Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.47K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Ойгул Саттарова, Сергели тумани хотин қизлар бўйича малакали раҳбарни ишдан мажбур кетказилиб..., Сергели туманида Аёллар хаёти яхши томонга ўзгардими...?

Манимча йўқ..., Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev!

Сергели туманида аҳволи оғир аёллар, ёлғиз аёллар, ногиронлар кўп.

Ногиронлар яшайдиган уйларни ҳам обдон текшириш керак.

Бутун республика миқёсида текшириш керак.

Кўп аёллар барак уйларда, абгор ётоқхоналарда яшашмоқда.

Имтиёзли уйларни сирли инсонлар олиб, бизнес қилиб юришибди.

Президент Шавкат Мирзиёев, республика бўйича аёллар ва ногиронларни ҳаққи бўлган, ўзига айни вақтда берилмаган имтиёзли уйларни кучли текширишингизни илтимос қиламан.

Фидойи ишлаган, ишлаётган инсонларга раҳбарлар томонидан Ойгул Саттарова хаётида реал учраган адолатсизлик, таниш билишчилик, қариндошчилик давом этар экан, Ойгулга ўхшаган фаол инсонларга жуда қийин бўлади.

Афсуски Ойгул ўзбекчиликка, андишаликка бориб ўз Адолати учун кураша олмади.

Чунки атрофи тўла АКУЛАлар билан тўлиб тошган эди.
Эркинжон Турдимов узр, сиздан бу гапни кутмагандим.

Позор сизга!

Ҳурмат қилган инсонимда шу фикр чиқса, қолган раҳбарлардан нимани кутиш мумкин.

Позор!

Бизни инсонларни ҚУЛ қилишга ҳаракат қилманг!

Муносиб иш, муносиб ойлик, муносиб хаёт беринг!

Қўлингиздан келмаса, ақлингиз етмаса жойингизни ўзга ақлликга беринг!

Эркинжон Турдимов: «Оқсоч аёлларга талаб ортиб бормоқда, хотин-қизларни шу касбга ўргатишимиз керак»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿TOSHKENT SHAHAR BANDLIK BOSH BOSHQARMASI.

Aziz yurtdoshlar, biz yurtimiz va oilamiz ravnaqiga, o'z kuchimiz va o'z mexnatimiz bilan erishamiz...

@TSHBBB
Ўзбекистон республикаси ортиқ ўзга юртга ҚУЛ ЕТИШТИРМАСИН!

Муносиб иш, муносиб ойлик, муносиб хаётни Халққа берсин!

Оқсочлик билан, мардикорлик билан мавжуд муаммони Ҳал қилиш нотўғри.

Ўзбекистон Республикаси бундан буён мардикорларнинг пул жўнатмалари асосида яшамасин.

Давлатимиз ҳар томонлама бой Давлат!

Оқ соч бўлишига, ҳар қадай ҚУЛ бўлишига қаршиман!

Ўзбек Халқи ройиш Халқки борига кўниб яшамоқда.

Тил бесуяк, ақл билан гапириш керак!

Оқсоч бўлмасин! Эркинжон Турдимов
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi вазири Нозимжон..., эътибор беринг.

Меҳнатга бандлик ва меҳнат муносабатлар жойларда ўлда жўлда!

Жойлардаги иш билан таъминлаш бўйича ноль, ойлик маош ўта паст!

Чет эл ва маҳаллий инвесторлар устидан қаттиқ назорат олинсин!

Инсонларга қандай иш берилди, шу меҳнатига яраша қанча ҳақ оляпти, ишхонадаги муҳит қандай, ҳамма ҳаммасини назоратга олинг!

Тошкент вилоятида ҳисоботларда амалда йўқ янги иш ўринлари қўшиб ёзилгани маълум бўлди
Президент ишсиз ёшлар ва хотин-қизларда мотивация уйғотиш кераклигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

https://telegram.me/ShavkatMirziyoyev_bo
Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фарғона вилояти ҳокими

Эътибор беринг!

Ёрдам беринг!

Фарғоналик Васила, ногирон, нафас йўли бўйича, ёлғиз аёл, уй керак, ишламоқчи, кичик савдо маркет очиб ишламоқчи.

Аёлни эшитинг!

Гульнора Маруфова
Айни ҲАҚИҚАТ Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev!

Имкон бўлса Аёллар Марказини алоҳида, ҳар томонлама шароитларга эга бўлган марказ тузиш керак.

Бу Марказ катта бўлиб, унда, узоқдан келган аёллар сарсон бўлмай ётиб қолиш, овқатланиш ва бошқа инсоний ҳислатларга эга бўлган шароитларда бўлиши керак.

Токи, Аёлдаги кучли нафрат, норозилик кайфияти, психологик руҳан тетиклик пайдо бўлмагунча, шу марказда қолиши керак.

Бу сарсон, норози Аёллар, Ўзбекистон Аёллари!

Улар ҳечқайси Юрт Аёлларидан асло кам эмас, ортиқ бўлсак ортиқдирмизки, асло кам эмасмиз!

Бизнинг Юрт Аёллари ҳар томонлама гўзал Аёллардир!

Уларни хўрлашга, камситишга,
сарсон қилишга, устидан кулишга, калтаклашга,
аҳлат едиришга, фоҳиша дейишга,
оқсоч дейишга, ўзига ўт қўйиш даражасигача олиб боришга ҳечкимнинг асло ҳаққи йўқ!

Аёли ҳўрланган Юрт обод бўлмайди!

Аёли ҳурматланган Юрт обод бўлади!

Президент Шавкат Мирзиёев, раҳмат Сизга, Аёлларни ҳар томонлама тушунганингиз учун!

Ҳурматли Гульнора Маруфова, Сиздан илтимос, ушбу айтиб ўтганларимни ҳар томонлама ўйлаб кўринг, имкон қадар.

Гульнора опа имкон бўлса Сизга жўнатаётган мурожаатларни ўзингиз ҳал қилинг.

Вилоят, туманларга берманг.

Улар мурожаатни саёз ўрганиб Сизга ҳисобот беришдан бошқасига ярамайдиган ношуд, билимсиз, тажрибасиз, муомаласиз, қаҳри қаттиқ масъуллардир.

Агар жойлардаги масъуллар ҳар томонлама тўғри, адолатли ишлаганда эди, ишонинг, бу даражада абгор ҳолатларга тушмаган бўлардик.

Ҳурматли Аёллар, яна кимдадир қандай маслаҳат, насиҳат, инновацион ғоялар бўлса марҳамат ўз фикрингизни билдиринг.

Аёллар ҳуқуқини ҳар томонлама ҳимоя қилиш Ўзбекистон Аҳлининг буюк бурчидир, фарзидир!

Соқов, жим, диний уламолар, сизлар ҳам, ҳар жума намозларида, намозга келган эркакларга, Аёлларни эъзозлаш ҳақида маърузалар қилинглар 5 дақиқа бўлса ҳам!
Ҳурматли Аёллар лидери Гульнора Маруфова!

Аёлларни эъзозлаш учун, аёлларни Ҳимоя қилиш учун қонунларни қайта кўриб чиқиш керак!

Мисол учун ривожланган Туркия давлатида, Аёлни ҳақорат қилганга ва урганга қатъий жазо, қамоқ жазоси берилган.

Масалан бир аёлни турмуш ўртоғи уйида уриб юзларини кўкартириб, тан жароҳатлари етказганида , судя бор йўғи 3 минималь оклад жарима беряпти ва шу билан жазо тугаяпти.

Аёлга қўл кўтарган эркакни жиноят кодекси бўйича суд қилиб камида 5 йилга қамоқ жазоси қўлланилса эди аёлларга тан жароҳати еткизиш умуман бўлмас эди.

Бизда қонунлар ўйинчок бўлиб қолган.

Ҳаммасини қайта ишлаб чиқиш керак менимча.

Бир дўстимнинг адолатли, ўринли фикри, қўллаб қувватлайман🙏👍🇺🇿
Молодец Ока, Сиздек Мард Эркаклар кўп бўлсин🙏

Энг пасткаш эркак аёлларга қўл кўтаради!

Аёлни нима жони бор ахир!

Айби борми йўқми қўлингни кўтарма!

Аёлга қўл кўтарган эркак ўз Онасига қўл кўтариш билан тенгдир!

Олим Сулайманов
Халқ дардини ўз елкасида чарчамай кўтариб юрган Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyevдек бўлиш ҳаммага ҳам эмас экан...

Раҳмат Сизга🙏

Халқимиз бахтига ҳамиша соғ омон бўлинг 🇺🇿

Ман чарчамоқдаман...

Сиз асло чарчаманг!

Оллоҳ куч қувватдан қўймасин🙏
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов.

Имкон бўлса Қўқон шаҳар аҳолисини арзи додини ўқийдиган, инсонлар ўз дардини ёзиб билдирадиган, шаффофликни, ошкораликни тан оладиган, сўз эркинлигини бўғмайдиган, маддоҳликдан йироқ, асл Халқ Дардини Сизга билдириш учун ва муаммоларни вақтида ижобий адолатли ҳал қилишда ёрдам берувчи, профессионал мутахассислардан ташкил топган Адолатли ижтимоий тармоқни яратинг.

Сўз эркинлигини бўғишмасин!

Ошкораликни тўсишмасин!

Қўқонда ҳам талайгина муаммолар бор!

Мақтов билан иш битмайди!

Касални яширсанг истимаси ошкор қилади, деган иборага эътибор беринг!

Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev олиб бораётган ҳар томонлама ислоҳотларини адолатсиз тўсилишини олдини олинг!

Маддоҳ гуруҳлар Сиз Маъруфжон Усмоновни юксакликка олиб чиқмайди!

Аксинча пастга қулатади!

Атрофингизда кўзингизга қараб ёлғон сўзлайдиганлар қанча.

Атрофингизда номингизни сотиб иш қилаётганлар қанча.

Маруфжон Усмонов, имкон қадар Халқ дардига дармон бўладиган ижтимоий тармоқни яратишга асос солинг!
Қонунларга гендер тенглиги ҳамда аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан қўшимча ҳимоя қилишга қаратилган тузатишлар киритилди.