Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.47K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Огоҳ бўлинг Ҳурматли Қўқон шаҳар ота оналари фарзандларингиздан.

Бугундан мачитлар тўла юртдошларимиз 🤲

Эртадан рўза тутамиз.

Рўза тутиш билан баробар намозхон юртдошларимиз мачитларга таровеҳ намозини ўқишга чиқадилар.

Катталар таровеҳ намозини ўқишга чиқиш билан бирга кичик ёшдаги катта ёшдаги мактаб болалари ҳам уйдан мачитларга намоз ўқиймиз, деб, чиқиб кетишлари бўлади.

Ўтган йили мачитларга намоз ўқиш учун борган ёшларнинг кўпи ўйинга берилиб кўчаларда, мачит ичида намозхон ҳамда хонадонларда яшайдиган аҳолига тарбиясизлиги билан зарар берганларига гувоҳ бўлдик.

Эҳсонга келтирилган баклашкали сувларни оёқларида тепиб, стольбада ёниб турган лампочкага отиб, ўзгаларни машиналарига зарар берган ҳолатлари бўлган.

Имкон бўлса мачитга машинасиз келишга ҳаракат қилинг.

Кўчаларда кеч соат 12-1 бўлишига қарамай бефарқ ота оналар фарзандлари тунда қаерда, ким билан бўлганига қизиқмаган.

Азиз Қўқон аҳлининг ёши улуғлари, ота оналар сизлардан илтимос, фарзандларингизга ОГОҲ бўлинг, рўза ойларида тарбиясизликларга қўл ўрмаслиги, ўзгаларга ўз ҳулқи атвори билан зарар бермаслигини ўқтиринг

Рўза ойида гуноҳ ишларга қўл уришдан тийилиш лозим...

Ҳамма Азиз Юртдошларимизга рўза ойини эсон омон ўтказиб олишларига тилакдошман🤲

https://www.facebook.com/100027633137805/videos/2795674100735049/?mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#SOS #Ҳурматли #Президентни #огоҳ #этишим Сўх туманида эшитишим бўйича 4-5 валломат бор.

Балки бу кичик жойда кучли кланлар, мафия ҳам бордир?!

Сўхга ишхоналар керак!

Сўх аҳолисини амалий иш билан таъминлаш керак!

Мактабларда таълим сифатини ошириш керак!

Маданий маърифий ишлар суст!

Маданий маърифий ишлар амалда кўплаб бўлиши керак, концерт, театр, машҳур инсонлар билан суҳбатлар.

Ёшлар фаоллигини, ёшларга иш билан таъминлашни кучайтириш керак Sadullaev Alisher.

Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev қанисиз, боринг ўша ерда яшанг, кўринг!

Сўҳни аҳолиси Қирғизистон Ўзбекистон чегарасидан олаётган стрессини ўзи етади, бошқа стрессларни кераги йўқ.

Бир Қўқонлик тадбиркор томонидан Ҳурматли Президентнинг бош қошлигида, бош вазирнинг осмон осмон вадалари остида чиройли истироҳат боғи яратилиб вандализмлар томонидан кучли зарар берилганини кўриб ҳафа бўлдим.

Ҳурматли Президентга Сўхлик бир қиз чиқиб бизга истироҳат боғи керак, деган, экан...

Ҳурматли Президент истироҳат боғини ҳам яратиб бердилар тадбиркор орқали.

Минг афсуски яратилган истироҳат боғига вандализмлар зарар етказган.

Сўхда шунақанги барзанги йигитлар бор экан, хоҳлаганча бировни мулкига осонлик билан зарар етказадиган муштумзўрлар

Тадбиркор эса устама уст банкка фоизини тўлай олмай сарсон.

Бош вазир сўзи бўйича тадбиркорга ҳеч қандай имтиёз яратиб берилмаган.

Президентга эса чиройли ҳисоботлар топширилган минг афсуски...

Сўхдан юқорига ҳеч қандай негатив чиқмаслиги шартмиш айтишлари бўйича.

Оҳҳҳооооо Сўх алоҳида республиками тушинмадим...

Бу ерга бир йил ҳукумат вакиллари яшаб, қайсидир маънода тартиб ўрнатмагунча, аҳолини рози қилмагунча Сўхдан кетмаслиги керак!

O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi вазири бориб иш ўринлари яратишда ёрдам беринг пойтахтдан чиқиб, мономарказларни очинг.

Кейинги постим Ҳурматли Президентга огоҳ этишим Ўзбекистон Қирғизистон чегара постидаги ноҳуш ҳолатлар бўйича бўлади!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Бош #вазир #огоҳ #бўлинг🇺🇿Ҳурматли бош вазир Abdulla Nig Matovich Oripov сиздан илтимос ва талаб қиламан, АО "Узбекистон темир йуллари"нинг ички яширин тизимини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи масъулларингиз билан атрофлича ишчи гуруҳи тузиб ҳар томонлама текшириб, инсонлар кўзига боқиб, имкон қадар инсон ҳуқуқлари қай даражада эканлигини билинг🙏🇺🇿

Ман Қўқон шаҳар локомотив депоси ичидаги аҳволни, айниқса Аёл ҳуқуқлари пой мол бўлишига гувоҳ бўлдим ўтган йили ва бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали раҳбарларни огоҳ этдим.

Ҳурматли Абдулла Орипов, Ўзбекистон темир йўллари алоҳида республика экан.

Ўзбекистон темир йўллари республика ичидаги муаммолар ташқарига чиқмаслиги керак экан.

Мабодо муаммолар чиқиб кетса, ўша инсонларга нисбатан интизомий чора кўрилиши шарт экан.

Абдулла Орипов биз қайси замонда яшаяпмиз?!

Ҳали ҳам Ҳурматли Шавкат Мирзиёев берган хурлик шамоли айрим ёпиқ ишхоналарга кириб бормаган.

Ҳурматли Абдулла Орипов ман темир йўллари бўйича муаммоларни хотин қизлар бўйича темир йўллари масъулига хабар етказганимдан кейин, прокуратура порталига мани ва ўша жабрланган Аёл устидан ариза ёзилган.

Қўқон шаҳар локомотив депоси ломи иибси мани чақирди.

Чақирув қоғози уйимга келмаганлиги учун оғзаки чақирувига рад жавобини бердим.

Кеча душанба куни иибда ишни яъни делони ёпишган, икки Аёлни муросага келтирибди, эшитишим бўйича.

Шундан кейин ҳам лом иибси мандан тушунтириш хатини олиш учун мани қидирмоқда.

Ҳурматли Абдулла Орипов ман мавжуд муаммоларни олиб чиққаним учун нега иибга тушунтириш хати ёзишим керак?!, бу нима мани қўрқитиш учун бўлаётган ҳатти ҳаракатми?!

Темир йўлларини ишини ман қўйган ҳар бир постимдан Ўзбекистон фуқароларининг ёзган салбий изоҳларини ўқиб, Ўзбекистон темир йўллари қай аҳволдалигини билиб олишингиз мумкин.

Ҳурматли Абдулла Орипов бошимга тушаётган савдоларни Ҳурматли Президентга етказинг!

Ўзбекистон темир йўллари ичида меҳнат қилаётган Аёллар тақдирига на сенат ва хотин қизлар қўмитаси кўриб эшита олмади, қўрқоқлик дейми, нима дейин?!

Бир Қўқон хотин қизлар бўйича масъул ўтган йили Қўқон локомотив депоси ичига кириб у ердаги хотин қизлар аҳволини била олди ва керакли маълумотларга эга бўлди!

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1289483285316097&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1289345511996541&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://fb.watch/kQK5Kcshbi/?mibextid=Nif5oz

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1288389272092165&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1288178972113195&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1288133885451037&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Огоҳ #бўлинг!!! Вирусли гепатитга қарши эмлашни бошланган шекилли, хушёр бўлинг, дорини ўрганинг, кейин қабул қилинг!
Ўйин турлари кўпайди!
Униси бўлмаса буниси қабилида ишлар давомий!

Текин йод ўзини оқламади!

Ошқозонни оммавий даволаш ҳам тўҳтади манимча...

Энди вирусли гепатитга эмлаш бўйича твда гап кетмоқда!

Огоҳ бўлинг Азиз юртдошларимиз!

Қайси бир даводан воз кечсак бошқасини бизга, болаларга турли касалликларни номи бўйича янгиликлар яратиб нима бўлганда ҳам шу дориларни истеъмол қилдиришмоқчи!!!

Огоҳ бўлинг!

Ўзингизни асранг!

Текинга, деб, берилган ҳар қандай дориларни ўқимаган билмаган бўлсангиз ўзгалардан сўраб билинг буни айби йўқ.

Билган инсонлар эса ўзлари билиб ўз хаётларини асрашда давом этаверади!

Миллатимизни лабораториядаги сичқон каби синашдан олдин Ҳукумат аъзолари ўзларини, фарзандларини ҳам омма орасида исботи билан эмласин, йодини ичсин, ошқозонидаги паразитларга қарши даволатсин, ҳамма касаллик қуйида бўлмай юқоридаги олий насабларда ҳам бўлиши мумкин!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Огоҳ #бўлинг 30 M 347 FB ушбу рақамдаги Ургенч Самарқандга қатновчи харбийдан чиққан ҳайдовчидан!!!

Ургенч Самарқанд йўлига қатновчи ҳайдовчилар ўзларича янги қонун асосида ишлашни йўлга қўйганлар.

Йўловчи тайёр бўлишига қарамай соат кечки 18 да йўлга чиқар эканлар ўзларини ва ўзгаларни қийнаб!

Мани ўз машинасига ўтказган ҳайдовчи бироз вақтдан кейин бир шофёрда кета қолинг унга одам тайёр, деди.

Биринчи ҳайдовчи сўзи билан бошқа ҳайдовчи машинасига ўтирдим, аммо Самарқандга боргунимча бу 30 M 347 FB кобальт ҳайдовчиси инсонлар хаётини ҳавф остида қолдирди.

Машина ичи санитария гигиена талабларига риоя қилинмаган.

Йўлда уч марталаб рулда ухлаб қолди, уни хушёрликка чақирдим, кейин эса, ухлаб олай, деб, куйдирди, юзини ювди, телефонда кимлар биландир гаплашиб, кечки юриш манга тўғри келмаяпти, қийналяпман, деб, ўз норозилигини билдирди, лекин Ургенч Самарқандга қатновчи таксистлар раҳнамосини сўзи сўз эканда!!!

Ундан ташқари газ заправкаларида газ бўлмай, қайсидир Бухоро вилоятига тегишли газ қуйиш шаҳобчасида 1.5 соат бизни вақтимизни ушлаб ўтирди, ҳайдовчи айтиши бўйича ҳаммамиз шу ердан газ қуямиз, деди.

Газ қуйиб Ромитан тарафга машина бурилганида газ шаҳобчаларида эркин газ қуяётган ҳайдовчиларни кўриб ўзимизни ҳайдовчига танбеҳ бердим, нега бизни вақтимизни шунча ўғриладингиз, деб, лекин бу инсонга гап таъсир қилмас эди.

Мани юзимга безрайиб, бир пайтлар мани ҳозирги Президент юзимга тарсаки урган, деди, мағрурланиб.

Уни юзига урмай, Президент бир йўла уриб дабдала қилганда яхши эди, дедим, ичимда...

Йўл давомида телефон тинмади!

Йўл давомида тинмай ҳар ўн минутда нос чекиб машина эшигини тинмай очиб носни туфлаб келди.

Йўлда юзини ювди.

Ухлаб олай деди.

Умуман олганда бу ҳайдовчи инсонлар ҳуқуқларини ўзбилармонлик билан очиқчасига пой мол қиладиган жиноятчига тенглаштирдим.

Имкон бўлса Ургенч ИИБси, ЙПҲ фаоллари бундай ҳайдовчиларга қаттиқ қонуний чора кўриши керак.

Инсонлар хаётини, соғлигини ҳавф хатарга қўйиб пул топиб оила боқиши буюрармикан, манимча йўқ, инсонлар норозилиги асло бундай инсонлар хаётини яхшиламайди!!!

Ургенч Самарқанд 30 M 347 FB кобальт ҳайдовчисининг хизматидан огоҳ бўлинг Азиз Юртдошларимиз!

Умуман олганда Ургенч Самарқандга қатновчи ҳайдовчилар қўйган талабларига яъни кеч соат 18 да юришига ўз норозилигингизни билдиринг, кечки юришни аҳволини кўрдик, билдик!!!

Бобожонов Пўлат Раззақович
Ички Ишлар Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси
Шохрух Гиясов
Дилшод Гиясов
Хоразм вилояти ИИБ
Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси

https://t.iss.one/Nigora_Alimova