Гульнора Маруфовани тинч қўймаган Нигора Маша😄
Минг бор Сиздан узр сўрайман 🙏
Ҳар бир Аёллардан келаётган мурожаатларга тинмай Сизни Машадек 😄 тег қилаётганимдан минг ҳижолатдаман.
Имкон ва нажот Аёллар бўйича Сизда.
Мажбурликдан Сизга кўп тег қиляпман.
Лекин Сизга қойил, ҳаммасини тўғри тушуниб тўғри қабул қилмоқдасиз.
Сизга қайсидир маънода ишонч бор.
Сизга қайсидир маънода Аёллар суянмоқда.
Кўп мурожаатларни ўрганиб ўз мажбуриятингизни Халқ олдида чуқур ҳис қилиб, жамоатчилик фикри билан ҳамоҳанг иш олиб бормоқдасиз.
Ман блогер, журналист ёки бирор давлат, нодавлат ташкилотларида ишламайман ҳам.
Сиз ўзга раҳбарлардек осмонда туриб ҳам гаплашмаяпсиз.
Ҳамма ҳаммасига тўғри баҳо бериб тўғри таълқин қиляпсиз.
Сиз танқидни кўтаряпсиз.
Танқидлар асосида вазиятни ўрганиб муаммони ечимини ҳам топяпсиз.
Аёллар секин аста кимга мурожаат қилишни ҳам билиб бормоқдалар.
Жамоатчилик фикри ҳақиқатдан ҳам кўп ишларда амалий ёрдам беришини гувоҳи бўлдим.
Жамоатчилик билдираётган ҳар бир фикр, аввало бу билим, илм, тажриба ва ўқилмаган китобдир.
Жамоатчилик билдираётган фикрларнинг кўпи керакли фикрлар.
Ақлли раҳбар албатта теппани ва пастни нима дейишини билиши, ўқиши, мулоҳаза қилиши лозим экан.
Шунинг учун Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev тинмай жамоатчилик фикрини ўқинг, жамоатчилик билан биргаликда фаол бўлинг, ижтимоий тармоқларга киринг, дейиши ҳам бежиз эмас экан.
Ижтимоий тармоқда доим фаолсиз.
Ижтимоий тармоқда доим оддий самимийсиз.
Энг кераклиги КИБР йўқ Сизда.
Энг муҳими ҳам шу, КИБРсиз Халқпарвар бўлиш барча раҳбарлар учун энг муҳим вазифадир.
Энг қизиғи Опа, орқангизда Улкан Аёллар 16 миллиондан ортиқ фаоллар Сизга умид билан, ишонч билан боқмоқда🇺🇿
Баъзан Аёллар мурожаати бўйича Сизни тинч қўймасам, ҳафа бўлманг, жонга тегдингку тег қилавериб, 😄, деб койиманг, фақат..., эҳҳҳ Нигора Маша, деб кулиб қўйинг😄
Тўғриси инсонларни дардини масъулларга тинмай тег қилиб, Маша, Гоша, Ур Тўқмоқ, Ёзувчи, Тинч қўймас ва бошқа сўзларни эшитишга доим тайёрман😄
Энг асосийси☝мурожаат билан чиққан инсонларни муаммолари ижобий ҳал бўлса бўлди👌
Каналга уланиш учун
👇👇👇👇👇👇сиссилкани босинг 👇👇👇👇👇
@Nigora_Alimova

Расмий маьлумот
Коронавирус сабаб 1 миллиондан ошиқ одам вафот этди.
2020-йил бошидан бери сайёрамизда 7 миллион киши очликдан вафот этди — БМТ.
"Очлик — бу жимлик билан енгиладиган ҳақиқий пандемия аслида"
Хулоса ўзингиздан!
👇👇@Nigora_Alimova

Иккиюзли раҳбарлар, юзингизни борича Халққа кўрсатинг!
Қўрқманг Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev сизларни ишдан олмайди барибир😄
Иккиюзлик раҳбарлар, пиарчи раҳбарлар, ўғири муттаҳам раҳбарлар, оч раҳбарлар, кибрли раҳбарлар, фиравн раҳбарлар, ваҳший, меҳрсиз раҳбарлар, юзингиз ҳам ўзингиз ҳам қуриб кетинг тез соатларда😄
Эссиз..., эссиз..., Халқ учун бир тийинлик ҳурмати йўқ раҳбарлар...
Тўғриси сиз муттаҳам раҳбарларни кўрарга кўзим, отган ўқим йўқ 😄

Амир Темур қабри қандай очилган? (фото)
Ўзархив” агентлиги Самарқанд шаҳрида жойлашган Гўри Амир мақбарасидаги Амир Темур қабри очилиши акс этган суратларни омма эътиборига ҳавола этди.
1941 йил Амир Темур қабрини очилиши экспедициясига академик Т.Н.Қори-Ниёзий ва антрополог М.М.Герасимов бошчилик қилган.
Таъкидланишича, ушбу фото ҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда.
1941 йилнинг апрель ойида Самарқанддаги Амир Темур, Улуғбек, Қозизода Румий даҳмаларини очишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.
Халқ орасидаги ривоятларга кўра, Соҳибқироннинг руҳи безовта қилинса, уруш бошланиши муқаррар бўлган. Бу воқеадан кейин 1941 йилда Иккинчи жаҳон урушининг СССР ҳудудидаги асосий қисми бошланган.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг “1146” қисқа рақамли Ишонч телефони иш бошлади
Ишонч телефонининг очилиш маросимига бағишлаб ўтказилган тадбирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, вазирнинг биринчи ўринбосари Гулнора Маъруфова, вазир ўринбосари Ботир Парпиев, вазирлик масъул ходимлари, ОАВ ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Вазир Р.Маматов журналистлар билан бўлиб ўтган учрашув давомида вазирлик томонидан фуқаро мурожаатларини ҳал этишда учраётган мавжуд муаммоларга ҳамда Ишонч телефони фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур омилларга атрофлича тўхталиб ўтди.
Айтиб ўтилганидек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вазирликка жисмоний ва юридик шахслардан жами 150 156 та мурожаат келиб тушди. Шунингдек, кейинги уч ой давомида вазирлик ва Вазирнинг ижтимоий тармоқ саҳифаларига 800 дан ортиқ фуқаролар мурожаат қилган. Мамлакатнинг энг чекка ҳудудларида яшовчи кўплаб фуқаролар маҳаллий ҳокимлик даражасида ечим топиш мумкин бўлган муаммоларини ҳал қилиш мақсадида узоқ йўл босиб, ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб пойтахтга мурожаат қилиб келмоқда. Бу ҳолни Вазир ва вазирлик раҳбариятининг шахсий қабулида бўлган 2 450 нафар фуқаро мурожаатларидан ҳам кўриш мумкин.
Ишонч телефонини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, мамлакатимиз фуқароларининг соҳага оид барча мурожаатлари, савол ва таклифларини онлайн шаклда, 24 соат давомида узлуксиз қабул қилиш, аҳоли билан мулоқот жараёнларини янада соддалаштириш, мурожаатларни тезкор ҳал этиш орқали фуқароларнинг маҳалла тизимига ишончини ошириш, маҳаллани аҳолига энг яқин халқчил тузилмага айлантириш, оилалар, хусусан, хотин-қизлар ҳаётига оид турли ижтимоий муаммоларни бартараф этишдан иборат.
Тадбирда мурожаатлар билан ишловчи “Call-center”нинг иш тартиби ҳақида ҳам зарур маълумотлар бериб ўтилди. Қайд этилишича, фуқаро “1146” қисқа рақамли Ишонч телефонига қўнғироқ қилганда ўша вақтнинг ўзида ўрнатилган тартибда “O‘zbеktеlеkom» Акциядорлик компанияси таркибида иш олиб борувчи 10 нафар оператор ходимлар томонидан мурожаат мазмуни, мурожаат қилган фуқаро тўғрисидаги маълумотлар ёзиб олинади ва тегишли тартибда расмийлаштиради. Шундан сўнг мурожаат электрон тизим орқали Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги “Call-center”ига юборилади.
“Call-center” операторлари томонидан мурожаатлар биринчи навбатда таҳлил қилиниб, ўша куннинг ўзида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида рўйхатдан ўтказилади.
Мазкур Ишонч телефони орқали юртдошларимиз соҳага оид ўзларини қизиқтирган барча савол ва мурожаатларини йўллашлари, таклифлар билдириши мумкин бўлади.
Ишонч телефони зўравонлик қурбонига айланган хотин-қизлар ва атрофидаги хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари топталаётганлигига гувоҳ бўлган ёки шу каби бошқа салбий ҳолатларга дуч келган юртдошларимиз мурожаатларини ҳам қабул қилади. Мурожаат ҳолатига қараб уларга ҳаётидаги мавжуд оғир вазиятлардан чиқишларига ёрдам берилиб, жабрланган фуқароларимизга зарур психологик, ҳуқуқий ҳамда тиббий кўмак берилади. Бунда мурожаатчи хотин-қизларнинг шахси ва мурожаат мазмуни сир сақланади.
Мурожаатда кўрсатилган масалалар бошқа идора ва вазирликларга тааллуқли бўлса, мазкур идораларга юбориш чоралари кўрилади. Маҳалла тизимига оид масалалар тегишлилиги бўйича Вазирлик қуйи тизимларига юборилиб, ижроси назоратга олинади.
Ишонч телефони БМТнинг Аҳолишунослик жамғармасининг яқин кўмаги остида ташкил этилди.
Ишонч телефони жорий этилиши натижасида маҳалла тизими фаолиятини самарали йўлга қўйиш, аҳоли ҳаётига оид турли ижтимоий муаммоларни бартараф этиш борасида бир қатор ишлар ҳаётга жорий этилади. Шунингдек:
фуқароларнинг оворагарчилиги ва расмиятчилигига чек қўйилади;
муаммоларни маҳаллабай ўрганиш тизими ва мурожаатларни маҳаллабай ҳисобини юритиш амалиёти жорий этилади;
маҳаллаларда келиб чиқаётган муаммолар бўйича тегишли ташкилот ва вазирликлар билан узвий ҳамкорлик ўрнатилади;
оилаларни манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш амалга оширилади.
Юртдошларимиз Ишонч телефони орқали соҳага оид ўзларини қизиқтирган барча савол ва мурожаатлари

ни йўллашлари, таклифлар билдириши мумкин.
Фуқароларнинг ҳар бир қўнғироғи, мурожаат ва таклифлари биз учун жуда муҳим! “1146” Ишонч телефони туну кун юртдошларимиз хизматида!
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

Одамларга ҳақиқат ёқади, бироқ ўзлари ҳақидагиси эмас.
Бозорга борсанг тиланиб гадой ўтиради, аммо ўша гадойнинг уйи сеникидан данғиллама...
Баъзан тўкин яшаш учун ғурур ва виждонингдан воз кечишга тўғри келади. Ҳа, нима қилибди, тўрт қаватли қасринг бўлади, алламбало машинанг, аммо ўзинг ҳайвон бўласан...
Ташқи кўринишни ҳисобга олмаганда инсоннинг виждони бўлмаса ҳайвондан унчалик ҳам катта фарқи бўлмайди.
Ҳаётимиз шунчалик сохталикларга тўлиб кетдики, натижада қайси чин эканини ҳам фарқига бормай қолдик...
Сени яхши кўраман, - бу сўзни кўп бор эшитганман, бироқ сўнгги вақтларда менга кимдир "Сени ёмон кўраман" деса кўпроқ ёқади, чунки бунда сохталик йўқ.
Ҳамма ақлли, ҳамма яхши, ҳамма меҳрибон, ҳамма дўст, бироқ ўша ҳамма гап пулга бориб тақалганда...
Меҳр-оқибат йўқолиб кетяпти деб жар соламиз, аммо йиллаб бемор ётган қўшнимиз ҳолидан ҳабар олмаймиз. (инсон ўзи шунақа гапирган ишларини қилмай, қилмаган ишларини гапиради)
Ҳаромдан топган пулларимизга савоб ишлар қилиб қўямиз... (бу нима майнабозчилик?)
Фоҳишалар кўпайиб кетди, деб ҳафа бўламиз. Аммо уларни кўпайиб кетишига сабабчи ким? Фоҳишаларга талаб кўпки, кўпайиб кетди.
Фоҳиша сўзини фақат аёлларга нисбатан қўллаймиз, бу сўзни эркакларга ҳам ишлатса бўлади. Ҳа энди уйида фариштадек аёли туриб фоҳишага борадиган эркакнинг фоҳишадан қаери кам?!
Ҳаётда ўз фарзандини ташлаб кетган оналарни кўрдим, (агар бундайларни она деб бўлса) ҳатто ҳайвон ҳам ўз боласини ташлаб қўймайди. Афсуски, ҳаттоки ҳайвондан ҳам ўрнак олиши керак бўлган инсонлар бор!...

Жанубий Африканинг собиқ раҳбари Нельсон Мандела ўз эсдаликларида ёзади:
“Давлатга раҳбар бўлганимдан сўнг шаҳар айландим. Бир ошхонага кирдик. Ҳамма жойлашиб, маъқул овқатини буюрди. Таомни кутиб турган пайтимиз кўзим бир четда ўтирган кишига тушди. У ҳам кутиб турганди.
Бояги кишини чақириб келишларини буюрдим. У киши келди. Ёнимга ўтиришини айтдим. Таом келди. Бирга жим овқатлана бошладик. Ҳалиги киши тер тагида қолди. Қўллари қалтирар, юзидан тер шариллаб оқар, овқатини оғзига олиб бора олмас эди.
Овқатдан сўнг у киши кетди. Шунда танқўриқчим менга: “У киши касал шекилли. Тузук овқат ея олмади”, деди. Мен: “Йўқ! У касалмас. У мен қамалган қамоқхона қўриқчиси эди. Кўпинча менга азоб беришгандан сўнг чанқаб, сув сўрардим. Ҳар сафар шу киши келиб устимдан бавл қиларди. У бугун менинг қамашим ва унга ҳам шундай азоб беришимдан қаттиқ қўрқди. Аммо бу менинг ахлоқим эмас. Чунки қасос давлатни бино қила олмайди. Халқларни бино қиладиган нарса авфдир”, дедим.
IBRATLI - Дунё сабоқлари

ФИКР ВА АҚЛ
Жим турган ҳар қандай киши жавоб қайтаришга ожиз эмас....
💬Шундай кишилар бўладики, қалби оғриётганлиги, агар гапирса, бу оғриқ янада кучайиб кетиши туфайли жим туради....
💬Шундайлар бўладики, гапирган гапи фойда бермаслигини билгани учун ҳам сукут сақлайди....
💬Яна шундай одамлар бўладики, бошқаларга зарар бериб қўймаслик учун ғазабини босиб сукут сақлайди....
Баъзилар ожизлик санайдиган сукут, аслида катта кучнинг махсулидир...

"" Психолог Маслаҳати""
Бахтни ҳис этиш учун ҳафаликни билишга муҳтожсиз !
Ютуқни қўлга киритиш учун муваффақиятсизликни бошдан ўтказишга муҳтожсиз...
Яхшиликни ажратиб олиш учун ёмонликка назар солишга муҳтожсиз...
Яхши кўришни ҳис этиш учун кароҳиятни ҳам билишга муҳтожсиз...
Ғалабани ҳис этиш учун мағлубиятни билишга муҳтожсиз...
Ҳузур-ҳаловатни ҳис этиш учун оғриқни тотиб кўришга эҳтиёжингиз бор...
Демак, икки бир-бирига қарама-қарши нарсани "Тажриба" қилиб ўташ керак...
Агар бир-бирига зид нарса бўлмаганида барча нарсани қадр-қимматини ҳис этмаган бўлар эдик!!!

Депутатлар фақат минбар, тадбирда ўтириб муҳокама қилаверишдан чарчамадингизми.
Астағфируллоҳ🙄вазифангиз Халқ ичида бўлиш, минбар, мажлис эмас🙄
Гапни таъсири йўқ афсуски🙄