Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Ўзи ишласа яхши экан Туризм бўйича Ҳурматли Азиз Абдуҳакимовни👍🇺🇿

Тан олишим керак, бу инсон вазир бўлиб туризм бўйича яхши ишларни амалга оширди.

Туризм бўйича олийгоҳ очди.

Ҳурматли Президент бу инсон салоҳиятли инсон.

Туризм соҳасини шу инсон етукликка олиб чиқади!

Ҳали ҳам кеч эмас туризмни Азиз Абдуҳакимовни ўзи давом эттирсин🇺🇿

Туризм бўйича бўлган янги вазир негадир шашти суст..., сезилди.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Фожеада #тўрт #кишини #бир #кечада #йўқотган #ўзи #ҳам #қотил #томонидан #пичоқланган #Ёлғиз #Онага #ким #ёрдам #бера #олади Ҳурматли Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Nadira Ataboyevna, Saodat Boymirzayeva?!

Бундан 10 йиллар олдин Қўқон шаҳар Химикда бир ховлида бир кечада Аёлнинг эри, қайнона, қайнота, қайноғаси қотил томонидан пичоқланиб ваҳшийларча ўлдирилган.

Уйдаги келин фожеани кўриб икки норасида ўғил гўдакларини қотил қўлидан асраш учун гўдаклар ётган хонани қулфлаб калитни шкаф орқасига отиб юборади.

Қотил оила аъзоларни ваҳшийларча сўйиб ўлдирганидан сўнг уйдаги қўрқувда қолган келинга кўзи тушиб келинни сўйишга чопади ва келинни ушлаб бир неча жойига ваҳшиёна пичоқни уриб уйдан чиқиб кетади.

Бир кечада тўрт инсон қотил томонидан сўйилиб ўлдирилган бир пайтда Оллоҳим икки гўдакни Онасини хаётда яшашда қолдириши бу мўжиза эди.

Бир кечада уни севган турмуш ўртоғи йўқ, болаларнинг меҳрибон отаси йўқ эди.

Аёл фарёд тўкади, дод дейди, бошини қўллари билан қисиб унсиз йиғлаб ўлимдан тирик қолган гўдакларини бағрига босиб унсиз йиғлайди.

Фожеа бўлган ҳовлида сўйилиб ўлганлар қони оқишда тўҳтамайди.

Ҳаттоки тобутда ҳам...

Фожеа бўлган жойга Аёл икки нафар фарзанди билан қайтиб бормайди.

Қотиллар қўлга тушиб суд қилинади ва қамалади.

Аёл кучли қўрқув ҳолда икки фарзанди билан паноҳ топишда Тошкент шаҳрига келиб, ўзига иш топиб, ижорада 13 йилдан буён ишлаб яшаб келмоқда.

Фарзандлар аста катта бўлмоқдалар.

Лекин Аёл ҳотиржам эмас.

Чунки уни бошпанаси ўзиники йўқ.

Аёл 2019 йилда Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигига уй бўйича ҳамма айтилган ҳужжатларни топширади.

Ҳурматли Президент таъкидлаб ўтган шаблонга Аёл юз фоиз тушсада Аёлга уй берилмайди.

Ана сизга бефарқлик Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигию ҳокимини аҳволи!!!

Ўзбекистон фуқароси, Шайхонтоҳур туманида қонуний рўйҳати бор, аммо ҳоким бу Аёл тақдири билан умуман шунча йиллар давомида қизиқмай келганлиги фожеа, десам, адашмайман Ҳурматли Президент!

Яқинда бу Аёлни тасодифан учратиб хаёт дафтарини эшитиб, бош вазир ўринбосари Ҳурматли Зулайхо Махкамова, Озода Парпиева, Нодира Атабаева, Саодат Боймирзаеваларга смс ёзиб, телефон орқали суҳбатлашиб билдирдим.

Ҳар бир масъул Аёл раҳбарлар ёрдам берамиз албатта, дейишди.

Ҳотиржам бўлдим, чунки хотин қизлар қўмитасида озгина бўлсада эътибор кучайган Аёлларга нисбатан..., имкониятлар эшиги очилган, ҳар бир ташкилотга ўз таъсирини ўтказа олади Ҳурматли Президент ёрдами билан.

Ёлғиз Аёлга қўмитадан телефон бўлди, улар Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биносида яна қайта кўришдилар, ёрдам берилади, дейилди.

Ҳурматли юртдошларимиз ёрдам берилади, деб, Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги худудида кўплаб чиройли уйлар қурилишига қарамай Аёлга Сергели туманини энг чеккасидан тўққизинчи қаватидан абгор бир хонали уйни тавсия қилишган, шарманда Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги, шарманда!

Ўз фуқаросини осонгина бошқа туманга кидат қилиш қанчалар адолатли?!

Аёл энг муҳими боқиманда эмас, у ишлайди азондан тунги соат 12 гача!

Субсидияга ҳам кредитга ҳам уй оламан, имконият яратиб беришсин, дейдию Аёл боши билан, креслоларда савлат тўкиб ўтириб бир ишни виждонан қойиллатмай Асл муаммосини ижобий ҳал қилмай ўтирганларга ачинасиз...

Текинга уй олмайди қўрқманглар!

Субсидияга ёки кредитга олади!

Яна қайтариб айтаман Аёл боқиманда эмас!!!

Тошкент шаҳрида яқиндан таниган инсонларга телефон қилдим смс ёздим Аёлга ёрдам бериш бўйича!

Бир мард инсонни топдим..., у ҳам бўлса Аёл қисматини ўз қисмати деб билиб ўз қабулига келишини айтган Тошкент шаҳар Яшнаобод туман ҳокими Бахтиер Рахманкулов дир.

Бахтиёр Рахманқулов сизга раҳмат🤝

Ўзга туман ҳокими бўла туриб ўзга туман ҳокимлигига қараган инсонга бефарқ бўлмади Ҳурматли Президент.

Қанийди ҳамма ҳокимлар Бахтиёр Рахманқуловдек бўлсалар қанийди.
#Тан #олинмайди, #шахсан #ўзи #келсин!!!, деган, Фарғона шаҳар пенсия жамғармасининг ходими Хайрулло Бозаров, Хуршиджон Ахмедов, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Dilmurod Jumaboyev, O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Матбуот хизмати, Mahalla Va Nuroniylar Vazirligi, Tashqi Ishlar Vazirligi Matbuot-xizmati, Зебо Хайдарова, pm.gov.uz ва бошқа масъуллар,имкон қадар ёши улуғ инсонга ёрдам беришга ҳаракат қилинглар🇺🇿👇

Ассалому алайкум

Нигора опа яхшимисиз? Согликларингиз яхшими?

Нигор Алим Хан:
Ассалому алайкум

Ассалому алайкум! Нигора опа сизни ёрдамингиз керак. Фаргона шахар, А.Кодирий кучаси 87 уй, 37 хонадонда доимий руйхатда туриб яшаган Мир-Багир-Заде Али-Аскеревич 1-гурух ногирони булиб, касаллиги туфайли Туркия давлати Истанбул шахар университетида укийдиган угли Мир Багир Заде Али томонидан даволатгани Туркияга олиб кетган булиб, бугунги кунга кадар Анкара шахрида вактинча истикомат килиб келмокдалар. Туркияда фукаролигини ололмагани туфайли хеч кандай имтиёзлардан фойдаланиш имкони йук. Углининг иш хакиси эвазига Туркияда ижарада яшаб келишмокда. Хозирги кунда даволангани маблаги етмаганлиги сабабли Туркия элчихонасига мурожаат этганларида А.Мир-Багир-Заде Узбекистон фукароси булгани сабабли ногиронлик нафакасини тиклашини маслахат бериб Узбекистонда ишончли одам номига ишончнома расмийлайтириб берди. 2024 йил 01 апрель куни Фаргона шахар пенсия жамгармасига ишончли вакил юкоридаги холат юзасидан мурожаат этганда Туркиядаги Узбекистон элчиси жаноб Айбек Раззаковнинг мухри ва имзоси билан берилган ишончномани тан олмаслиги ва пенсия олувчи одам Фаргонага келиб шахсан пенсия жамгармаси рахбарига учрасагина иши хал булишини айтди. Агар у одам касал булмаса ва йулга кетиш харажати булса пенсиясини тиклаб беришларини сураб мурожаат килмаган булар эди. Нигора опа илтимос шу масалани конун доирасида ечишга ёрдам беринг. Олдиндан катта рахмат!

Опажон сиздан илтимос ёрдам беринг сизни кулингиздан келади. Рахмат

Туркиядаги богланиш номери +905448876677 ва Узбекистондаги богланиш номери +998-97-501-46-26

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Зиёратгоҳ #нураб #бормоқда!
#Атроф #томошабин!
#Ўзбекистонда #қарайдиган #эшитадиган #кўрадиган #масъулни #ўзи #йўқдек!!!

Мавлоно Абдулбоқи Хожаги Эмканагий зиёратгоҳ ҳозирда таъмирталаб!

Республикадан ҳали у масъул ҳали бу масъул келгани билан бунёдкорлик ишлари амалга ошмаган.

Ҳар доимгтдек бюджетни кети тешилиб каламушлардан ортмаган кўринади бир зиёратгоҳ жойни таъмирлашга қурби етмай!!!

Бефарқ раҳбар жамият душмани!

Боболаримиз яратиб кетган тарихни асраш ўрнига уни таъмирталаб ҳолатга келтириб жим томошабин ўтириш, билмадим тўғриси нима ҳам дейишни!

Ўзбекистон раҳбарлари туртма, қачонки бонг урсанг қайта қайта кейин кетин базўр кўтариб аранг ишлашга маҳкум, иммунитети ўлган!!!

Агар шу зиёратгоҳ Қўқон шаҳрида бўлганида эди аллақачон обод зиёратгоҳга айланган бўлар эди👇

Нигора опа шу зиёратгох уйимни олдига жойлашган. Кўп мурожаат қилдим ремонтига қанча журналистлар олиб келдим. Лекин бунақа тарихий обидани келажаги хеч кимга қизиқ эмас экан. Хар йили дастур асосида ремонтга киритилади пул ажратилади аммо кейин жимиб кетади. Журналистлар келса бўлди шу йил қиламиз деб ёлғон вадалар беришади. Ман учун фойдали жойи йўқ. Аммо бу тарихий обидани келажак авлодга етказиш бурчимиз деб харакат қилмоқдаман. Шунга фикрингиз қандай? Постизга ёритиб бероласизми?

Қашқадарё вилояти Китоб туманида жойлашган зиёратгох бу

Бўлмаса хар йили минглаб туристлар келади буерда

Хеч кимга керак бўлмаса манга нима керак десам бўлади. Аммо виждоним қийналиб кетади. Бўлмаса ман меблчиман тошкентга мебл қиламан.

Мавлоно Абдулбоқи Хожаги Эмканагий

https://t.iss.one/Nigora_Alimova