Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Инсон_жамият_давлат

Наманган вилояти Чодак тумани худудига боришингизда Гулистон қишлоғи бор экан.

Тўғриси бир Чодакни болаликдан билганман.

Чодак водийликлар учун ёз ойида дам олиш учун борадиган дам олиш маскани.

Аҳолини кўп қисми дам олишга келганлар учун хизмат кўрсатиб даромад топадилар.

Шунингдек ҳар хил қуруқ меваларни ҳам етиштирадилар.

Айниқса бебаҳо гиёҳлари билан машҳур ўлка.

Бу ердаги инсонлар бирортаси жим ўтирмайди, имкон қадар ишлаб пул топиб оилани ризқини тебратиб келмоқдалар.

Ёшлари кўп, қариялари ҳам кўп.

Бу ердаги юртдошларимизнинг кўпи Россия ўлкасига бориб ишлайди.

Айримлари эса Олмалиқ конига қарашли конларда 10 миллион сўмгача ойлик маош олиб ишлайди.

Ўзбекистон темир йўллари Тошкент Фарғона йўналишини йўлга қўйганидан буён ҳам Чодаклик юртдошларимиз темир йўллар компаниясида 3-4 миллион ойлик маош олиб фаолият юритиб келмоқдалар.

Тадбиркорлар қўлидан келганча яхши обод ишларни амалга оширмоқдалар.

Янги замонавий уй жойлар ҳам қурилиб қишлоққа ўзгача чирой бермоқда.

Чодак туманидан юқорига кўтарилганда тоғ бағриларига туташ Гулистон қишлоғи жойлашган.

Гулистон қишлоғига киришингиз билан биринчи ўринда кўзим тушган жой бу йўлларни чиройли асфальтланганлиги бўлди.

Чодакда эса йўллар ўта абгор ҳолатда.

Гулистон қишлоғида бир дўстим Султан Турсунович яшайди, у энди Россияга кетмайман, шу ерда тадбиркорлик қилиб ишлаб қоламан, дейди.

Бу сўзидан хурсанд бўлдим.

Султан Нигора келибсиз, сизни бир жойга олиб бораман, кўриб, кейин кетинг илтимос, деди.

Ман ҳам майли, деб, у бошлаган жойга бордим.

Борган жойим мўжизани ўзи..., эди.

Кўриб ҳайратда қолдим.

Қурилиш ишлари, тоққа чиқиш учун зинапоялар, болалар ўйингоҳи, юқоридан айланиш учун канатлар, ҳар хил ҳайвон турларини кўрсатувчи кичик ҳайвонот боғи, овқатланиш, кўнгил очар масканлари ҳам жадал.

Тадбиркор томонидан суньий шаршара ҳам очилган.

Йўлларни обод қилиш ишлари ҳам яхши.

Бир кичик қишлоқда инсонлар ўз маблағларига қишлоқ учун, водий аҳлини чиройли дам олиб кетишлари учун қулай шароитлар яратилиши таҳсинга лойиқ.

Дам олиш масканини ҳам номи Мўжиза деб номланган.

Худо хоҳласа ёз ойигача битади ва водий аҳли яхши дам олиб ҳордиқ чиқарадилар.

Ҳаммаси яхши, лекин бироз Чодак тумани бўйича танқидий қарашларимни ҳам баён қилсам.

Чодак туманида йўллар ўта абгор, совет пайтидаги йўллар.

Йўллар тор.

Аҳолини қўшимча иш ўринларини яратиш учун айниқса Аёлларимиз учун кичик корхоналар, фабрикаларни кўрмадим, манимчм йўқ ҳам.

Ёшлар учун ёшлар агентлиги, ёшлар иттифоқи томонидан катта катта вилоят, шаҳарларда очилаётган марказларни ҳам кўрмадим.

Мактабларни айримлари ўта ҳароб.

Свет ўчиб туради.

Айрим жойларда газ йўқ.

Ўтин, кўмир.

Имкон бўлса аҳоли учун ҳаммом керак.

Турмуш шароити оғир аҳоли қатлами ҳам бор, манимча республика масъуллари бундай ҳароб жойларга келмасдан, вилоятга, шаҳарларга бориб, мажлис ўтказиб, чиройли меҳмонхоналарда ётиб кетсалар керак.

Нима бўлганда ҳам Чодаклик, Гулистонлик юртдошларимиз ўзини ўзи иш билан таъминлаш бўйича чемпион.

Раҳмат шундай заҳматкаш, меҳнаткаш юртдошларимиз борлигига🇺🇿
Туризм вазирлиги имкон бўлса Водий аҳли учун ҳам Тошкент вилояти Амирсой дам олиш масканларини бизда ҳам чиройли жойларимизда инсонлар учун дам олиш масканларини яратиш керак.

Водийда ҳам тоғли чиройли худудларимиз бор🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Инсон тақдири айниқса ўз эри томонидан тиши синдирилиб, ваҳшийларча ўз жуфти ҳалолини синган тишини қўли билан суғуриб роҳатланган ИРКАКларга Ўзбекистон ЖК, ЖПК сида ўзоқ йилларга қамоққа қаматиб тиқиш керак!

ZOR твда соат 19 да бошланадиган ЁР ЁР дастурини кўриб бораман.

Бу кўрсатувда кўплаб инсонлар ўз бахтини топди.

Раҳмат.

Кўрсатув орқали хаётдан ўта қийналган, ҳар томонлама синган, Аёллик файзини йўқотган Аёллар кўплаб эканлигига дилим оғрийди.

Кўп Аёллар уйдаги алкаш, боқиманда, орсиз, ваҳший, садист зўравон бўлмиш Иркаклардан (афсуски кўп эркакман деганларни қилаётган иши эркак эмас) азобланган.

Уз уйида биз билмаган эри томонидан зўравонлик қурбони бўлаётган Аёллар қанча, афсуски буни билмай, ёрдам бера олмай ўтиб кетамиз.

Бугунги дастурда Фарғона вилояти Бувайда туманидан келган ёш Аёл Қувалик хотинбоз, боқиманда, орсиз, зўравон иркакка рўпара бўлган.

Ваҳший иркак Аёлни аёвсиз урган ва тишини ваҳшийларча суғуриб олган!

Минг лаънат бундай иркакларга!

Бувайда тумани ҳокими Бехзодга чексиз раҳмат, шу Аёлга эътибор ва ёрдам берибди.

Қува тумани хотин қизлари, маҳалла фаолларини иши ноль вилоят хотин қизларию маҳалла бўлимларига ҳам ноль!

Масъулияти кучли бўлган лавозим эгалари ўқувсиз, тажрибасиз, билимсиз!, бу ўз ишига нолойиқ раҳбарларни йўқотиш керак!

Ёр ёр дастурини кўплаб сонларида оила, эр хотин бурчлари, ҳуқуқлари ўргатиб борилмоқда.

Ёр ёр дастурини олиб бораётган инсонлар ўзгани дардига асло бефарқ эмас!

Кимдир хаётидан норози бўлиб кўнгли тўлиб йиғласа кўрсатув олиб бораётган инсонлар ҳам кўз ёшларини кўрдим.

Нақадар аянчили тақдирлар...

Нега бизни юртда айрим эркакман деган эркаклар ўз кучини Аёлларга ишлатади?!

Нега бизни юртда айрим эркакман деган эркаклар Аёлларни аёвсиз уради?!

Нега бизни юртда айрим эркакман деган эркаклар Аёлларни хор, хўр, зор қилишади?!

Ўз Аёлини, ўзга Аёлларни хўрлаган, хорлаган, зўрлаган бундай ваҳшиёна эркакларни ииб томонидан 15 сутка эмас, бир умрга қаматиб юборилса ҳам кам!!!

Кўп Аёллар ўз ҳуқуқини билмайди.

Кўп Аёллар ўз ҳуқуқини талаб қилишда ҳижолат бўлади.

Кўп Аёллар эса, пешонамга шу битилган, яшашга мажбурман, деб, ўзининг нурсиз хаётида яшашда давом этади.

Ёр ёр дастурини олиб бораётган фаолларга раҳмат.

Хоть шу кўрсатув орқали кўрсатувга чиқмаган ҳолда кўплаб инсонлар ўз ҳақ ҳуқуқларини билишмоқда.

Бу кўрсатувда ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам яхши етказиб берилмоқда.

Ҳар бир инсон ўз ҳақ ҳуқуқларини билса оз бўлсада хаётдаги қийинчиликлардан чиқиб кетиши мумкин.

Аёл қақшамасин.

Аёл йиғламасин.

Аёлларга қулдек қаралмасин.

Аёлларга қўлингиздан келса бахт беринг.

Бахт бера олмасангиз тинч қўйинг, чунки айрим эркаклар оила нима эканлигини, хотин кимлигини, фарзандлар неъматлигини бир умр тушинмайди, ўз мажбуриятини билмайди ва шундай ўлиб кетади!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Мақтаманг #вазифаси! #Меҳнат #қилган #Инсон #Элда #Азиздир, манга мақтаманг, деб, дўстона танбеҳ бераётган Азиз Юртдошларимиз 😊

Бир ҳафта ичида хор, хўр бўлган Юртдошларимиз тақдирига бефарқ бўла олмадим.

Айрим раҳбарларга от қашқасидек хунук кўринсамда ТАЛАБ қилдим

Мани жоним ёки танам учун эмас, ўзгаларнинг жони тани оғриб азоб бериб стрессга тушган, боши берк кўчада қолгандек нажотсиз қолган Юртдошларимиз бир ҳафта ичида Тошкент шаҳрининг малакали шифокорлари томонидан амалий илмий ёндошув асосида ёрдам берилди.

Ман куни кеча Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовга раҳмат, деб, пост қўйган эдим.

Айрим юртдошларимиз энсалари қотиб, вазифаси , деб, мани бироз койишди😊

Тўғри ҳар бир вазирнинг ВАЗИФАСИ бўлиши шарт.

Аммо ўз ВАЗИФАСИни унутган вазирлардан ўлароқ зийрак, самимий, эътиборли вазирларни меҳнатини қадрлаш яхши фазилатдир.

Манга умуман фойдаси йўқ, кимни, қайсидир раҳбарни Халққа берган ёрдамини олиб чиққаним жараёнида.

Мотивация, шунингдек виждонини унутмасликни яхши ишлаб келаётган Халқчил раҳбарларга миннатдорчилик билдиришни доимо ўзим учун ўринли, деб, биламан.

Уч инсонни тақдирини, айниқса соғлиги бўйича мавжуд муаммоларга кучли эътиборсиз, қўпол муомалада бўлган ноинсоний шифокорлар борлиги ҳозирги тиббиётдаги ЎЛАТ!!!

Уч инсонни тақдири кимгадир ўйинчоқ эмас!

Билмаган ҳолда нотўғри ташхис қўйиб ўзича айрим шифокорлар нажот сўраб келган беморлар тақдирига аянчли НУҚТАни қўйиши, бу миллат ФОЖЕАСИ!

Мана уч кун ичида уч инсонни тақдири гўзал хаёт томонга ҳотиржамлик билан қадам қўйилди.

Уч инсонни ҳар бири кулади, йиғлайди, наҳотки, деб, ўзида йўқ хурсанд бўлганини кўриш ман учун бахт🙏

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовга, Фарғона вилояти Вссб Бош юрист консульти Отабек Аббосович Холматовга, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Қўқон шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Комил Бобожоновга, Сохиба Хакимовага чексиз раҳмат айтаман🤝🇺🇿

Уч инсоннинг хаёти Худо хоҳласа яхши бўлади, бунга ишонаман 👌🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ноль #инсон #қадри #Ўзбекистоннинг #кўплаб #раҳбарлари #томонидан!, Ҳурматли Президент.

Инсон қуртлаб ётибди, қаровсиз Ҳурматли Амрилло Иноятов!

Бош шифокорни пешонасидан отса ҳам кам! 👇

#Дахшат #Тарқатинг 🔞

Главврачни хабари бор! Бир инсон 10 кундан буён қуртлаб ётибди!!!😨😱

❗️Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод больницаси ховлисида ётган эмиш. Бош шифокорга буни кўрган инсонлар хабар берса қандайдир бохоналар билан тўғри тушунтирвораётган экан.

Инсон қадри шу бўлдими? Бир инсоннинг хаёти хақида гап кетмоқда. У хам Ўзбекистон фуқароси бўлса керак?

Канал манзили 👉@OPER_UZ

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Кетгани #чин #бўлсин!!!

#Ўта #қўпол #инсон эди Ҳурматли Президент!

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи М.Жўраев фаолиятида йўл қўйган камчиликлар учун лавозимидан озод этилди.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон #қадри #улуғланган #тиббий марказ раҳбари Камол Сирожиддинов га чексиз раҳмат.

Тиббий марказга қўшни Беларусия ва бошқа юртлардан малакали шифокорлар келиб Ўзбекистон Халқи соғлигини тиклаш бўйича фаолият юритиб келмоқдалар.

Ўзбекистоннинг малакали профессиональ тиббий доктррлари ҳам бор.

Бугун бир беморга тўғри муолажа қила олмай, ташхиси йўқ беморга Камол Сирожиддиновнинг амалий инсоний кўмаги билан Беларусиядан келган шифокорга кўрсатилди.

Ташхис аниқ қўйилди, қандай касаллик эканлиги аниқланди.

Беморга шифо тилайман.

Шунингдек Олимпия қўмитаси қошидаги тиббий марказ ишларига омад тилайман 🤝🇺🇿

Камол Сирожиддиновни ҳар томонлама етук инсон ва малакали кадр бўлиб етишишида яқиндан эътибор берган ота оналарига, устозларига чексиз раҳмат айтаман🙏🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбеклашган #Рус #йигити #Сергейнинг #орзуси #ЯХШИ #ИНСОН #БЎЛИБ #ҚОЛИШ...

Қўқон шаҳар мурувват уйидан МАРД ЎҒЛОНЛАР маданий гуруҳи ташкил қилиниб республика бўйича кўрик танловларда кўплаб ғолибликни қўлга киритшган экан.

Суҳбатдошим Андижонлик Сергей билан самимий дўстона бўлди.

Сергей қўшиқ куйлашни севади, чиройли мусиқага мос рақсларни моҳирона ижро этади.

Орзуси фақат ва фақат дўст бўлиб оқибат, ота оналар ҳурматларини жойига қўйиш, бойликдан инсонийлик афзаллигини айтди.

Сергейни сўзларида жон бор.

Умр қисқа, дўст топиш эса ўта қийин, бор дўстларни эса қадрига етиш ҳозирда муаммо.

Сергейга сиҳат саломатлик тилайман, доимо соғ саломат бўлсин🙏🇺🇿

Имкон бўлса видеони оҳиригача кўринг💻🎞📱

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ўзбекистонда #инсон #ҳуқуқларини #ҳимоя #қилиш #ўлганми?!!! 4 мактабдаги она ва қизни минг яшириб шантажчиларига чора кўрмайсизлар!

4 мактабдаги она ва қиз инсон ҳуқуқларини кучли пой мол қилмоқдалар!

Таълим даргоҳида ишлаш шантажчи она ва қиз учун эмас!!!

4 мактабдаги она қиз эр ўз ишига нолойиқ инсонлар, ишдан олинишини талаб қиламан!!!

Қани инсон ҳуқуқлари бўйича масъуллар, қани?!

Қолган 99.9 фоиз ўқитувчиларнинг яккама якка дардини аноним тарзда ким эшитади?!

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ўлганми?!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Камтар #самимий, #адолатли #инсон #деб #билардим... Ҳурматли Хайрулло Бозаров айрим ҳокимларга ишониб кетманг!
Ўзга инсонлар дардини эшитинг мақуллаб кетмай ҳокимни сўзини!

Биз сизга кўмакчимиз душман эмас!

Данғара туманидаги ноҳуш ҳолат мани ўйлантириб қўйди.

Фарғона вилояти ҳокими камтар самимий адолатли инсон эди ман учун токи ўша Данғара туманида кўришгунга қадар.

Бир кунда сиз вилоят ҳокимига юртдошларимиз ёрдам сўраб мурожаат қилганларидек биз жамоатчиларга ҳам кўплаб юртдошларимиз ёрдам сўраб мурожаат қиладилар.

Мурожаат қилиб ёрдам сўраган юртдошларимизни ҳаммасини ҳам сиздек муаммоларини ижобий ҳал эта олмаймиз, эшитамиз, тўғри йўл кўрсатишга ҳаракат қиламиз, лекин ҳеч қачон қаттиқ гапириб дилини оғритмаймиз.

Мавжуд муаммоларни манфаатлар тўқнашувларисиз ёрдам бериб келмоқдамиз.

Мандаги кўплаб мурожаатлар Аёллар, болалар, ёшлар, айрим ҳолларда эса тадбиркорлар, афсуски ҳамма тадбиркор ва фермерлар ишига аралашмайман.

Биз жамоатчилар ҳам Ҳурматли Президентга, сиз вилоят ҳокимига, шаҳар, туман раҳбарларига қайсидир маънода кўмакчимиз.

Адолатсиз, ёлғон бўлган жойда ман сизга эмас туман ҳокимига қаттиқ гапирдим, тан оламан, аммо сиз ўша ерда туман ҳокимини ҳимоя қилдингиз!

Ҳар доим ҳам қуйидаги раҳбарлар ҳақ бўлмайди Хайрулло Бозоров.

Ҳар доим ҳам қуйидаги раҳбарлар сизга рўйи рост гапирмайдилар.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам қуйидаги раҳбарлар коррупцион ҳолатда яшаётганларини сиз вилоят ҳокимига билдирмай сирли яшайдилар!

Ман айтмасам ҳам сиз яхши биласиз!

Сизни камтар, самимий, адолатли инсон, деб, билардим Данғара туманида кўришгунга қадар...

Балки ўзгаларни дардини адолатини билиш учун бош оғритишни кераги йўқдир, аммо адолат мезонини бузмаган ҳолда иккинчи томонни дардини сабр билан эшитиб адолатини билиб ёрдам бериш мушкул эмас.

Судларда шундай ҳолат, туман, шаҳар чиқарган қарорни вилоят, республика тўғри қарор, деб, ишни осонгина бошни оғритмай ёпавериши...

Сиз эса Ҳурматли Хайрулло Бозоров судья эмас балки Халқ хизматидаги инсонсиз адолатни меъёрда ушлаб мувозанатни адолатли ушлаб турадиган, ҳар икки томонни адолатли рози қиладиган...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Ногирон #инсон #эмас!!! Республиканинг барча мурувват уйларида аҳвол салбий, деб, баҳолайман Ҳурматли Президент!

Аёллар ва эркаклар мурувват уйларида кўплаб ноинсоний кадрлар фаолият юритмоқдалар.

Ногиронларни азоблайдиган, ногиронлар ақлан ҳожатларга бора олмайдиганларнинг памперслари вақтида алмаштирилмай сийдик ва аҳлат хидлари анқиши, киядиган шиппаклари ҳароб, кийим бошлар нураган, сочлари яхшиланмаган, ётоқларининг хидлари ёмон, овқатланадиган ошхоналари эски, идишлари уруш вақтидаги темирдан ясалган тарелка, косалар, нури ўчиб кетган стаканлар, ҳомийлар, давлат томонидан берилган ҳидли кир ювиш кукунларини кийимларидан, сочиқларидан умуман ширин ҳиди келмайди, умуман кўриб дилингиз вайрон бўлади.

Мурувват уйларида ишлайдиганларнинг кўплари иш ставкалари бўйича яхши ишламасада маоши бўйича тинмай жанжаллашиб ойлик маош олишади.

Президент ногирон ҳам одам, деб, минбарларда кўп сўзлади, лекин ногирон ҳам одам эмаслигига мана бу видеодаги ҳолатни исботи билан кўрасизлар.

Ваҳшийларга ўлим жазосини берсада кам!!!

Бу инсонлар инсонман дейишга умуман ҳаққи йўқ.

Бу инсонлар инсонийликдан чиққан шайтонлардир.

Бу инсонлар яшайдиган оилаларга ачинаман, тарбиялаётган фарзандлари ҳам ўзларидек ваҳший бўлиб етишадилар.

Ногиронларни қандай яккалаб қўрғон ичига тиқишган бўлсалар бу ваҳшийларни ҳам жамиятдан бир умр яккалаш керак.

Аслида бундай ваҳший инсонларни дунёда ҳар томонлама яшашларига ҳаққи йўқ.

Бу ваҳшийликларни бажараётганлар ҳам Аёллар минг афсуски Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Tanzila Narbaeva!

Танзила Норбоева ногиронлар хаётидан қочади, ҳеч қачон ногиронлар ҳолидан хабар олганини кўрмадим эшитмадим.

Бу раҳбарлар Самарқанд, Тошкент, чет эллардаги кошонали тадбирларда жавлон уриб юришлари керак.

Чиройли хаётларда яшашни ким ҳам орзу қилмайдия?!!!

Эссиз Халқнинг хизматидамиз деб ёлғонлар билан ишлашга кўниккан раҳбарлар, эссиз!

Илоҳим ногиронлар азоб тортгандек бефарқ раҳбарлару ваҳший инсонлар бир умр ногиронларданда баттар виждон азобларига йўлиқсинлар!

Фақат ва фақат Президентимизга керак ногиронлар бўйича қайғуриш.

Сирдарё вилояти ҳокими жаноб Akmal Mahmudaliev ҳеч йўқ ногиронлар мурувват уйидан хабар олганмисиз, манимча йўқ!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova