Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.47K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Онани #мулки #Онада #қолиб, #бемеҳр #фарзандлари #уйдан #ҳайдалсин!, 90 ёшлик Онахонни урганларни, хор хўр зор қилганларга, оч қолдирганларга, кўчада қолдирганларга жиноий жавобгарлик масаласини қўйиш керак Бобожонов Пўлат Раззақович Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Камила Кавланова!

90 ёшлик Онахонни ҳовлиси 100 фоиз Онахонни номига ўтиб, бемеҳр фарзандлари уйдан ҳайдаб чиқарилсин!!!

Онаси қандай уйсиз, ош ош овқатсиз кўчаларда хор хўр зор бўлган бўлса бемеҳр фарзандлари ҳам шундай кўчаларда ош овқатсиз, уйсиз сарсон бўлишни бошидан ўтказсин!

Етар ортиқ мерос талашиб, ота онасига тинмай азоб беришлар тўҳтасин!

Жавобгарликка тортилсин бундай бемеҳр фарзандлари бор оилалар!

Диндан бехабарлар, Онанг жинни бўлса бойлаб боқ, деган, нақл бор!

Буларни Онаси соғ саломат бўлиб Онани уриб кўчага ҳайдаган шайтонлар!

Қўли ишламай қолсин Онани урганни?!

Нега қолганлар томошабин бўлди?!

Бундай бемеҳр фарзандлар аслида яшашга ҳақлими?!

Ўз Онасини қақшатганга у дунёда дўззаҳ эшиклари ланг очилмайдими?!

Ўз Онасини қақшатганларга жамият томошабин бўлиши қанчалар адолатли?!

Онахонни қақшатганларга жим томошабин бўлиб бефарқ яшаш бу миллатнинг ўлиб бўлганидан дарак эмасми?!

Қани оқибат, қани Онага эътибор бемеҳр фарзандлар?!!!

Маҳалладан Она учун келган ёрдамларни, озиқ овқатлар, газ балон ва бошқа ёрдамларни бемеҳр ўғил Онамга бераман, деб, ўз Онасига берилган ёрдамларни Онага бермаган!

Бир бурда нонни ўз Онасидан қизғонган!!!

Она бемеҳр фарзандларини ўйлаб уй ҳам берган экан вазифам, деб, аслида Онахон уйни бермасликлари керак эди...

Дин ривожланланган Қўқон шаҳардаги аҳвол, ана сизга диний жойдаги динсизлик ишлари!

Бу видео айтишлари бўйича 2018 йилда олинган, лекин ишлар чала қолиб оҳиригача ижобий ҳал этилмаган минг афсуски, мард инсонни, мард фаол раҳбарни ўзи йўқ экан Қўқон шаҳрида эссиз...

Энг ачинарлиси фарзандлари Онани боқишни ўрнига Маҳалла раиси Онани боққани, даҳшат😡

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Кибрга #ботган #раҳбарлар #фарзандлари, #Аёли, #эри!!! Раҳбарларни кўп кўраман кўча куйларда, ҳар хил тадбиру маросимларда.

Ҳаммаси ҳурмат кўрсатиб одоблигилигини кўрсатиб ўтадилар, араааангггггг, сабр тилайман 😅

Яқинда бир нечта раҳбарларни ҳар хил жойларда кўриб қолдим, байрам арафасида фарзандлари билан чиройли ресторанларга, чиройли жойларга келдилар.

Таниганлари билан сўрашдим.

Аммо бир воқеага кўзим тушиб раҳбарларга ачиндим ва уларга бўлган ҳурматим сўнди.

Раҳбарнинг Аёлини бурни шишган, кибрда!

Раҳбарнинг фарзанди онасидан қолишмаган ҳолда бурни шишган ва чексиз кибрда!

Мана шу ҳолат аслида раҳбарнинг асл юзини очиб берадиган ҳолатдир, деб, баҳолайман!

Қуш уясида кўрганини қилади, деганларидек, раҳбарларнинг фарзандлари ўз ота оналарининг уйдаги ўзини тутиш муҳитига қараб кўча куйларда ўз одобсизликларини, ўзгаларга ҳурматсизликларини, кибрдалигини реал кўрсатиб ўтадилар!!!

Аслида бу жўжахурозчалар Ўзбекистон республикасининг равнақи учун бир хизмат қилгани йўқ, истаги ҳам йўқ, ота оналар ўз фарзандларини чет элларга ўқитишга, яшашига чуқур имкон яратиб берадилар, раҳбарлар асло ўз фарзандларига ватанпарварлик, халқпарварлик, ўзгаларга ҳурматда одоб ахлоқ қоидаларини ўргатишга ожиз афсуски!

Кўпини ҳурмат қилар эдим, афсуски раҳбарлар фарзандларини, аёлларини, эрларини бетарбиялигини кўриб ҳафсалам пир бўлди!

Раҳбарлик лавозимига қўйишдан олдин имкон қадар оиладаги муҳитни, фарзандларини таълим тарбияси қай даражада, раҳбарларнинг аёли, эри боқимандами ёки йўқлигини билиб кейин раҳбарлик лавозимига тавсия қилиш керак экан...

Хуллас олдин таълим тарбия кейин эса бошқарув ва оҳирида Халқнинг ҳурматига лойиқ бўлиш.

Ўзбекистон республикасида 99.9 фоиз раҳбарларнинг оиласидаги фарзандлар тарбияси, эри, аёлининг ўзини тутиши ўта абгор ҳолда, деб, баралла айта оламан!

Ҳурматли ва ҳурматсиз раҳбарлар озгина бўлсада оилавий муҳитларингизга қулоқ тутинг, ўйланг, қаерда фарзандлар таълим тарбиясига, эрингиз, аёлингизни қай аҳволда Халқ орасида ўзини тутишларига назар солинг ва имкон бўлса кибрини синдиринг, бўлмаса оҳири вой!

Оила муқаддас, лекин бу оиланинг муқаддас бўлиши учун таълим тарбия ўта муҳим, шундагина сиз идеал раҳбар бўлишингиз мумкин!

Бугун отангиз, онангиз, эрингиз, аёлингиз раҳбар!

Эртага ота онангиз, эрингиз, аёлингиз раҳбар эмас!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova