Нигора Алимова
1.37K subscribers
7.18K photos
3.81K videos
2 files
8.56K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#ибрат

МАЙКЛ ЖЕКСОН

У 150 йил яшамоқчи эди. Унинг 12 та шахсий табиби бўлиб улар уни ҳар куни сочидан тирноғигача текшириб туришар эди. Ҳар гал таомланишидан олдин бир киши таомини захарланмаганини аниқлаб олдиндан еб кўрсатар эди. Унинг кунлик фаолиятини 15 киши баён қилиб борар эди. Ҳатто ухлаш учун ётадиган каравати махсус тайёрланган бўлиб уйқу вақтида кислород мўътадиллигини тартибга солар эди. Ҳатто мабодо керак бўлиб қолса инсон аъзолари билан таъминлайдиган томонлар билан ҳам шартномалар бор эди. Чунки у 150 йил яшаши лозим эди-да!
Аммо 2009 йил 25 июньда бу уринишларнинг барчаси бекор бўлди. 50 ёшида Майклнинг юраги уришдан тўхтади. Унинг 12 та шахсий табиби бор куч ва билимларини сарфлашди, Калифорния ва Лос Анжелесдан малакали табиблар таклиф қилинди. Аммо бари бефойди кетди. Уни ўлимдан сақлаб қола олишмади. 25 йил Майкл шахсий табиблар маслаҳатисиз бир қадам ҳам қўймади. У 150 йил яшамоқчи эди-да!
Унинг охирги сафарида 2,5 миллион киши кузатиб қўйди. Бу ўлим ва видолашув сафари эди
#Ибрат

Ота...
Эри вафот этди. Кийимлар жавонига эрининг либосини илиб қўйди. Саккиз йилдан кўпроқ вақт давомида ўша либос ҳамёнига пул солиб қўярди. Қачон фарзандларидан бирортаси пул сўраса, «Отангни чўнтагидан олақол!» дерди. Вафот этган эрининг хотираси уйидан узилиб қолмаслигини истарди.
#Ибрат

Ухуд жангига кетиш олдидан Ҳазрати Умар акаси Зайд ибн Ҳаттобни ёнига чақириб, совутини унга берди.

— Буни нима қиламан, Умар?
— Анув совутдан яхшироқ шуни кия қол.
— Ўзинг-чи?
— Мен сеникини кияман.

Зайднинг юзларида ёш пайдо бўлди. Кўнгли кўтарилди. Укаси берган совутни олиб кийди:
— Кўнглинг тўлдими, укажон?
— Ҳа.
— Миннатдорман. Аллоҳ рози бўлсин.

Бир оздан сўнг Зайд совутни ечиб, укасига узатди:
— Ол. Ўзинг кий.
— Нега, ака?
— Сендаги менга бўлган туйғулар менда ҳам бор. Мен ҳам сени жонимдан ортиқ кўраман. Сен менга раво кўрганингни мен ҳам сенга раво кўраман.

Сўнгра Зайд совутини кийиб, ҳануз унинг совутини кийишдан умидвор кўз тикиб турган Умарга ака сифатида амр берди:
— Қани, кий совутингни!

Ака-ука ана шундай ажойиб кайфиятда жангга киришдилар.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFNdgt7FeyhZPhQN2g
#ибрат

Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда шўх, тўполончи бир ўқувчи эди. Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддинни жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбеҳ берса, дарҳол: "Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан", дейишдан ҳам тоймасди.

Сўнгра бу ҳақида устози Оқшамсиддин отаси Мурод Иккинчига маълум қилади, Отаси эса унга пичирлар бир режасини айтади.

Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг танбеҳига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради. Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақиради. Бир тарсаки уриб дейди: "Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас". Изн сўраб кириши лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди.

Подшоҳ маҳжуб шаклда бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади. Бу ҳодиса қаршисида Меҳметнинг тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани - подшоҳ отаси кўз ўнгида тарсаки еган эди. Меҳметнинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди.

Бир оздан сўнг эшик тақиллайди, ва подшоҳ хижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради. Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди. Ўша кундан сўнг, Меҳмет асло ярамаслик қилмади.

П.С.: Устозга шундай ҳурмат қилишни ўргатишгани учун Меҳмет келажакда буюк фотиҳ бўлди. Биз эса болаларимиз кўз олдида устозларини беҳурмат қилаётганимиз учун кетмонга даста ҳам бўлишолмаяпти...

https://t.iss.one/Kenja_Botirjon

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#ибрат

БИЛЛ ГЕЙТСНИНГ ҚИЗИ КАМБАҒАЛ ИНСОНГА ТУРМУШГА ЧИҚМАЙДИ!

Билл Гейтсдан қизини камбағал одамга тушмушга бериш-бермаслигини сўрашганда шундай жавоб беради:
— Сиз, аввало, бойлик бу кўп пул жойлаштирилган банк ҳисоб рақами эмаслигини тушуниб олишингиз лозим. Бойлик — бу энг аввало, бойлик яратиш маҳоратидир. Масалан: лоторея ва таваккалчиликка асосланган ўйинларда, ҳатто, юз миллион ютиб олган одам бу бой эмас, у кўп пулга эга бўлган камбағалдир. Мана нима учун лоторея ютуғи туфайли миллионерга айланган инсонларнинг 90 %и беш йил ўтмасдан туриб яна қашшоққа айланадилар.

Бой инсонлар камбағал инсонлардан нима жиҳати билан фарқ қилади?
• Бойлар юксакликка парвоз этишлари учун уларга фақатгина маълумот ва таълим кераклигига аминдирлар.
• Камбағаллар эса юксакликка парвоз этишлари учун бошқалар уларга пул беришлари керак деб ўйлайдилар.

Сўзим сўнгида Мен қизим камбағал эркакка турмушга чиқмайди, деганимда пулни назарда тутган эмасман. Мен аслида бу инсоннинг пулни яратиш маҳорати, қобилияти ҳақида гапирмоқдаман. Кўпгина жиноятчилар камбағал эканлиги бу факт. Улар пулни кўрганларида эс-ҳушларини йўқотадилар. Ўзлари бу пулни қандай ишлаб топишни билмаганликлари учун ўғрилик ва босқинчилик қиладилар.

Кунларнинг бирида банк қоровули пул солинган сумкани топиб олади ва сумкани олиб, банк бошқарувчисига бериб юборади. Инсонлар бу банк қоровулини жинни, ахмоққа чиқаришади, аммо аслида у пулга эга бўлмаган бой инсон эди. Бир йилдан сўнг банк маъмурияти уни мижозларни қабул қилувчи ресепшн лавозимига тавсия қилишади. Уч йилдан сўнг у мижозларни бошқара бошлайди, ўн йилдан сўнг эса юқоридаги банкнинг ҳудудий филиалини бошқара бошлайди. Энди у юзлаб ходимларни бошқармоқда ва унинг йиллик маоши у ўғирлаши мумкин бўлган маблағдан бир неча баробар кўпроқдир.

Бойлик бу — биринчи навбатда қалб ҳолатидир!

Манба ижтимоий тармоқлардан олинди

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#ибрат

Бир масжид пештахтасидаги ёзув:

"Фарзандларингизга ибодат қилишдан аввал одоб ва аҳлоқли бўлишни ўргатинг. Акс холда…
• намоз ўқийдиган бир ўғри;
• рўза тутадиган бир бузуқ;
• ҳажга борадиган ёлғончи;
• қурбонлик қиладиган бир судхўр;
• шаҳодат келтирадиган бир терорчи бўлиб етишиши мумкин…"

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#ибрат

Бир масжид пештахтасидаги ёзув:

"Фарзандларингизга ибодат қилишдан аввал одоб ва аҳлоқли бўлишни ўргатинг. Акс холда…
• намоз ўқийдиган бир ўғри;
• рўза тутадиган бир бузуқ;
• ҳажга борадиган ёлғончи;
• қурбонлик қиладиган бир судхўр;
• шаҳодат келтирадиган бир терорчи бўлиб етишиши мумкин…"

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ота оналарга ЭСЛАТМА, айниқса туғиб ва туғдирганлар кейинчалик ўз фарзандларини тақдирига бефарқ бўлган ота оналарга #ибрат👇

Бир масжид пештахтасидаги ёзув:

"Фарзандларингизга ибодат қилишдан аввал одоб ва аҳлоқли бўлишни ўргатинг. Акс холда…
• намоз ўқийдиган бир ўғри;
• рўза тутадиган бир бузуқ;
• ҳажга борадиган ёлғончи;
• қурбонлик қиладиган бир судхўр;
• шаҳодат келтирадиган бир терорчи бўлиб етишиши мумкин…"

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#ИБРАТ

Абдулқодир Жийлоний ҳазратлари илм олиш мақсадида Бағдодга кетадиган бўлди. Йўл олдидан онаси отасидан қолган 80 динор пулни кийимининг ички томонига тикиб берди. Ўғлини кузатаркан, тўғри бўл, ҳамиша рост гапир, дея уқтирди.

Кичик Абдулқодир йўлда талончиларга учради. Ундан пулининг яширилган жойини сўрашганида, айтди. Пул ростдан ҳам айтилган жойдан чиққанда, талончиларнинг бошлиғи: «Нимага пулларинг қаердалигини айтдинг?» – дея ҳайрон бўлиб сўраганида, Абдулқодир: «Онамга ёлғон гапирмасликка ваъда берганман», деди.

Бу жавобдан таъсирланган талончилар бошлиғи барча одамлари билан талончиликдан воз кечиб, тўғри йўлга ўтишди.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#ИБРАТ

Абдулқодир Жийлоний ҳазратлари илм олиш мақсадида Бағдодга кетадиган бўлди. Йўл олдидан онаси отасидан қолган 80 динор пулни кийимининг ички томонига тикиб берди. Ўғлини кузатаркан, тўғри бўл, ҳамиша рост гапир, дея уқтирди.

Кичик Абдулқодир йўлда талончиларга учради. Ундан пулининг яширилган жойини сўрашганида, айтди. Пул ростдан ҳам айтилган жойдан чиққанда, талончиларнинг бошлиғи: «Нимага пулларинг қаердалигини айтдинг?» – дея ҳайрон бўлиб сўраганида, Абдулқодир: «Онамга ёлғон гапирмасликка ваъда берганман», деди.

Бу жавобдан таъсирланган талончилар бошлиғи барча одамлари билан талончиликдан воз кечиб, тўғри йўлга ўтишди.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova