ОТА, ЎРНИНГИЗДАН ТУРИНГ, МЕН
КЕЛДИМ
Отажон, бугун яна қабрингиз бошидаман.О, менинг буюк матонатли, донишманд падари бузрукворим.Суянган тоғим, яшнаган боғим...
Тириклигингизда қадрингизга етолмаган, кеч очилган ғофил кўзларимнинг ёшлари, афсус - нодоматнинг сўнгсиз абридай қабрингиз устига "дув -дув" ёғилмоқда...
Муаллиф
Захларда ётибсиз, бериб тўшингиз,
Қаро гўрингиздан туринг, мен келдим.
Мен ўша, эркатой, гумроҳ ўғлингиз,
Ота, ўрнингиздан туринг, мен келдим...
Сизсиз - яшагим йўқ, ўлсам ҳам, майли,
Туфроққа ичимдан тўлсам ҳам, майли,
Кимларга телбадай, бўлсам ҳам, майли...
Ота, ўрнингиздан туринг, мен келдим.
Авлиё экансиз, кеч билдим буни,
Кўзларим очилди, сиз ўлган куни...
Алпомиш савлатим - кўкдай устуни,
Ота, ўрнингиздан туринг, мен келдим.
Сиз йўқсиз, жигарлар тортар ёққамни,
Дўстларим хисоблар сўнги чаққамни,
Кўрсатай, кўксимни очиб ярамни...
Ота, ўрнингиздан туринг, мен келдим.
Сиз бор, чоғингизда кўнглим тўқ эди,
Дилим шод, ғам билан ишим йўқ эди,
Мен учун зулматсиз, тонглар оқ эди...
Ота, ўрнингиздан туринг, мен келдим.
Сиз солган, уйларим тебраниб қолди
Айвоним синчига қурт тухум солди,
Саройим Ҳизри йўқ, файзи йўқолди...
Ота, ўрнингиздан туринг, мен келдим.
Сиз эккан, шотутлар қуриб, дувиллар,
Қўйсиз, қўраларим мункиб, ҳувиллар,
Қари олапар ҳам, тинсиз увиллар...
Ота, ўрнингиздан туринг, мен келдим.
Билсам, кимлар очу, кимлар тўқ экан,
Дўстдай боққанларим, ниқтар ўқ экан,
Сиздай - менга "жони ачир" йўқ экан...
Ота, ўрнингиздан туринг, мен келдим.
Амал деб, пойига қўчқор сўйганлар,
Отамни даврида алқаб, суйганлар,
О, марду жаҳоним, қани тўйганлар?!
Ота, ўрнингиздан туринг, мен келдим.
Нафсим, деб, ушлабман шайтон қўлидан,
Сиздай боролмадим, иймон йўлидан,
Чарчадим, хаётнинг ёмғир - дўлидан...
Ота, ўрнингиздан туринг, мен келдим.
Оппоқ яктагингиз юзимга босиб,
Дўппингиз хидлайман, кўзимга босиб,
Йиғлайман, дардларим бўғзимга босиб,
Ота, ўрнингиздан туринг, мен келдим...
Гоҳида, тингла бўз нолам, дердингиз,
Отасиз жаҳаннам - олам, дердингиз,
Оҳ, содда ҳали хом, болам дердингиз...
Ота, ўрнингиздан туринг, мен келдим.
Энди роҳат кўрай, деганингизда,
Болларим, деб, рўшно кўрмаган кимса,
Шуям адолатми, ер узра кирса?...
Ота, ўрнингиздан туринг, мен келдим.
Шоир Муроджон Жўраев

Нигора Алимова ҚИЙИН БЎЛГАН ЭКАН ОТАМГА...
Барча чорвадор оталаримизга
Эр бошимга иш тушиб мана,
Ўзим ота бўлиб боламга.
Кунда эслаб минг бора дейман,
Қийин бўлган экан отамга...
Гоҳо бир пул қадрига етмай,
Сулув қизлар ўйимдан кетмай,
Юрганим ул, мен писанд этмай...
Қийин бўлган экан отамга.
Уй тўрида чўпон таёғи,
Ўн боланинг ризқин тавоғи,
Етмишида оғрир оёғи...
Қийин бўлган экан отамга.
Етти қизи ёт бўлган элда,
Қўйса қўяр, йўқлаб бир йилда,
Бор умрини ўтқазган қирда...
Қийин бўлган экан отамга.
Ишида йўқ, ором олар кун,
Аянч ҳоли кўзи тўла мунг,
Тонглар онам тутқазар хуржун,
Қийин бўлган экан отамга.
Қайнар бўлса гар жиғилдони,
Ҳалол ризқни гўзал иймони,
Чайнаб юрган зағора нонни,
Қийин бўлган экан отамга.
Чарчоқ тортса хаёл ўлжаси,
Соябони янтоқ кулчаси,
Кўрпачаси эски шолчаси...
Қийин бўлган экан отамга.
Дунё кўриб ўйнаб кулмаган,
Ўлгунича тиним билмаган,
На Ялта, на Қрим кўрмаган...
Қийин бўлган экан отамга.
Соғинчлари бағримни ёққан,
Чаёнлари ичимни чаққан,
Маҳаллани подасин боққан,
Қийин бўлган экан отамга...
Меҳнатини оққан тер билар,
Ой билади, қаро ер билар,
Биз билмасак, азиз эл билар...
Қийин бўлган экан отамга.
Чўкиб тупроқ сағанасига,
Диллашай оҳ, қанақасига?
Дуо қилгум руҳин ҳаққига...
Қийин бўлган экан отамга.
Эр бошимга иш тушиб мана,
Ўзим ота бўлиб боламга,
Кунда қўмсаб минг бора дейман:
Қийин бўлган экан отамга...
ОТАЖОНИМНИ КЎРАЙ...
Жонима оро киринг,
Нуржаҳонимни кўрай.
Дўст-ёрлар топиб беринг,
Жонажонимни кўрай,
Меҳрибонимни кўрай,
Отажонимни кўрай.
Бунчалар фош бўлмаса,
Оҳ, хаёт тош бўлмаса...
Элда шод юролмайди,
Эр учун бош бўлмаса...
Кўзларим ёш бўлмаса,
Отажонимни кўрай.
Мўлтираб, музлаганман,
Сарбонин излаганман,
Хижронин саҳросида,
Бўтадай бўзлаганман...
Оҳ, уриб сўзлаганман,
Отажонимни кўрай.
Айланар, қоним отам,
Ҳизр-чўпоним отам,
Боғ экиб, боғбон бўлган,
Камтар, деҳқоним отам,
Шарафу - шоъним отам,
Отажонимни кўрай.
Ҳувиллайди, кашонам,
Увиллайди, кашонам,
Топмайин султонимни,
Қайга урай пешонам?
Шами ман, йўқ парвонам,
Отажонимни кўрай...
Тунашар чақаларим,
Йиртишар ёқаларим,
Талашар итдай ёмон,
Ўз жигар- акаларим...
Керакмас яқинларим,
Отажонимни кўрай.
Ҳали мурғак гўдакман,
Кўл кўрмаган ўрдакман,
Қанотим гар учмаса,
Мен кимга ҳам керакман?...
Оёқ ости йўлакман,
Отажонимни кўрай.
Сўлиқиб гул юзлари,
Оғриқиб, бод тизлари,
Ўкиниб, мунгли боқар,
Волидамнинг кўзлари,
Эй, Эгам ожизлари,
Отажонимни кўрай...
Дўпписин ҳидлагайман,
Бемордай инграгайман,
Довучча берганларин,
Зор эслаб, йиғлагайман...
Сағирман, сиғмагайман...
Отажонимни кўрай.
Тобутига ёпишиб,
Ётиб қолдим қапишиб,
Қайтаринг, кўриб қолай,
Сўнги бора топишиб,
Зорланар, Дийдор шишиб,
Улкан армонимни кўрай,
Жонга дармонимни кўрай,
Отажонимни кўрай...
шоир, Муроджон Жўраев
(Дийдор Мурод)
Барча чорвадор оталаримизга
Эр бошимга иш тушиб мана,
Ўзим ота бўлиб боламга.
Кунда эслаб минг бора дейман,
Қийин бўлган экан отамга...
Гоҳо бир пул қадрига етмай,
Сулув қизлар ўйимдан кетмай,
Юрганим ул, мен писанд этмай...
Қийин бўлган экан отамга.
Уй тўрида чўпон таёғи,
Ўн боланинг ризқин тавоғи,
Етмишида оғрир оёғи...
Қийин бўлган экан отамга.
Етти қизи ёт бўлган элда,
Қўйса қўяр, йўқлаб бир йилда,
Бор умрини ўтқазган қирда...
Қийин бўлган экан отамга.
Ишида йўқ, ором олар кун,
Аянч ҳоли кўзи тўла мунг,
Тонглар онам тутқазар хуржун,
Қийин бўлган экан отамга.
Қайнар бўлса гар жиғилдони,
Ҳалол ризқни гўзал иймони,
Чайнаб юрган зағора нонни,
Қийин бўлган экан отамга.
Чарчоқ тортса хаёл ўлжаси,
Соябони янтоқ кулчаси,
Кўрпачаси эски шолчаси...
Қийин бўлган экан отамга.
Дунё кўриб ўйнаб кулмаган,
Ўлгунича тиним билмаган,
На Ялта, на Қрим кўрмаган...
Қийин бўлган экан отамга.
Соғинчлари бағримни ёққан,
Чаёнлари ичимни чаққан,
Маҳаллани подасин боққан,
Қийин бўлган экан отамга...
Меҳнатини оққан тер билар,
Ой билади, қаро ер билар,
Биз билмасак, азиз эл билар...
Қийин бўлган экан отамга.
Чўкиб тупроқ сағанасига,
Диллашай оҳ, қанақасига?
Дуо қилгум руҳин ҳаққига...
Қийин бўлган экан отамга.
Эр бошимга иш тушиб мана,
Ўзим ота бўлиб боламга,
Кунда қўмсаб минг бора дейман:
Қийин бўлган экан отамга...
ОТАЖОНИМНИ КЎРАЙ...
Жонима оро киринг,
Нуржаҳонимни кўрай.
Дўст-ёрлар топиб беринг,
Жонажонимни кўрай,
Меҳрибонимни кўрай,
Отажонимни кўрай.
Бунчалар фош бўлмаса,
Оҳ, хаёт тош бўлмаса...
Элда шод юролмайди,
Эр учун бош бўлмаса...
Кўзларим ёш бўлмаса,
Отажонимни кўрай.
Мўлтираб, музлаганман,
Сарбонин излаганман,
Хижронин саҳросида,
Бўтадай бўзлаганман...
Оҳ, уриб сўзлаганман,
Отажонимни кўрай.
Айланар, қоним отам,
Ҳизр-чўпоним отам,
Боғ экиб, боғбон бўлган,
Камтар, деҳқоним отам,
Шарафу - шоъним отам,
Отажонимни кўрай.
Ҳувиллайди, кашонам,
Увиллайди, кашонам,
Топмайин султонимни,
Қайга урай пешонам?
Шами ман, йўқ парвонам,
Отажонимни кўрай...
Тунашар чақаларим,
Йиртишар ёқаларим,
Талашар итдай ёмон,
Ўз жигар- акаларим...
Керакмас яқинларим,
Отажонимни кўрай.
Ҳали мурғак гўдакман,
Кўл кўрмаган ўрдакман,
Қанотим гар учмаса,
Мен кимга ҳам керакман?...
Оёқ ости йўлакман,
Отажонимни кўрай.
Сўлиқиб гул юзлари,
Оғриқиб, бод тизлари,
Ўкиниб, мунгли боқар,
Волидамнинг кўзлари,
Эй, Эгам ожизлари,
Отажонимни кўрай...
Дўпписин ҳидлагайман,
Бемордай инграгайман,
Довучча берганларин,
Зор эслаб, йиғлагайман...
Сағирман, сиғмагайман...
Отажонимни кўрай.
Тобутига ёпишиб,
Ётиб қолдим қапишиб,
Қайтаринг, кўриб қолай,
Сўнги бора топишиб,
Зорланар, Дийдор шишиб,
Улкан армонимни кўрай,
Жонга дармонимни кўрай,
Отажонимни кўрай...
шоир, Муроджон Жўраев
(Дийдор Мурод)
Ўзбекистонда Аёлларга ҳар томонлама кўмак бўйича Худо хоҳласа аъло бўлади!
Аёллар имкон бўлса кўпроқ..., ҳуқуқий, дунёвий, диний билимларда мукаммал бўлинг🙏
Сиз ўз устингизда қанчалик илм, билим, тажриба асосида, хаётий дарслардан сабоқ олган ҳолда ишласангиз кучли Аёл бўласиз.
Содда бўлманг!
Хушёр бўлинг!
Эътиборли бўлинг!
Эҳтиёткор бўлинг!
Алданиб қолманг!
Сизни камситишларига йўл қўйманг!
Сизга қўл кўтариб аёвсиз калтаклашларига қарши бўлинг!
Асло аччиқ аламли йиғламанг!
Қул бўлманг!
Ортиқ хор, хўр, зор бўлманг!
Билимизнгиз ҳар томонлама мукаммал бўлса арзимаган тиллаю пулларга паст кетмайсиз!, чунки Сизда буюк бойлик БИЛИМ, ИЛМ, ТАЖРИБА, ХАЁТ САБОҚЛАРИ бор!
Илм, билим ўрганишдан асло эринманг!
Ҳар томонлама чиройли гўзал яшаш Сиз Азиз Аёлларнинг ўз қўлингизда!
Кимдир, хаётимни, ишимни ва ёки бошқа юмуш муаммоларимни ҳал қилиб беради, деб кутманг!
Ақлингиз, билим тажриба асосида маслаҳатлашишдан андиша қилмасдан ҳаракат қилинг!
Билмаганларингизни ўзгалардан тортинмай сўранг, буни ҳеч айби йўқ!
Ишлаб турган жойингизда раҳбар ва ўзгалар томонидан маънан босим бўлса дарҳол ҳуқуқингизни талаб қилинг!
Ўзингизни яхши кўринг!
Ўзингизга қаранг, чиройли, кулиб юринг!
Сиз Аёллар ҳаммадан ҳам Аълосиз!
Сиз Аёллар ҳаммадан ҳам гўзалсиз!
Сиз Аёллар ҳаммадан ҳам доносиз!
Сизга етадигани йўқ бу дунёда!
Аёлнинг хунуги бўлмайди!
Кимдир, қайсидир мутаҳҳам Аёлларга паст назар билан боқдими, ДОДини беринг!
Фақат эътиборсиз, эътирофсиз қолган бўлиши мумкин...
Биз Аёллар доим биргаликда Аёлларимизни хаётини ҳар томонлама яхшилашда қўлни қўлга бериб олға қадам ташлаймиз!
Бу Азиз Юртда Аёл қадри доим баланд бўлсин!
Ҳурматли Гульнора Маруфова, Сиздан илтимос..., кўп Аёлларимиз олий таълимда имтиёзли ўқиши учун шароитларни яратишда ёрдам беринг.
Кўп Аёллар олий таълимга ўқишга киришни жуда хоҳлайдилар, аммо, афсуски олий таълимдаги кучли коррупция бунга тўғаноқ бўлмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyevга имкон қадар Аёллар олий таълимга имтиёзли кириши учун эътибор беришини айтинг 🇺🇿

Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyevни ким сайлади...?
Халқ сайлади!
Ҳокимларни ҳам Халқ сайлайди!
Шунча сайловлар бўлди..., ким сайловларга чиқиб қатнашди...?
Халқ қатнашди!
Агар сайлов таниш билиш асосида коррупцияга ботган , махинацияга ботган бўлмаса!
Овозлар қуруқ ваъдалару, арзимаган пулларга сотиб олинмаса бўлди.
Тупой ҳокимлардан воз кечиш вақти келди!
Кўп ҳокимларни ер ишига қонунан аралашишга ҲАҚҚИ йўқ, дейилмоқда, лекин писмиқларча ҳар бир қарич ерларни яхшигина пулларга сотмоқда!
Кўп ҳокимлар инсонлар билан ўта асабий сўзлаб, ҳаттоки, Сани яхши танийман, сани огоҳ, этганман, деб, норози инсонни ўзича духи билан синдиришга ҳаракат қилади, бу воқеаларни кўрганман!
Кўп ҳокимлар фермер деҳқонларни ерини олиб қўйиб, ҳар бир фермер деҳқондан вақти келса пинҳона пул солиғини олган ҳолатларини билдим.
Кўп ҳокимлар таниш билиш асосида меҳнати бир тийинга қиммат бўлган инсонларни мукофот билан сийлаганларини кўрдим.
Кўп ҳокимлар кибрда, муомала маданияти ноль!
Кўп ҳокимлар тадбиркорларни қақшатишди, кўпини ўзим кўрдим, суҳбатлашдим.
Кўп ҳокимлар Аёлларга умуман аҳолига кучли эътиборсиз Tanzila Narbaeva!
Кўп ҳокимлар фақат ва фақат давлат йиғиб, эртага ишдан кетса..., Халқдан олган пораларини умрини оҳиригача роҳат фароғатда яшашлари учун кучли ҳаракатларини ҳам билдим...
Бировни қақшатиб йиққан давлати наҳотки чиройли ҳазм бўлса...?
Кўп ҳокимлар лаганбардорларнинг ҳурматига зор!
Кўп ҳокимлар танқид, ошкоралик, шаффофлик кўшандаси!
Айрим ҳокимлар маънан бузуқку😃
Чиройли аёлларни кўрса тамом, тели тели, траллевали😂
Адолати йўқ ҳокимлардан яна нимани кутиш мумкин Президент Шавкат Мирзиёев...?
Ўзбекистон Республикасини ҳар томонлама ривожланишига буюк тўсқинлик қиладиган раҳбар ишдан тез йўқолиши керак!
Бизга энди ТУПОЙ раҳбарлар асло керак эмас!
Аравани қуруқ олиб қочиш даври ўтди!
Марҳамат..., ҳокимлару, раҳбарлар ишдан бўшаб аравани қуруқ олиб қочинг, қаршилигимиз йўқ, фақат ишдан кетган ҳолда аравани қуруқ олиб қочишда давом этинг😄
Ишдан кетганингизда Сизлар асло Халққа керак эмассиз, худдики ишлаган даврингизда Халқ сизга керак бўлмаганидек😄

Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev
#Ўзбекистон_Республикаси_Молия_Вазирлиги
#Ногиронлар_Жамияти
#Комил_Алламжонов
#Ruslanbek_Davletov
Ҳурматли Tanzila Narbaeva, Сиздан ва залда ўтирган сенаторлардан илтимос қилиб, 700 минга яқин республика бўйича ногиронлар бор, шу инсонларни оладиган нафақаларини реал адолатли қилиб ошириб бериш бўйича бироз бош қотиринглар имкон бўлса... 🙏
Кўп ногиронлар холи хароб, ўзгаларни ёрдамисиз ўзларини эплаб яшай олсин оладиган оширилган нафақаларига.
Буни имкони борку.
Илтимос ногиронлар нафақасини кўриб чиқишга эътибор беринг 🙏

#Самарқанд_Хокимга_бағишланади..!
Аёлни ёмонлаш замон зайлими?
Оҳ, кўчада мардикор юрган Лайлими?
Аёллар пул излаш дардига ўтди,
Мажнунни тополмай қолгач, майлими...
Тиззасидан калта кийди аёллар,
Кўзларига қаранг, кўзи сойлими?
Наҳотки эрлари кўр бўлса, э воҳ
Нетсин эри даюс бўлгач, майлими...
Уйида чирқиллар болалари оч,
Тўкис деб ўйламанг, уйли – жойлими.
Кўчага чиқади, йиғлаб, ноилож
Эрчаси пул топгин дегач, майлими...
Пулини еб, майшатда эрлар,
Хотини юради Русми, Дубайми.
Танасини сотиб пул топар улар,
Эрига барибир бўлгач, майлими...
Тўғри, ёмон йўлга кирганлари бор,
Сизнинг айтганингиз Ҳилол, Ҳайрими?
Уларда ҳам борку эр, ака-ука,
Улар қайга қарар, айтинг майлими?
Аёлига тўғри йўл кўрсатар эрлар,
Чинданам иймонли, бели бойлими.
Гапингиз ўтмаса аёлингизга,
Лозимини олиб кийинг майлими?
Сизгамас бу сўзим – ғурурли эрлар,
Кўкси тоғ, ўзи мард, сурурли шерлар.
Замонамда бордур номига эрлар,
Шеъримни шуларга айтсам майлими?
Малика Бест.
Аёлни ёмонлаш замон зайлими?
Оҳ, кўчада мардикор юрган Лайлими?
Аёллар пул излаш дардига ўтди,
Мажнунни тополмай қолгач, майлими...
Тиззасидан калта кийди аёллар,
Кўзларига қаранг, кўзи сойлими?
Наҳотки эрлари кўр бўлса, э воҳ
Нетсин эри даюс бўлгач, майлими...
Уйида чирқиллар болалари оч,
Тўкис деб ўйламанг, уйли – жойлими.
Кўчага чиқади, йиғлаб, ноилож
Эрчаси пул топгин дегач, майлими...
Пулини еб, майшатда эрлар,
Хотини юради Русми, Дубайми.
Танасини сотиб пул топар улар,
Эрига барибир бўлгач, майлими...
Тўғри, ёмон йўлга кирганлари бор,
Сизнинг айтганингиз Ҳилол, Ҳайрими?
Уларда ҳам борку эр, ака-ука,
Улар қайга қарар, айтинг майлими?
Аёлига тўғри йўл кўрсатар эрлар,
Чинданам иймонли, бели бойлими.
Гапингиз ўтмаса аёлингизга,
Лозимини олиб кийинг майлими?
Сизгамас бу сўзим – ғурурли эрлар,
Кўкси тоғ, ўзи мард, сурурли шерлар.
Замонамда бордур номига эрлар,
Шеъримни шуларга айтсам майлими?
Малика Бест.
Наманган вилояти Чуст туманидан ёлғиз Аёл телефон қилдилар.
Ҳозирги Наманган вилояти Чуст туман ҳокими бу Аёлга уйини обод қилишда катта ёрдам берибдилар.
Наманган Вилояти Чуст туман ҳокимига раҳмат!
Бу Аёлни эри ўз болаларига алимент тўлашдан бош тортиб, Аёлни, КАЛЛАНГНИ УЗАМАН, деб, хаётига таҳдид қилмоқда экан.
Гульнора Маруфова опа имкон бўлса амалий эътибор беринг 🙏
Наманган вилояти масъуллари ва фидойи инсонлари, сизлардан илтимос шу ёлғиз аёлга амалий эътибор беринг 🙏

Бир Аёл мурожаати бўйича сенат раиси Tanzila Narbaeva амалий эътибор берилиб, жараён ҳар томонлама ўрганилмоқда экан.
Қашқадарё вилояти Шахрисабз туманидан бугун 11.10.2020 йил телефон бўлди.
Аёл кўрсатилаётган эътибордан хурсанд.
Танзила Норбоева асло чарчаманг!
Қашқадарё вилояти Шахрисабз туманидан бугун 11.10.2020 йил телефон бўлди.
Аёл кўрсатилаётган эътибордан хурсанд.
Танзила Норбоева асло чарчаманг!