Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фарзандлар келажаги учун муносиб мактаб👍🇺🇿👮‍♂️👇

#QDPI #maktab

⚡️⚡️⚡️Ota-onalar diqqatiga!

Qoʻqon davlat pedagogika institutida tashkil etilgan “INSTITUTE SCHOOL” maktabi 1–4-sinf oʻquvchilarini oʻqishga qabul qiladi.

Maktabda rus, ingliz tillari, mental arifmetika hamda bolalar gimnastikasi chuqurlashtirib oʻtiladi. Oʻquvchilar issiq ovqat va nonushta bilan taʼminlanadi.

Shoshiling, oʻrinlar soni chegaralangan!

☎️ Murojaat uchun: +998-95-120-44-00 telefon raqamiga qoʻngʻiroq qilishingiz mumkin.

Yoshlikda olingan bilim — toshga oʻyilgan naqsh kabidir.

Facebook | Instagram | Youtube | Telegram
#Болалар #таълим #олиши #шарт, #Ота #Оналар #фарзандлар #тақдирига #бефарқ #бўлманг!

Қулупнайни яхши кўраман.

Йўлимда кўплаб Аёллар йўл четида идишларга тўлдирилган қулупнайларни туридан сотишмоқда.

Тўҳтамай томоша қилиб кетавердим.

Бир пайт бурилишимда автобус бекатида чамаси 5 синфлар атрофида болакайга кўзим тушиб тўҳтадим.

Бола қуёшнинг иссиқ нурида қорайиб кетган, устидаги кийимлари ҳам яхши эмас эди.

Нима бўлганда ҳам пулни шу болакай меҳнати савдоси учун олсин, дедим.

Мани туҳтаганимни кўриб ёнимга хурсанд бўлиб югуриб келди.

Опа қулупнай ўзимизники, деб, мақтади.

Муомаласи яхши.

Болакайга савол бердим, нега мактабга бормадинг, деб.

Бола эса, опа 5 опам бор, оиламиз оғир шароитда, ота онамга ёрдам берай, деб, савдодаман, деди.

Ҳа..., деб, лекин нима бўлганда ҳам таълим олиш керак, дедим.

Болага бу сўзим ёқмади, мани бир текширувчидек қабул қилиб, бироз нарига кетди.

Акаси ёнимга келиб, болани хаётини тушинтириб айтди.

Акасига, тўғри тушинаман, лекин таълим олиши шарт, дедим.

Мактабдан кейин ота онасига, оиласига ёрдам берса яхши, ёшлар ўзини ўзи меҳнат билан банд қилиши ёмон йўлларга кирмай таҳсинга лойиқ, дедим.

Болани қулупнайини кўпини сотиб олдим, уйига бироз бўлсада ёрдам бўлсин, деб.

Ва йўлимда Қўқонга боргунга қадар меҳнаткаш болани, оиласи учун қуёшнинг иссиқ нуридан қочмай савдо қилганини ўйлаб қайсидир маънода раҳмат шундай меҳнаткаш ёшларга, деб, ҳотиржам бўлдим.

Таълим олинг, нима бўлганда ҳам.

Таълим нажотдир.

Оддий савдогар бўлсангиз ҳам, деҳқон бўлсангиз ҳам таълим ҳар ишингизга аз қотади.

Меҳнаткаш ёшларга ҳар томонлама омад тилайман 👍🇺🇿

Худо хоҳласа деҳқон бола ўз оиласини меҳнати билан ҳар томонлама боқа олади👍👍👍

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ҳожатхонам #йўқ #эди... #Сен #Аёлсан, #Мен #ҳам #Аёлман! #Мансаб #учун #эмас #фарзандлар #учун!, деб, оддий бир маҳалла хотин қизлар фаоли, бир сўм давлатдан олмаган ҳолда #Ёлғиз #Онага, #Аёлга ҳомийлар, саҳоватли инсонлар ёрдами билан уй жойни инсон яшайдиган шароитда қуриб берган Малика Рахимжоновага РАҲМАТ айтаман Ҳурматли Зойир Мирзаев, Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Saodat Boymirzayeva!

Мана шундай фаол, фидойи хотин қизлар фаоллари борлигини исботи билан кўрдим, эшитдим, билдим.

Қўлини баланд минбарларда БИГИЗ қилиб хотин қизлар ундоқ хотин қизлар бундоқ, деб, тинмай ер билан битта қилган, қилаётган раҳбарлар кўриб қўйинглар, хотин қизлар қанчалар кучга, матонатга эга эканлигини!

Ўзбекистонда кўплаб хотин қизлар фаоллари яхши ишларни олиб боришмоқда, лекин уларнинг меҳнати СОЯ остида!

Кимлардир ўз мансабини кетига маҳкам ёпиштириб бўшатмайман ва шу яхши ишлаган инсонларни юзага чиқармайман, деб, беюзларча кўплаб раҳбарлар ишлаб келмоқдалар.

Хотин қизлар катта куч Ҳурматли Президент!

Гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек хотин қизлар фаоллари ичида куним ўтсин, дейдиганлар ҳам топилади!

Шундай бўлсада хотин қизлар фаолларини маошларини ошириб, устамаларини тўлаб, чет элларга хотин қизлар иши бўйича малакасини оширишга албатта жўнатишни йўлга қўйиш керак!

Ҳурматли Малика Рахимжонова сиздек хотин қизлар фаоллари бор экан ҳеч бир қийналган Аёл, Ман Бахтсизман, демайди!

Чунки БАХТСИЗМАН, деган Аёлларга тиргакли куч бор ва бу тиргак эркак эмас Аёллардир👇

#Чиноз_тумани
#Эътибор_эҳтиром

⚡️Яхши кўриш ҳам ризқ... Хурсандчилик ҳам ризқ... Дўстингиз ҳам ризқ... Яна қанча ризқлар бор...Ризқни хайрлисини сўранг...

⚡️Яхши кўрганларингиз сизга меҳрли бўлсин! Хурсандчилигингиз сизни яхшилар ичида яшнатсин! Хайрли дўстлар ато этсин! Агар хайрли ризқлар сўраган бўлсангиз ачинманг...

⚡️Хайрлиси сизга насиб этади...

⚡️ Тошкент вилояти Чиноз тумани Сутчилар мфй хотин қизлар фаоли Малика Раҳимжонованинг эзгу саъй ҳаракатлари самараси ўлароқ бугун яна бир аёл ўзлигини англади, яшашга завқи ортди.

⚡️ Яхшилик барибир яхшида, азизларим!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova