Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Зебунисо #опа #калтакланган #Аёл #ҳолидан #тезкорликда #хабар #олди👍🇺🇿👇

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жомбой туманида яшовчи аёлнинг калтаклангани бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилди.
Вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зебинисо Рахманова шу вақтнинг ўзида туман тиббиёт бирлашмасига бориб, аёл М.Р.нинг ҳолидан хабар олди.

Аёл шу йилнинг 30 май куни юз ва қўл-оёқ соҳасидаги жароҳат билан шифохонага ётқизилган бўлиб, айни вақтда аҳволи нисбатан қониқарли. Шифокорлар томонидан барча зарур тиббий ёрдамлар кўрсатиляпти. Бошқарма бошлиғи З.Рахманова ҳамда мутахассислар иштирокида аёлга ҳуқуқий ва писхологик кўмак берилди.

Дастлабки маълумотга кўра, 1982 йилда туғилган аёл М.Равшанова ва турмуш ўртоғининг акаси А.Равшанов ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. Фермер хўжалиги ишчиси бўлган А.Равшанов фермер хўжалиги экин майдонига қорамоли тушгани учун М.Равшановага тан жароҳати етказган. Айни вақтда беморнинг саломатлиги, ҳуқуқий ҳимояси доимий назоратда. Туман ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Албатта, М.Равшановага етказилган тан жароҳатида зўровонлик аломатлари борлиги инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир. Хотин-қизларга нисбатан бўладиган тазйиқ ва зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш, уларни ҳимоя қилиш, бахтли турмуш кечириши учун барчамиз масъулмиз.

Самарқанд вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизмати.

Saodat Boymirzayeva раҳмат сизга мавжуд муаммога бефарқ бўлмаганингиз учун 🇺🇿

Шунингдек соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов га ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман Аёлга тиббий ёрдами учун 🇺🇿

https://fb.watch/kXPnqqINlb/?mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар #Кредит #олди #давлат #дастури асосида 2 йил сарсон бўлган Фарғона вилояти Бувайда тумани тадбиркори Тешабаев Бахром!

Президент админстратори фаолларига, Туробжон Исломович, Agrobank, Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси фаолларига ўз миннатдорчилигимни билдираман 🇺🇿

Тадбиркор жуда оғир аҳволда, кредит бериш, кредит олиш эшиклари қаттиқ тўсилган эди Ҳурматли Президент!

Мана февраль ойидан қилинган ҳаракатлар бесамар кетмади...

Шу муаммога бефарқ бўлмай тадбиркор ишига ёрдам берган барча юртдошларимизга раҳмат айтаман🤝🇺🇿

Камчиликлар бор албатта, лекин мавжуд камчиликларни ижобий ечими бор👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Вазир #нима #янгиликлар #кирита #олди чет элма чет эл тинмай юрган O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi вазири Бекзод Мусаев жаноби олийлари Ҳурматли Президент?!

Олдинги вазир Нозим Хусанов томонидан кунлик иш билан таъминлаш бўйича бир неча бинолар замонавий қурилган эди.

Ҳозирги вазир даврида ушбу бинолар ёпиқ аҳволда!

Аҳир бу биноларни қуриш учун давлат бюджетидан қанчадан қанча миллиард миллиард сўм пуллар кетган O'zbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi ни раҳбари Акмал Бурхонов!

Таниш билиш кучли юқорида, бир бирини қўллаб мавжуд камчиликларга кўз юмиш кучли!

Яна булар тинмай Давлат Раҳбарини қўлидан мукофот олиши ачинарли ҳол Ҳурматли Зироатхон Мирзиёева - Ziroatkhon Mirziyoyeva!

Бундай бефарқ, чет элма чет эл мазза қилиб Ўзбекистон республикасига янгиликлар олиб кира олмаган вазирлар керакми бизга?!

Солиқ, соғлиқни сақлаш, камбағалликни қисқартириш, кейингиси Президент маслаҳатчиси лавозимига кўтарилишига ҳеч шубҳам йўқ!

Шунинг учун биз ривожланмаймиз эскича янгиликларсиз ротацияларга бой раҳбарлар билан pm.gov.uz!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova