Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Тозалик #йўқ #жойда #барака #бўлмайди, эскилардан қолган сўзни ҳозирги #Халқ ҳам #тадбиркорлар ҳам #унутган!!!

Бефарқ тадбиркорлар кўпайиб кетди!
Халққа фарқи йўқдек!, тупуради, нос, сигарет, қоғоз, пакет, ўзидан чиққан аҳлатларни энасидан қолган кўчаларга ташлаб кетишда давомий!

Тадбиркорлар элга мададкор шиорини ўзгартириш пайти келди.

Тозаликка, шаҳар, туман, вилоят ободлигига ҳисса қўшмай, ўз аҳлатлари билан ободликни бузаётган тадбиркорларни тадбиркорлик сафидан чиқаришни ва жаримага тортиш, керак бўлса маъмурий жавобгарликка тортилиш таклифини бераман.

Халқ ҳеч қачон ўзи билиб йўлида учраган аҳлатларни аҳлат қутиларига солмайди ваҳоланки ўзи аҳлатини кўчаларга ташлаб кетаётган бир пайтда!

Қўқон шаҳар Чархий ва Чорсу Коппон тарафларнинг йўллари ифлосланганидан ер ҳам дод, деяпти!

Қўқон шаҳар масъуллари минбарларда туриб ободонлаштириш бўйича баландпарвоз нутқларингизни шаҳар тадбиркорларини, маҳалладаги Халқни, мактабдаги ўқувчиларни, олийгоҳдаги талабаларни, такси ҳайдовчиларни йиғиб тушунтириш ишларини олиб боришни йўлга қўйинглар, шунингдек шаҳарда автомобиль бошқараётган жамики ҳайдовчилар ҳам ерга ўзларидан чиққан аҳлатларни отмасликлари шарт!

Тошкент шаҳрида бу борада кузатув камералари қўйилган, йўлга аҳлат ташлаб кетаётганларни ҳозирда жаримага тортиш керак бўлса маъмурий жавобгарликка тортиш ишлари бошланган.

Қўқон шаҳар эса бу борада ухлаб ётибди!

Тадбиркорлар пул топяпсизми, имкон қадар остонангизга кирмасдан кўчалар аҳволига қаранглар, плиталарни ювинг!

Қаердаки тадбиркорлар остонаси моғорлаган кир бўлса билингки шу тадбиркор аслида ҳам озода инсон эмаслигини исботини кўриб биласиз!

Топганим билан барака йўқ, пул етмаяпти, у бўляпти бу бўляпти, деб, аюханнос солишдан олдин ҳар томонлама покиза бўлишга ҳаракат қилинглар, Оллоҳ эса баракасини беришини кўринг!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova