Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.75K videos
1 file
8.47K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Ўз #ҳақ #ҳуқуқларингизни #бундан #кейин #ҳимоя #қилинглар 4 мактабнинг ҳақ ҳуқуқлари йиллаб топталган, раҳбарлар томонидан томошабинда қолган Азиз Устозлар🙏🇺🇿

Мандан керакли духни олдингиз, бундан кейин асло ўзингизни ўзгага ҳафалатиб қўйманглар.

Ман кўп ҳаракат қилдим Сиз Азиз Устозларни шантажчи зўравон клан оиланинг азобидан қутқаришга.

Ҳали ютганимиз йўқ, лекин албатта бу жирканч ишларнинг оҳири бўлади, ёмонлик устидан яхшилик ғалаба қозонади.

4 мактабнинг Азиз Устозлари ман имкон қадар ҳаракат қилдим ва бу ҳаракатим давомий бўлади.

Бундан буён мансиз ўз ҳақ ҳуқуқларингизни топталишига йўл қўйманг, сизлар кўпчилик🤝

Қўқон шаҳар 4 мактабнинг Азиз Устозлари ишларингизга омадлар, сиҳат саломатлик тилайман 🇺🇿

Ҳеч қачон қоқилманг, шантажчи қурбони бўлманг, қўрқманг, ўзингизни сазойи қилдирманг, ҳалол, адолатли бўлинг🙏🇺🇿

Томошабин карахт раҳбарларга албатта бир кунмас бир кун Олий Жазо муқаррар

Азиз Устозлар йиллаб қандай азоб чеккан бўлсангиз томошабин раҳбарлар ҳам умрини оҳиригача сиз Азиз Устозлардек азоб тортишсин!!!

Saida Mirziyoyeva минбарлардан туриб Ўқитувчилар ҳақида кўплаб маърузалар қилган эди, афсуски бу хонимнинг сўзлари амалда ўз исботини топмади...

Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ўлиб бўлган экан Ҳурматли Президент!

На хотин қизлар, на адлия, на прокуратура, на инсон ҳуқуқлари бўйича раҳбарлар, на бошқаси эътибор ҳам бермади.

Ўлиб бўлган эканмиз...

Инсонлар бекорга аламзада бўлиб кетмас экан, ҳамма ёмон ишларнинг бошида бефарқлик ётибди, Ҳурматли Президент , бефарқли инсонни ўлдиради, деган сўзларини ман амалда кўплаб кўриб келмоқдаман.

Ҳурматли Президент сизга сабр тилайман, атрофингизда бефарқ раҳбарлар, ўлик раҳбарлар тили дили бошқа раҳбарлар кўп экан, Ҳурматли Президент сабр тилайман...

Манда эса сабрнинг С си қолмади...

Инсонларни норозилигига суддаги адолатсизликлар сабабчи!

Инсонларни норозилигига прокуратурадаги адолатсизликлар сабабчи!

Инсонларни норозилигига иибдаги адолатсизликлар сабабчи!

Инсонларни норозилигига атрофдаги бефарқ лоқайд раҳбарларнинг адолатсизликлари сабабчи!

Ва бу адолатсизликларнинг сабабчилари томонидан адолатсизликларга учраган инсонлар Давлатдан Ҳукуматдан норозилик кайфияти пайдо бўлиши реал факт экан, кўрдим, билдим, эшитдим.

Ўша адолатсизликлар қурбони ўзини ўлдиради.

Ўша адолатсизликлар қурбони муҳолифатга айланади.

Ўша адолатсизликлар қурбони адолат йўқлигидан оҳ воҳ қилади.

Ўша адолатсизликлар қурбони оҳири ҳаммага ишончсизлик билан қарашни бошлаши ҳамма ҳаммаси реал фактлар асосида юзага чиқадиган ноҳуш ҳолатлардир.

Яна биз ношукурсан, сан ундоқ, сан давлатга қаршисан, деб, койиймиз..., аслида адолатсизликлардан безиган инсонларга шу киноя сўзларни айтиш бефарқ раҳбарларга ярашадими, албатта йўқ...

Ҳурматли Президент сиздан сиз айтган АДОЛАТ ни кутаман!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova