Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.74K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Ҳовли #талаш! #Хотин #қизлар #фаоли #томонидан #воқеа #ўрганилди! Воқелик шундай бўлган: холани 8 та фарзанди бўлган, 5 та қиз, 3 та ўғил.
Бир ўғлига ўз жиянини келин қилади. Жиян келин 3 та қиз фарзандли бўлганда муросасизлик билан 9 йилда оила бузилади ва 3 та фарзандли жиян келин кўчага чиқариб юборилади. Бу 1988 йилда бўлиб, 1991 йилда ўғил вафот этади. Йиллар ўтиб катта бўлган 3 қиз ота мерос ховлидан умид қила бошлашади. Лекин у ховли 3 га бўлиниб 2 қисми амакиларга, 1 та қисми турмушдан ажраган аммага бўлиб берилган эди. Аммага ажратилган томон 1916 йилларда хадя сифатида ҳужжатлаштирилади. 3 та қизнинг каттаси уйни ярмини олиш учун қаттиқ ҳаракат қилади ва судда ғалаба қозонади. Суд қарори билан мажбурий ижро ховли-жойга олиб кириш бўйича буйруқни бажаради. Ҳовли 10 сотих бўлиб 4 сотих неварага, 6 сотих аммага қолдирилади. Невара қиз бир кунда девор тортади. Бундан норози бўлган амма 90 ёшли онани уйдан олиб ижарага чиқиб кетади. Ва ижтимоий тармоққа кечаги аҳволни чиқаради. Хола жуда қари. Холани уриб бўлмайди. Сал қаттиқ ушласангиз кўкариб чиқади панжа изингиз.
Айни ҳақиқат шу опа. Мана кўринг ва хулоса ўзингиздан! Кечқурун буларни ёзишга куч топа олмадим😥

Воқеага бефарқ бўлмаган Қўқон шаҳар хотин қизлар раҳбари Barno Hasanova, республика хотин қизлар фаоллари Saodat Boymirzayeva, Фарғона вилояти хотин қизлар раҳбари Камила Кавланова, Фарғона вилояти ҳокими матбуот котиби Dilmurod Jumaboyev, Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Улуғбек Норбоев ва бошқа фаол юртдошларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман 🤝🇺🇿

Оҳир борадиган жойимиз 2 метрлик туйнуксиз, эшиксиз қоронғу қабрда жонсиз танамиз, забонсиз, кўрмасдан, бутун дунёни унутиб ер билан битта бўлганимизни сезмай ётамиз...

Шундай экан нафсга эрк бериб динимизни дунёимизни унутиб, жигарлар бир бирига душмандек бўлиши қанчалар адолатли?!

Қани диний тушунча, қани оҳират ўйлари, тўғриси ман кўрмаяпман...

Ман фақат ўз нафси учун бир қарич ерни талашиб жигар жигарга нафрат отаётганини кўриб афсусланяпман...

Қаёққа қараб кетяпмиз ҳой инсонлар?!

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1318133625784396&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova