Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Беш фоиз эмас, 1 фоиз десак ҳам бўлади.

Сенат раиси Ҳурматли Танзила Нарбаева долзарб муаммолардан бирини айтиб ўтибди, лекин жамоатчилик негадир жим, ҳаттоки эътибор ҳам бермадилар😅

Таълим кучсиз мамлакатда, болани таълим тарбияси ҳам суст олиб борилмоқда, айниқса ота оналар томонидан.

Бола тўғилгандан хулоса қилсак, она фарзандини то дунёга келтиргунга қадар 9 ой давомида кўплаб оилаларда ички низолар кўп.

Она қорнидаги фарзандини ўйламай, ташқи муҳитда рўй бераётган воқеаларга эътибори кучли.

Ҳа..., эскидан бир таълимот бор, уни кўплаб ота оналар унутганлиги аниқ, яъни фарзанд она қорнида пайдо бўлганидан бошлаб таълим тарбия беришлиги бўйича.

Фарзанд тўғилди, қорни очқаса, қорни дам бўлса, ёзилиши учун вақтида ва вақтидан анча ўтиб памперсини алмашириш билан оналар оввора.

Фарзанд боғча ёшига келди, боғчага топширади, бутун масъулиятни боғча тарбиячисидан талаб қилади, яъни боламни тарбиялаб таълим беради, деб.

Боғчадан кейин мактаб остонасига қадам қўяди бола, ота оналар яна ўша эски ўзи билган таълимот бўйича, мактаб боламга таълим тарбия беради, деб, яна мактабларга ўз фарзандини тақдирини ташлаб қўяди.

Мактаб ва боғчаларни вазифаси ота оналар берадиган болани ҳар томонлама парваришлашда камдир.

Асосий вазифа бу ота оналарни ўз фарзандига ўқитувчи ва тарбиячиларга ёрдам тариқасида бола билан уйда индивидуал шуғулланишдир.

Ота кўчада, чойхонада, ўзга аёллар билан маишатда бўлса, ичса, чекса, пул топаман, деб, ўзини ўққа чўққа урса, телефон ўлгирдан бошини кўтармаса, ўз фарзандини тақдирига ҳар томонлама эътибор бермаса ҳозирда, афсуски 99 фоиз оталар хаёти ўзи билан ўзи, ўз қобиғига ўзи ўраниб бўлган.

Она ҳам худди шундай, дугоналари билан кўришса, кийинса чиройли, тўйлардан ортмаса, эрини рашк қилиб ҳар куни жанжал қилса, телефондан бошини кўтармаса, пул топиш илинжида бўлса, ўз фарзандини тақдирини ўйламагандан кейин вақти келиб фарзандини яхши инсон бўлмаганидан ҳафа бўладиган жараёнларга дуч келади.

Чет элларда ота она мактаблари бор экан.

Ўзбекистонда ҳозирча бу мактаблар йўқ, балки кейинчалик бўлса ажаб эмас.

Аввало ота оналарда ҳам етарли билим, илм, тажриба бўлиши шарт.

Фарзанд мактабга бориб китоб ўқиса, ота онаси фақат ва фақат телефондан бошини кўтармаса, оилада ҳар доим носоғлом мухит бўлса, жанжал, кўчама кўча дайдиб юрса, болани мактабда олаётган билими бир тийиндир.

Мактабдан уйга келдими Ҳурматли ота оналар ўз фарзандингиз билан дарсликларини олиб сиз ҳам қўшимча фарзандингиз билан шуғулланинг, бир жойингиз камайиб қолмайди.

Фарзандингиз кимлар билан дўстлиги билинг.

Мактабдан кеч қолса сўранг, қаерда эдинг, деб.

Ўқитувчиси дакки берса, сиз ўқитувчи билан жанжал қилиб урушманг.

Фарзандингизни мактабда, жамоат жойларида ўзини тутиши бу сиз ота оналарнинг таълим тарбиянгизни мевасидир.

Фарзандингиз кўчаларда муштлашса, сўкинса, кимнидир урса, ўғрилик қилса, дарсларга кирмаса, билинки сиз ота оналарнинг тарбиянгиздир.

Бу ерда ўқитувчини ёки боғча тарбиячисини айби йўқ.

Фарзандингиз иибга тушдими, сиз аввало ўзингиздан уялинг.

Имкон бўлса ҳукуматдан, сенатга бир талабим ва таклифим бор.

У ҳам бўлса бола таълим тарбиясида қонун бўйича ота оналарни ҳам масъуллигини ошириш керак.

Ота оналарни фарзанд таълим тарбиясида роли ошса, аминманки ўша фарзанд келажаги яхши бўлади.

Ота оналарни ўзида таълим тарбия бўлмаса фарзанд келажаги танназулга учрайди.

Камдан кам эътибордан четда қолган болалар ўз келажаги учун ўзи қайғуриб хаётда ўз ўрнини топганлигини исботини кўрганман👇

Мамлакатимизда 5 фоиз оталар фарзандларининг таълим жараёнида иштирок этади

Мультииндикатор кластер кузатуви – MICS натижаларига кўра, мамлакатимизда фақатгина 5 фоиз оталар фарзандларининг таълим жараёнларида иштирок этади.

📍
https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Уйдан #беш #болалик #Аёл #ҳайдалган эрининг оиласи томонидан! Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Гульнора Маруфова!

Аёлларни болалар билан уйдан ҳайдаш Ўзбек эркакларига урф бўлдими, тўғриси тушунмадим...

Жазосини олсин шафқатсизлар!

Бешта болалик Аёлни нимада айблайди бу инсонлар!

Уйдан ҳайдар экансан бешта болани туғдириб нима қиласан номард!

Воқеа Навоий вилоятида бўлмоқда!

+998940312995

Аудиони эшитинг!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova