Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#бефарқэмасман #Блогерларга #ов #бошланган, #эҳтиёт #бўлинг, деган мазмунда мессенжерларга смс хабарлар келмоқда.

Ҳавотирли телефонлар бўлмоқда.

Шунингдек танқидий асосли постлар тагига ҳам безовта юртдошларимиз, ов бошланган, эҳтиёт бўлинг, деб, огоҳ этишмоқда.

Яқинда Қўқон шаҳар Давлат ҳавфсизлиги хизмати фаоллари билан кўришиб суҳбатлашдим, ҳаммаси яхши...

Ўзгаларнинг шахсий хаётини шантаж қилмадим.

Ўзгаларни ҳақорат қилмадим.

Фақат ва фақат нопок раҳбарлар ишини қоралаб чиқдим ва бу чиқишим ов бошланганига қарамай давомий бўлади!

Адолатли чиқишимни кўтара олмай таниш билишларни ишга солдилар, баъзан ўша постлар ўчди.

Адолатли чиқишимни кўтара олмай даволанаётган больницага келиб постларни ўчиринг, илтимос, деб, ярим кечалари келдилар, постларни ўчирдим...

Манимча Ҳурматли Президент бу ҳолатлар хаёт эканман давомий бўлса керак...

Янги Ўзбекистонда Ҳурматли Президентни янги ислоҳотлари билан янгича қарашлар билан, адолатли сўз эркинлиги орқали чиқишлар билан ҳеч қандай кучли босимларга учрамадим, босимлар бўлди, лекин манга босим қилганларни ижтимоий тармоқларда олиб чиқиб босимларга барҳам берилди.

Янги Ўзбекистонда хаётим, қарашим, ишончим, инсонлар тақдирига бефарқ бўлмаслигим бўйича ўзимга кучли куч топиб тинмас қадам ташлашга аҳд қилдим.

Ўтган даврларда асло бундай ишларни, шаҳдам қадам ташлашларни, адолатли танқид қилишларни имкони йўқ эди, қайсидир маънода эркинликлар чегараланган бўлган.

Ўтган даврларда қўрқитиб, қўрқиб яшадик.

Ўтган даврларда ҳозирги чиқишларим билан бир кечада йўқ бўлишим мумкин эди.

Ўтган даврлардагидек яккаланиб қолмадим, лекин яккаланиб қолиш ҳолати бошимдан кучли ўтган раҳбарларнинг кучли ўйинлари билан ишдан кетказиш бўйича...

Ҳозирги янги ислоҳотлар билан ҳотиржамман.

Чунки Ўзбекистон Ватанимга инсон манфаатлари йўлида ижобий ўзгаришлар бўлмоқда.

Айрим раҳбарлар янгича ишлай олмасдан инсонларни сарсон қилиш ҳолатлари бўлсада, учраб турсада барибир инсонлар қонуний талаблари асосида муаммони ечимини топа оляптилар.

Ва ўша инсонларни ортиқча сарсон қилган раҳбарлар узоққа бормай шарманда бўлмоқдалар, чунки янгича ишлаш давр, замон талаби эканлигини англаб етмаяптилар..., тўғри тушинамиз, бу раҳбарлар ДОГМАТИЗМ синдромли касаллигига учраган беморлардир.

Кузатишларим бўйича Халқ ҳурматидаги раҳбарлар аста кўпайиб сафлари кенгаймоқда.

Хайрулло Бозаров
Зойир Мирзаев
Гульнора Маруфова
Erkinjon Turdimov
Бувайда туман ҳокими
Barno Hasanova
Наманган вилояти ҳокими
Ruslanbek Davletov
Зироатхон Хошимова
Феруза Эшматова
Қўқон шаҳар ҳокими
Боғдод туман хотин қизлар раҳбари
Nadira Ataboyevna
Яшнаобод туман ҳокими
Бекзод Мусаев
Ойгул Саттарова
Самарқанд вилояти хотин қизлар раҳбари
Tanzila Narbaeva
Malika Qodirxonova
Фурқат туман ҳокими
Данғара туман ҳокими
Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси
Dilmurod Jumaboyev
Расул Кушербаев
Alisher Sadullaev
Alisher Qodirov
Olimbek Tursunov
Муҳаммад Валиев
Ўзбекистон темир йўллари хотин қизлар масъуллари
Зулайхо Махкамова
Farhod Mamadaliyev
Қўқон шаҳар ииб раҳбари
Қўқон шаҳар прокурори
Бобожонов Пўлат Раззақович
Бувайда туман ҳокими
Farida Afruz
Saida Mirziyoyeva
Шуҳрат Ғаниев

Ва бу Халқчил Халқ хизматидаги раҳбарлар сафи кенгайишда давом этсин🇺🇿🙏

#бефарқэмасман

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#бефарқэмасман
#Аёллар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиб қалқон бўлаётган Қўқон шаҳар хотин қизлар масъули Барно Хасанова ўз чиқишида адолатли ҳақиқатни минбарда туриб сўзлади.

Барно борича очиқ ойдин бор ҳақиқатни айтди.

Ҳали хотин қизлар бўйича қилинаётган ишлар ўз самарасини бериши қийин.

Чунки бир неча йиллар Аёлларга атрофдан паст назар билан қараш одати қон қонига сингиб улгурган.

Ҳурматли Президент томонидан туманда қолган Аёллар қуёшли кунларга чиқдилар, лекин камчиликлар ҳали ҳам кўп бўлсада.

Ўлиб бўлган тизимни жонлантириш ўта мушкул бўлсада талаб билан жонлантирилди.

Президентга раҳмат айтаман, фақат ва фақат Президент хотин қизлар бўйича муаммоларни биринчилардан англаб етиб минбарларда бонг урди🇺🇿

Президентдан ўзга масъуллар эса ҳали ҳам кўр, кар, соқов👎

Қанчалар шармандалик кўринишлар.

Ҳозиргача Ҳурматли Президентга бирор раҳбар қуйидаги норозилик кайфиятини Аёллар бўйича муаммоларни очиқ ойдин гапира олмайди.

Ҳа Президент айтсада, айтмасада жим бўлиб бош эгамиз, деб, ишлаб турган хотин қизлар тизимини битта номсиз нишонсиз вазирлик ичига бўлимча қилиб тиқиб юборишса ҳам жим сукут сақлаб қуллардек бош эгишда давом этишди ва бу сукут сақлаб бош экканлар ҳам хотин қизлар фаоллари эди минг афсуски.

Қуйидаги азоблик ишларни биз кўрдик.

Қуйидаги муаммолар бўйича биз бонг уриб Президентга очиқладик.

Бонг урганимизни, хотин қизлар дардига бефарқ эмаслигимизни Президент ўқиди билди.

Лекин нима бўлганда ҳам хотин қизлар тизими бўлимча бўлишда давом этди.

Хотин қизлар азобда.

Қизлар ваҳший иркаклар томонидан ваҳшиёна зўрланмоқдалар.

Хотин қизлар бир неча миллиони уй ичида зулм ичида яшамоқдалар

Хотин қизлар туман ичида қорага бурканмоқдалар эрлари, ўйнашлари томонидан.

Хотин қизлар айниқса чекка қишлоқларда яшайдиган Аёллар ҳали ҳануз ўз ҳақ ҳуқуқларини билмай келмоқдалар, бунинг учун адлия фаолларига "раҳмат" айтаман👎

Хотин қизлар ҳали ҳам мардикор бозорларида.

Хотин қизлар иш билан таъминлангани билан ойлик маошлари ўта паст.

Хотин қизлар боқиманда эрларни боқишга масъул👊

Хотин қизлар ҳали ҳам чет элларда сарсон бўлиб ишлаб келмоқдалар, уларни ҳолидан на сенат, на адлия, на элчилар, на ииб, хабар олмайди, уларга зарур эмас инсон қадри қанчалик паст эканлиги👎

Хотин қизлар бўйича гендер тенглик нолга тенг..., ҳамма ёқни эркак раҳбарлар босиб кетган.

Гапираман десам гап кўп.

Ҳурматли Президент мақсадим ва бошқа фаол Аёлларни мақсади хотин қизлар қўмитаси давлат ёки нодавлат ташкилоти бўлиб алоҳида қолсин

Хотин қизлар фаоллари боши эгилди эгишди ёнингизда юрган хонимлар сабабли.

Хотин қизлар фаолларини меҳнатлари кўплариники қадрланмади.

Хотин қизлар бўйича ишлар ҳам сенатдан тортиб таниш билиш бўлиб кетганлиги ачинарли ҳолдир.

Ҳали ҳам эскича ишлаш давомий Ҳурматли Президент.

Минг лаънат эскича яшашдан чарчамай инсонларга ҳар томонлама азоб бераётган манқурт раҳбарларга.

Ҳурматли Президент бундан кейин ҳам хотин қизлар тизимига, болалар хаётига, қийналган тадбиркору юртдошларимиз фаолиятига #бефарқэмасман

Барно кўп сўзларни айтиши мумкин эди, лекин, лекини бор воқеликлар катта тўсиқ бўлишига сабаб бўлишини билиб сезди.

Лекин нима бўлганда ҳам минбарда туриб Аёллар муаммосини гапира олди.

Ҳурматли хотин қизлар биз сизлар биланмиз🤝🇺🇿

Қўлини бигиз қилиб ўзи Аёл бўла туриб Аёлларга ҳурматсизлик қиладиган ҳар қандай инсонларга қаршимиз.

Президент инсонларга эҳтиёткорлик билан, одоб билан, ҳурмат билан эътибор бериши ҳали ҳам айрим эркак Аёл раҳбарларга дарс бўлмаган!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Бефарқэмасман ногиронларнинг тиббий даволанишига Ҳурматли Президент 🇺🇿

Тошкент шаҳрида Япония элчихонасидан бироз ўтгандан кейин жароҳатлар асорати, шунингдек протезлаш, травматология ва ортопедия бўйича жарроҳлик амалиёти, даволаш маркази шифохона мустақиллик пайтидан фаолият юритиб келади.

Биринчи бор жарроҳлик амалиётидан кейин Елизаров аппарати оёғимдан буткул олинганда ортопедик аппаратини кийиб юришга ҳаракат қилиш учун, олдинги номи протезный, дейилган, шу ерга келиб даволанишни давом эттириб ортаппаратни тайёрлатиб юришга ҳаракат қилганман.

Эслайман ўша даврларни.

Ҳозирги клиника катта эди.

Заводи ҳам бор бўлган.

Аста секин ногирон инсонларга тегишли бўлган касалхона худуди қисқара бошлади.

Касалхона худуди тадбиркорларга сотилиб, протезный завод ўрни йўқ бўлиб, кулишни ҳам йиғлашни ҳам тўғриси билмайман, элита бойлар учун кўп қаватли уйлар қурилди.

Бу уйлар атрофи ўралган.

Бу уйларда кўпчилик яшамайди.

Чунки одам кам кириб чиқишини кўрганман.

Айниқса кечқурун ҳамма уйларда чироқ ёнмайди.

Онда сонда чироқлар кам уйларда ёнади.

Хуллас протезный завод ўрнини бойлар ўзларига роскош қилиб уй қуриб мазза қилиб яшашмоқдалар.

Ногиронлар ҳаққи тадбиркору бошқа элиталарга ўтиб кетди.

Яна бир бинони бўлаги ҳам йўқ қилинди.

Ҳурматли Президент, хабарингиз борми йўқми билмайман, сиз томондан янги бино қуриш учун катта пул ажратилган.

Марказ раҳбарлари янги ТошМИ тарафга уч гектар жойга янги марказ қурилади, деб, хабар тарқалган.

Ман қаршилик қилиб, ногиронлар даволанадиган жойга энди қайси оч олигарх кўз тикяпти, деб, ҳафа бўлиб, 2021 йил декабрь ойида ижтимоий тармоқлар орқали ўз норозилигимни билдирдим.

Бир неча вақт ўтгандан кейин ногиронлар реабилитация маркази кўчмасдан ўз ўрнида қолади, деган, яхши хабар эшитдим.

Марказ ўз жойида қолиши адолатдан бўлади.

Марказ ерларини сотганларни жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқилиши керак.

Марказ ерларини қайтариб олиб марказни кенгайтириш керак.

Ўша элита уйларда ўтирган олигарҳлар виждонан ногиронлар ҳаққи бўлган ерларни клиникага қайтариб бериши шарт!

Бу йил баҳорнинг илк кунларида марказда ётиб даволандим.

Ҳурматли Президент касал кўпайиб кетган.

Ногирон инсонлар сафи кенгайиб кетмоқда.

Пандемиянинг асорати туфайли кўплаб юртдошларимизда суяк емирилиши тезлашиб кетган.

Палаталарда вақти келса жой етмай, палаталарда ҳаддан зиёд қўшимча койкалар қўйилганини кўрдим.

Палаталардаги даволанишга келган беморлар, ўтган йиллари 14 кунда ётиб даволанса, ҳозирда 10 кунга қисқарган.

Беморлар кўпи хотин қизлар.

Соғлом инсонлар ҳам ногиронликка юз тутмоқдалар.

Ҳурматли Президент Сиздан илтимос Тошкент шаҳрининг қоқ марказида жойлашган ногиронлар реабилитация марказини ерларини қайтариб олиб, шу марказни катталаштириш керак.

Ётиб даволанган пайтимда O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi вазири Ҳурматли Бекзод Мусаев келганини эшитдим.

Лекин биз кўрмадик.

Зора янги вазир ногиронлар реабилитация марказига ислоҳотли ҳавони олиб кирса...

Тиббий анжомлар физиотерапеяда маънан эскирган.

Физиотерапея жиҳозларини янгилаш керак.

Ногиронларга берилаётган озиқ овқатларни ҳар бир беморга қанча берилиши кераклигини назорат қилиш керак.

Чунки касаллар кўплигида овқатларни бериш тартиби чекланди, кўрдим.

Ўзимни овқатимни олмай, овқатни етмаганга беринг, дедим.

Дори дармон масаласида ҳам муаммо бор назаримда.

Ҳаммани танаси бошқа, анализлар бошқа, лекин дори дармон кўпчилик беморларга бир хил берилади.

Кўпчилик беморлар ўзлари дорини нимага таъсири борлигини сўрамайдилар ҳам.

Ювиниш хоналари талаб даражасида эмас.

Ман бу постим билан имкон қадар камчиликларни бартараф қилаётган травматолог ортопед шифокорларини айблаш учун ёзиб билдирмадим.

Ман ушбу постим орқали ногиронлар реабилитация марказига Ҳурматли Президент қанча маблағ, қанча гуманитар ёрдамлар берилган бўлса, ўша маблағларни жой жойига ишлатишни ва реабилитация марказини ҳар томонлама ривожлантириш ишларини пайсалга солмаслигини ёзиб билдирмоқдаман.