбатчилардан ҳазар қилади, пастроқ мартаба эгаларининг юқори амалдагилар олдида лаганбардорлик қилишларидан нафратланади, одатларга хилоф иш юритувчи мардлардан, жасур, аммо қайсарлардан ўзини нари тутади.
Сўрадилар:
— Яна кимларни ёқтирмайди?
Жавоб бердилар:
— Бировнинг ақли билан тирикчилик қилувчиларни, бўйсунмасликни жасорат, чақимчиликни ҳақиқатгўйлик деб билувчиларни ёмон кўради.

Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» асаридан

@Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Rahmat Mamatov Mahalla va oilani qo'llab-quvvatlash vazirligiga 3,7 baho qo'ydi.

UzReport
rasmiy sahifasi: @uzreport_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mahalla va oilani qo'llab-quvvatlash vaziri Rahmat Mamatov: “Fuqarolarning murojaatlariga befarq bo'lgan xodimlar ishdan bo'shatildi”

UzReport
rasmiy sahifasi: @uzreport_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон Тошкент Қамчиқ довони.

Наманган йўл патруль пости.

Ҳар доимгидек пробка ва қаттиқ назорат.

Милиционерлар кучли нигоҳи билан ҳар бир шофёрга жиддий боқиб ҳужжатларни қаттиқ текшириб, секин, секин, принциплар асосида, ўйланиб, у ёққа қараб, бу ёққа қараб, хоҳлаганча вақтни ушлаб бемалол, ўзи хон кўланкаси майдон бўлиши қачонгача.

Наманган вилояти алоҳида республиками, Тошкент вилояти ҳам алоҳида республиками...!?

Қайсидир тепада ўтирган масъул изоҳ берсин Наманган вилояти Қамчиқ довонидаги ортиқча текширув, ортиқча вақтни ушлаш бўйича.

Ман нотўғри норози бўлаётган бўлсам, ундай эмас бундай денг.

Қанча дақиқа кутсам ҳам, ҳа қонун шундай эканда, деб, ўзимни овунтирай.

@Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кунлик иш билан таъминлаш марказлари ҳар томонлама шароитларни ўз ичига олган ҳолда очилди.

Аёллар ва эркаклар учун чиройли кутиш заллари.

Овқатланиш учун ошхона.

Ҳар қалай меҳнатга бандлик фаоллари иши жонланмоқда👇

Ҳозирги кунда Республикамиз ва Тошкент шаҳар ҳудудларида “Коронавирус пандемияси” юмшатилганлиги сабабли бир марталик, яъни кунлик иш сўраб келувчи ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларга меҳнат бозорида тенг шароитлар, фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида Жорий йилнинг 28 октябрь санасида Тошкент шахар Шайхонтоҳур тумани, Тошкент Ҳалқа автомобиль йўли, Ибн Сино-2 мавзесида “Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроси” карантин қоидаларига риоя қилган холда иш фаолиятини бошлади.

Бу марказда барча қулайликларга эга бўлган ошхона, иш берувчилар билан сухбат хоналари ташкил қилинган.

Тошкент шахар Бандлик бош бошқарма бошлиғи Д. Матрасулов ва ўринбосари А.Саттарова, фуқаролар билан очиқ мулоқат қилиб марказдаги барча шарт-шароитлар билан таништириб
ўтдилар.
Тадбирда Шайхонтохур хокимининг биринчи ўринбосари Р.Мавланов хамда туман Бандликга кўмаклашиш маркази рахбар ва ходимлари иштирок этишди.

t.iss.one/TSHBBB
Йилнинг танлови - 2020 йил ғолиби ман учун..., тиниб тинчимас, самимий, оддий, оддий инсонлар билан доим эътибор билан кўришишдан қочмаган, Халқпарвар Инсон Адлия вазири Ruslanbek Davletov!!!

Русланбек Давлетовнинг ютуғи шундаки, қабулига келган инсонлар билан ҳушмуомалалик билан, инсонлар дардини эшитиб, керак бўлса уйига бориб, вазиятни ҳар томонлама ўрганиб, адолат билан мавжуд муаммони ҳал қилади.

Тарбия берган ота онасига минг раҳмат!

@Nigora_Alimova
Ҳақиқий раҳбар Халқпарвар, оддий, самимий ва эътиборли бўлса қандай яхши

Alisher Sadullaev раҳмат сизга.

Андижонлик журналист Gavhar Dil билан амалий кўришибсиз.

Молодец🇺🇿

@Nigora_Alimova
Дўстим Тошкент вилояти Қибрай тумани Халқ депутати Олим Сулаймоновнинг ўғли билан Отабек Умаров тушган расм
Дўстим Тошкент вилояти Қибрай тумани Халқ депутати Олим Сулаймоновнинг ўғли ва Отабек Умаров билан бирга тушган расм.

@Nigora_Alimova
Бир адолат изидан курашган, адолатсизликка учрагану ва уни адолати учун курашган инсонингиз ҳақида гоҳо қаердадир илиқ сўзлар айтилса..., ой..., 😄..., қанчалар хурсанд бўлишимни...

Ойгул Саттарова юзингиз ҳар доим ёруғ бўлсин Азиз Инсоним🇺🇿
Қанчалар Халқпарвар бўлсангиз,
Қанчалар Инсонларни ҳар томонлама ҳурмат қилсангиз,
Қанчалар Инсонларга қўлдан келганча ёрдам берсангиз...., Сиз ёрдам берган Инсонлар доим қўллари очиқ дуо қиладилар, Сиздан миннатдор бўлиб раҳматлар айтадилар.

Энг қувонарлиги эса, Сиз ёрдам берган Инсон, Сиз ҳаққингизда умри борича яхши хотиралар билан эслаб хурсанд бўлиб юради

Бу эса..., Сиз учун ғойибона Бахт!

@Nigora_Alimova
Шавкат Мирзиёев арзон уй қурилиш ҳақида:

"Соҳада рақобат йўқ! Менинг ташвишим, кам таъминлан оилаларга бераётган уйимизни ҳақиқий эгасига беряпмизми?"

Шавкат Мирзиёев 28 октябрь 2019 йил куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ипотека бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказганди.

Ҳурматли Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev, ўтган йили уй жой нарҳларини тушириш бўйича кўрсатма берган эдингиз.

Афсуски сўзингизни исботи бўлмади.

Уйларни нарҳи сезиларли тушмади.

Имтиёзли уйлар ўз эгасини топмади.

Имтиёзли уйларни оч муттаҳамлар олиб ўзгаларга ижорага бериб Халқни қийнаб келмоқдалар.

Ўтган йилги сўзингизни эшитиб тўғриси хурсанд бўлгандим.

Энди эса ҳафа бўляпман.

Чунки ўтган йилги гапингиз ўз исботини топмади.

Акси бўлди.

Уйлар қимматлашди.

Тўғрисини айтсам сифатли, ҳар томонлама мукаммал қилиб қурилаётган уйлар фақат пойтахтдадир.

Жойларда эса акси.

Қўқон ситйдаги уйларни нарҳи ўта баланд.

Қурилишда на иссиққа ва на совуққа мослаштирилган қурилишнинг инновацион материаллари асло ишлатилмаган.

Оддий қум, цемент, ғишт, онда сонда нозик темир арматура.

Уйлар ўта қиммат, банк фоизлари эса баланд.

Уй жойда табақалашиш кучайиб кетди.

Илтимос уй жойда табақалашмасин.

Табақалашиш камбағал инсонларни кўнглини кучли синдирмоқда.

Бой алоҳида, камбағал алоҳида.

Ҳаммани тенг кўриш керак деб ўйлайман.

Бу омонат дунёда ҳамма чиройли ва бахтли яшашга ҳақли.

Илоҳим айтганингиздек уйлар сифатли қурилсин, инсонларимиз ҳар томонлама бахтли яшасин ва нарҳлар аҳолини чўнтагига қараб тушсин🙏🇺🇿

Уйларни нарҳи тушсин.

Қўқонда энг кам ойлик иш ҳаққи 500 минг сўм атрофида.

500 минг сўм ойлик маош оладиган инсонлар қандай қилиб уй олади!?

@Nigora_Alimova