Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Инсонларни бирдек кўрадиган Аёл Дилором Файзиева.

Сизга бир умр раҳмат айтаман.

Сиздек оддий раҳбарлар кўпайсин.

Сиз Халқ дуосини олаётган камтар, адолатли, холис, инсонларни тоифа табақага бўлмай бирдек эътибор берадиган инсонсиз.

Муҳими ИНСОНСИЗ

Афсуски Президент ёнида тулки, иккиюзли, таниш билиш асосида инсонларни тоифага табақага бўлиб турлича муносабатли эътибор бераётган бетайин раҳбарлар кўпайиб кетганини исботи билан кўрмоқдаман.

Ҳурматли Дилором опа..., ота онангиз ким, қайси оилани азиз фарзанди бўлганингизни тўғриси билмайман.

Лекин нима бўлганда ҳам сизни дунёга келтирган Ота ва Онангиз инсоний фазилатларга ўта бой таълим тарбияни берган эканлар👍🇺🇿

Ўтган йили декабрда қайсидир тадбирга борганимда сиз мани кўриб тўғри ёнимга келиб ёнимдан кетмай узоқ суҳбат қургансиз.

Ман тадбирга келган оҳҳҳоооо кийимларда эмас эдим, оҳҳҳҳоооо Аёллардек ҳам эмас эдим, оддий кийим, оддий қарашдаги инсонман.

Ўша тадбирда ҳам катта катта лавозимли хонимлар тоифа табақага бўлинган ҳолатини исботи билан кўрдим.

Мани таниганлар мани кўриб энсаси ҳам қотди😅наҳотки бир ногирон шу тадбирга келган бўлса, деб...

Ҳа ман ногиронман, лекин ман қалби мажруҳ ногирон инсонлар олдида қалби пок инсонман.

Танноз ҳонимлар, танноз блогер журналистлар сенат тадбирига доимий пропискадалигини кўрдим.

Бу тадбирлар фақат ва фақат бир юзли, кучли танишлар, тоифа, табақадаги инсонлар тадбири экан.

Оддий инсонлар кам.

Ўша тадбирдаги ҳолатларни кўриб, бундай тадбирларга биринчи ва оҳирги келишим, деб қўйдим...

Ўзбекистон янги Президент сиёсати билан янгиланмоқда қийинчилик билан.

Лекин Президент атрофидаги раҳбарлар ўша ўша эскича дунё қарашлари билан ўз ишларини кўр кўрона давом эттирмоқдалар.

Дилором опа ман сизни бир умр яхши хотиралар билан ёдимга оламан👍

Сиздек камтар раҳбарлардан ўзимни тортмайман, ишонч билан ўз ногиронлигимни, қалбимдаги ўксикликни унутиб сиздек инсонлар билан ўзимни эркин ҳис қиламан.

Кимгадир ишонч бериб эркинликни, дўстликни ҳис қилиш бу олий бахт🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Инсонларни дардини юракдан тинглаб ҳар томонлама илм, билим, тажрибаси билан ижобий йўл топган фаол Аёл, Она, сенатор Малика Қодирхонова ҳақида бир реал воқеани ёзаман👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳеч #бир #раҳбар #ногирон #инсонларни #тушиниб #меҳрибон #бўла #олмайди!

Ногиронни кўрган кўплаб раҳбарлар шундай хунук қараб ўзларини олиб қочишларини жуда кўп кўрдим.

Президентга раҳмат ногиронлар масаласини кўтариб ногиронга мажруҳдек қарамай жирканмагани учун 🤝🇺🇿👇

Юракдан чиққан эътироф юракка етиб боради. Ижтимоий ҳимоя - бу шунчаки сиёсат эмас. Ижтимоий ҳимоя - Давлатнинг ИНСОНИЙЛИК ЮЗИДИР!!!
Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилганига кўп бўлмади. Аммо Президентнинг қўйган вазифаларини шунчаки вазифа деб эмас, муқаддас бурч деб билди Агентлик.

Қилинган ишларни кўриб Агентлик масъуллари энг аввало Аллоҳнинг, кейин Давлат раҳбарининг олдида юзи ёруғ бўлганини эътироф этмай иложи йўқ. Ўтган давр мобайнида Агентлик ўз ишини томоқ йиртиб дунёга жар солмади. Индамай ўз вазифасини бажариб келмоқда. Шараф билан буни уддаламоқда!

Агентлик Президентнинг орзуси - ДАВЛАТ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ҲЕЧ БИР ВАТАНДОШИНИ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛДИРМАСЛИК ОРЗУСИНИ амалга оширмоқда!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova